Кўк чой таркибида ҳам фтор иони мавжуд ва у ҳам маълум даражада тишларни мустаҳкам қилишда рол ўйнайди.
В составе зелёного чая содержится фтор, который играет немаловажную роль в укреплении зуба.
Тиш иплари(флосс) ни кунига камида бир марта ишлатиш орқали, тишлар ораларини тозалаш етарли. Тиш чўткаси бутун тишларнинг 60% юзасини тозалай олади. Қолган юзаларни тозалаш учун қўшимча воситалар ишлатилиши керак. Улар ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.
Флоссни кўпчилик ўйлаганидек аптекалардан эмас, супермаркетларнинг шахсий гигиена воситалари (тиш пастаси, чўткаси ва б.) расталаридан топиш мумкин.
Тишларимизни кечқурун ухлашдан олдин ювиб ётиш эрталаб нонуштадан сўнг ювганга қараганда кариеснинг олдини олишда кўпроқ самара беради.
Тиш чўткаларини ўртача ҳар 3 ойда алмаштириш тавсия этилади.
Channel name was changed to «Preventive Dentistry-Профилактик стоматология»
Тиш пастаси таркибидаги фтор тузи ва фтор иони миқдори юқоридаги расмдаги кўринишда паста устига ёзилади. Натрий фторид (Sodium fluoride), Аминофторид (Amine fluoride) сақловчи тиш пасталари кариесга қарши юқорироқ самара бериши аниқланган.
Ширинликларни кунига бир неча марта оз миқдорда егандан кўра бир марта кўпроқ еб, тишларни тозалаб қўйиш кариес хавфини камайтиради.
Тишларни кариесдан ҳимоя қилишнинг 4 та устуни бор:
1. Тиш карашлари назорати (тишларни тўғри ювиб тозалаш);
2. Тўғри овқатланиш (ширинликларни тўғри истеъмол қилиш);
3. Фтор сақловчи воситалардан тўғри фойдаланиш;
4. Чайнов тишлари ёриқларни профилактик муҳрлаш (пломба билан ёпиб қўйиш)

Шакар сақламайдиган сақич бошланғич кариесни (оқ доғ шаклидаги) даволаши мумкинлиги исботланган.
Шакарсиз сақични овқатдан сўнг 15-20 минутгача чайнаш мумкин. Бунинг бир нечта фойдаси бор:
1. Кўп сўлак ажралиши натижасида тишлар юзасидаги овқат қолдиқлари яхши тозаланади;
2. Стимулланган сўлак таркибидаги тиш учун фойдали элементлар миқдори тинч ҳолатда ажраладиган сўлакникидан 5-10 марта кўп бўлади.