SUG'ONCHI JOME MASJIDI
1.02K subscribers
2.33K photos
4.66K videos
921 links
👇👇👇👇👇👇👇👇

@Sugonchi_jome_masjidi

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

👆👆👆👆👆👆👆👆

Odam qo'shganlardan Alloh rozi bo'lsin 🕋 🕋

Саволлар учун @Anvar_Abdurazoqov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳли илмлар бирлашмаса бу умматнинг эртаси йўқдир

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАТМ САВОБИГА ТЕНГ СУРА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
​​#Биласизми

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шунда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар уни қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгиси зоҳир бўлади.
6. Қалбини мулойим бўлади.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтади.
8. Дўзахдан нажот топади.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён туради».

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
Салавот

Ҳофиз Аҳмад ибн Мансур Шерозий вафот топганида, бир киши Ҳусайн ибн Аҳмад Шерозийнинг ҳузурига келиб:
- “Тушимда Аҳмад ибн Мансурни кўрибман. У Шероз масжидидаги меҳробда тик турган эди, устида ҳулласи ва бошида қимматбаҳо тошлар ўрнатилган тож ҳам бор эди. Мен: «Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?” - десам, у:
- “Аллоҳ гуноҳларимни кечирди, икром кўрсатди ва жаннатга киритди” - деди.
Мен:
- “Нима сабаб (бу шарафга эришдинг)?” - десам, у:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган кўп салавотим сабабидан бўлди” - деб жавоб берди.
(Имом Заҳабий, ”Ислом тарихи”)

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
​​СИЗ СОЛИҲ ИНСОНМИСИЗ?

Бир киши олимдан сўради:
- “Мен солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан?”.
Олим унга жавоб берди:
- “Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг, демак, солиҳ инсонсан. Агар дуода эсламасанг, демак, солиҳ эмассан!”.
Бунга ушбу хадис далилдир:
“Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, факат учта амали давом этади:
1. Садақаи жория;
2. Фойда олинадиган илм;
3. Унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”.
(Имом Муслим ривояти)

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
​​«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?

У:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунида одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
– Жаннат кўчати.
– Дунё ва охират у билан тугалдир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтилади.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
​​Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.

Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.

Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.

Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.

Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.

Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.

Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
Намозхонлар учун намоз вақтлари.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?

☝️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🗣 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ
#намоз

1255-CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган:
والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه
“Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА БЎЛГАН 3 АМАЛ

1. Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).

Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?

☝️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🗣 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
Имом Ғаззолий насиҳатлари:
- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим», деб айтинг;
- Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг;
яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Хеч кимни алдаманг, масхараламанг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин! 😊

🌼Бугунги бошланаётган янги ҳафта ва янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

💐Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
Саховатли Зотнинг бандаларига нидоси

Фузайл ибн Иёз розияллоҳу анҳу айтади: «Ҳар кеча тун қоронғисида Аллоҳ азза ва жалла шундай нидо қилади: «Мендан-да саховатлирок ким бор?! Халойиқ Менга исён қилади, зеро,Мен уларни кўриб, кузатиб тураман. Гўёки улар Менга осийлик қилмагандек, Мен уларни ётоқларида ҳам ҳимоя қиламан, худди улар Менга нисбатан бирор гуноҳ қилмагандек, уларни сақлайман. Осий ва гуноҳкорга ҳам фазлу марҳамат, сахийлик билан муомала қиламан, гуноҳкорга ҳам илтифот кўрсатаман. Масалан, ким Менга дуо қилди-ю, Мен дуосини ижобат қилмадим? Ёки ким Мендан сўради-ю, мен унга сўровини бермадим? Ким Менинг эшигимга келди-ю, уни ортга итардим? Мен илтифот кўрсатувчиман, фазл Мендандир. Мен сахийман, сахийлик Мендандир. Мен Каримман, карам Мендандир. Гуноҳкорни гуноҳидан кейин кечириш Менинг карамимдандир, тавба қилувчига худди гуноҳ қилмагандек ато қилавериш Менинг карамимдандир. Махлуқотларим мендан қаерга қочадилар? Қаерда гуноҳкорлар Менинг эшигимдан қувилмоқда?!» Исроилиёт ривоятларидан бирида (яъни яҳудий ва насронийларнинг ўзларидан олдин ўтган умматлар, анбиёларнинг қиссалари ҳақидаги ривоятларида) айтилади: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Қийинчилигу балолардан халос бўлиш учун Мендан ўзгадан умид қилинадими? Ҳолбуки, балою офатлар, мусибатлар Менинг қўлимда-ку! Ахир Мен ҳамиша барҳаёт ва бандалар ишининг тадбирини қилиб турувчи Қойюм Зотман-ку! Мендан ўзгага умид боғланадими? Тонг саҳарлаб Мендан ўзгадан умид қилиниб, эшиги қоқиладими!? Ҳолбуки, хазиналар калити Менинг қўлимда, эшигим эса дуо қилувчилар учун доимо очиқ бўлса. Мендан бало-офатларни (аритишимни) умид қилган ва Мен ундан балоларни аритмаган ким бор?! Улкан мусибатларни (кетказишимни) Мендан сўраган ва Мен енгиллик бермаган ким бор?! Ёки Менинг эшигимни қоққан ва Мен эшигимни очмаган ким бор. Орзу-истакларни рўёбга чиқарувчи Мен бўлсам-у, нега орзу-истаклар менга етиб келмасдан тўхтаб қолади?! Мен бахилманмики, бандам Мени бахилга чиқармоқда?! Дунёю охират саодати ва барча фазлу карам Менинг қўлимда бўлса, умид қилувчилар нега Мендан умид қилмайдилар?! Мендан ноумид бўлмай, фақатгина Ўзимдан сўрасалар бўлмасми?! Агар еру осмон аҳлини йиғиб, улардан ҳар бирига - бу дунёда бутун махлуқотга берганим миқдорича мулкни алоҳида-алоҳида берсам ва ҳар бирининг жамики истакларини рўёбга чиқарсам ҳам мулким зарра миқдорича камаймайди. Мен қойюму тадбиркори бўлган мулк қандай камайсин, ахир? Эҳ, Менинг раҳматимдан ноумид бўлганлар қанчалар зиён кўрибди! Эҳ, Менга осийлик қилиб, гуноҳ ишларга журъат қилганлар қанчалар пушаймон бўлибди!»

