STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
4.1K photos
229 videos
51 files
3.27K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Қайси ҳудудда асал энг кўп етиштирилган?

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 15,6 минг тонна асал етиштирилган.

Асал етиштириш ҳажми 2022 йилга нисбатан солиштирилганда 6,3 % га ошган.

Республикамиз ҳудудларида етиштирилган асал ҳажми:

— Қорақалпоғистон Р. – 876,4 тонна

— Андижон вилояти – 1,3 минг тонна

— Бухоро вилояти – 2,4 минг тонна

— Жиззах вилояти – 1,3 минг тонна

— Қашқадарё вилояти – 1,5 минг тонна

— Навоий вилояти – 1,2 минг тонна

— Наманган вилояти – 1,2 минг тонна

— Самарқанд вилояти – 1,3 минг тонна

— Сурхондарё вилояти – 954,9 тонна

— Сирдарё вилояти – 403,7 тонна

— Тошкент вилояти – 599,2 тонна

— Фарғона вилояти – 1,4 минг тонна

— Хоразм вилояти – 1,2 минг тонна
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

2024 йил 16 февраль куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида мамлакатимизнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, Аҳолини рўйхатга олиш, Гендер статистикаси, Барқарор ривожланиш мақсадлари, статистик маълумотларнинг очиқлиги ҳамда нуфузли рейтинг ва индексларда қайд этилаётган натижалар борасида батафсил ахборот бериш мақсадида Медиа маркетинг ва Иқтисодий журналистика йўналиши талабалари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда дастлаб, Статистика агентлиги Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи Аброрали Мамаджанов талабаларга “Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили” мавзусида тақдимот қилди.

Очиқ мулоқотда ялпи ички маҳсулот, ташқи савдо, халқаро ташкилотлар билан статистика идораларининг ҳамкорлиги, илмий ишда керак бўладиган статистик таҳлиллар, очиқлик ва шаффофлик борасида талабалар томонидан берилган саволларга Статистика агентлиги мутахассислари атрофлича жавоб беришди.

Очиқ мулоқотда фаол қатнашган талабаларга статистик китоблар совға қилинди.
📊 Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида 6 160 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 1 549 та

Фарғона вилояти – 553 та

Тошкент вилояти – 552 та

Самарқанд вилояти – 541 та

Хоразм вилояти – 392 та

Қашқадарё вилояти – 372 та

Андижон вилояти – 346 та

Бухоро вилояти – 338 та

Наманган вилояти – 332 та

Сурхондарё вилояти – 298 та

Жиззах вилояти – 265 та

Қорақалпоғистон Респ. – 228 та

Навоий вилояти – 222 та

Сирдарё вилояти – 172 та
Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 18,3 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 12,6 % га ошган.

Ушбу хизматлар бўйича энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд вилоятида (130,9 %) қайд этилган.

Ҳудудулар кесимида яшаш ва овқатланиш хизматларининг ўсиш суръатлари:

Қорақалпоғистон Р. – 107,3 %

Андижон вилояти – 113,7 %

Бухоро вилояти – 109,1 %

Жиззах вилояти — 109,2 %

Қашқадарё вилояти – 110,3 %

Навоий вилояти — 102,2 %

Наманган вилояти – 109,3 %

Самарқанд вилояти – 130,9 %

Сурхондарё вилояти – 110,9 %

Сирдарё вилояти – 115,8 %

Тошкент вилояти – 109,4 %

Фарғона вилояти – 111,1 %

Хоразм вилояти – 110,3 %

Тошкент шаҳри – 112,5 %
📊 Ўзбекистонга 2023 йилда 133,5 минг тонна банан импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 95,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 133,5 минг тонна банан импорт қилинган.

Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

— Эквадор – 130 минг тонна

— Хитой – 1043 тонна

— Грузия – 976 тонна

— Туркия – 746 тонна

— Қозоғистон – 375 тонна
🚙 Қайси ҳудуд аҳолисида енгил автомобиллар сони кўп?

🏢 Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 759 045 тани ташкил этмоқда.

2023 йил мобайнида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 362 525 тага ошган.

Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони:

🚙 Қорақалпоғистон Р. – 161 926 та

🚙 Андижон вилояти – 271 885 та

🚙 Бухоро вилояти – 241 855 та

🚙 Жиззах вилояти – 109 657 та

🚙 Қашқадарё вилояти – 297 305 та

🚙 Навоий вилояти – 109 274 та

🚙 Наманган вилояти – 247 032 та

🚙 Самарқанд вилояти – 417 165 та

🚙 Сурхондарё вилояти – 233 675 та

🚙 Сирдарё вилояти – 75 116 та

🚙 Тошкент вилояти – 414 645 та

🚙 Фарғона вилояти – 354 858 та

🚙 Хоразм вилояти – 226 721 та

🚙 Тошкент шаҳри – 597 931 та
Қайси ҳудудда қурилиш соҳасидаги корхоналар кўпроқ фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда 34 629 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳудудлар кесимида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 7 408 та

Фарғона вилояти – 2 947 та

Тошкент вилояти – 2 907 та

Бухоро вилояти – 2 592 та

Қашқадарё вилояти – 2 555 та

Самарқанд вилояти – 2 535 та

Сурхондарё вилояти – 2 289 та

Андижон вилояти – 2 117 та

Қорақалпоғистон Респ. – 1 901 та

Хоразм вилояти – 1 755 та

Наманган вилояти – 1 662 та

Жиззах вилояти – 1 526 та

Навоий вилояти – 1 389 та

Сирдарё вилояти – 1 046 та
📊 Ҳиндистондан 2023 йилда Ўзбекистонга 45 456 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Ҳиндистондан Ўзбекистонга 45 456 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилда Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш — 27 092 нафар

🔸 хизмат юзасидан — 9 360 нафар

🔸 ўқиш — 7 611 нафар

🔸 тижорат
— 955 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш
— 436 нафар
📊 Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв км га 80,2 киши).

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.

🏘 Шаҳар жойларда – 18 768,5 минг киши

🏡 Қишлоқ жойларда – 18 031,3 минг киши
📊 Ўзбекистон январда 137 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 870,1 млн АҚШ долларига ёки 17,2 % га камайган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида жаҳоннинг 137 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (27,2 %), Россия (18,3 %), Қозоғистон (6,5 %), Туркия (5,1 %) ва Корея Республикасида (4,3 %) қайд этилган.

🟢 Экспорт – 1,1 млрд

🔵 Импорт – 3,1 млрд