STOPMOL
808 subscribers
475 photos
123 videos
35 links
Ўзбекистон йўллари ва кўчаларидаги ўта қўпол қоидабузарлар устидан жамоат назорати.

Қоидабузарларни юбориш — @stopxamuz_bot

Чат — t.me/stopxamchat
Download Telegram
Channel created
Channel name was changed to «Стопхам»
СТОПХАМ лойиҳаси қоидалари:

Ушбу канал транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилаётган қўпол қоидабузарликлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида очилди.

1️⃣ Фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари қабул қилинади.

2️⃣ Кўчаларда пиёдаларнинг эркин ҳаракатланишига монелик қилаётган (тротуарларда парковка қилган), йўл белгиларига яққол зид равишда ҳаракатланган ёки тўхтаган автотранспорт воситаларининг фото ва видеолари, шунингдек, автоаварияга сабаб бўлган ҳатти-ҳаракатларнинг видеотасвирлари қабул қилинади. Юборилаётган қоидабузарлик энг кўпи билан 3 (уч) сутка ичида содир бўлган бўлиши керак.

3️⃣ Фото ёки видео жўнатаётганда автотранспорт воситасининг давлат рақами аниқ кўриниши лозим. Шунингдек, тасвирга илова тарзда қоидабузарлик қачон, қайси соатда ва қайси аҳоли пунктида содир этилганини ҳам илова қилинг.

4️⃣ Фотосуратлар учун пул тўланмайди. Қоидабузарликлар тасвирлари канал админлари томонидан ДЙҲХХ органларига жўнатилмайди. Қоидабузарликни тасвирга тушириб юборган инсон шахси ҳеч кимга ошкор этилмайди.

5️⃣ ДЙҲХХ каналдаги тасвирлардан фойдаланиб, қоидабузарларни маъмурий жаримага тортадиган бўлса, бунда канал админлари жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

6️⃣ Видеорегистраторлар орқали туширилган, автоаварияга сабаб бўлган вазият эълон қилинади. Аммо автоҳалокатнинг аянчли оқибатлари, қонли саҳналар ва вафот этган фуқаролар кўрсатилмайди.

7️⃣ Админлар ўз нуқтайи назаридан келиб чиқиб, юборилган айрим қоидабузарликларни оммага намойиш этмаслик ҳуқуқига эга.
Channel photo updated
#Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Қурувчилар кўчаси.
#25_497SAA

🛑 @stopxamuzb
Forwarded from Rais Buva
Ноёб кадр. Светофорда тўхтаб турганингда ҳали яшил ёнмасидан ортингдан сигнал чаладиган мавжудотлар.

@RaisBuva
#Самарқанд. Қорасув массиви. 21/11/2021

Ҳамма эл қатори асфалт йўлкага парковка қилса, бу «бойвачча» газоннинг устига парковка қилибди. Ҳар куни қилаверганидан газондан асар ҳам қолмабди.
#10_A020AA

🛑 @stopxamuzb