STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.5K subscribers
4.15K photos
233 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
Франциядан 9 ойда Ўзбекистонга 14 291 нафар турист келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Франциядан Ўзбекистонга 14 291 нафар турист ташриф буюрган.

2023 йилнинг 9 ойида Франциядан Ўзбекистонга келган фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари:

дам олиш – 9 387 нафар

хизмат юзасидан – 522 нафар

қариндошларни йўқлаш – 1008 нафар

Ойлар кесимида Франциядан Ўзбекистонга келган кишилар сони:

январда-279 нафар

февралда — 494 нафар

мартда — 738 нафар

апрелда — 2 749 нафар

майда — 2 797 нафар

июнда — 1 066 нафар

июлда — 1 143 нафар

августда — 1 723 нафар

сентябрда — 3 302 нафар
📊 Ўзбекистон 9 ойда қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 178,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 2,6 млн дона барча турдаги мобил телефонлардан импорт қилган.

Мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 361 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 9 ойида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 2,3 млн дона

— Ветнам – 223,1 минг дона

— Ҳиндистон – 32,5 минг дона

— БАА – 7,7 минг дона

— Қозоғистон – 2,5 минг дона
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

🏢
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 599 764 кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 176 873 киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 422 891 киши

  2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўп.
📊Ўзбекистон 58 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида қиймати 2 337,2 млн АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич жорий даврда умумий экспортнинг 13,2 % ини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик
маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,4 %), ип калава (40,4 %) асосий улушни эгаллаган.

Йил бошидан 582 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 58 та давлатига экспорт қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистон 9 ойда 193 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд АҚШ долларидан ошган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 % га ошган.

🟢 Экспорт – 17,7 млрд

🔵 Импорт – 27,0 млрд

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,1 %), Россия (15,7 %), Қозоғистон (7,2 %), Туркия (5,3 %) ва Корея Республикасида (3,8 %) қайд этилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жаҳоннинг 193 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
9 ойда 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 831 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ёки 99,5 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,9 %), Покистон (15,1 %), Қозоғистон (12,2 %) ҳамда Хитой (8,4 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
📊Италиялик туристлар ташрифи қарийб 3 баробарга ошган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида 23 352 нафар  Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15 468 нафарга ёки 3 мартага ошган.

2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

дам олиш (туризм) – 20 557 нафар

қариндошларни йўқлаш – 1 513 нафар

хизмат юзасидан – 1 195 нафар

ўқиш мақсадида – 71 нафар

тижорат – 16 нафар
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 9,5 млрд

— Россия – 7,0 млрд

— Қозоғистон – 3,2 млрд

— Туркия – 2,4 млрд

— Корея – 1,7 млрд

— Туркманистон – 830,3 млн

— Германия – 784,2 млн

— Қирғиз Р. – 754 млн

— Франция – 659 млн

— Афғонистон – 615,3 млн
📊 Испаниядан 10 ойда Ўзбекистонга 13 426 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Испаниядан Ўзбекистонга 13 426 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилнинг 10 ойида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш — 10 087 нафар

🔸 хизмат юзасидан — 2 459 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш — 865 нафар

Ойлар кесимида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 137 нафар

— февралда – 186 нафар

— мартда – 534 нафар

— апрелда – 1 503 нафар

— майда – 1 629 нафар

— июнда – 1 318 нафар

— июлда – 1 027 нафар

— августда – 1 744 нафар

— сентябрда – 2 498 нафар

— октябрда – 2 850 нафар
📊 Ўзбекистонда 52 819 та корхона қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида 52 819 та корхона рўйхатдан ўтган.

Уларнинг ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган.

Сўнгги йилларнинг мос даврида ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналар динамикаси қуйидагича:

2019 йилда – 37 624 та

2020 йилда – 42 610 та

2021 йилда – 47 635 та

2022 йилда – 48 647 та

2023 йилда – 52 819 та
📊Ўзбекистонда қарийб 14 млн бош йирик шохли қорамол мавжуд

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда боқилаётган йирик шохли қорамоллар сони 13,9 млн бошга етган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 %га кўпайган.

Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар йирик шохли қорамоллар умумий сонининг 91,3 %и – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 7 %и – фермер хўжаликлари, 1,7 %и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келганлигини кўрсатмоқда.
📊 22,2 минг тонна ёғоч-тахта материаллари темир йўл транспорти орқали ташилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 22,2 минг тонна ёғоч-тахта материаллари ташилган.

Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг мос даврида жўнатилган юклар ҳажми билан солиштирилганда 3,4 минг тоннага кўп.
📊Ўзбекистон 172 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон 172 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.

9 ойда етти йирик ҳамкор давлатлар (ХХР, Россия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Туркия, Германия ва Туркманистон) улуши жами импортнинг 2/3 қисмини ташкил этди.
📊 10 ойда 503 нафар хитойликлар қариндошларини йўқлаш учун Ўзбекистонга келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонга 35 368 нафар Хитой фуқаролари ташриф буюрган.

2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга келган хитойликларнинг асосий сафар мақсадлари:

дам олиш – 29 686 нафар

хизмат юзасидан – 4 010 нафар

тижорат – 815 нафар

қариндошларни йўқлаш – 503 нафар

бошқа мақсадларда – 354 нафар
📊9 ойда самолётда қанча юк ташилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 6,3 минг тоннани ташкил этган.

2021 йилда ҳаво транспорти орқали 8,3 минг тонна юк ташилган.

2022 йилда ҳаво транспорти орқали 10,1 минг тонна юк ташилган.
📊 Ўзбекистон ҳудудидан 6,8 млн тонна транзит юклари ташилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташилган (автомобиль ва темир йўл транспортларида) транзит юкларнинг ҳажми 6,8 млн тоннани ташкил этган.

Транзит юкларнинг 5,5 млн тоннаси темир йўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 80,3 %) ташилган.

Транзит юкларнинг 1,3 млн тоннаси (жамига нисбатан 19,7 %) автомобиль транспорти орқали ташилган.
📊 10 ойда 2 828 нафар эронликлар дам олиш учун Ўзбекистонга келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонга 5 299 нафар Эрон фуқаролари ташриф буюрган.

2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга келган эронликларнинг асосий сафар мақсадлари:

дам олиш – 2 828 нафар

қариндошларни йўқлаш – 161 нафар

хизмат юзасидан – 1 967 нафар

бошқа мақсадларда – 343 нафар
📊 Ўзбекистонда қанча гўшт ва картошка етиштирилгани айтилди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 292,7 трлн сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 104,1 % ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 23,7 %ни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги томонидан “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида ўтказилган очиқ мулоқотда ахборот берилди.

Жорий даврда
барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:

— Донли экинлар – 7 млн тонна

— Сабзавотлар – 8,1 млн тонна

— Картошка – 2,7 млн тонна

— Полиз экинлари – 1,6 млн тонна

— Мева ва резаворлар – 2,3 млн тонна

— Узум – 1,3 млн тонна