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
МУСУЛМОНЛАР ШУНДАЙ БЎЛИШГАН

“Мусулмонларнинг илм билан тартибли шуғулланишлари 638 йили Искандария шаҳрини қўлга олишларидан сўнг бошланган. Яъни, Муҳаммад пайғамбарнинг вафотидан 6 йил ўтгандан сўнг. Шу вақтдан бошлаб мусулмонлар икки аср ўтмай грекларнинг барча илмий китобларини чуқур ўргандилар ва тўғри баҳоладилар. 813 йили Маъмун халифа бўлганидан сўнг, Бағдод шаҳри Ер юзидаги илм пойтахтига айланди. Халифа Бағдодга беҳисоб китоблар тўплади, уламоларни йиғди ва уларга зўр ҳурмат кўрсатди”.

Дрибер,
Нью-Йорк университети профессори


▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
2. У Ўз амри ила фаришталарни руҳ-ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», деб нозил қилур.

Яъни, Аллоҳ таоло бандалари орасидан танлаган Пайғамбарларига фаришталарни ваҳий билан туширади. Шу орқали уларга, одамларни огоҳлантиринглар, уларга Мендан ўзга илоҳ йўқ эканлигини айтинглар, Менга тақво қилинглар, деб айтади. Зотан, ҳар бир Пайғамбарни юборишдан мақсад ҳам шу ўзи.
Ояти каримада ваҳийнинг «руҳ» деб номланиши алоҳида эътиборга сазовордир. Руҳ киши жасадини жонлантиргани каби ваҳий (илоҳий таълимот) ҳам инсон қалбини, дилини жонлантиради. Илоҳий таълимот етмаган қалб ўлик ҳисобланади. Ваҳий инсоннинг қалбига, виждонига, ақлига, тафаккурига жон бўлиб келади. Инсоният ваҳий ила маънавий тирик бўлади. Ваҳийга асосланмаган халқлар маънавий ўлик ҳисобланадилар. Маънавий ўликлик эса, ҳамма балонинг бошидир. Жисмоний, моддий ҳалокатга ҳам, асосан, ушбу маънавий ўликлик олиб боради.


@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
Яхшиликка чақирувчи кишида қуйидаги хислат ва фазилатлар жам бўлиши лозим:
1) яхшиликка чақиришдан мақсад – Аллоҳ таолонинг розилиги бўлиши;
2) илм. Чунки илмсиз қилинган амри маъруф одамларга таъсир қилмайди;
3) шафқат, мулойимлик билан дўстона насиҳат қилиш зарур. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Фиръавн олдига юборганида: «Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса»(Тоҳо сураси, 43-оят);
4) сабрли ва ҳалим бўлиш. Аллох таоло Луқмон алайҳиссалом қиссасида: «…яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!» деб марҳамат қилган.
5) амри маъруф қилувчи киши, аввало, айтган сўзига ўзи амал қилиши шарт. Қуръони каримда: “…одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?!” дейилган.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy