Профилактик стоматология-Профилактическая стоматология
227 subscribers
54 photos
18 videos
4 files
19 links
Бу канал стоматологик касалликларнинг олдини олиш бўйича маълумот бериб бориш учун яратилди.
Админ: тиб.фанлари доктори(DSc), доцент @khudanov
Канал создан для распространения инфо по профилактике стом. заболеваний.
Download Telegram
Болаларимизнинг стоматологик саломатлигини текшириш ишлари бошлаб юборилди

Аввал ҳабар беранимиздек, Тошкент давлат стоматология институти Стоматологик касалликлар профилактикаси кафедраси ҳамда Германиянинг Виттен/Хердекке университети олимлари Республикамиздаги стоматологик вазият хақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ҳамда инновацион профилактик тизим яратиш учун мўлжалланган илмий–амалий лойиха дастурини ишлаб чиқиб, Буюк Британиянинг Borrow жамғармаси грантини қўлга киритишган эди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қўллаб қувватланган эди.
Жорий йилнинг 29-мартидан бошлаб Тошкент давлат стоматология институтининг ёш олимлари германиялик ва маҳаллий олимларимиз раҳбарлигида республикамиздаги 7 ва 12 ёшли 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиларида оғиз бўшлиғи касалликларининг тарқалиши, жадаллиги кўрсаткичи, худудлардаги ичимлик сувларида фтор иони миқдори ва мазкур ҳолатнинг болалар антропометрик кўрсаткичларига боғлиқлигини аниқлаш ишларини бошлаб юборишди.
Мазкур лойиҳа доирасида шаҳар, туман ва қишлоқ мактаблари ўқувчилари стоматологик саломатлиги текширилади. Бунда Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра ишлаб чиқилган махсус сўровнома ва анкеталар тшлдирилади. Лойиҳа натижасида қайси ҳудудда маълум касалликларнинг тарқалиши, унинг атроф муҳитга, сув таркибига ва бошқа омилларга боғлиқлиги ўрганилади.
Барча текширув жараёнлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда бир марталик стерил стоматологик асбоб-анжомлари билан олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, текширувда қатнашган мактаб ўқувчиларига тишларни тўғри ювишни ўргатувчи тарқатма материаллар, ҳомий ташкилотларнинг тиш паста ва чўткалари тақдим қилинди.
Лойиҳа якунида Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мос янги стоматологик профилактик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Болаларнинг стоматологик кўриги Фарғона, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Навоий вилоятларида давом этмоқда.
Forwarded from Vaksinauz
#Фикр

Интернетдаги турли қарама-қарши фикрларни ўқиб, мен ҳам муносабат билдиришни лозим топдим.

1️⃣ Агар Хитой дунё халқларини қириб юборишни мақсад қилганида, шу пайтгача бунга эриша олган бўларди, менимча. Негаки дунёга экспорт қилинаётган энг кўп дори субстанцияларини Хитой экспорт қилади. Covid-19 га қарши вакцина билан инсониятни қириб юбориш версияси жуда ишончсиз.

2️⃣ Ҳозирги кунда касалликни тўхтатишнинг ягона имконияти барчани эмлаш. Бошқа ишончли усул ҳали йўқ, борига шукр қилиш ва фойдаланиш зарур.

3️⃣ Фундаментал илмга эга олимлар катта янгилик ярата олади. Кўп гапириб, ўзгаларни танқид қилганлар, "халқ ҳимоячиси" сифатида видео мурожаат тарқатганлар эмас.

4️⃣ Ҳар кимнинг гапини ҳақ гап деб ишониб кетавермаслик, таҳликали онларда ўзимизни ҳимоя қила олишимиз учун илм ва билимнинг нақадар кераклиги, пул билан бунга эришиб бўлмаслиги яна бир бор ўз исботини топиб турибди.

Бахтинур Худанов, тиббиёт фанлари доктори, доцент

▶️@vaksinauzb
Тишингиз кариесга учраб, ковак ҳосил бўлган, аммо стоматологга келишга вақт тополмаётган бўлсангиз, унда қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
1. Овқатланиб бўлгач, тиш ковагидан овқат қолдиқларини тозалаш, тишларни 1450 промилле фтор иони сақловчи тиш пастаси билан тозалаб ювиш;
2. Кунига 3 маҳал фтор сақловчи эликсир билан тишларни чайиш.
Натижада тишлардаги кариес жараёни маълум муддат тўхтайди.
Forwarded from platforma.uz
Авваллари ноёб ишланмаларни биринчи бўлиб телевизорда кўрсатишарди. Кейинчалик интернет орқали инновациялардан хабар топадиган бўлдик.

Мана, ҳозир бизни ҳайратга соладиган бундай қурилмалар Тошкентда, «InnoWeek.uz» халқаро кўргазмаси доирасида намойиш этиляпти.

Шулардан бири ақлли тиш чўткаси экан. У махсус илова ёрдамида ишлайди. Яъни дастурлаштирилган.

Бу янгича тозалаш воситаси нима каромат кўрсатаркан, деяётгандирсиз . «Innovative developers» компанияси томонидан тақдим этилган инновацион тиш чўткаси қайси тишда муаммо борлиги ёки яхши тозаланмаганини кўрсатар экан. Қойил!

@platformauzb
🗣 Toshkent davlat stomatologiya instituti talabasi Yevropa kariyes tadqiqotlari tashkilotining grantini qoʻlga kiritdi.

🌐 Toshkent davlat stomatologiya instituti 5-bosqich talabasi Tuygʻunov Nozimjon Jahondagi yetakchi olimlar jamlangan Yevropa kariyes tadqiqotlari tashkiloti (European Organization for Caries Research-ORCA)ning ilmiy grantini yutib oldi.

➡️ Mazkur grant 2022-yilning iyun oyi oxirida Italiyada boʻlib oʻtadigan xalqaro kongressda qatnashish (aviabilet, turar joy) xarajatlarini toʻliq qoplab beradi. Mazkur grant har yili dunyo boʻyicha 100 dan ortiq talabgorlar orasidan 6-7 ta nomzodga beriladi.

📌 Maʼlumot uchun: Yevropa kariyes tadqiqotlari tashkiloti (ORCA) – 1953-yilda xalqaro tashkilot sifatida tashkil etilgan va butun dunyoda kariyesologiya sohasidagi ilmiy tadqiqotlarni amalga oshiruvchi, ogʻiz boʻshligʻi salomatligini targʻib qiluvchi ilmiy tashkilotdir.