SURXONDARYO KADASTR
1.49K subscribers
17.4K photos
2.13K videos
20 files
10.5K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
#қонун_лойиҳаси
#законопроект
#кадастр

❗️Кадастр бўйича иккита низом муҳокамада

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Агентликнинг барча бўғинлари тузилиши ва функциялари, мажбуриятлари ҳамда ҳуқуқлари белгиланмоқда.

🇺🇿 Қарор лойиҳаси давлат тилида жойлаштирилган. Лойиҳага 2020 йил 5 октябргача таклиф бериш ва муносабат қолдириш мумкин.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Сурхондарё вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Термиз туманидан 3,4 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Ангор туманидан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Бойсун туманидан 6,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Денов туманидан 3,4 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қизириқ туманидан 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Жарқўрғон туманидан 3 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Қумқўрғон туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Музрабад туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Олтинсой туманидан 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Сариосиё туманидан 3,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Термиз туманидан 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Шеробод туманидан 5,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Шўрчи туманидан 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Узун туманидан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бандихон туманидан 2,8 млн.сўмдан (кўриш)

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(агентликнинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
«Ахборотнома» илмий-амалий журнали Бош муҳаррири Хусан Нуруллаевич Исаев Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2020 й. 585-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

«Ахборотнома» илмий-амалий журнали таҳририяти Хусан Нуруллаевични мазкур лавозим билан муборакбод этади ва келгуси ишларида омад ва улкан зафарлар тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

📢 Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари ва блогерларни “Камера фокусида кадастр соҳаси: таништирамиз, саволларга жавоб берамиз” мавзуидаги медиа турга таклиф этади.

📅 Сана: 10 октябрь 2020
🗺 Жой: Тошкент вилоятининг бир неча ҳудуди

Бир иш кунингизни интерфаол, саёҳат шаклида, тақдимотлар ва савол-жавоблар, очиқ ҳаводаги пикник, дронларни бошқариш маҳорат дарси ва яна бир қанча сюпризлар билан ўтказинг. Сиз билан экслюзив интервьюлар, кадастр соҳасидаги муаммолар ва лойиҳалар бўйича энг актуал фактлар, унутилмас дўстона кайфият улашиш ниятидамиз.

⚡️ Иштирокчилар сони – 30 та

Сўровномаларни тўлдиришга шошилинг!
Медиа тур «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси диорасида «Mening Uyim» ахборот кампанияси кўмагида ташкил этилмоқда.

Медиа тур дастури ва иштирок этиш шартлари билан танишиш учун ҳавола орқали ўтинг.
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Наргиза Иномова
Ўз касбининг устаси, кўплаб шогирдларнинг устози, Ер тузиш соҳасининг жонкуяр билимдони Ахмедов Ғайрат Нурматовични бевақт ўлим бугун орамиздан олиб кетди.
У 1965 йил 24 августда Зангиота туманида туғилиб, ўз меҳнат фаолиятини Ўздаверлойиха институти, Ер қўмитаси ва “Геоинформкадастр” давлат унитар корхоналарида оддий мутахассисдан тортиб, раҳбарлик лавозимларида ҳам ўзининг фидойилигини кўрсатди.
Меҳнат фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, 32 йиллик фаолияти даврида ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасида ҳаётга тадбиқ этилган ғоялари ҳамда ўз билими билан кўплаб меҳнатсевар, жонкуяр шогирдлар етиштириб, соҳа ривожига ўз ҳиссани қўшиб келаётган ҳалол инсон эди.
Кадастр агентлиги жамоаси, Ахмедов Ғайрат Нурматовичнинг оила аъзоларига, яқинларига, шогирд ва хамкасбларига ҳамдардлик билдириб қолади.
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
​​"Янги нафас" лойиҳаси

Кунига 10 минг
Ойига 300 минг
Йилига 3,6 млн қадам юринг

Ҳамда Кадастр хизматлари ва бошқа давлат хизматлари учун 50 % лик чегирмага эга бўлинг!

Бонус – спорт мажмуасидан фойдаланиш учун бепул абонемент.

Бу лойиҳа сизга нима беради?
Саломатликка эришасиз, пулингизни давлат хизматларидан фойдаланишда (220 турдан ортик!) тежаб қоласиз.

Лойиҳа муҳокамаси 8 октябрга қадар куйидаги ҳаволада:
https://regulation.gov.uz/ru/document/22513

@uzmeninguyim
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги ва «Картография» корхонаси муносабати

Хариталар асоси, уларнинг илмий ҳолатини ишлаб чиқиш Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

«Ёзувсиз харита ва атласлар асосини ишлаб чиқиш давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Халқ таълими вазирлиги бутун республика бўйича мактаблар учун қайси турдаги, масалан, табиий, сиёсий, физик ёки бошқа турдаги хариталарнинг талабномасини йиғиб, шакллантириб берса, биз кўриб чиқиб, график асосида ташкил қиламиз. Бу ишни улар билан биргаликда келишган ҳолда амалга оширишимиз мумкин», – деди Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зонтлаш, геодезия ва картография бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ихтиёр Эргашев.

Республикада 10 мингдан зиёд мактаб мавжуд. Aтласлар эса 10 минг нусхада чоп этилмоқда. Битта мактабда юқори синфлар ҳар бири ўртача 2тани ташкил қилса, бу 50-60 ўқувчига битта атлас тўғри келишини англатади. Aдаднинг камлиги сабабларини «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси раҳбари Ориф Ибрагимов изоҳлаб берди.

«Aтлас ва ёзувсиз хариталарга талаб жуда кам. Бизга асосан тадбиркорлик субъектлари ўзларининг сотиши учун харита ва мавзули хариталар учун буюртма беришади. Биз бир неча бор Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилдик. Aтлас ва ёзувсиз хариталарни ҳеч бўлмаганда мактаб дарсликлари билан бирга ижара таркибига қўшишни таклиф қилдик. Чунки география дарсликлари янгиланганда, атласлар ҳам қайта янгиланади. Дарсликдаги ўзгариш ва қўшимчалар атласларга ҳам киритилади. Ҳозирда биз ўзимиз имконимиз етгунича мактаблар сонини аниқлаб, тадбиркорларни жалб қилган ҳолда атлас ва ёзувсиз хариталарни нашр этиб турибмиз», – деди Ориф Ибрагимов.
Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати. Доим биз билан бирга бўлинг👇👇👇 https://t.me/surxonkadastr
2020 йил 1 октябрдан

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

Миллий географик ахборот тизими юридик ва жисмоний шахсларни кадастр маълумотлари билан тезкор таъминлаш имконини беради.
Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида бугун, 29-сентябрь куни 🕙 12:00 да брифинг ўтказилади.

Спикер: Неъмат Атамуратов – Кадастр агентлиги матбуот котиби.

Ўтказиб юборманг, брифинг “UZREPORT TV” ва “O‘ZBEKISTON24” телеканаллари орқали жонли эфирга берилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali
Forwarded from UzReport.news
Kadastr agentligi axborot xizmati rahbari Ne'mat Atamuratov ishtirokida brifing boshlandi.

https://youtu.be/hRr6eDn_QWM

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/371564970666376/
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kadastr agentligi axborot xizmati rahbari Ne'mat Atamuratov ishtirokida bo'lib o'tgan brifing.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

1️⃣ Кадастр агентлиги марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 7,0 млн сўмгача);

2️⃣ Кадастр агентлигининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

3️⃣ Кадастр агентлигининг 203 та туман ва шаҳар бўлимларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

4️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача);

5️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

6️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг 203 та туман ва шаҳар филиалларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

7️⃣ Республика аэрогеодезия марказига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача).

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА...