STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
4.09K photos
229 videos
51 files
3.27K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 62,6 млрд АҚШ долларига етган.

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 13,7 млрд

— Россия – 9,8 млрд

— Қозоғистон – 4,4 млрд

— Туркия – 3,1 млрд

— Корея – 2,3 млрд

— Туркманистон – 1,1 млрд

— Германия – 1,1 млрд

— Франция – 985 млн

— Қирғиз Р. – 953 млн

— Афғонистон – 867 млн
2023 йилда 1,7 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати қарийб 1,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2022 йил билан солиштирилганда 1,1 % га ёки 18,9 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (37 %), Покистон (16,7 %), Хитой (12,3 %) ҳамда Қозоғистон (10,3 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
📊 Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 11,3 млн тонна транзит юклари ташилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташилган транзит юкларнинг ҳажми қарийб 11,3 млн тоннани ташкил этган.

Транзит юкларнинг 9,2млн тоннаси темир йўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 81,3 %) ташилган.

Транзит юкларнинг 2,1 млн тоннаси (жамига нисбатан 18,7 %) автомобиль транспорти орқали ташилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда “МҲТ – 2008” халқаро услубиёти жорий этилди

🎤🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи Аброрали Мамажанов билан суҳбат.

"Миллий ҳисоблар тизими – 2008" нима?

Ўзбекистонда бу халқаро услубиёт жорий этилганми?

Унинг имкониятлари қандай ва бу бизга нима беради?

2023 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми қанча?

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми қандай?
📊Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони нечта?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 44 935 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони:

Самарқанд вилояти – 7 964 та

Фарғона вилояти – 5 009 та

Хоразм вилояти – 4 889 та

Тошкент вилояти – 3 848 та

Сурхондарё вилояти – 3 742 та

Қашқадарё вилояти – 3 614 та

Навоий вилояти – 3 418 та

Бухоро вилояти – 3 052 та

Тошкент шаҳри – 2 992 та

Қорақалпоғистон Р. – 2 173 та

Жиззах вилояти – 1 512 та

Андижон вилояти – 1 483 та

Наманган вилояти – 960 та

Сирдарё вилояти – 279 та
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 3,3 млрд

— Хитой – 2,5 млрд

— Қозоғистон – 1,4 млрд

— Туркия – 1,2 млрд

— Афғонистон – 857 млн

— Қирғиз Р. – 632 млн

— Тожикистон – 605 млн

— Франция – 392 млн

— Покистон – 269 млн

— БАА – 262 млн АҚШ доллари
Тадбиркорлик субъектлари диққатига!

🗓 2023 йил якунлари бўйича йиллик 1-kb шакли, 1-fx шакли ҳамда 1-mehnat шакли статистика ҳисоботларини тақдим этувчи тадбиркорлик субъектларига ҳисоботларини тақдим этишда услубий ёрдам бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан “On-line” мулоқот ташкил этилади.

“On-line” мулоқотда 1-kb шакли, 1-fx шакли ҳамда 1-mehnat шакли ҳисоботларининг ҳар бир бўлими, улардаги кўрсаткичлар бўйича саволларга жавоб берилади.

Ўз навбатида, “On-line” мулоқотлар "STATISTIKA" телеграм каналида 2024 йилнинг 29 январидан 27 февраль кунига қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 10:00 дан 11:30 га қадар ташкил этилади.

❗️ Эслатиб ўтамиз, 1- mehnat шакли статистика ҳисоботини тақдим этиш муддати 2024 йилнинг 1 февраль санасида ҳамда 1- кб шакли ва 1- фх шакли статистика ҳисоботларини тақдим этиш муддати 2024 йилнинг 27 февраль санасида якунланади.

❗️Оn-line мулоқотларда фаол иштирок этинг!
📊 Хитойдан 2023 йилда Ўзбекистонга 42 470 нафар турист келган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Хитойдан Ўзбекистонга 42 470 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш 35 574 нафар

🔸 хизмат юзасидан 4 825 нафар

🔸 тижорат
1 016 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш
631 нафар

🔸 ўқиш
421 нафар

Ойлар кесимида Хитойдан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 394 нафар

— февралда – 1166 нафар

— мартда – 2088 нафар

— апрелда – 2684 нафар

— майда – 3301 нафар

— июнда – 3640 нафар

— июлда – 4382 нафар

— августда – 4106 нафар

— сентябрда – 7676 нафар

— октябрда – 5931 нафар

— ноябрда – 3582 нафар

— декабрда – 3520 нафар
📊 Қайси ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми энг юқори бўлган?

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси қарийб 62,6 млрд АҚШ долларига етган.

2023 йилда ойлар кесимида қайд этилган ташқи савдо айланмаси ҳажми:

январда – 5 млрд

февралда – 3,9 млрд

мартда  – 5,8 млрд 

апрелда – 4,8 млрд

майда – 6,2 млрд

июнда – 3,4 млрд

июлда – 5,8 млрд

августда – 5,1 млрд

сентябрда – 4,7 млрд

октябрда – 6,2 млрд

ноябрда – 6,3 млрд


декабрда – 5,3 млрд

❗️Рақамлар яхлитланган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Twitter | Telegram
2023 йилда “Афросиёб” поезди хизматидан 1 475,4 минг йўловчи фойдаланган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунига кўра, барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 15,2 % ёки 1 475,4 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган.

Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилда қиймати 3,1 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,5 % ини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,0 %), калава-ип (41,1 %) асосий улушни эгаллаган.

Йил бошидан 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 65 та давлатига экспорт қилинган. Натижада, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 1,3 млрд

Калава-ип – 1,3 млрд

Трикотаж мато – 306,6 млн

Газламалар – 176,5 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 61,1 млн
Қайси ҳудудларда ахборот ва алоқа соҳасида корхоналар сони кўпроқ?

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига ахборот ва алоқа соҳасида 10 551 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 4 826 та

Фарғона вилояти – 902 та

Самарқанд вилояти– 662 та

Тошкент вилояти – 634 та

Қорақалпоғистон Респ. – 476 та

Андижон вилояти – 431 та

Наманган вилояти – 412 та

Қашқадарё вилояти – 395 та

Хоразм вилояти – 393 та

Сурхондарё вилояти –361 та

Бухоро вилояти – 347 та

Навоий вилояти – 285 та

Жиззах вилояти – 253 та

Сирдарё вилояти – 174 та
📊 Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд АҚШ долларига етди

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн сўмни ташкил этди.

Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд АҚШ долларига тенг.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 % га ўсган.
📊 Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 36,8 млн киши
🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 18,3 млн киши
🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 18,5 млн киши

🌇 Шаҳарда яшовчилар – 18,8 млн киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 18 млн киши

👩‍❤️‍👨 Никоҳлар сони – 283,8 мингта
💫 Никоҳдан ажралишлар сони – 49,2 мингта

Умумий миграция
Кўчиб келган – 218,8 минг киши
Кўчиб кетган – 233,2 минг киши

Шундан ташқи миграция ⬇️
🛩 Кўчиб келган – 2,9 минг киши
✈️ Кўчиб кетган – 17,3 минг киши
📊 Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд АҚШ долларига етди

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн сўмни ташкил этди.

Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд АҚШ долларига тенг.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 % га ўсган.