Ҳомиланинг ва онанинг саломатлиги тиш ва милк соғломлигига боғлиқлиги дунё олимлари томонидан исботланган. Тишларни яхши тозаламаслик орқали тишларда тўпланиб қоладиган тиш карашлари ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг тушиб қолишига, кам вазнли ёки вақтидан илгари фарзанд туғилишига сабаб бўлиши мумкинлиги қатор илмий ишлар натижасида аниқланган. Шу билан бирга ҳомила онанинг тишларидан турли микроэлементларни олиб, тишини чиритиши ҳақидаги маълумотлар ҳам афсона эканлиги ўз исботини топди. Ҳомиладор аёллар тишларини тўғри тозалаб, ширинлик истеъмол қилганларидан сўнг оғизни сув ёки чой билан чайишлари, тиш иплари (флосс)дан тўғри фойдаланиши натижасида тишларни соғлом сақлаши мумкин.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Биласизми, флосс (тишлар орасини тозаловчи махсус ип) 1882 йилда АҚШда мумланмаган ипак ипдан ишлаб чиқарилган. 1940 йилларга келиб эса флосс мумланган ва мустаҳкамроқ бўлган нейлондан ишлаб чиқарила бошланган.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Тишлари чиққан болаларни эмизиб ухлатиш ёки ширин ичимликларни кўп ичириш, сунъий озуқа билан озиқлантириш натижасида тиш бўйин қисмида карашлар қолади. Оғиз бўшлиғидаги бактериялар карашлар таркибидаги шакарни кислотага айлантиради ва тишларни чиритади (кариесга учрайди).
Расмда А) тиш карашлари (налёт); B) бошланғич кариес (оқ доғли босқич) C) кариес ковак кўрсатилган.
Ёмон томони бундай (тиш бўйин) юзадаги кариес ковакни чархлаб, пломба қўйиб даволаш самараси кам. Яъни пломба узоқ вақт турмаслиги мумкин.
Мазкур ҳолатнинг олдини олиш учун болани эмизиб ухлатишни иложи борича камайтириш, сунъий озиқлантиришдан ёки ширин ичимликлардан сўнг болага оддий ичимик суви ичириш тавсия қилинади.
Фото: Early Childhood Oral Health. Second edition

Янгилик
32teeth- бу ақлли тиш чўткаси бўлиб, смартфонга осонлик билан Bluetooth орқали уланади ва тишларни тўғри ювишни ўргатади. Бунда махсус сенсор-датчиклар қўлланилади ва реал вақтда тишларни қандай юваётганингизни назоарт қилиб боради. IOS ва Android платформасида ишловчи дастур тишларни 3D форматда кўрсатиб туради ва қандай юваётганингизга қараб балл бериб боради. Бунда шифокорлар тўпланган балларга кўра инсон оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳақида маълумот олиш мумкин.
Ушбу ақлли тиш чўткаси имкониятларини яқиндан ўрганмоқчи бўлсангиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги кўргазма залига ташриф буюришингиз мумкин.

Қайт қилиш ҳолатларида дарров тишларни ювиб ташлашга шошманг.
Чунки ошқозондаги хлорид кислотанинг pH 1 га тенг, яъни тиш эмалини емириш даражаси жуда кучли.
Шунинг учун инсон қайт қилгудек бўлса, оғизни содали сувда чайиши тавсия этилади. Шунда оғиз бўшлиғидаги кислотили ҳолат нейтраллашади. 2 соатдан сўнг тишларни ҳам ювиш мумкин бўлади.

Тишларингиз соғлом пайтида қаттиқ таомлар, ҳўл меваларни истеъмол қилиш тишларнинг тоза сақланишига ва милкларда қон айланишининг яхшиланишига ёрдам беради. Аммо тишларга пломба қўйилгандан кейин ёки чинни тишлар қўйилгандан кейин қаттиқ озиқ овқат маҳсулотларини эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Ҳурматли, ота-оналар !!!
Сизга шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент давлат стоматология институти ва Германиянинг Виттен/Хердекке университети томонидан Республикамизда болаларнинг стоматологик ҳолати хақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ҳамда кариесга қарши инновацион профилактик тизимини яратиш учун мўлжалланган илмий–амалий лойиҳа дастури иш бошлади. Мазкур дастур Англиянинг халқаро Borrow Foundation ташкилоти томонидан молиялаштирилади.
Унга кўра республикамиздаги 1-синф ва 6-синф 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиларида оғиз бўшлиғи касалликларининг тарқалиши, кариес жадаллиги кўрсаткичи, ҳудудлардаги ичимлик сувларида фтор иони миқдори ва мазкур ҳолатнинг болалар антропометрик кўрсаткичларига боғлиқлигини аниқлаш мақсадида Стоматологик профилактик кўрик амалга оширилади. Стоматологнинг кўриги бир марталик стерил стоматологик тўплам билан (даволаш муолажаларисиз) профилактик текширувни ўз ичига олади. Шу билан бирга ушбу илмий лойиҳа доирасида сўровнома ўтказиш режалаштирилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aqlli tish cho'tkasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Smart toothbrush
https://repost.uz/health/chisti-zubi-radi-rebenka
Этот факт не я определил, были определены многочисленными исследованиями разных исследователей. Прошу редакцию исправить текст

