STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.5K subscribers
3.89K photos
225 videos
51 files
3.2K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 2 ойда Ўзбекистонда қарийб 16,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасида қарийб 16,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,5 % га ошган.
📊2 ойда 15,9 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган савдо хизматлари ҳажми 15,9 трлн сўмга етган.

Бу кўрсаткич жами бозор хизматларининг 19,6 % ни ташкил этган.
📊 Қайси ҳудудда кичик корхона ва микрофирмалар сони кўп?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 417,1 мингтани ташкил этган.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 нафар доимий аҳолига 14 тага тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони:

— Тошкент шаҳри – 87 458 та

— Тошкент вилояти – 38 458 та

— Самарқанд вилояти – 37 398 та

— Фарғона вилояти – 36 238 та

— Қашқадарё вилояти – 27 980 та

— Бухоро вилояти – 27 594 та

— Андижон вилояти – 24 381 та

— Хоразм вилояти – 23 854 та

— Наманган вилояти – 23 136 та

— Қорақалпоғистон Р. – 22 066 та

— Сурхондарё вилояти – 20 589 та

— Навоий вилояти – 19 539 та

— Жиззах вилояти – 16 677 та

— Сирдарё вилояти – 11 217 та
📊 2 ойда қарийб 60 минг тонна банан импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 50,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 60 минг тонна банан импорт қилинган.

Банан импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2 ойда 8 та давлатдан банан харид қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

— Эквадор – 56 минг тонна

— Хитой – 1,7 минг тонна

— Грузия – 1,2 минг тонна

— Туркия – 450 тонна


👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ялпи ички маҳсулот таркибида ахборот ва алоқа соҳасининг улуши ошган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида 21,1 трлн сўм қўшилган қиймат яратилган бўлиб, бу ялпи ички маҳсулот таркибида 2,1 % ни ташкил этган.

Ялпи ички маҳсулот таркибида ахборот ва алоқа соҳасининг улуши ўтган йилга нисбатан 0,2 % га ошган.

Ахборот ва алоқа соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (8,6 %) кузатилган.
📊 Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёш?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2022 йилда 73,8 ёшни ташкил этган.

👨‍👩‍👧‍👦 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:

🧍🏻‍♀️Аёллар учун
– 76,9 ёш

🧍🏻‍♂️Эркаклар учун – 72,5 ёш
📊 Қўй ва эчкилар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига, республикамизда боқилаётган жами қўй ва эчкилар сони 24,1 миллионтага етган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўп.

Ҳудудлар кесимида қўй ва эчкилар сони:

Қашқадарё вилояти – 5 027,4 минг бош

Самарқанд вилояти – 2 659,5 минг бош

Сурхондарё вилояти – 2 582,3 минг бош

Бухоро вилояти – 2 501,9 минг бош

Навоий вилояти – 2 427,4 минг бош

Жиззах вилояти – 2 347,1 минг бош

Андижон вилояти – 1 554,1 минг бош

Қорақалпоғистон Р. – 1 240,8 минг бош

Тошкент вилояти – 1 101,3 минг бош

Фарғона вилояти – 933,0 минг бош

Наманган вилояти – 852,1 минг бош

Хоразм вилояти – 497,2 минг бош

Сирдарё вилояти – 394,2 минг бош
📊 Ўзбекистон 2 ойда 9 та давлатга полиэтилен экспорт қилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хорижга қиймати 34 млн AҚШ долларига тенг бўлган 42,8 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.

Полиэтилен экспорти 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та давлатга полиэтилен сотган.

2024 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:

— Туркия – 23 минг тонна

— Латвия – 5,6 минг тонна

— Хитой – 4,4 минг тонна

— Россия – 4,3 минг тонна

— Қозоғистон – 4,1 минг тонна
☕️ Ўзбекистонга 2 ойда 81,4 тонна кофе импорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 697,2 минг АҚШ долларига тенг бўлган 81,4 тонна кофе импорт қилган.

Кофе импорти 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 тоннага камайган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 16 та давлатдан кофе харид қилган.

2024 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон энг кўп кофе импорт қилган давлатлар:

Италия – 27,8 тонна

— Германия – 15,2 тонна

— Польша
– 8,8 тонна

— Россия – 7,4 тонна

— Буюк Британия – 4 тонна

Бразилия – 2 тонна
📊 Қайси ҳудудда кичик корхона ва микрофирмалар сони кўп?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 417,1 мингтани ташкил этган.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 нафар доимий аҳолига 14 тага тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони:

— Тошкент шаҳри – 87 458 та

— Тошкент вилояти – 38 458 та

— Самарқанд вилояти – 37 398 та

— Фарғона вилояти – 36 238 та

— Қашқадарё вилояти – 27 980 та

— Бухоро вилояти – 27 594 та

— Андижон вилояти – 24 381 та

— Хоразм вилояти – 23 854 та

— Наманган вилояти – 23 136 та

— Қорақалпоғистон Р. – 22 066 та

— Сурхондарё вилояти – 20 589 та

— Навоий вилояти – 19 539 та

— Жиззах вилояти – 16 677 та

— Сирдарё вилояти – 11 217 та
📊 Ўзбекистон 2 ойда 9,3 мингта газ плита экспорт қилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қиймати 916 минг AҚШ долларига тенг бўлган 9,3 мингта газ плита экспорт қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп газ плиталарни экспорт қилган давлатлар:

