STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.5K subscribers
3.9K photos
225 videos
51 files
3.2K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 1,4 млрд АҚШ доллари

— Хитой – 822 млн АҚШ доллари

— Туркия – 494 млн АҚШ доллари

— Қозоғистон – 486 млн АҚШ доллари

— Афғонистон – 372 млн АҚШ доллари

— Франция – 320 млн АҚШ доллари

— Тожикистон – 199,4 млн АҚШ доллари

— Қирғиз Р. – 195 млн АҚШ доллари

— Литва – 131,3 млн АҚШ доллари

— Покистон – 128,3 млн АҚШ доллари
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 108,4 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 107,2 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 108,7 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 113 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 103 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 101,9 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 103,7 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони – 463 833 та

🔸фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони – 395 364 та
📊 Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (қиймати АҚШ долларида):

— Хитой – 4,2 млрд

— Россия – 3,4 млрд

— Қозоғистон – 1,1 млрд

— Корея – 905 млн

— Туркия – 703 млн

— Туркманистон – 407 млн

— Германия – 396 млн

— Ҳиндистон – 318 млн

— АҚШ – 276 млн

— Литва – 230 млн
📊 46,2 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш учун Ўзбекистонга келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича (минг нафар):

қариндошларни йўқлаш — 2 237,4

сайёҳлик — 426,5

хизмат юзасидан — 68,4

тижорат — 51,5

даволаниш — 46,2

ўқиш — 7,4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон миллий статистика тизими халқаро глобал баҳолашдан ўтказилди
Статистика агентлиги жамоаси барча ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклайди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан
юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этаман.

Доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олийжаноб ва масъулиятли касб эгалари бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларига мустаҳкам соғлик, ижодий муваффақият ва улкан парвозлар тилайман.
Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари кўпроқ?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июнь ҳолатига яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 27 916 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 5 783 та

Самарқанд вилояти – 3 313 та

Тошкент вилояти – 2 886 та

Бухоро вилояти – 2 164 та

Фарғона вилояти – 2 074 та

Хоразм вилояти – 1 603 та

Сурхондарё вилояти – 1 556 та

Қашқадарё вилояти – 1 536 та

Қорақалпоғистон Респ. – 1 324 та

Наманган вилояти – 1 309 та

Андижон вилояти – 1 288 та

Навоий вилояти – 1 219 та

Жиззах вилояти – 1213 та

Сирдарё вилояти – 648 та
📊Юртимизда ёшлар сони қанча?

🏢 С
татистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9,6 млн нафарни ташкил этган.
🥜 Ерёнғоқ экспорти ҳажми 58 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 5,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.
🌶 5 ойда Ўзбекистондан 3,2 минг тонна қалампир экспорт қилинган
📊5 ойда 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 420,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 % га ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7 %), Покистон (19,7 %), Қозоғистон (15,3 %) ва Хитой (7,8 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 % ини ташкил этган.
📊Карам экспорти 2 баробарга ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-май ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Олхўри (қуритилган) – 9,3 минг тонна

— Узум – 5,6 минг тонна

— Узум (қуритилган) – 14,4 минг тонна


— Помидор – 20,9 минг тонна

— Карам – 158,8 минг тонна

— Пиёз – 212,7 минг тонна

— Мош – 34,7 минг тонна


— Сабзи – 81,2 минг тонна


— Тариқ – 8,5 минг тонна

— Бодринг – 3,9 минг тонна

— Ерёнғоқ – 4,4 минг тонна

— Қалампир – 3,2 минг тонна
Ўзбекистон миллий статистика тизими халқаро глобал баҳолашдан ўтказилди

Халқаро амалиётда статистика идораларининг фаолияти глобал баҳолашдан ўтказиб борилади. Глобал баҳолашнинг мақсади халқаро ва Европа кўрсатмалари ва тавсияларига, шу жумладан, БМТнинг расмий статистикани асосий тамойиллари ва Европа статистикаси амалиёт кодексига мувофиқ, расмий статистикани тайёрлашда институционал, ташкилий ва техник салоҳиятни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишдан иборат.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига “Ўзбекистон миллий статистика тизимини глобал баҳолаш” мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси экспертлар гуруҳи ташриф буюрди.

Дастлаб халқаро экспертларга сўнгги йилларда статистика тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, соҳага замонавий АКТнинг жорий этилиши, вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинувида интеграция жараёнлари ҳамда очиқлик борасида халқаро рейтинглардаги натижалар борасида батафсил ахборотлар берилиб, тақдимотлар қилинди.

Халқаро экспертлар гуруҳи, Глобал баҳолаш доирасида расмий статистиканинг бошқа ишлаб чиқарувчилари, жумладан, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазрилиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар вакиллари билан учрашиб, уларнинг расмий статистика бўйича фаолиятини ўрганишди.

Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, БМТ ваколатхонаси, БМТ тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва UNICEF каби ташкилотлар вакиллар билан ҳамда Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ОАВ, олийгоҳлар вакиллари ва бошқа фаоллар билан учрашилиб, агентлик билан ўзаро ҳамкорлиги, расмий статистикадан фойдаланиш даражаси, ҳамкорликдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонга 7,4 минг нафар хорижликлар ўқиш мақсадида келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда
2,9 минг нафарга ёки 65,2 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Ҳиндистон — 2 241 нафар;

Туркманистон — 1 937 нафар;

Тожикистон — 950 нафар;

Қирғиз Республикаси — 450 нафар;

Покистон — 273 нафар;

Жанубий Корея — 266 нафар;

Хитой — 266 нафар;

Афғонистон — 147 нафар;

АҚШ — 132 нафар;

Қозоғистон — 122 нафар;

Бошқа давлатлар — 618 нафар.
Ўзбекистон миллий статистика тизими халқаро глобал баҳолашдан ўтказилди

Халқаро амалиётда статистика идораларининг фаолияти глобал баҳолашдан ўтказиб борилади. Глобал баҳолашнинг мақсади халқаро ва Европа кўрсатмалари ва тавсияларига, шу жумладан, БМТнинг расмий статистикани асосий тамойиллари ва Европа статистикаси амалиёт кодексига мувофиқ, расмий статистикани тайёрлашда институционал, ташкилий ва техник салоҳиятни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишдан иборат.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига “Ўзбекистон миллий статистика тизимини глобал баҳолаш” мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси экспертлар гуруҳи ташриф буюрди.

Дастлаб халқаро экспертларга сўнгги йилларда статистика тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, соҳага замонавий АКТнинг жорий этилиши, вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинувида интеграция жараёнлари ҳамда очиқлик борасида халқаро рейтинглардаги натижалар борасида батафсил ахборотлар берилиб, тақдимотлар қилинди.

Халқаро экспертлар гуруҳи, Глобал баҳолаш доирасида расмий статистиканинг бошқа ишлаб чиқарувчилари, жумладан, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазрилиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар вакиллари билан учрашиб, уларнинг расмий статистика бўйича фаолиятини ўрганишди.

Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, БМТ ваколатхонаси, БМТ тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва UNICEF каби ташкилотлар вакиллар билан ҳамда Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ОАВ, олийгоҳлар вакиллари ва бошқа фаоллар билан учрашилиб, агентлик билан ўзаро ҳамкорлиги, расмий статистикадан фойдаланиш даражаси, ҳамкорликдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.
2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида қарийб 2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 % га ошган.

Жорий йилнинг 5 ойида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони:

Қирғиз Республикаси – 995,3 минг нафар;

Тожикистон – 449,8 минг нафар;

Қозоғистон – 322,5 минг нафар;

Саудия Арабистони – 100,2 минг нафар;

Россия – 86,5 минг нафар;

Туркия – 63,9 минг нафар;

БАА – 55,7 минг нафар;

Қувайт – 16,5 минг нафар;

Миср – 13,5 минг нафар;

Жанубий Корея – 8,3 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 59,5 минг нафар.
Ўзбекистон 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-май ойларида қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 11,8 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 % га ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,6 %), калава-ип (46,8 %) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январь-май ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
📊 Италиядан 5 ойда Ўзбекистонга 15 319 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойлари давомида Италиядан Ўзбекистонга 15 319 нафар туристлар ташриф буюрган.

5 ойда Италиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш 13 808 нафар

🔸 хизмат юзасидан 798 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш 647 нафар

🔸 ўқиш 57 нафар
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг сони фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари 455,6 мингтани ташкил этди.

Улардан 387,1 мингтаси кичик корхона ва микрофирмалар.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-июнь ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 42,4 мингтага етган.