STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.6K subscribers
4.16K photos
238 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 799 756 кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига ошган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилда Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди

2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.

Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
📊Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 428 396 тани ташкил этган.

Шундан 424 695 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони:

Тошкент шаҳрида – 87 780 та

Тошкент вилоятида – 39 461 та

Самарқанд вилоятида – 38 149 та

Фарғона вилоятида – 37 050 та

Қашқадарё вилоятида – 29 334 та

Бухоро вилоятида – 27 837 та

Андижон вилоятида – 24 912 та

Хоразм вилоятида – 24 424 та

Наманган вилоятида – 23 608 та

Қорақалпоғистон Р. – 22 059 та

Сурхондарё вилоятида – 21 427 та

Навоий вилоятида – 19 966 та

Жиззах вилоятида – 17 124 та

Сирдарё вилоятида – 11 564 та
📊 Қайси ойда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми энг юқори бўлган?

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.

Шундан 23,2 млрд АҚШ доллари экспорт ҳиссасига тўғри келади.


2023 йилнинг 11 ойида ойлар кесимида қайд этилган экспорт ҳажми:

январда – 2,1 млрд

февралда – 1,1 млрд

мартда  – 2,5 млрд 

апрелда – 2 млрд

майда – 2,9 млрд

июнда – 1,6 млрд

июлда – 2,8 млрд

августда – 1,5 млрд

сентябрда – 1,3 млрд

октябрда – 2,7 млрд

ноябрда – 2,7 млрд


❗️Рақамлар яхлитланган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Twitter | Telegram
📊 Қайси ойда энг кўп туғилиш қайд этилган?

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 961 962 нафар тирик туғилиш қайд этилган.

Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 29,8 минг нафарга ошган.

2023 йилда ойлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони:

январда – 76 211 нафар

февралда – 64 879 нафар

мартда  – 73 948 нафар 

апрелда – 65 787 нафар

майда – 81 138 нафар

июнда – 72 609 нафар

июлда – 95 374 нафар

августда – 97 310 нафар

сентябрда – 89 629 нафар

октябрда – 90 451 нафар

ноябрда – 80 088 нафар


декабрда – 74 538 нафар
Ўзбекистонда 11 ойда 579,8 минг тонна оҳактош ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 579,8 минг тонна оҳактош ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 баробарга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 38,1 минг тонна оҳактош ишлаб чиқарилган.
📊 Ўзбекистонга 2023 йилда 6,6 млн нафар хорижликлар келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

2023 йилда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш – 5,6 млн киши

дам олиш – 773,2 минг киши

хизмат юзасидан – 143,5 минг киши

тижорат – 70,4 минг киши

даволаниш – 61,3 минг киши

ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши
🧍🏻‍♂️🧍🏻‍♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨‍👩‍👧‍👦 36,8 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ
– 18 274 745 киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 525 011 киши

  2024 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.
Ўзбекистонда 11 ойда 264,5 минг тонна керосин ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 264,5 минг тонна керосин ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 баробарга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 20,8 минг тонна керосин ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар кесимида 2024 йил бошига доимий аҳоли сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 👨‍👩‍👧‍👦 36,8 млн кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

Қорақалпоғистон Р. – 2 002,7 минг киши

Андижон вилояти – 3 394,4 минг киши

Бухоро вилояти – 2 044,0 минг киши

Жиззах вилояти – 1 507,4 минг киши

Қашқадарё вилояти – 3 560,6 минг киши

Навоий вилояти – 1 075,3 минг киши

Наманган вилояти – 3 066,1 минг киши

Самарқанд вилояти – 4 208,5 минг киши

Сурхондарё вилояти – 2 877,1 минг киши

Сирдарё вилояти – 914,0 минг киши

Тошкент вилояти – 3 051,8 минг киши

Фарғона вилояти – 4 061,5 минг киши

Хоразм вилояти – 1 995,6 минг киши

Тошкент шаҳри – 3 040,8 минг киши
2023 йилда 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда жами 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга 2023 йилда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:

Тожикистон – 43,2 минг нафар

Қозоғистон – 10,7 минг нафар

Қирғиз Р. – 5,5 минг нафар

Россия – 1,1 минг нафар

Туркманистон – 0,6 минг нафар

бошқа давлатлар – 0,2 минг нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Twitter | Telegram
🚙 Қайси ойда “Tracker” автомобили энг кўп ишлаб чиқарилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда ойлар кесимида “Tracker” автомобилининг ишлаб чиқариш сони:

🚙 январда – 0 дона

🚙 февралда – 1 087 дона

🚙 мартда  – 573 дона 

🚙 апрелда – 1 958 дона

🚙 майда – 5 235 дона

🚙 июнда – 6 218 дона

🚙 июлда – 4 665 дона

🚙 августда – 4 737 дона

🚙 сентябрда – 3 780 дона

🚙 октябрда – 5 717 дона

🚙 ноябрда – 6 774 дона
Ўзбекистонда 11 ойда 8,1 минг тонна печенье ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 8,1 минг тонна печенье ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,6 %га ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 842 тонна печенье ишлаб чиқарилган.
📊 Республикамизда қанча пилла етиштирилган? Бунда қайси ҳудуд етакчи?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами 25,9 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7 %га ошган.

Пилла етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Самарқанд вилояти (12,9 %) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, Андижон (12,9 %), Бухоро (10,5 %) ва Қашқадарё (9,5 %) вилоятларида ҳам пилла етиштиришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.
📊 Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони қанчага кўпайган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 2 746 та янги корхоналар ташкил этилган.

Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 баробарга ошган.

Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-ноябрь ойларида):

• 2019 йил – 1 560 та

• 2020 йил – 1 740 та

• 2021 йил – 2 382 та

• 2022 йил – 2 423 та

• 2023 йил – 2 746 та
📊 Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨‍👩‍👧‍👦 36,8 млн кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

Қорақалпоғистон Р. – 1,3 %

Андижон вилояти – 2,2 %

Бухоро вилояти – 1,7 %

Жиззах вилояти – 2,2 %

Қашқадарё вилояти – 2,2 %

Навоий вилояти – 1,9 %

Наманган вилояти – 2,3 %

Самарқанд вилояти – 2,2 %

Сурхондарё вилояти – 2,5 %

Сирдарё вилояти – 1,9 %

Тошкент вилояти – 1,9 %

Фарғона вилояти – 2,1 %

Хоразм вилояти – 1,9 %

Тошкент шаҳри – 2,9 %
📊2023 йилда 661 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда қарийб 4,8 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

2023 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 4 млн киши

🔸 дам олиш — 661 минг киши

🔸 ўқиш мақсадида — 36,6 минг киши

🔸 даволаниш — 37,4 минг киши

🔸 хизмат юзасидан — 14 минг киши
🚙 Қайси ойда “Damas” автомобили энг кўп ишлаб чиқарилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда ойлар кесимида “Damas” автомобилининг ишлаб чиқариш сони:

🚙 январда – 3 287 дона

🚙 февралда – 6 149 дона

🚙 мартда  – 7 419 дона 

🚙 апрелда – 2 197 дона

🚙 майда – 7 763 дона

🚙 июнда – 8 129 дона

🚙 июлда – 8 553 дона

🚙 августда – 9 050 дона

🚙 сентябрда – 7 505 дона

🚙 октябрда – 9 271 дона

🚙 ноябрда – 10 496 дона
📊 Испаниядан 2023 йилда Ўзбекистонга 15 163 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Испаниядан Ўзбекистонга 15 163 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилда Испаниядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш — 11 155 нафар

🔸 хизмат юзасидан — 3 012 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш — 978 нафар

🔸 тижорат — 16 нафар

Ойлар кесимида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 137 нафар

— февралда – 186 нафар

— мартда – 534 нафар

— апрелда – 1 503 нафар

— майда – 1 629 нафар

— июнда – 1 318 нафар

— июлда – 1 027 нафар

— августда – 1 744 нафар

— сентябрда – 2 498 нафар

— октябрда – 2 850 нафар

— ноябрда – 1 221 нафар

— декабрда – 516 нафар