STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
4.08K photos
228 videos
51 files
3.27K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊Қовун-тарвуз экспорти 7,7 % га ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2023 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Олхўри (қуритилган) – 36 минг тонна

— Узум – 126,1 минг тонна

— Узум (қуритилган) – 57,3 минг тонна


— Шафтоли – 87,2 минг тонна

— Қовун ва тарвуз – 148,1 минг тонна


— Гилос – 45 минг тонна

— Ўрик – 63 минг тонна


— Помидор – 57,5 минг тонна

— Карам – 97,2 минг тонна

— Мош – 154,6 минг тонна


— Пиёз – 299,6 минг тонна


— Тариқ – 17 минг тонна
📊 11 ойда 3,6 минг тонна ўрик шарбати ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида фақат йирик корхоналар томонидан 3,6 минг тонна ўрик шарбати ишлаб чиқарилган.

Ўрик шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 мартага ошган.

2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 335 тонна ўрик шарбати ишлаб чиқарилган.
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда қурилиш соҳасида 4 870 та корхона янги ташкил этилган.

Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони:

2019 йилда – 8 742 та

2020 йилда – 6 022 та

2021 йилда – 6 341 та

2022 йилда – 4 807 та

2023 йилда – 4 870 та
📊 Франциядан 2023 йилда Ўзбекистонга 18 648 нафар турист келган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Франциядан Ўзбекистонга 18 648 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилда Франциядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш 15 901 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш 1 532 нафар

🔸 хизмат юзасидан
1 119 нафар

🔸 ўқиш 48 нафар

🔸 тижорат
48 нафар

Ойлар кесимида Франциядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 279 нафар

— февралда – 494 нафар

— мартда – 738 нафар

— апрелда – 2 749 нафар

— майда – 2 797 нафар

— июнда – 1 066 нафар

— июлда – 1 143 нафар

— августда – 1 723 нафар

— сентябрда – 3 302 нафар

— октябрда – 2 746 нафар

— ноябрда – 1 130 нафар

— декабрда – 481 нафар
📊Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Тошкент метрополитенида 162,7 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 26 млн нафарга кўп.

2023 йилда Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 445,9 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан солиштирилганда 19 %га ошган.
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 62,6 млрд АҚШ долларига етган.

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 13,7 млрд

— Россия – 9,8 млрд

— Қозоғистон – 4,4 млрд

— Туркия – 3,1 млрд

— Корея – 2,3 млрд

— Туркманистон – 1,1 млрд

— Германия – 1,1 млрд

— Франция – 985 млн

— Қирғиз Р. – 953 млн

— Афғонистон – 867 млн
2023 йилда 1,7 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати қарийб 1,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2022 йил билан солиштирилганда 1,1 % га ёки 18,9 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (37 %), Покистон (16,7 %), Хитой (12,3 %) ҳамда Қозоғистон (10,3 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
📊 Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 11,3 млн тонна транзит юклари ташилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташилган транзит юкларнинг ҳажми қарийб 11,3 млн тоннани ташкил этган.

Транзит юкларнинг 9,2млн тоннаси темир йўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 81,3 %) ташилган.

Транзит юкларнинг 2,1 млн тоннаси (жамига нисбатан 18,7 %) автомобиль транспорти орқали ташилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда “МҲТ – 2008” халқаро услубиёти жорий этилди

🎤🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи Аброрали Мамажанов билан суҳбат.

"Миллий ҳисоблар тизими – 2008" нима?

Ўзбекистонда бу халқаро услубиёт жорий этилганми?

Унинг имкониятлари қандай ва бу бизга нима беради?

2023 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми қанча?

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми қандай?
📊Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони нечта?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 44 935 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони:

Самарқанд вилояти – 7 964 та

Фарғона вилояти – 5 009 та

Хоразм вилояти – 4 889 та

Тошкент вилояти – 3 848 та

Сурхондарё вилояти – 3 742 та

Қашқадарё вилояти – 3 614 та

Навоий вилояти – 3 418 та

Бухоро вилояти – 3 052 та

Тошкент шаҳри – 2 992 та

Қорақалпоғистон Р. – 2 173 та

Жиззах вилояти – 1 512 та

Андижон вилояти – 1 483 та

Наманган вилояти – 960 та

Сирдарё вилояти – 279 та
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 3,3 млрд

— Хитой – 2,5 млрд

— Қозоғистон – 1,4 млрд

— Туркия – 1,2 млрд

— Афғонистон – 857 млн

— Қирғиз Р. – 632 млн

— Тожикистон – 605 млн

— Франция – 392 млн

— Покистон – 269 млн

— БАА – 262 млн АҚШ доллари
Тадбиркорлик субъектлари диққатига!

🗓 2023 йил якунлари бўйича йиллик 1-kb шакли, 1-fx шакли ҳамда 1-mehnat шакли статистика ҳисоботларини тақдим этувчи тадбиркорлик субъектларига ҳисоботларини тақдим этишда услубий ёрдам бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан “On-line” мулоқот ташкил этилади.

“On-line” мулоқотда 1-kb шакли, 1-fx шакли ҳамда 1-mehnat шакли ҳисоботларининг ҳар бир бўлими, улардаги кўрсаткичлар бўйича саволларга жавоб берилади.

Ўз навбатида, “On-line” мулоқотлар "STATISTIKA" телеграм каналида 2024 йилнинг 29 январидан 27 февраль кунига қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 10:00 дан 11:30 га қадар ташкил этилади.

❗️ Эслатиб ўтамиз, 1- mehnat шакли статистика ҳисоботини тақдим этиш муддати 2024 йилнинг 1 февраль санасида ҳамда 1- кб шакли ва 1- фх шакли статистика ҳисоботларини тақдим этиш муддати 2024 йилнинг 27 февраль санасида якунланади.

❗️Оn-line мулоқотларда фаол иштирок этинг!
📊 Хитойдан 2023 йилда Ўзбекистонга 42 470 нафар турист келган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Хитойдан Ўзбекистонга 42 470 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш 35 574 нафар

🔸 хизмат юзасидан 4 825 нафар

🔸 тижорат
1 016 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш
631 нафар

🔸 ўқиш
421 нафар

Ойлар кесимида Хитойдан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 394 нафар

— февралда – 1166 нафар

— мартда – 2088 нафар

— апрелда – 2684 нафар

— майда – 3301 нафар

— июнда – 3640 нафар

— июлда – 4382 нафар

— августда – 4106 нафар

— сентябрда – 7676 нафар

— октябрда – 5931 нафар

— ноябрда – 3582 нафар

— декабрда – 3520 нафар
📊 Қайси ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми энг юқори бўлган?

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси қарийб 62,6 млрд АҚШ долларига етган.

2023 йилда ойлар кесимида қайд этилган ташқи савдо айланмаси ҳажми:

январда – 5 млрд

февралда – 3,9 млрд

мартда  – 5,8 млрд 

апрелда – 4,8 млрд

майда – 6,2 млрд

июнда – 3,4 млрд

июлда – 5,8 млрд

августда – 5,1 млрд

сентябрда – 4,7 млрд

октябрда – 6,2 млрд

ноябрда – 6,3 млрд


декабрда – 5,3 млрд

❗️Рақамлар яхлитланган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Twitter | Telegram
2023 йилда “Афросиёб” поезди хизматидан 1 475,4 минг йўловчи фойдаланган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунига кўра, барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 15,2 % ёки 1 475,4 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган.

Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилда қиймати 3,1 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,5 % ини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,0 %), калава-ип (41,1 %) асосий улушни эгаллаган.

Йил бошидан 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 65 та давлатига экспорт қилинган. Натижада, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 1,3 млрд

Калава-ип – 1,3 млрд

Трикотаж мато – 306,6 млн

Газламалар – 176,5 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 61,1 млн
Қайси ҳудудларда ахборот ва алоқа соҳасида корхоналар сони кўпроқ?

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига ахборот ва алоқа соҳасида 10 551 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 4 826 та

Фарғона вилояти – 902 та

Самарқанд вилояти– 662 та

Тошкент вилояти – 634 та

Қорақалпоғистон Респ. – 476 та

Андижон вилояти – 431 та

Наманган вилояти – 412 та

Қашқадарё вилояти – 395 та

Хоразм вилояти – 393 та

Сурхондарё вилояти –361 та

Бухоро вилояти – 347 та

Навоий вилояти – 285 та

Жиззах вилояти – 253 та

Сирдарё вилояти – 174 та