STATISTIKA | Rasmiy kanal
13.1K subscribers
6.17K photos
355 videos
123 files
4.25K links
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Download Telegram
🔵 Миллий статистика тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган амалий конференция бўлиб ўтмоқда

🔺 Тошкент шаҳридаги “Ренессанс” кино уйида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш, ялпи ички маҳсулотни қайта ҳисоб-китоб қилиш натижалари, инфляция методологиясини халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда миллий статистика тизимини трансформация қилиш масалалари муҳокамасига бағишланган “Миллий статистикада янги босқич: шаффофлик ва халқаро стандартлар сари” мавзусида амалий конференция ўтказилмоқда.

Тадбирда Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ), БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Халқаро миграция ташкилоти, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этмоқда.


Конференция аввалида иштирокчиларга барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари бўйича эришилган ютуқлар ҳақида қисқа маълумот берилди. Шунингдек, уч тилда нашр қилинган “Ўзбекистон Республикасида барқарор ривожланиш мақсадлари” китоби тақдимоти ўтказилиб, иштирокчиларга тақдим этилди.

Конференциянинг очилиш маросимида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё учун етакчи иқтисодчиси Оберт Пимхидзай (модератор), Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дурбек Ахмедов, Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари Жовдатхон Инагамов, Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили Коба Гвенетадзе, UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Матлуба Умурзаковалар иштирок этди.


#live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Milliy statistikada yangi bosqich: shaffoflik va xalqaro standartlar sari
#17nov

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | Milliy statistikada yangi bosqich: shaffoflik va xalqaro standartlar sari
#17nov

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Milliy statisikada yangi bosqich: shaffoflik va xalqaro standartlar sari
#17nov

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий статистикада янги босқич: шаффофлик ва халқаро стандартлар сари
Forwarded from ZAMON | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21:00  17.11.2025

Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishga bagʻishlandi

muxbir: Murodjon Axatov

https://t.me/zamon_lavhalar
👍5
🧳🛬 Ўзбекистонга саёҳат учун қайси мамлакатдан кўпроқ келишмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 1,4 млн нафар чет эл фуқаролари саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 506 минг нафарга ошган.


📊 Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Россия — 269 158 нафар;

Туркманистон — 193 635 нафар;

Қозоғистон — 143 898 нафар;

Хитой — 117 864 нафар;

Қирғиз Республикаси — 114 005 нафар;

Тожикистон — 84 696 нафар;

Туркия — 50 976 нафар;

Италия — 32 635 нафар;

Ҳиндистон — 32 254 нафар;

Германия — 29 632 нафар;

Корея — 26 832 нафар;

АҚШ — 23 630 нафар;

Бошқа давлатлар — 255 855 нафар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🤩 Цемент импорти 8,6 баробарга камайган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 13 та хорижий давлатдан қиймати 4,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна цемент импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 548,1 минг тоннага ёки 8,6 баробарга камайган.


🌍 2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга энг кўп цемент етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон – 33 739 тонна;

Эрон – 31 218 тонна;

Қирғиз Республикаси – 2 653 тонна;

Тожикистон – 2 516 тонна;

Россия – 1 152 тонна;

Бошқа давлатлар – 755 тонна.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🏙 Янги кичик корхона ва микрофирмалар сони бўйича қайси ҳудудлар етакчи?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар сони 62 209 тани ташкил этган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар сони қуйидагича:

Тошкент шаҳрида – 14 000 та;

Тошкент вилоятида – 6 367 та;

Хоразм вилоятида – 5 632 та;

Фарғона вилоятида – 4 920 та;

Самарқанд вилоятида – 4 762 та;

Қашқадарё вилоятида – 3 698 та;

Сурхондарё вилоятида – 3 604 та;

Бухоро вилоятида – 3 410 та;

Андижон вилоятида – 3 382 та;

Наманган вилоятида – 3 138 та;

Қорақалпоғистон Республикасида – 2730 та;

Жиззах вилоятида – 2 705 та;

Навоий вилоятида – 2 218 та;

Сирдарё вилоятида 1 643 та.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда фаол иштирок этинг!
👍10
💰 Аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестициялар: қайси ҳудуд етакчи?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 26 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 % га ошган.


🇺🇿 Уларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича

— Қорақалпоғистон Респ. – 1 267,5 млрд сўм

— Андижон вилояти – 1 996,2 млрд сўм

— Бухоро вилояти – 2 695,7 млрд сўм

— Жиззах вилояти – 940 млрд сўм

— Қашқадарё вилояти – 1 885,7 млрд сўм

— Навоий вилояти – 1 705,7 млрд сўм

— Наманган вилояти – 2 424,1 млрд сўм

— Самарқанд вилояти – 1320,1 млрд сўм

— Сурхондарё вилояти – 1 860,8 млрд сўм

— Сирдарё вилояти – 252,4 млрд сўм

— Тошкент вилояти – 3 497 млрд сўм

— Фарғона вилояти – 1 829 млрд сўм

— Хоразм вилояти – 2 326,1 млрд сўм

— Тошкент шаҳри – 1 995,1 млрд сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maxsus reportaj | Milliy statistikada yangi bosqich: shaffoflik va xalqaro standartlar sari
#18nov

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Конференция «Новый этап национальной статистики»
#18nov

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Xorij delegatsiyasi aholini ro‘yxatga olish tadbirlariga tayyorgarlik jarayonlari bilan tanishdi
#18nov

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
🎒 Хусусий мактаблар сони 4,5 баробарга ошган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 762 тага ошган.


🏫 Уларнинг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этган бўлиб, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан уларнинг сони 4,5 баробарга кўпайган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 7 та;

Андижон вилояти — 32 та;

Бухоро вилояти — 27 та;

Жиззах вилояти — 8 та;

Қашқадарё вилояти — 21 та;

Навоий вилояти — 4 та;

Наманган вилояти — 28 та;

Самарқанд вилояти — 38 та;

Сурхондарё вилояти — 4 та;

Сирдарё вилояти — 12 та;

Тошкент вилояти — 25 та;

Фарғона вилояти — 93 та;

Хоразм вилояти — 25 та;

Тошкент шаҳри — 131 та.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🛒 Ўзбекистондаги корхоналарнинг учдан бир қисми савдо соҳасида фаолият юритмоқда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

📊 Корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп қисми савдо тармоғида бўлиб, улуши 32,5 фоизни ташкил этган.


📊 Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

савдо соҳасида – 32,5 %;

саноат соҳасида – 12,6 %;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 7,3 %;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 6,4 %;

қурилиш соҳасида – 6,4 %;

ташиш ва сақлаш соҳасида – 3,6 %;

ахборот ва алоқа соҳасида – 2,5 %;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 2,8 %;

бошқа соҳаларда – 25,9 %.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
📊 Ўзбекистонда махсус иқтисодий зона ва технопарклар иштирокчилари сони 8 мингдан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда махсус иқтисодий зона (МИЗ), кичик саноат зонаси (КСЗ), технопарк ва кластерлар иштирокчилари (тадбиркорлик субъектлар) сони 8 033 тани ташкил этган.

📊 Шу жумладан:

МИЗларда – 1070 та;

КСЗларда – 3199 та;

Технопаркларда – 3381 та;

Кластерларда иштирокчилар сони - 383 тани ташкил этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6