STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.5K subscribers
4.15K photos
233 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида автомобил йўллари узунлиги бўйича 4-ўринда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги 42,9 минг км ни ташкил этган.

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги:

— Россия – 1,6 млн км

— Беларусь Р. – 104,1 минг км

— Қозоғистон – 94,8 минг км

— Ўзбекистон – 42,9 минг км

— Озарбайжон – 28,3 минг км

— Молдова – 9,5 минг км

— Арманистон – 7,5 минг км

❗️Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди

2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.

Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.

Очиқ маълумотлар Сертификати – очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.

Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.

Open Data Watch ташкилотининг сўнги ҳисоботида Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.

Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди

2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.

Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.

Очиқ маълумотлар Сертификати – очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.

Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
Статистика агентлиги томонидан Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Статистика агентлиги директори ўринбосари Зоҳиджон Зияев талабаларга агентликнинг ахборот тизимлари ва электрон ахборот ресурслари ҳамда статистик рақамларни шакллантириш босқичлари ва жараёнлари борасида батафсил маълумот берди.

Очиқ мулоқотда ялпи ички маҳсулот, ташқи савдо, халқаро ташкилотлар билан статистика идораларининг ҳамкорлиги, илмий ишда керак бўладиган статистик таҳлиллар, очиқлик ва шаффофлик борасида талабалар томонидан берилган саволларга Статистика агентлиги мутахассислари атрофлича жавоб беришди.

Тадбир доирасида икки томонлама ҳамкорликдаги “Меморандум” имзоланди.

Очиқ мулоқотда фаол қатнашган талабаларга 500 минг сўмлик ваучерлар ҳамда статистик китоблар совға қилинди.

Мазкур очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлаб, тадбирда қатнашган Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори ва жамоасига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 226,6 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 104,4 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор – мамлакатлар:

— Хитой – 24,5 %

— Россия – 15,9 %

— Саудия Арабистони – 7 %

— Туркия – 6 %

— Кипр – 4,1 %

— БАА – 3,7 %

— Германия – 3,5 %

— Швейцария – 3,4 %

— АҚШ – 3,3 %

— Нидерландия – 2,4 %


👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Twitter | Telegram
11 ойда тижорат мақсадида 61,1 минг нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 61,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга жорий йилнинг 11 ойида тижорат мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари:

Туркманистон – 39 342 нафар;

Тожикистон – 13 474 нафар;

Туркия – 947 нафар;

Хитой – 916 нафар;

Жанубий Корея – 563 нафар;

бошқа давлатлардан – 5 824 нафар.
Ўзбекистонда 10 ойда 8 мингта мотоцикл ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 8 027 дона мотоцикллар ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 баробарга кўп.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг октябрь ойида йирик корхоналар томонидан 643 дона мотоцикллар ишлаб чиқарилган.
Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида 13,8 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 %га ошган.

Ушбу хизматлар бўйича энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, 129,7 %ни ташкил этган.

Ҳудудулар кесимида яшаш ва овқатланиш хизматларининг ўсиш суръатлари:

Қорақалпоғистон Респ. – 104 %;

Андижон вилоятида – 107,8 %;

Бухоро вилоятида – 106,1 %;

Жиззах вилоятида – 106,4 %;

Қашқадарё вилоятида – 109,1 %;

Навоий вилоятида – 102,7 %;

Наманган вилоятида – 106,8 %;

Самарқанд вилоятида – 129,7 %;

Сурхондарё вилоятида – 104,9 %;

Сирдарё вилоятида – 113,2 %;

Тошкент вилоятида – 105,3 %;

Фарғона вилоятида – 108,4 %;

Хоразм вилоятида – 108,9 %;

Тошкент шаҳрида – 109,2 %.
Ўзбекистонда 11 ойда қайд этилган никоҳлар сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ФҲДЁ органлари томонидан 256 533 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Никоҳларнинг 128 002 таси шаҳар жойларда ва 128 531 таси эса қишлоқ жойларда қайд этилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 5,1 млн дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан қарийб 5,1 млн дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг тегишли даврига нисбатан 14 %га ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг октябрь ойида йирик корхоналар томонидан 1 млн дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган.
📊 Ўзбекистонда 9 ойда қанча балиқ етиштирилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 292,7 трлн сўмни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4,1 % га ошган.

Жорий даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми:

— Донли экинлар – 7 млн тонна

— Сабзавотлар – 8,1 млн тонна

— Картошка – 2,7 млн тонна

— Полиз экинлари – 1,6 млн тонна

— Мева ва резаворлар – 2,3 млн тонна

— Узум – 1,3 млн тонна


— Гўшт (тирик вазнда) – 2 млн тонна

— Сут – 8,6 млн тонна

— Тухум – 6,1 млн дона

— Балиқ – 91,2 минг тонна
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасидаги корхоналар сони қанчага кўпайган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида 53 050 та корхона рўйхатдан ўтган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,5 %га ошган.

Сўнгги йилларда ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналар динамикаси қуйидагича бўлган (1 декабрь ҳолатига):

2019 йилда – 37 942 та

2020 йилда – 42 923 та

2021 йилда – 45 603 та

2022 йилда – 48 874 та

2023 йилда – 53 050 та