Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
13.8K subscribers
3.02K photos
412 videos
36 files
1.19K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
"Судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилади"

“Ушбу соҳа янада очиқ ва халқчил бўлиши учун, қуйидаги йўналишларда муҳим ўзгаришлар амалга оширилади.

Биринчидан, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизими такомиллаштирилади.

Бу борада маъмурий суднинг ўрни ва ролини кучайтириш мақсадида, унинг ваколатлари кенгайтирилади.

Шунингдек, маъмурий судларга давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш ваколати берилади.

Бундан ташқари, энди қарор ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юкланади.

Мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан “ошиб борадиган” жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартиби киритилади. Шу орқали шикоятлар сонининг камида 2 баробар қисқаришига эришиш мумкин.

Иккинчидан, судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилади. Яъни, бундан буён, иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, ариза “ягона дарча” асосида қабул қилинади. Бу эса фуқаро ва тадбиркорларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишига чек қўяди”.

(Шавкат Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездидаги маърузасидан)

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Аёл судьялар сони 169 нафарга етди, уларни қандай муаммолар қийнаяпти?

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар клуби “Аёл судьялар жамоаси”нинг онлайн-форуми бўлиб ўтди. Унда аёл судьяларнинг фаолияти, уларни қийнаётган муаммолар, фарзанд тарбиясидаги иштироки, ўзини тутиши, одил судловни амалга оширишдаги фаоллиги каби масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Аёл судьяларнинг онлайн-форуми: унда нималар муҳокама қилинди?

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар клуби "Аёл судьялар жамоаси"нинг онланй-форуми бўлиб ўтди.

Тадбир нималар муҳокама этилди?

Human.uz сайтида батафсил: 👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Суд тизимида аёл судьяларнинг ўрни"

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Нодира Бобохонова: “...Ҳатто қўни-қўшнилар билан муносабатда ҳам судья эканимизни унутмасликка ҳаракат қиламиз”

Rost24.uz аёл судьялар онлайн-форумида иштирок этиб, иш фаолиятида уларга бўладиган босимлар, оиласига қилиниши мумкин бўлган таҳдидлар билан қизиқди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода суд фахрийларига "Суд фахрийси" кўкрак нишони топширилди.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Судьяни ҳақорат қилган шахс жавобгарликка тортилди

...Бундан жаҳли чиққан Азиз эндигина ҳал қилув қарорини ўқиб, тарафларга унинг мазмунини тушунтиришга чоғланган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди судьясини тикка ҳақорат қилишга тушади. Оғзидан боди кириб-шоди чиқаётган А. Норматовни ўша ердагилар тинчлантиришга ҳаракат қилади. Бироқ қилинган ҳаркатлар кўп-да таъсир қилмайди.

Судьяни хизмат жойида илонлар пўст ташлайдиган оҳангдаги ҳақоратларга кўмган А. Норматов қачонки устидан жиноят иши қўзғатилиб, иши судга оширилгач, мулла минган айғирдек «ўзига келади». Бироқ, энди кеч...

Батафсил👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Судга таъсир ўтказишга уринган блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманганда судга таъсир ўтказишга уринган маҳаллий блогер Ш. Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, блогер Ш. Ю. жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва бошқа моддалари билан айбланаётган К. Т.га оид жиноят иши бўйича енгилроқ жазо тайинланишига эришиш мақсадида судья қабулига кириб, ҳали мазмунан кўриб чиқилмаган (?!) иш бўйича интервью бериш талабини қўяди. Бунга жавобан судья қачон ва қай тартибда интервью беришига оид қонун нормаларини тушунтириб, ёзма мурожаат этишини сўраганда блогер ҳеч қандай изоҳсиз чиқиб кетади.

Шундан сўнг Ш. Ю. судланувчининг онаси билан телефон орқали боғланиб, гўёки судьяни “духи”га ўтқазгани, ўғлини жарима жазоси билан суд залидан олиб чиқиб кетиши мумкинлигини, бунинг учун биргаликда иккита видеоролик тайёрлаш кераклигини айтади. Видеороликнинг бири “судьяга раҳмат, адолатли экан”, иккинчиси “суд ўғлимни қамаб юборяпти, айбсиз эди, ўзимни ёқиб юбораман” мазмунида бўлиши кераклиги, агар судья жарима жазо тайинлашга рози бўлмаса, иккинчи видеороликни интернет тармоғида тарқатиб юборишини билдиради.

