Профилактик стоматология-Профилактическая стоматология
227 subscribers
54 photos
18 videos
4 files
19 links
Бу канал стоматологик касалликларнинг олдини олиш бўйича маълумот бериб бориш учун яратилди.
Админ: тиб.фанлари доктори(DSc), доцент @khudanov
Канал создан для распространения инфо по профилактике стом. заболеваний.
Download Telegram
3 минут давомида тиш ювишни таъминлаш учун махсус қумсоат.
@stom_prof каналига аъзо бўлиш
Сложно рассчитать время для чистки зубов? Эти песочные часы помогут вам рассчитать точное время (а это 3 минут) чистки зубов!

Подписаться на канал: @stom_prof
Ҳозирги қийин шароитда ўз стоматологик соғлиғингизни ўзингиз сақлашингиз жуда муҳим. Юқоридаги тавсиялар бунинг учун қўл келади.
@stom_prof
Тошкент давлат стоматология институти нега ёпилган эди ?

Ҳозирги кунда ахборот оқимининг кўплиги ва баъзи ҳолларда мансабдор шахсларнинг аниқ маълумотга эга бўлмасдан туриб турли баёнотларни ва маълумотларни тарқатиши ачинарли хол.
Бугун тонгданоқ телеграмимга Тошкент Давлат стоматология институти ҳақида келаётган хабарлар дилимни оғритди. Боиси ўзим Инновацион ривожланиш вазирлигида асосий штатда, мазкур муассасада эса ўриндошлик асосида доцент сифатида фаолият юритаман.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев маълум қилишича, Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқлангани боис институт бугунги кунда карантинга ёпилган, эмиш. Аммо маълумотнинг тўлиқ, аниқ эмаслиги кўплаб саволларни юзага келтирмоқда.
Асл воқеага аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:
биринчидан, Тошкент давлат стоматология институти касаллик чиқмасдан олдин, яъни 26 мартдан резервга олинганлиги сабабли ёпилган эди. Талабалар эса 16 мартдан таътилга чиқарилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирининг 25.03.2020 даги “Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар коронавирус инфекцияси (COVID 19) билан касалланган беморларни шифохоналарга ётқизиш учун резерв ўринлар ташкил этиш ҳамда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш тўғрисида”ги №82 буйруғига асосоан Тошкент ш., Махтумқули кўчаси, 103 уй манзилида жойлашган Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникалари резервга олинган ва даволанаётган беморларга уйига рухсат берилган, институт ва клиникаларниг барча ходимлари масофадан ишлашга ўтказилган ёки таътилга чиқарилган эди.
иккинчидан, касаллик аниқланган шахс тиббиёт ходими бўлмаганлиги, асосан хисобхона бўлими билан ишлагани учун алоқада бўлган шахслар кўпчиликни ташкил этмаган, яъни 9 киши билан алоқада бўлганлиги аниқланган ва улар Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлик” оромгоҳига жойлаштирилган. Ундан ташқари алоқада бўлганлиги гумон қилинган ходимлар ҳам уй карантинига олинган. Шу кунгача уларнинг бирортасида COVID 19 инфекцияси аниқланмаган. Беморнинг оила аъзолари вилоятдаги қариндошлариникида бўлганлиги сабабли улар билан контакт бўлмаган.
учинчидан, мазкур ходимда касаллик 2 апрел куни аниқланган ва бу пайтда институтда талабалар ҳам беморлар ҳам бўлмаган, шу билан бирга унинг тиббиёт ходимлари билан контактда бўлмаганлиги учун касалликни тарқатиш ҳавфи кам бўлган;
Бемор 16.04.2020 куни тўлиқ тузалиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасидан реабилитация учун Семашко номидаги Терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказига ўтказилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб беморлар, талабалар ва ходимлар ўртасида ваҳима тарқатиш, ҳавотирланишга ва ҳавфсирашга асос йўқлигини маълум қилмоқчиман.
Б.О.Худанов - Тошкент давлат стоматология институти доценти, т.ф.д.
@stom_prof
Болалар тишини ювишда ота-оналар қандай ҳолатда ҳаракат қилишлари кўрсатилган.
Фото муаллифи: Todd Brickhouse/Cara Brickhouse.
Каналга аъзо бўлиш @stom_prof
Давоми...
Болалар тишини ювишда ота-оналар қандай ҳолатда ҳаракат қилишлари кўрсатилган.
Фото муаллифи: Todd Brickhouse/Cara Brickhouse.
Каналга аъзо бўлиш @stom_prof
Биласизми, болалар тиши 6-8 ойдан чиқишни бошлайди ва шу даврдан бошлаб 7 ёшгача фарзандлар тишини ота-онаси ёки қаровчиси томонидан тозаланиши тавсия этилади. Чунки 7 ёшгача боланинг қўл ҳаракатлари тишларини тўлиқ тозалаш имконини бермайди. Тишларни тўғри тозалашни ташкил қилиш орқали фарзандингизнинг соғлом бўлишига ёрдам берган бўласиз. Бунда тишлари чириб, овқатлана олмай қолиши, юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларининг (шишиб кетиши), жағлари, тишлари қийшиқ ривожланиши, юздаги нуқсонларнинг олди олинади.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Ҳомиланинг ва онанинг саломатлиги тиш ва милк соғломлигига боғлиқлиги дунё олимлари томонидан исботланган. Тишларни яхши тозаламаслик орқали тишларда тўпланиб қоладиган тиш карашлари ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг тушиб қолишига, кам вазнли ёки вақтидан илгари фарзанд туғилишига сабаб бўлиши мумкинлиги қатор илмий ишлар натижасида аниқланган. Шу билан бирга ҳомила онанинг тишларидан турли микроэлементларни олиб, тишини чиритиши ҳақидаги маълумотлар ҳам афсона эканлиги ўз исботини топди. Ҳомиладор аёллар тишларини тўғри тозалаб, ширинлик истеъмол қилганларидан сўнг оғизни сув ёки чой билан чайишлари, тиш иплари (флосс)дан тўғри фойдаланиши натижасида тишларни соғлом сақлаши мумкин.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Биласизми, флосс (тишлар орасини тозаловчи махсус ип) 1882 йилда АҚШда мумланмаган ипак ипдан ишлаб чиқарилган. 1940 йилларга келиб эса флосс мумланган ва мустаҳкамроқ бўлган нейлондан ишлаб чиқарила бошланган.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Тишлари чиққан болаларни эмизиб ухлатиш ёки ширин ичимликларни кўп ичириш, сунъий озуқа билан озиқлантириш натижасида тиш бўйин қисмида карашлар қолади. Оғиз бўшлиғидаги бактериялар карашлар таркибидаги шакарни кислотага айлантиради ва тишларни чиритади (кариесга учрайди).
Расмда А) тиш карашлари (налёт); B) бошланғич кариес (оқ доғли босқич) C) кариес ковак кўрсатилган.
Ёмон томони бундай (тиш бўйин) юзадаги кариес ковакни чархлаб, пломба қўйиб даволаш самараси кам. Яъни пломба узоқ вақт турмаслиги мумкин.
Мазкур ҳолатнинг олдини олиш учун болани эмизиб ухлатишни иложи борича камайтириш, сунъий озиқлантиришдан ёки ширин ичимликлардан сўнг болага оддий ичимик суви ичириш тавсия қилинади.
Фото: Early Childhood Oral Health. Second edition
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Янгилик
32teeth- бу ақлли тиш чўткаси бўлиб, смартфонга осонлик билан Bluetooth орқали уланади ва тишларни тўғри ювишни ўргатади. Бунда махсус сенсор-датчиклар қўлланилади ва реал вақтда тишларни қандай юваётганингизни назоарт қилиб боради. IOS ва Android платформасида ишловчи дастур тишларни 3D форматда кўрсатиб туради ва қандай юваётганингизга қараб балл бериб боради. Бунда шифокорлар тўпланган балларга кўра инсон оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳақида маълумот олиш мумкин.
Ушбу ақлли тиш чўткаси имкониятларини яқиндан ўрганмоқчи бўлсангиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги кўргазма залига ташриф буюришингиз мумкин.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Қайт қилиш ҳолатларида дарров тишларни ювиб ташлашга шошманг.
Чунки ошқозондаги хлорид кислотанинг pH 1 га тенг, яъни тиш эмалини емириш даражаси жуда кучли.
Шунинг учун инсон қайт қилгудек бўлса, оғизни содали сувда чайиши тавсия этилади. Шунда оғиз бўшлиғидаги кислотили ҳолат нейтраллашади. 2 соатдан сўнг тишларни ҳам ювиш мумкин бўлади.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Тишларингиз соғлом пайтида қаттиқ таомлар, ҳўл меваларни истеъмол қилиш тишларнинг тоза сақланишига ва милкларда қон айланишининг яхшиланишига ёрдам беради. Аммо тишларга пломба қўйилгандан кейин ёки чинни тишлар қўйилгандан кейин қаттиқ озиқ овқат маҳсулотларини эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.
Каналга аъзо бўлиш: @stom_prof
Ҳурматли, ота-оналар !!!
Сизга шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент давлат стоматология институти ва Германиянинг Виттен/Хердекке университети томонидан Республикамизда болаларнинг стоматологик ҳолати хақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ҳамда кариесга қарши инновацион профилактик тизимини яратиш учун мўлжалланган илмий–амалий лойиҳа дастури иш бошлади. Мазкур дастур Англиянинг халқаро Borrow Foundation ташкилоти томонидан молиялаштирилади.
Унга кўра республикамиздаги 1-синф ва 6-синф 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиларида оғиз бўшлиғи касалликларининг тарқалиши, кариес жадаллиги кўрсаткичи, ҳудудлардаги ичимлик сувларида фтор иони миқдори ва мазкур ҳолатнинг болалар антропометрик кўрсаткичларига боғлиқлигини аниқлаш мақсадида Стоматологик профилактик кўрик амалга оширилади. Стоматологнинг кўриги бир марталик стерил стоматологик тўплам билан (даволаш муолажаларисиз) профилактик текширувни ўз ичига олади. Шу билан бирга ушбу илмий лойиҳа доирасида сўровнома ўтказиш режалаштирилган.