STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.5K subscribers
3.91K photos
225 videos
51 files
3.2K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида 182,3 тонна помидор шарбати ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь ойида йирик корхоналар томонидан 182,3 тонна помидор шарбати ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан 3,1 баробарга ошган.
📊 2 ойда Ўзбекистонда 3 208 та эгизак чақалоқлар туғилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида республикамиз бўйича 3 208 та эгизак чақалоқлар туғилганлиги қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17 тага (0,5 %) кўпайган.
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 март ҳолатига қурилиш соҳасида 53 282 та корхоналар рўйхатдан ўтган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 % га ошган.

Сўнгги йилларда ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:

2020 йилда – 39 322 та

2021 йилда – 44 320 та

2022 йилда – 46 433 та

2023 йилда – 50 324 та

2024 йилда – 53 282 та
Ўзбекистонда 2 ойда 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 631 тага (2,6%) камайган.
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида 13 276 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

савдо соҳасида – 4 792 та

саноат соҳасида – 2 081 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 1 140 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 1 121 та

қурилиш соҳасида – 675 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 563 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 448 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 262 та

бошқа соҳаларда – 2 194 та
Ўзбекистонда 2 ойда 35 067 та никоҳ қайд этилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони 35 067 нафарни ташкил этган.

Мазкур никоҳларнинг 1 515 нафари ёки 4,3 % и фарзандли фуқаролар иштирокида қайд этилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган.

2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?

🌾 Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (926,7 минг тонна маҳсулот).

🥕 🥬Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1 772,6 минг тонна).

🥔 Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (726,3 минг тонна).

🧅🧄🥦 Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (337,3 минг тонна).

🍑 🍓Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (696,8 минг тонна).

🍇 Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (639,2 минг тонна).

🥩 Самарқанд вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (326,2 минг тонна).

🥛Самарқандда энг кўп – 1 403,5 минг тонна сут олинган.

🥚 Тошкент вилоятида энг кўп – 1 509,7 миллион дона тухум олинган.

🦈 Хоразмда энг кўп – 30,9 минг тонна балиқ овланган.

🐂🐄 Самарқандда 1 734,1 минг бош йирик шохли қорамол бор.

🐑🐐Қашқадарёда 5 027,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.

🐎Тошкент вилоятида энг кўп – 56 494 бош отлар бор.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 10 млрд АҚШ долларига етган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 2,1 млрд

— Россия – 1,7 млрд

— Қозоғистон – 581,8 млн

— Туркия – 435,5 млн

— Корея – 368,8 млн

— Франция – 191 млн

— Туркманистон – 184,6 млн

— Германия – 174,3 млн

— Ҳиндистон – 136,4 млн

— Афғонистон – 131,8 млн
📊 Ўзбекистон 2 ойда 151 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 % га ошган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида жаҳоннинг 151 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,5 %), Россия (17,8 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (4,4 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.

🟢 Экспорт – 3,6 млрд

🔵 Импорт – 6,3 млрд
🚙 2 ойда 5 357 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” – 16 067 дона

“Damas” – 11 752 дона

“Lacetti-Gentra” – 7 361 дона

— "Tracker" – 6 541 дона

— “Onix” – 5 357 дона

— “KIA” – 4 112 дона

“Chery” – 2 004 дона

— “Haval” – 135 дона

“Exeed” – 38 дона

Махсус енгил автомобиллар – 3 448 дона
2 ойда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 3,6 млрд АҚШ долларидан ошган.
2 ойда Ўзбекистонда қарийб 16,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
📊2 ойда 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 150,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 мартага ёки 115,5 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,6 %), Россия (26,1 %), Қозоғистон (9,1 %) ва Хитой (9 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-февраль ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 4,1 % ини ташкил этган.
📊 2 ойда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 3,6 млрд АҚШ долларидан ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг экспорт ҳажми 3,6 млрд АҚШ долларидан ошган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,6 % га кўп.
📊Карам экспорти 3,9 баробарга ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-февраль ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Олхўри (қуритилган) – 3,1 минг тонна

— Узум – 4 минг тонна

— Узум (қуритилган) – 7,4 минг тонна


— Помидор – 5,1 минг тонна

— Карам – 58,4 минг тонна

— Пиёз – 73,1 минг тонна

— Мош – 15,8 минг тонна


— Сабзи – 23,6 минг тонна


— Тариқ – 3,3 минг тонна

— Бодринг – 1,7 минг тонна

— Ерёнғоқ – 2 минг тонна

— Қалампир – 1,3 минг тонна
ФАКТ РАҚАМЛАРДА

📊 Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида реклама ва бозорни конъюнктурасини ўрганиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 436,7 млрд сўмни ташкил этган.
Қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилган?

2024 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилган.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

савдо соҳасида – 234 та

саноат соҳасида – 84 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 47 та

қурилиш соҳасида – 39 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 15 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 12 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 та

бошқа соҳаларда – 79 та
📊2 ойда қарийб 97 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 96,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,4 % га ошган.

2024 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 66,8 мингтани ташкил этган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 493,4 млн

— Хитой – 349,4 млн

— Туркия – 171 млн

— Қозоғистон – 166,2 млн

— Франция – 140,6 млн

— Афғонистон – 128,7 млн

— Тожикистон – 79,4 млн

— Қирғиз Р. – 63,4 млн

— Покистон – 58,2 млн

— Эрон – 31,7 млн АҚШ доллари