STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.4K subscribers
4.14K photos
233 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саноат статистикасини ривожлантиришга оид минтавий семинар ўтказилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Региональный семинар «Статистика промышленности»
Халқаро таққослаш дастурининг натижалари эълон қилинди

Ўзбекистонда харид
қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан юритиладиган “Халқаро таққослаш дастури”да илк бор расман иштирок эди.

2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;

- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.


Жаҳон банкининг мазкур ҳисоб-китоблари Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.

Паритет – ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.

Батафсил
Қайси ҳудудларда савдо соҳасидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 май ҳолатига савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 154 270 тани ташкил этди.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Тошкент шаҳрида – 32 189 та

Самарқанд вилоятида – 15 539 та

Тошкент вилоятида – 14 213 та

Фарғона вилоятида – 13 422 та

Қашқадарё вилоятида – 9 792 та

Бухоро вилоятида – 9 182 та

Хоразм вилоятида – 9 107 та

Наманган вилоятида – 8 998 та

Андижон вилоятида – 8 963 та

Навоий вилоятида – 8 053 та

Сурхондарё вилоятида – 7 888 та

Қорақалпоғистон Респ. – 7 412 та

Жиззах вилоятида – 5 416 та

Сирдарё вилоятида – 4 096 та
Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари ташриф буюрган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 38,4 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда
24,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.


Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Туркманистон — 23 376 нафар;

Тожикистон — 11 186 нафар;

Афғонистон — 1 087 нафар;

Хитой — 547 нафар;

Туркия — 410 нафар;

Ҳиндистон —366 нафар;

Қирғиз Республикаси — 231 нафар;

Жанубий Корея — 227 нафар;

Эрон — 115 нафар;

АҚШ — 115 нафар;

Бошқа давлатлар — 747 нафар.
Республикадаги деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан қанча гўшт етиштирилган?

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь–март ойларида республикадаги деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан жами 477 519 тонна (тирик вазнда) гўшт етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,2 % га ошганлиги қайд этилган.
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилмоқдами ёки қиз болалар?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 347,4 минг нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан:

ўғил болалар – 180,4 минг нафар;

қиз болалар – 167 минг нафарни ташкил этган.

2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонда қиз болаларга нисбатан 13,4 минг нафар ўғил болалар кўп туғилган.
Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳлар сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 80,8 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:

шаҳар жойларда – 41,0 минг;

қишлоқ жойларда – 39,8 минг.
Ўзбекистонга 32,5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида жами 32,5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

👍 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,8 минг нафарга ёки 43,2 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Тожикистон — 24 018 нафар;

Қозоғистон — 4 001 нафар;

Қирғиз Республикаси — 3 546 нафар;

Россия — 532 нафар;

Туркманистон — 300 нафар;

Туркия — 17 нафар;

Афғонистон — 15 нафар;

Молдова — 5 нафар;

Украина — 5 нафар;

Беларусь — 3 нафар;

Бошқа давлатлар — 19 нафар.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 15,1 минг нафар Жанубий Корея фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Ўзбекистонга 6,4 минг нафар хорижликлар ўқиш мақсадида келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Ҳиндистон — 2 090 нафар;

Туркманистон — 1 627 нафар;

Тожикистон — 758 нафар;

Қирғиз Республикаси — 317 нафар;

Жанубий Корея — 249 нафар;

Хитой — 242 нафар;

Покистон — 237 нафар;

Афғонистон — 132 нафар;

АҚШ — 118 нафар;

Қозоғистон — 102 нафар;

Бошқа давлатлар — 535нафар.
Қайси ҳудудда хорижий инвестициялар иштрокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 май ҳолатига, чет эл инвестициялари иштрокида 14 478 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Тошкент шаҳрида – 9 436 та

Тошкент вилоятида – 1 629 та

Самарқанд вилоятида – 585 та

Фарғона вилоятида – 496 та

Бухоро вилоятида – 349 та

Сурхондарё вилоятида – 345 та

Андижон вилоятида – 335 та

Навоий вилоятида – 229 та

Наманган вилоятида – 218 та

Сирдарё вилоятида – 213 та

Жиззах вилоятида – 181 та

Қорақалпоғистон Респ. – 181 та

Қашқадарё вилоятида – 152 та

Хоразм вилоятида – 129 та
Халқаро таққослаш дастурининг натижалари эълон қилинди

Ўзбекистонда харид
қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан юритиладиган “Халқаро таққослаш дастури”да илк бор расман иштирок эди.

2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;

- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.


Жаҳон банкининг мазкур ҳисоб-китоблари Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.

Паритет – ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.

Батафсил
Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган Туркия фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 31,4 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 минг нафарга ёки 5,8 % га ошган.

2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда ташриф буюрган Туркия фуқароларининг сафар мақсадлари:

қариндошларни йўқлаш – 13 444 нафар;

сайёҳлик – 12 661 нафар;

хизмат юзасидан – 4 833 нафар;

тижорат – 410 нафар;

ўқиш – 42 нафар;

даволаниш – 17 нафар.
📊5 ойда Ўзбекистонда 292 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
🚙 5 ойда 57 542 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-май ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt”57 542 дона

“Damas” – 31 239 дона

— "Tracker" – 19 279
дона

— “Onix”
14 905 дона

“Lacetti-Gentra” – 11 913 дона

— “KIA” – 7 433 дона

“Chery” – 4 000 дона

— “Haval” – 230 дона

“Exeed” – 93 дона

Махсус енгил автомобиллар – 10 198 дона
5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,7 млрд АҚШ долларига етган
2024 йилнинг 1 июнь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 90 060 тага етган.
5 ойда Ўзбекистонда қарийб 214,4 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.
🚙 5 ойда 11 913 та “Lacetti-Gentra” автомобили ишлаб чиқарилган
📊 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 26,7 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 769,5 млн АҚШ долларига ёки 3 % га ошган.