STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.4K subscribers
4.12K photos
229 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 % га кўп.

2023 йил январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:

— Донли экинлар – 5,4 млн тонна

— Сабзавотлар – 3,3 млн тонна

— Картошка – 1,7 млн тонна

— Полиз экинлари – 243 минг тонна

— Мева ва резаворлар – 1 млн тонна

— Узум – 49,4 минг тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊Тошкент вилояти гўшт етиштириш бўйича етакчи

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 1,3 млн тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган.

Гўшт етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 га ошган.

Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улушига эга ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 12,1 %

Қашқадарё вилояти – 11,6 %

Самарқанд вилояти – 11,4 %

Бухоро вилояти – 10,6 %

Хоразм вилояти – 7,7 %

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Тошкент шаҳрида 16,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент шаҳрида жами 16,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Ҳудудда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажмида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари улуши 23,0 %ни, кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши 68,3ни % ҳамда норасмий секторда бажарилган қурилиш ишлари улуши 8,7 %ни ташкил этди.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 6 ойда Ўзбекистонга 34 300 таюк автомобиллари импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 18 та хорижий давлатлардан қиймати 143 млн АҚШ долларига тенг бўлган 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган.

Ўзбекистон 6 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

🔸Хитой — 33 450 та

🔸Корея — 313 та

🔸Польша — 261 та

🔸Россия — 180 та

🔸Германия — 34 та
📊 Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида 81 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 млн нафарга кўп.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 447,3 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 29 %га ошган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊6 ойда нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатлардан?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил
январь-июнь ойларида 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга 6 ойда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Тожикистон – 958,5 минг нафар

— Қирғиз Р. – 786,4 минг нафар

— Қозоғистон – 764,4 минг нафар

— Россия – 345,0 минг нафар

— Туркия – 48,3 минг нафар

— Туркманистон – 29,5 минг нафар

— Ҳиндистон – 16,7 минг нафар

— Корея – 15,9 минг нафар

— Хитой – 13,3 минг нафар

— Германия – 11,7 минг нафар
📊 6 ойда “Афросиёб” поезди хизматидан 720 минг йўловчи фойдаланган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 14,6 % ёки 720 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган.

Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
👉 🇷🇺 Читать на русском
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 % га кўп.

2023 йил январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари ҳажми:

— Гўшт (тирик вазнда) – 1,3 млн тонна

— Сут – 5,3 млн тонна

— Тухум – 3,6 млрд дона
📊 Испаниядан 6 ойда Ўзбекистонга 5307 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Испаниядан Ўзбекистонга 5 307 нафар туристлар ташриф буюрган.

Ойлар кесимида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 137 нафар

— февралда – 186 нафар

— мартда – 534 нафар

— апрелда – 1503 нафар

— майда – 1629 нафар

— июнда – 1318 нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

🏢 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш

— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш

— сифатли таълим билан таъминлаш

— гендер тенглигига эришиш

— тоза сув ва санитария

— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма

— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш

— иқлим ўзгаришига қарши курашиш

— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув

— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик
📊 Ўзбекистон 90,4 млн АҚШ долларига тенг полиэтилен экспорт қилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 90,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 105,2 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.

Ўзбекистондан 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп полиэтилен экспорт қилинган давлатлар:

— Туркия – 48,9 минг тонна

— Латвия – 18,7 минг тонна

— Хитой – 14,1 минг тонна

— Россия – 11,9 минг тонна

— Қозоғистон – 7,1 минг тонна

— Бошқа давлатлар – 4,5 минг тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 36,4 млн киши
🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 18,1 млн киши
🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 18,3 млн киши

🌇 Шаҳарда яшовчилар – 18,6 млн киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 17,8 млн киши

👩‍❤️‍👨 Никоҳлар сони – 98,7 мингта
💫 Никоҳдан ажралишлар сони – 25,4 мингта

Ташқи миграция ⬇️
🛩 Кўчиб келган – 1,6 минг киши
✈️ Кўчиб кетган – 9 минг киши
🚛 6 ойда 1 097 та юк автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 1 097 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.

Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони:

— 2021 йил январь-июнь – 1 855 та

— 2022 йил январь-июнь – 2 166 та

— 2023 йил январь-июнь – 1 097 та

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 18 та хорижий давлатлардан қиймати 143 млн АҚШ долларига тенг бўлган 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Помидор нархлари бир ойда ўртача 30,5 % га арзонлашган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида помидор нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 30,5 % га арзонлашган.

Помидор нархлари 2023 йил бошидан буён ўртача 45,4 % га арзонлашгани кузатилган.

2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:

⬇️ Бодринг нархлари - ўртача 8,1 % га ошган.

⬇️ Бақлажон нархлари - ўртача 37,7 % га арзонлашган.

⬆️ Сабзи нархлари - ўртача 5,9 % га ошган.

⬇️ Пиёз нархлари - ўртача 20,2 % га арзонлашган.

⬇️ Картошка нархлари - ўртача 14,5 % га арзонлашган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ҳудудлар бўйича доимий аҳоли сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудуд — Самарқанд вилояти (4 млн 159 минг киши) ҳисобланади.

Кейинги ўринларда Фарғона (4 млн 15 минг киши), Қашқадарё (3 млн 515 минг киши), Андижон (3 млн 354 минг киши) ва Наманган (3 млн 28 минг киши) вилоятлари туради.

Энг кам ўзбекистонликлар яшайдиган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, у ерда 905 минг киши истиқомат қилмоқда. Кейинги ўринларни Навоий (1 млн 65 минг киши), Жиззах (1 млн 491 минг киши), Хоразм (1 млн 971 минг киши) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон (1 млн 987 минг киши) эгаллаган.
📊 Сартарошхона хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,7 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида сартарошхона хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 % га ошган.

Сартарошхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 9 % га ўсгани кузатилган.

2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:

🧍‍♀️Аёллар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 0,3 % га ошган.

🧍 Эркаклар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,1 % га ошган.

Косметолог хизматлари ўртача 0,7 % га ошгани кузатилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

🏢 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш

— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш

— сифатли таълим билан таъминлаш

— гендер тенглигига эришиш

— тоза сув ва санитария

— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма

— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш

— иқлим ўзгаришига қарши курашиш

— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув

— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик
📊 Ўзбекистон 23 млн АҚШ долларига тенг гилам ва гилам маҳсулотлари экспорт қилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 23 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам ва гилам маҳсулотлари экспорт қилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп гилам ва гилам маҳсулотлари экспорт қилган давлатлар:

— Қирғиз Р. – 10,1 млн

— Тожикистон – 5,3 млн

— Россия – 2,5 млн

— Озарбайжон – 2,2 млн

— Афғонистон – 1,7 млн

— Бошқа давлатлар – 1,2 млн

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона юқорилади