Repost
Узбекский стоматолог определил связь между кариесом и здоровьем беременной женщины
Доцент кафедры профилактики стоматологических заболеваний Ташкентского государственного стоматологического института Бахтинур Худанов утверждает, возникающий при плохой чистке зубов кариес может привести к потере плода у беременных женщин, рождению ребенка…
Khudanov_ORCA_2020_1.pdf
72 KB
Ўзбекистонда сотувда бўлган 5 та (Galaxy, Lesnoy balzam, Lavadasept Splat, Tourcia Nuga Best, Aqua fresh) тиш пасталарининг инсон тиш карашларидаги (налётдаги) Streptococcus mutans, Lactobacillus rhamnosus (кариес келтириб чиқаради) ва Candida albicans (замбуруғли стоматит келтириб чиқаради) га қарши самарадорлигини бактериологик лаборатория шароитда ўргандик.
Натижада юқоридаги барча тиш пасталари Streptococcus mutans га қарши , Lactobacillus rhamnosus га эса Galaxy, Tourcia Nuga Best, Aqua fresh тиш пасталари сезиларли таъсир қилиши аниқланди. Candida Albicans га эса ҳеч қайси тиш пастамиз сезиларли таъсир кўрсата олмади.
Илмий иш натижалари Италияда Европа кариесология ассоциацияси конгрессида чоп этилди.
Тиш пасталарини танлаш эса илмий ишлар натижасига асосланса мақсадга мувофиқ.
Танлов ўзингиздан !

ORCA 64_2017 Abstracts_Khudanov_1.pdf
934.6 KB
Ўзбекистон бозорида мавжуд бўлган Lacalut aktiv, Parodontol 3D effect, Miswak, Colgate Total Pro Gum Health ва дистиланган сувни 2017 йилда кариес келтириб чиқарувчи бактериялар (Streptococcus mutans, lactobacilli) га қарши ва замбуруғли стоматит чақирувчи Candida Albicans га қарши самарадорлиги лаборатор шароитда ўрганилган эди. Натижада Parodontol 3D effect, Colgate Total Pro Gum Health нисбатан кўпроқ самарага эга эканлиги аниқланган. Натижалар Норвегияда чоп этилган ва тезис билан иловадаги файлда танишишингиз мумкин.
Болаларимизнинг стоматологик саломатлигини текшириш ишлари бошлаб юборилди
Аввал ҳабар беранимиздек, Тошкент давлат стоматология институти Стоматологик касалликлар профилактикаси кафедраси ҳамда Германиянинг Виттен/Хердекке университети олимлари Республикамиздаги стоматологик вазият хақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ҳамда инновацион профилактик тизим яратиш учун мўлжалланган илмий–амалий лойиха дастурини ишлаб чиқиб, Буюк Британиянинг Borrow жамғармаси грантини қўлга киритишган эди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қўллаб қувватланган эди.
Жорий йилнинг 29-мартидан бошлаб Тошкент давлат стоматология институтининг ёш олимлари германиялик ва маҳаллий олимларимиз раҳбарлигида республикамиздаги 7 ва 12 ёшли 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиларида оғиз бўшлиғи касалликларининг тарқалиши, жадаллиги кўрсаткичи, худудлардаги ичимлик сувларида фтор иони миқдори ва мазкур ҳолатнинг болалар антропометрик кўрсаткичларига боғлиқлигини аниқлаш ишларини бошлаб юборишди.
Мазкур лойиҳа доирасида шаҳар, туман ва қишлоқ мактаблари ўқувчилари стоматологик саломатлиги текширилади. Бунда Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра ишлаб чиқилган махсус сўровнома ва анкеталар тшлдирилади. Лойиҳа натижасида қайси ҳудудда маълум касалликларнинг тарқалиши, унинг атроф муҳитга, сув таркибига ва бошқа омилларга боғлиқлиги ўрганилади.
Барча текширув жараёнлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда бир марталик стерил стоматологик асбоб-анжомлари билан олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, текширувда қатнашган мактаб ўқувчиларига тишларни тўғри ювишни ўргатувчи тарқатма материаллар, ҳомий ташкилотларнинг тиш паста ва чўткалари тақдим қилинди.
Лойиҳа якунида Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мос янги стоматологик профилактик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Болаларнинг стоматологик кўриги Фарғона, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Навоий вилоятларида давом этмоқда.