— Қозоғистон – 5,4 мингта

— Тожикистон – 1,5 мингта

— Қирғиз Р. – 851 та

— Россия –
723 та

— Туркманистон – 552
Ўзбекистонда нечта коллеж фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган коллежлар сони 153 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич:

2021/2022-ўқув йили бошида – 184 та;

2022/2023-ўқув йили бошида –183 тани ташкил этган.
📊 Ўзбекистонда нечта техникум фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган техникумлар сони 238 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич:

2021/2022-ўқув йили бошига – 215 та;

2022/2023-ўқув йили бошига – 207 та;

2023/2024-ўқув йили бошига – 238 тани ташкил этган.

❗️Маълумот учун, 2023 йилда тиббиёт йўналишидаги коллежлар Aбу Aли ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилиши муносабати билан техникумлар сони ортган.
Статистика агентлигида Халқаро валюта жамғармасининг миссияси ўз фаолиятини бошлади

2024 йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Халқаро валюта жамғармаси техник ёрдам миссиясининг миллий ҳисоблар статистикаси бўйича вакили Леван Гогоберишвили билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Статистика агентлиги директори Бегалов Баҳодир Абдусаломович бошчилигидаги марказий аппарат ходимлари ҳамда Леван Гогоберишвили мазкур миссиянинг мақсадлари ва вазифалари ҳақида фикр-мулоҳаза алмашди.

Миссиянинг асосий мақсади – кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш ҳамда миллий ҳисоблар кўрсаткичларини такомиллаштиришдан иборат.

Миссия дастурига мувофиқ, ташрифнинг биринчи кунида Статистика агентлиги масъул ходимлари Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳисоб-китоблари жорий амалиётининг умумий ҳолати атрофлича кўриб чиқилди.

Миссия иши давом этмоқда.
Ўзбекистондаги туғилиш коэффициенти

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ҳар 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 26,4 промиллени ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида туғилиш коэффициентлари қуйидагича:

Қорақалпоғистон Р. – 22,1 ‰

Андижон вилояти – 26,6 ‰

Бухоро вилояти – 23,0 ‰

Жиззах вилояти – 27,4 ‰

Қашқадарё вилояти – 28,9 ‰

Навоий вилояти – 25,2 ‰

Наманган вилояти – 27,9 ‰

Самарқанд вилояти – 27,4 ‰

Сурхондарё вилояти – 30,9 ‰

Сирдарё вилояти – 25,7 ‰

Тошкент вилояти – 24,2 ‰

Фарғона вилояти – 26,5 ‰

Хоразм вилояти – 24,4 ‰

Тошкент шаҳри – 25 ‰
📊 Паррандалар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига, республикамизда 103 млн. бош паррандалар мавжуд.

Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 % га кўп.

Ҳудудлар кесимида паррандалар сони:

Тошкент вилояти – 16 823,1 минг бош

Самарқанд вилояти – 15 317,4 минг бош

Андижон вилояти – 10 967,0 минг бош

Фарғона вилояти – 8 876,1 минг бош

Бухоро вилояти – 7 830,0 минг бош

Наманган вилояти – 7 008,5 минг бош

Хоразм вилояти – 6 977,7 минг бош

Қашқадарё вилояти – 6 629,6 минг бош

Сурхондарё вилояти – 5 292,4 минг бош

Қорақалпоғистон Р. – 5 271,2 минг бош

Сирдарё вилояти – 4 698,6 минг бош

Жиззах вилояти – 3 867,1 минг бош

Навоий вилояти – 3 487,8 минг бош
Статистика агентлигида Халқаро валюта жамғармасининг миссияси ўз фаолиятини бошлади

2024 йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Халқаро валюта жамғармаси техник ёрдам миссиясининг миллий ҳисоблар статистикаси бўйича вакили Леван Гогоберишвили билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Статистика агентлиги директори Бегалов Баҳодир Абдусаломович бошчилигидаги марказий аппарат ходимлари ҳамда Леван Гогоберишвили мазкур миссиянинг мақсадлари ва вазифалари ҳақида фикр-мулоҳаза алмашди.

Миссиянинг асосий мақсади – кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш ҳамда миллий ҳисоблар кўрсаткичларини такомиллаштиришдан иборат.

Миссия дастурига мувофиқ, ташрифнинг биринчи кунида Статистика агентлиги масъул ходимлари Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳисоб-китоблари жорий амалиётининг умумий ҳолати атрофлича кўриб чиқилди.

Миссия иши давом этмоқда.
Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари ташриф буюрган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 16,9 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,1 баробарга ошган.

Ўзбекистонга 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган:

Туркманистон – 12 013 нафар;

Тожикистон – 2 937 нафар;

Афғонистон – 582 нафар;

Хитой – 260 нафар;

Туркия – 243 нафар;

Ҳиндистон –167 нафар;

Жанубий Корея – 133 нафар;

Қирғиз Рес. – 101 нафар;

Эрон – 65 нафар нафар;

АҚШ – 61 нафар;