STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.4K subscribers
4.12K photos
229 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 8,3 млрд

— Россия – 6,2 млрд

— Қозоғистон – 2,9 млрд

— Туркия – 2,1 млрд

— Корея – 1,5 млрд

— Германия – 708 млн

— Қирғиз Р. – 679 млн

— Франция – 582 млн

— Афғонистон – 544 млн

— Туркманистон – 517 млн
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 1,9 млрд

— Хитой – 1,7 млрд

— Туркия – 961 млн

— Қозоғистон – 951 млн

— Афғонистон – 538 млн

— Қирғиз Р. – 492 млн

— Тожикистон – 389 млн

— Франция – 262 млн

— Покистон – 174 млн

— БАА – 171 млн АҚШ доллари

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

— Хитой – 6,5 млрд

— Россия – 4,2 млрд

— Қозоғистон – 1,9 млрд

— Корея – 1,5 млрд

— Туркия – 1,2 млрд

— Германия – 652 млн

— Бразилия – 499 млн

— Туркманистон – 399 млн

— Ҳиндистон – 376 млн

— Литва – 372 млн АҚШ доллари

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлар индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди

Open Data Watch ташкилотининг сўнги ҳисоботида Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.

Гендер маълумотлари индекси бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди.

Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади.

Мамлакатимизда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.

Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.
СИЗГА ТАЪЗИМ — АЗИЗ УСТОЗЛАР !!!

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан
мактаб, лицей ва олийгоҳдаги устозларимни, ота-онамни ҳамда бугунги ҳаёт йўлимни топишимда йўл кўрсатаётган барча-барчани ва қолаверса, юртимиздаги жамики устоз ва мураббийларни чин дилдан табриклайман.

Жумладан:
Мунира Очилова
Ҳабиба Хидирова
Наргис Қосимова
Шерзод Очилов
Беҳзод Норбоев
Феруза Муҳамеджанова
Мадамин Сафаров
Баҳодир Бегалов
Хуршид Дўстмуҳаммад
ларга алоҳида чексиз миннатдорлик билдираман !

СИЗЛАРГА аввало, соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат тилайман.

Шогирдларингизнинг бахту камолини кўриб юринг АЗИЗ УСТОЗЛАР !!!
📊 Ўзбекистонда 9 ойда 716 885 нафар туғилиш қайд этилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 716 885 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 %га ошган.

2023 йилнинг 9 ойида туғилганларнинг

🧍371 597 нафари ўғил болалар

🧍‍♀️345 288 нафари қиз болалар
📊Тошкент шаҳрида 25,9 % уй хўжаликларида 6 ва ундан кўп кишилар истиқомат қилмоқда

🏢 Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2023 йилнинг январь-август ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида уй хўжалиги аъзоларининг сони бўйича:

— бир кишилик уй хўжаликлари – 10,6 %

— икки кишилик уй хўжаликлари – 14,8 %

— уч кишилик уй хўжаликлари – 14,8 %

— тўрт кишилик уй хўжаликлари – 18,9 %

— беш кишилик уй хўжаликлари – 15,1 %

— олти ва ундан кўп кишилик уй хўжаликлари – 25,9 %
📊 Сўнгги 5 йилда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони қанчага кўпайди?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналарнинг сони 17 735 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган.

Сўнгги беш йилда хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 сентябрь ҳолатига):

2019 йил – 9 844 та

2020 йил – 11 807 та

2021 йил – 13 590 та

2022 йил – 15 159 та

2023 йил – 17 735 та
📊Қайси ҳудудда автомобил ижарасига талаб юқори?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида енгил автомобиллар ва енгил автотранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар ҳажми 2 501,7 млрд. сўмга етган.

Ушбу хизмат турининг нисбатан юқори улуши Тошкент шаҳрида (умумий ҳажмининг 26,4 %), Тошкент (12,8 %), Андижон (9,5 %), Қашқадарё (8,5 %), Самарқанд (8 %) ва Фарғона (7,9 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
📊 Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 750 тани ташкил этган.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

— Россия – 2 849 та

— Хитой – 1 929 та

— Туркия – 1 719 та

— Қозоғистон – 949 та

— Жанубий Корея – 696 та

— АҚШ – 294 та

— Қирғиз Р. – 253 та

— Тожикистон – 246 та

— Германия – 201 та

— Озарбайжон – 200 та

— Туркманистон – 136 та
📊 Пойтахтда яшовчи доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3020,5 минг кишини ташкил этган.

Шундан:

эркаклар 1481,9 минг кишини

аёллар 1538,6 минг кишини ташкил этган

Пойтахт аҳоли сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, хозирги кунга келиб 3 миллиондан ошди.
📊 Ўзбекистонда 9 ойда 184 461 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 184 461 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Никоҳларнинг 93 771 таси шаҳар жойларда ва 90 690 таси эса қишлоқ жойларда қайд этилган.
Тошкент шаҳрида кир ювиш ва кимёвий тозалаш хизматларидан фойдаланишга талаб юқори

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасида тўқимачилик ва мўйнали буюмларни ювиш ва кимёвий тозалаш бўйича хизматларининг ҳажми 404,5 млрд сўмни ташкил этган.

Ушбу хизматларнинг 32,7 %и ёки 132,5 млрд сўми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида кир ювиш ва кимёвий тозалаш хизматлари ҳажми:

Қорақалпоғистон Р. – 4,7 млрд сўм

Андижон вилояти – 87 млрд сўм

Бухоро вилояти – 22,3 млрд сўм

Жиззах вилояти – 3,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 15,1 млрд сўм

Навоий вилояти – 12,6 млрд сўм

Наманган вилояти – 33,1 млрд сўм

Самарқанд вилояти – 25,7 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 9,1 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 3,3 млрд сўм

Тошкент вилояти – 28,1 млрд сўм

Фарғона вилояти – 21,6 млрд сўм

Хоразм вилояти – 5,6 млрд сўм

Тошкент шаҳри – 132,5
млрд сўм
Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайди?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1-октабрь ҳолатига саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 109 527 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,7 %га ошган.

Сўнгги йилларнинг мос даврида ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:

2019 йилда – 71 670 та

2020 йилда – 85 278 та

2021 йилда – 99 034 та

2022 йилда – 103 575 та

2023 йилда – 109 527 та
📊20- oktabr – Butunjahon  statistika kuni

Statistika agentligi tizimida soha rivojida bor kuch va salohiyatini ayamay mehnat qilayotgan barcha xodimlarni 20- oktabr – “Butunjahon  statistika kuni” bilan tabriklaymiz.

Sizlarga doimo sog’lik-salomatlik, baxt-u saodat, xonadonlaringizga fayz-u baraka tilaymiz!
2017 йилда 6 та халқаро ташкилотларнинг 20 га яқин саволномалари тўлдирилган бўлса, 2023 йилга келиб, Статистика агентлиги томонидан 17 та халқаро ташкилотнинг 49 турдаги саволномаси асосида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига оид маълумотлар тақдим этилиши режалаштирилган.
Статистика соҳасида қабул қилинган халқаро тавсиялар ва стандартларни Миллий статистика тизимига жорий қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва тизим фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб бориш мақсадида, 10 дан зиёд халқаро ташкилотлар ҳамда 11 та хорижий давлатлар статистика идоралари билан фаол халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

ODIN 2023 йилдан бошлаб Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторлари қаторига киритилди. Бу, ўз навбатида, рейтингнинг нуфузини ошишига ва 2030 йилга қадар БРМ мақсадларига эришишни мониторинг қилишда мамлакатларнинг очиқ маълумотлардан кенгроқ фойдаланилишига олиб келади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.
БМТ Статистика бўлимининг веб саҳифасида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича илғор тажрибаларга эга давлатларнинг ушбу соҳада амалга ошираётган ишлари ёритиб борилади. Ўзбекистон Республикаси 2022 йил якунига кўра, 87 та илғор тажрибага эга давлатлар қаторидан жой олди ва мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ҳамда жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумот эълон қилинди.
🚙 9 ойда 22 082 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt”76 512 дона

“Lacetti-Gentra” – 58 283 дона

“Damas” – 60052 дона

— "Tracker" – 28 253 дона

— “Onix” – 22 082 дона

“Chery” – 7 335 дона

Махсус енгил автомобиллар – 15 635 дона