Бунинг эвазига судланувчининг онасидан 500 АҚШ доллари талаб қилади.

Олиб борилган терговга қадар текшириш натижасида Ш. Ю.га нисбатан туҳмат (ЖК 139-модда) ва фирибгарликка (ЖК 168-модда) қасд қилиш, шунингдек, суд ишларига аралашиш, яъни адолатсиз ҳукм чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш (ЖК 236-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Вилоят суди фахрийлари “Суд фахрийси” кўкрак нишонига сазовор бўлди

Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, пенсияга чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 27 августдаги қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоят суди фахрийлари Талъат Бобомуродов ва Иброҳим Ачилов “Суд фахрийси” кўкрак нишонига сазовор бўлишди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Хизмат текшируви якунланди: важлар тасдиқланмади

“Тelegram” мессенжердаги “Yuristkadr” каналида (2021 йил, 13 август) эълон қилинган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси Ш. Муминовнинг хатти-ҳаракатига оид хабар ортидан хизмат текширув тайинлангани маълум қилинганди.

Хабарда судья ишга тиклаш даъвоси бўйича қабул қилган суд қарорини бермай фуқарони сарсон қилаётгани таъкид этилиши баробарида гўёки шу йўл билан апелляция шикояти бериш муддатини ўтказиб юбориш, шу орқали “дело”ни “синиши”га йўл қўймасликка уринаётганига ишора қилинганди.

Тошкент шаҳар суди судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текширув якунига кўра, хабарда баён этилган важлар тасдиғини топмади.

Хусусан, хабарда фуқаро жорий йилнинг 12 июль куни эълон қилинган суд ҳужжатини олиш учун ўн кундан кейин (яъни, 22 июль куни) судга боргани, бироқ қарорни ололмай қайтгани баён этилади. Маълумки, Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун дам олиш кунлари эълон қилиниб, бу жорий йилнинг 20, 21 ва 22 июль саналарига тўғри келди. Бундан фуқаро судга дам олиш куни келган кўринади.

Суд қарорини олиш учун иккинчи марта (қарор ўқиб эшиттирилганидан 20 кун ўтиб) келгани (бу 30 июлга тўғри келади), бироқ ҳал қилув қарори ҳали ёзилмагани мазмунидаги важлари ҳам тасдиғини топмади. Айни ўша куни фуқаро суд биносига келмаганини суд биносида навбатчиликни ўтаган Тошкент қўриқлаш бошқармаси Сергели туманлараро ҚБ бўлими ходими ва суд ходимлари тасдиқлашди, шунингдек, шу куни унинг исми-шарифи судга келган фуқароларнинг кириш-чиқиш дафтарига қайд этилмагани ҳам аниқланди.

Фуқаро 2021 йилнинг 11 август куни ҳал қилув қарори нусхасини сўраб қилган ёзма мурожаати шу куннинг ўзида суд девонхонасида қайд этилган ва суд ҳужжати нусхаси берилиб, ундан тегишли тилхат олинган.

“Тelegram” мессенжердаги “Yuristkadr” канали муаллифининг ҳолатдан келиб чиқиб, апелляция шикояти бериш муддатини сунъий равишда ўтказиб, шу йўл билан суд қарорини “синиши”га йўл қўймасликка уринилаётгани мазмунидаги иддаосига ҳам қўшилиб бўлмайди.

Жорий йилнинг 20 август куни фуқаронинг апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги аризаси суд томонидан қанотлантирилган.
Демак, муддат масаласида муаммо йўқ.

Суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатлигига фақат юқори инстанция суди ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга эканига таъкид шарт эмас.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Наманганда ҳам "Суд фахрийси" кўкрак нишонлари эгаларига топширилди

Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса кўп йиллар суд-ҳуқуқ соҳасида самарали хизмат қилиб, айни пайтда нафақада бўлган суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Манба: UzReport TV

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Н А Ф С Қ У Л И
(ҳаётий воқеа)

Ҳаммаси шу вазифага тайинланиши билан бошланди чоғи, тенг-тўш, таниш-билишлари орасида бирдан обрўйи ошди. Тез-тез “бир пиёла чой”га, турли давраларга таклифлар бошланди.

У, дастлаб, бормасам ҳурматсизлик бўлар, катта бўлиб кетди, бизни мен­
симади, дейишади деган истиҳолада чақирилган жойларга бориб юрди.

