STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.6K subscribers
4.18K photos
246 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
Ўзбекистон миллий статистика тизими халқаро глобал баҳолашдан ўтказилди

Халқаро амалиётда статистика идораларининг фаолияти глобал баҳолашдан ўтказиб борилади. Глобал баҳолашнинг мақсади халқаро ва Европа кўрсатмалари ва тавсияларига, шу жумладан, БМТнинг расмий статистикани асосий тамойиллари ва Европа статистикаси амалиёт кодексига мувофиқ, расмий статистикани тайёрлашда институционал, ташкилий ва техник салоҳиятни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишдан иборат.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига “Ўзбекистон миллий статистика тизимини глобал баҳолаш” мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси экспертлар гуруҳи ташриф буюрди.

Дастлаб халқаро экспертларга сўнгги йилларда статистика тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, соҳага замонавий АКТнинг жорий этилиши, вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинувида интеграция жараёнлари ҳамда очиқлик борасида халқаро рейтинглардаги натижалар борасида батафсил ахборотлар берилиб, тақдимотлар қилинди.

Халқаро экспертлар гуруҳи, Глобал баҳолаш доирасида расмий статистиканинг бошқа ишлаб чиқарувчилари, жумладан, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазрилиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар вакиллари билан учрашиб, уларнинг расмий статистика бўйича фаолиятини ўрганишди.

Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, БМТ ваколатхонаси, БМТ тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва UNICEF каби ташкилотлар вакиллар билан ҳамда Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ОАВ, олийгоҳлар вакиллари ва бошқа фаоллар билан учрашилиб, агентлик билан ўзаро ҳамкорлиги, расмий статистикадан фойдаланиш даражаси, ҳамкорликдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди

🏢 Статистика агентлиги томонидан амалга оширилган норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижаларига кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми АҚШ доллари эквивалентида 10,7 миллиард долларга қўшимча ҳисоб-китоб қилинди ва амалдаги 90,9 миллиард доллардан 101,6 миллиард долларга етди.

Ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, норасмий иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2023 йилда 26 трлн сўм қўшимча аниқлик киритган ҳолда баҳоланди ҳамда амалдаги 297,3 трлн сўмдан 323,3 трлн сўмга ошди. Шундан, хизматлар соҳасида 6,7 трлн сўм,  қурилиш ишлари соҳасида 14,3 трлн сўм, саноат тармоғида 4,9 трлн сўм қўшимча баҳоланди.

Амалга оширилган баҳолаш якуни билан Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми 2023 йилда қўшимча 125,6 трлн сўмга ошди ва жами 1 192,2 трлн сўмни ташкил этди. Шунга мос равишда, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми қўшимча 3,4 млн сўмга ошиб, 32,7 млн сўмга етди.
Статистика агентлиги ISO 9001 халқаро сертификатини олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг август ойида Статистика агентлиги марказий аппаратида “Central Asia Certification” сертификатлаш ташкилотининг халқаро аудиторлари томонидан Агентлик фаолиятининг халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан халқаро сертификатлаш аудити ўтказилди.

Аудит якунлари бўйича сентябрь ойида халқаро сертификатни тақдим этилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бунинг натижасида, Статистика агентлигининг статистика фаолияти, шу жумладан, расмий статистикани тайёрлаш ва тарқатиш фаолияти “ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими” халқаро сертифакация жараёнидан муваффақиятли ўтди.

Шу муносабат билан, 2024 йилнинг 4 октябрь санасида МДҲнинг II Халқаро Статистика форумининг якунида Статистика агентлигида сифат менежменти тизимини жорий қилганлиги бўйича ISO 9001 халқаро сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Сертификатни TÜV AUSTRIA Group халқаро сертификатлаш ташкилотининг ваколатхонаси “Central Asia Certification” МЧЖ директори Халида Мухамедова тантанали равишда Статистика агентлиги директорига топширди.

Маълумот учун: “ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими” дунёдаги энг машҳур халқаро стандарт бўлиб, дунё бўйлаб 180 мамлакатлардаги миллиондан ортиқ ташкилотлар сертификатлаштирган.
Халқаро ташкилотларнинг 49 та саволномалари тўлдирилган

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан 2023 йилда халқаро ташкилотларнинг 49 та саволномалари, жумладан, БМТ Статистика бўлимининг 10 та, БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг 5 та, ЮНEСКО статистика институтининг 9 та, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 2 та, Халқаро Электроалоқа Иттифоқининг 2 та ва бошқа халқаро ташкилотларнинг 14 та саволномалари тўлдирилди ва тақдим этилди.

4 та халқаро маълумотлар базаларидаги, хусусан ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими доирасида, МДҲ, “COMTRADE” ва “TRANSMONEE” маълумотлар базаларида Ўзбекистоннинг статистика кўрсаткичлари ўз вақтида янгиланди.
📊 20 октябрь – Бутунжаҳон  статистика куни

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан статистик маълумотларни тўплаш мақсадида 16 тадан ортиқ вазирлик ва идораларнинг 30 дан ортиқ маъмурий маълумотлар базалари интеграция қилинди. Натижада ишончли статистик маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш ҳамда республикадаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат бўйича 100 дан ортиқ турдаги муҳим статистик кўрсаткичларни онлайн янгилаб бориш ва эълон қилиш, статистик-таҳлилий маълумотларни излаш вақтини тежаш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилиб, Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолган.

БМТ Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллагани, Open Data Watch ташкилотининг сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олган.

БМТ Статистика бўлимининг расмий веб-саҳифасида Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибаларга эга давлатлар қаторига киритилган.
📊 Январь-сентябрь ойларида темир йўл транспорти орқали қанча ёғоч-тахта материаллари жўнатилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида умумий фойдаланишдаги магистраль темир йўл транспортида 28,5 минг тонна ёғоч-тахта юклари жўнатилган.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,7 % ни ташкил этди.
📊 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?

🏢 Статистика агентлигининг 2024 йил январь-сентябрь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кир ювиш машинаси сони ўртача 97 тани ташкил этди.

Маълумот учун ушбу кўрсаткич:

2010 йилда - 75 тани,

2015 йилда 79 тани,

2020 йилда 90 тани ташкил этган.
📊 Ҳаво транспорти орқали қарийб 5 млн йўловчи ташилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган йўловчилар сони 4,98 млн йўловчини ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,3 % (2023- йил январь-сентябрь ойларида 3,79 млн киши) яъни, 1,19 млн йўловчига ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
demografiya-press-reliz-24_10_2024-uzb_p66205.pdf
5.1 MB
O‘zbekiston Respublikasining demografik holati (2024 yil yanvar-sentabr)
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда

🏢
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37,4 млн кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 555,6 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 61,7 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.
📊 Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар ташриф буюрган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони йиллар кесимида қуйидагича (январь-сентябрь):

2020 йил - 1,4 млн нафар;

2021 йил - 1,1 млн нафар;

2022 йил - 3,6 млн нафар;

2023 йил - 4,9 млн нафар;

2024 йил - 5,7 млн нафар.
🧍🏻‍♂️🧍🏻‍♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37,4 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 545,9 минг киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 809,5 минг киши


  2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 263,6 минг кишига кўп.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон Республикасида интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли улуши

🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024- йил январь–сентябрь ойларида интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли улуши 92,7 % ни ташкил этди.

Маълумот учун ушбу кўрсаткич:
2023 йилда – 89 %;
2022 йилда – 83,9 %;
2021 йилда – 76,6 % ни ташкил этган.
📊 Ўзбекистон Республикасида аҳоли зичлиги

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республика бўйича аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга ўртача 83,2 кишини ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида аҳоли зичлиги қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 6 909,6 киши;

Андижон вилояти – 801,3 киши;

Фарғона вилояти – 610 киши;

Наманган вилояти – 418,7 киши;

Сирдарё вилояти – 216,5 киши;

Тошкент вилояти – 204,4 киши;

Сурхондарё вилояти – 145,7 киши;

Самарқанд вилояти – 254,9 киши;

Қашқадарё вилояти – 126,6 киши;

Жиззах вилояти – 72,1 киши;

Бухоро вилояти – 51,4 киши;

Хоразм вилояти – 334 киши;

Навоий вилояти – 9,8 киши;

Қорақалпоғистон Республикаси – 12,1 киши.
📊 Сўнгги йилларда саноат корхоналари қанчага кўпайди?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 113 667 та.

Уларнинг сўнгги йилларнинг мос давридаги динамикаси қуйидагича:

2020 йил – 85 278 та;

2021 йил – 99 034 та;

2022 йил – 103 575 та;

2023 йил – 109 527 та;

2024 йил – 113 667 та.
“Статистика таълим платформаси” (talim.stat.uz) корпоратив ахборот тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, Статистика агентлиги тизимида ходимлар томонидан мустақил таълим олиш орқали ўз касбий компетенцияси ва саводхонлигини узлуксиз ошириб боришини тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Статистика таълим платформаси” (talim.stat.uz) корпоратив ахборот тизими ишга туширилди.

Платформа ўқув жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширади.

“Статистика таълим платформаси” – жорий этилган онлайн курслар орқали ходимларга масофадан онлайн тарзда таълим олиши, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаши ва статистика соҳасида билимларини ошириши юзасидан мустақил таълим олишлари учун имконият яратади.
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 9 млрд

— Россия – 8,7 млрд

— Қозоғистон – 3 млрд

— Туркия – 2,2 млрд

— Корея – 1,5 млрд

— Туркманистон – 868 млн


— Франция – 859 млн

— Германия – 857 млн

— Афғонистон – 762 млн


— АҚШ – 672 млн

❗️Рақамлар яхлитланган.