STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.4K subscribers
4.14K photos
231 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
Статистика агентлиги матбуот анжумани: Статистика соҳасида қабул қилинган халқаро тавсиялар ва стандартларни Миллий статистика тизимига жорий қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва тизим фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб бориш мақсадида, 10 дан зиёд халқаро ташкилотлар ҳамда 11 та хорижий давлатлар статистика идоралари билан фаол халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Статистика агентлиги матбуот анжумани: Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталининг янгиланган замонавий талқини ишлаб чиқилди. Бугунги кунда порталда 8,5 мингдан ортиқ маълумотлар тўпламлари уч тилда жойлаштирилган бўлиб, ўз вақтида янгиланиб борилмоқда. Портал бошқа ташкилотлар сайтлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинмоқда.
Статистика агентлиги матбуот анжумани: Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

ODIN 2023 йилдан бошлаб Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторлари қаторига киритилди. Бу, ўз навбатида, рейтингнинг нуфузини ошишига ва 2030 йилга қадар БРМ мақсадларига эришишни мониторинг қилишда мамлакатларнинг очиқ маълумотлардан кенгроқ фойдаланилишига олиб келади.
Статистика агентлиги матбуот анжумани: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.
Статистика агентлиги матбуот анжумани: 2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш

— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш

— сифатли таълим билан таъминлаш

— гендер тенглигига эришиш

— тоза сув ва санитария

— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма

— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш

— иқлим ўзгаришига қарши курашиш

— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув

— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик
Статистика агентлиги матбуот анжумани: БМТ Статистика бўлимининг веб саҳифасида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича илғор тажрибаларга эга давлатларнинг ушбу соҳада амалга ошираётган ишлари ёритиб борилади. Ўзбекистон Республикаси 2022 йил якунига кўра, 87 та илғор тажрибага эга давлатлар қаторидан жой олди ва мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ҳамда жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумот эълон қилинди.
Статистика агентлиги матбуот анжумани: Статистика агентлиги томонидан ҳар йили “Ўзбекистон Республикасида Миллий БРМларга эришиш бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламлари” учта тил (рус, ўзбек ва инглиз тиллари)да тайёрлаб нашр этилмоқда.
#genderstatistikasi

🧍‍♀️Аёл раҳбарлар бошқарувида 39 078 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 606 тага ошган.
🚙 7 ойда 55 968 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” – 55 968 дона

“Lacetti-Gentra” – 44 179 дона

“Damas” – 43 497 дона

— "Tracker" – 19 736 дона

— “Onix” – 13 525 дона

“Nexia T-250” – 2 133 дона

Махсус енгил автомобиллар – 12748 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 6,9 млрд

— Россия – 5,3 млрд

— Қозоғистон – 2,5 млрд

— Туркия – 1,9 млрд

— Корея – 1,3 млрд

— Қирғиз Р. – 632,2 млн

— Германия – 609 млн

— Франция – 518 млн

— Туркманистон – 492 млн

— Афғонистон – 471 млн

❗️
Ташқи савдо статистикасини юритиш методологиясига кўра, транзит товарлар, мамлакатга вақтинча олиб кирилган ёки ундан вақтинча олиб чиқилаётган товарлар ташқи савдо статистикасига киритилмаслиги назарда тутилган.

Шунга кўра, киритилган аниқликлардан сўнг, божхона органлари томонидан Германиядан самолётлар ва учиш аппаратлари импорти бўйича 274,2 млн АҚШ доллари миқдорида тузатишлар киритилди ва 2023 йилнинг январь-июль ойларида Германиядан импорт ҳажми 482,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.
📊 Озарбайжондан 7 ойда Ўзбекистонга 7 989 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Озарбайжондан  Ўзбекистонга 7 989 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилнинг 7 ойида Озарбайжондан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 3787 нафар

🔸 дам олиш — 3762 нафар

🔸 хизмат юзасидан — 435 нафар
📊 Яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 3 484 та янги корхоналар ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 696 та

Самарқанд вилояти – 464 та

Тошкент вилояти – 362 та

Қашқадарё вилояти – 263 та

Бухоро вилояти – 233 та

Қорақалпоғистон Р. – 223 та

Фарғона вилояти – 214 та

Жиззах вилояти – 195 та

Хоразм вилояти – 185 та

Навоий вилояти – 184 та

Наманган вилояти – 154 та

Сурхондарё вилояти – 151 та

Андижон вилояти – 105 та

Сирдарё вилояти – 55 та
📊 7 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3 % га ошган.

2023 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 781,4 минг тонна

— Кўмир – 3,1 млн тонна

— Нефт – 456 минг тонна

— Газ конденцати – 707,5 минг тонна

— Автобус – 454 дона

— Юк автомобиллари – 1372 дона

— Автомобил двигателлари – 122 710 дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 194 053 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 Қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева- сабзавотлар экспортини амалга оширган.

Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 %), Покистон (14,6 %), Қозоғистон (12,0 %) ҳамда Қирғиз Республиакаси (9,1 %) ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 % га кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 % ни ташкил этди.
📊 Тошкент шаҳрида йил бошидан қайд этилган туғилишлар сони

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Тошкент шаҳри бўйича 45 473 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан, ўғил болалар – 23 571 нафар

қиз болалар – 21 902 нафар
📊 Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар нечта?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 августь ҳолатига 44 958 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони:

Самарқанд вилояти – 7 965 та

Фарғона вилояти – 4 904 та

Хоразм вилояти – 4 844 та

Сурхондарё вилояти – 3 963 та

Қашқадарё вилояти – 3 911 та

Тошкент вилояти – 3 813 та

Навоий вилояти – 3 520 та

Бухоро вилояти – 2 940 та

Тошкент шаҳри – 2 880 та

Қорақалпоғистон Р. – 2 031 та

Жиззах вилояти – 1 587 та

Андижон вилояти – 1 393 та

Наманган вилояти – 969 та

Сирдарё вилояти – 238 та
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 1,6 млрд

— Хитой – 1,5 млрд

— Туркия – 842 млн

— Қозоғистон – 808 млн

— Афғонистон – 467 млн

— Қирғиз Р. – 464 млн

— Тожикистон – 337 млн

— Франция – 240 млн

— БАА – 133 млн

— Покистон – 122 млн АҚШ доллари

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 августь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 771 тани ташкил этган.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

— Россия – 2 872 та

— Хитой – 1 873 та

— Туркия – 1 736 та

— Қозоғистон – 951 та

— Жанубий Корея – 694 та

— АҚШ – 295 та

— Қирғиз Р. – 253 та

— Тожикистон – 247 та

— Озарбайжон – 203 та

— Германия – 196 та

— Туркманистон – 138 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
7 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 532 тага етган.

Давлатлар кесимида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони:

— Россия – 425 та

— Хитой – 329 та

— Туркия – 143 та

— Қозоғистон – 94 та

— Жанубий Корея – 59 та

— Тожикистон – 39 та

— Қирғиз Р. – 34 та

—Туркманистон – 31 та

— Озарбайжон – 24 та

— АҚШ – 22 та

— Германия – 17 та