Кейинчалик, еган оғиз уялар дея, бир-икки маротаба ўзи ҳам ул­атларига хақ берди. Шу-шу турли базмларга ҳам, спиртли ичимлик ичишга ҳам ўрганди...

Батафсил👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ҳаммаси жойида, шубҳага ўрин йўқ
( “
Rost24.uz”да чоп этилган мақола юзасидан)

Ҳуқуқшунос Ҳ. Маҳбубов “Rost24.uz” сайти орқали чиқиш қилиб, гўёки фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси томонидан имзоланган хат билан Олий суд ажрими ижроси тўхтатиб қўйилганини айтиб, бундай хатти-ҳаракатнинг қонуний эканини шубҳа остига қўяди. Шунингдек, шубҳаларини ошкора баён этиш асносида “...бу хат баъзи суд ходимлари томонидан саводсизларча расмийлаштирилган ёки хат сохта кўринишга эга”, дея хулоса чиқаради. Ва: “...Суд ходимлари томонидан ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда шу каби қонунбузарликка йўл қўйилиши албатта ачинарли ҳолдир” деб, Судьялар олий кенгаши раҳбариятини “....бу ноқонуний холатни атрофлича ўрганиб чиқиб ва қонун бузилишига йўл қўйган суд ходимларига нисбатан тегишли чора кўриш”га чақиради.

Ҳолат ўрганилди ва ноқонуний ҳолат аниқланмади. Яъниким, мақолада таъкид этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатининг (2021 йил 16 июнь) қароридан норози бўлиб даъвогар Н. Нафасов ишни такроран кўриб чиқиш учун Олий суд раиси ўринбосари номига ариза киритган.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 407-6-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди (судьяси) шу инстанцияда иш юритиш кўриб чиқилгунга қадар низо бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туришга ҳақли.

Қонуннинг шу талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2021 йил 6 сентябрь куни 12-285-21-сонли хат билан мазкур фуқаролик ишини ўрганиш учун чақиртириб олар экан, Тошкент шаҳар судига суд қарорлари ижроси тўхтатилганини билдиради.

Тошкент шаҳар суди бу ҳақда 13 сентябрь кунги ФСХ-1-10-4771/21-сонли хат орқали фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига, туманлараро судининг раиси эса Мажбурий ижро бюросининг Олмазор тумани бўлимига маълум қилган (2021 йил, 14 сентябрь. 01-К-1/21-сон).

Кўринадики, муаллиф иддао қилганидек, туманлараро суд раиси Олий суд ажрими ижросини ўз ташаббуси билан тўхтатиб қўйгани йўқ. Балки Олий суд томонидан суд қарорлари ижроси иш кассация шикояти кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб турилиши ҳақидаги топшириқ хати мазмунини керакли манзилга етказган, холос.

Бор гап шу. Демак, ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

“Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Фуқаролик процессуал кодексига соддалаштирилган тартибда иш юритиш институти киритилди.

Даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 10 бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса 5 бараваридан ошмаса, ишлар соддалаштирилган тартибида кўриб чиқилади.

Соддалаштирилган тартибида иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини тақдим этиши зарурлигини кўрсатади ва уни жавобгарга юборади.

Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Соддалаштирилган тартибида иш ажрим чиқарилган кундан 20 кундан ошмаган муддатда якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.

Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.

Манба: Kun.uz

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази (“Transparency Uzbekistan”) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказнинг асосий мақсади – жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланишига кўмаклашиш ҳамда давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик механизларини такомиллаштиришдан иборат.

Марказ қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган:

Батафсил 👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Очиқ танлов жараёнини номзодларнинг ота-оналари ҳам кузатди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига кирувчи бир нечта масалалар муҳокама этилган йиғилишда қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги муддатига, муқобиллик асосида номзоди кўрсатилган бир неча нафар судьяларни ваколат муддати даврига қайта тайинлашга оид қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддати учун муқобиллик асосида кўрсатилган бир неча номзодларнинг айримларига ишонч билдирилди.

Эътиборлиси, номзодларнинг ота-оналарига танлов жараёнини масофадан туриб кузатиб имконияти тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб, судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга оид очиқ танловларга ахборот технологиялари татбиқ этиш йўлга қўйилган. Натижада инсон омили кескин чекланиб, танлов жараёни очиқ ва шаффоф ўтиши таъминланмоқда.

Тайинловлар ҳақида бироздан сўнг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Аниқ рақамлар, очиқ фикрлар...” – Аёл судьялар онлайн-форумидан яна бир лавҳа.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi