Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
13.5K subscribers
2.58K photos
330 videos
36 files
1.04K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram

Умматларга ўрнак бўлган Зот...

Мадинада биринчи қозилик қилган зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бўлган. У зот алайҳиссалом маҳкумнинг ҳасаб, насаб, бойлик, мансаб, мусулмон, кофир эканига қарамасдан одиллик ила ҳукм қилганлар.

Адолат йўлини тутаман, икки дунё саодатига эришаман деган инсонлар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюк ўрнакдирлар. У зотнинг жиноят қилган агар менинг қизим бўлса ҳам, жазосини, албатта, бераман, деб айтишлари уммат учун танбеҳдир.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналага уланиш: @sudyalaroliykengashi
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

〰️〰️〰️
✍️ «…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас».

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.

〰️〰️〰️
✍️ «Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучли, тадбиркор киши бўлиб, санъатни, адабиётни, гўзалликни севарди».

Жавоҳарлаъл Неру. «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан.

〰️〰️〰️
✍️ «Бобур феълига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган».

Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.

〰️〰️〰️
✍️ «Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».

Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Қутлов

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов муборак етмиш ёшга тўлди.

Муболаға йўқ: Судьялар ҳамжамиятида Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, у кишининг номи мамлакатимизда янги ҳуқуқий институт – хўжалик (ҳозирги иқтисодий) судлари фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур ҳуқуқий институт ташкил этилишидан то шаклланиб, суд ҳокимиятининг муҳим тармоғига айланишида бош-қош бўлгани кенг жамоатчиликка маълум. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раиси сифатида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, жамият ҳаётида муҳим сиёсий тадбирларни халқаро меъёрларга мос ўтишида жонбозлик кўрсатгани ҳам ҳақли эътирофга лойиқдир.

Бугунги сана муносабати билан устозни самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ ва хотиржамлик, машаққатли ва шарафли меҳнатлари роҳатини кўрмоқ саодати бардавомлигини тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Тўйхат

...ЁКИ МИРЗО ХАТОСИДУР

(Мирзо-Улуғбек Абдусаломов таваллудининг 70 йиллигига)

Таваллуд топқани гўша – Мирза даштин Ховосидур,
Улуғлаб сийлаган, ўша – сўлим Сайхун ҳавосидур.

Исми гар жисмига монанд бўлурда бор бирор ҳикмат,
Отин қўйғон атоси, ё эл улусин дуосидур.

Аҳли дониш писанд этмиш, фақиҳлар аржуманд этмиш,
Ҳар кун гирдида шогирдлар, орифлар ошиносидур.

Мақоми қозиюл-қуззот, саҳих эрса берур имдод,
Яъни, ясоқ асосидур, адолат муддаосидур...

Бугун ёши қирққа етмуш, нечун “Тўйхат”да қайд: “Етмиш”
Балки, бу шунчаки “миш-миш”, ёки мирзо хатосидур.

Холмамат Ҳасанов,
Тошкент вилоят судининг судьяси

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
КЕНГАШ "ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ"ГА ҚЎНҒИРОҚ БЎЛДИ. КЕЙИН-ЧИ?

...Судга, хусусан, фуқаролик судига биров тўқликдан ёки шўхликдан мурожаат қилмайди. Вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш сўралган мурожаатни-ку, айтманг?! Навоийлик аёлнинг айни шу мазмундаги аризаси қайсидир тортмада қолиб кетган бўлиши мумкинлиги ачинарли эмасми?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 14 ва 15 февралдаги қарорларига кўра:

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р. Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М. Шерйигитов ёзма аризаларига биноан;

Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш. Нематов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси М. Ҳасанова;

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси Ш. Тогоев интизомий жавобгарликка тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда судьялар ва терговчилар иштирокида айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ҳамда дастлабки эшитувга доир масалалар юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Саккиз нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган судьяларнинг ушбу лавозимида бўлишнинг кейинги муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Очиқ танлов ва муобиллик асоси ўтган муҳокама якунида Кенгаш қарори билан:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Етти нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Судьялар олий кенгашининг кеча бўлиб ўтган йиғилишда очиқ танлов ва муқобиллик асосида бир неча нафар судьянинг ваколат муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.

Якунда Кенгаш қарори билан:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш; @sudyalaroliykengashi
“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида (2022 йил, 16 февраль) Ўзбекитон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоровнинг “Судьянинг масъулияти ҳалоллиги ва фаоллигида акс этади. Ёхуд кечиккан адолатнинг ҳам маънавий, ҳам моддий товони бор” сарлавҳали мақолси чоп этилди.

Мақолада судьянинг масъулияти, бугун мазкур лавозим эгаларига қўйилаётган талаблар ҳақида яқин ўтмиш билан таққосланган ҳолда мулоҳаза юритилади.

Шунингдек, бугунги очиқлик ва шаффофлик шароитида сўз эркинлиги қанчалар муҳим бўлса, судья дахлсизлигини таъминлаш ундан кам аҳамият касб этмаслиги алоҳида таъкидланади.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьяси Баҳриддин Аҳмедовга онаси Имсин Қувватованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун:

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Э. Эшонбобоев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р. Заиров;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Л. Махаммадиева;

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т. Ҳайдаров интизомий жазога тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ибратли судья" мукофотининг илк соҳиблари: Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Жамшид Садинов.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ибратли судья" мукофотининг илк соҳиблари: жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман суди раиси Марат Эргашев.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Судья_бонг_уради!

Бизга не бўлди: эссизгина қадрият, хавотирли ҳолатлар, "замонавий тақводор" эр ва хотин, омонат ва хиёнат...

Нуриддин МУРОДОВ,
ФИБ Учтепа туманлараро суди раис ўринбосари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

«Судья суд мажлисига бизни киритмади» – ҳеч гувоҳи бўлганмисиз, фарзандларини судга ажрим учун етаклаб келаётган, суд мажлисида жанжал кўтариб бир-бирини ҳақорат қилаётган ҳамда судьядан фарзандларининг ажримини муддат бермасдан ҳал этишни талаб қилаётган ота-оналарни?

Тўғри, суд мажлиси очиқ, фарзандларининг ажрими кўрилаётганда улар иштирок этишлари мумкин, лекин уларнинг иштирокидан мақсад нима?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Қ У Т Л О В

Судьялар олий кенгаши қарорига кўра, одил судловни амалга оширишдаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва муборак етмиш ёшга тўлиши муносабати билан Оққузиева Ойзода Жаҳонгировна “Фахрий судья” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Судьялар олий кенгаши Ойзода Жаҳонгировнани шукрона куни ва муносиб эътироф билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонига хотиржамлик ва меҳнатлари роҳатини кўрмоқ саодати бардавомлигини тилайди.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси З. Мавлонов;



Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси Ж. Нафасов;

Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Хўжамуротов;

Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судининг раиси Т. Рустамов;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси О. Баракаев;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Т. Ҳакимов;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси Б. Казаков;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф. Ибодуллаев;

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев;

Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси М. Комилова интизомий жазога тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;

Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;

Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
КЕНГАШ ФАОЛИЯТИГА ДОИР “АХБОРОТНОМА” НАШРДАН ЧИҚДИ

2021 йил нафақат Судьялар олий кенгаши фаолияти, балки суд тизимида алоҳида саҳифа очилган йил сифатида тарихда қолишига шубҳа йўқ.

Фаолият кўлами сарҳисобда намоён бўлади. Мазкур “Ахборотнома” Кенгаш томонидан ўтган йили амалга оширилган ишлар сарҳисобидир.

Маълумотлар қисқа матн, лўнда ифода ва жадваллар билан эътиборингиз ҳавола этимоқдаки, бу Кенгаш фаолияти ҳақида кенгроқ тасаввур беради, деган умиддамиз.

“Ахборотнома”нинг электрон варинати билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат
Бу судьяни обрўсизлантиришга уринишдан бошқа нарса эмас!

Фуқаро Л. Шабанова “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари Н. Муродовнинг хатти-ҳаракатларига эътироз билдириб, изтеҳзо оҳангида ёзадики, судья қарор чиқариш ўрнига мени ишга жойлаштиришга ҳаракат қилиб, ўзича ҳокимликка қўнғироқ киладими-ей, у ким ўзи: судьями ёки кадрлар нозири?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi