STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
4.1K photos
229 videos
51 files
3.27K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистон 6 ойда 183 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 % га ошган.

6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
📊Июнь ойида 21,2 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 233,4 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилган.

Кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 % га ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 21,2 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊Овқат етказиб бериш (доставка) хизматларининг нархлари бир ойда ўртача 1,1 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,1 % га ошган.

Тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари йил бошидан буён ўртача 4,3 % га қимматлашган.

Кафелардаги тайёр таомлар нархлари бир ойда ўртача ,7 % га ошган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
🍌 Банан нархлари бир ойда ўртача 3,9 % га арзонлашган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида банан нархлари июнь ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 3,9 % га арзонлашган.

Банан
нархлари йил бошидан буён ўртача 11,7 % га арзонлашгани кузатилган.

Банан нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, йиллик нисбатда ўртача 0,1 % га ошган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистонга 6 ойда қиймати 52,1 млн АҚШ долларлик енгил автомобил шинаси импорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 52,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 397 минг дона енгил автомобиль шиналари импорт қилинган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп енгил автомобиль шиналарини импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1 865,4 минг дона

— Корея Р. – 219,8 минг дона

— Словакия – 151,3 минг дона

— Туркия – 58,7 минг дона

— Чехия – 56,8 минг дона

— Россия – 15,5 минг дона

— Бразилия – 15,3 минг дона

— Бошқа давлатлар – 13,7 минг дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Картошка етиштириш ҳажми 3,3 %га ошган. Энг кўп ҳосил Самарқанд вилоятида олинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,7 млн тонна картошка етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,3 %га ошган.

Картошка етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Самарқанд вилояти эгаллади. Етиштирилган картошка умумий ҳажмининг 18,5 % Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, юқори улуш Сурхондарё (13,5 %), Фарғона (12,0 %), Андижон (11,2 %) ва Бухоро (10,2 %) вилоятларида ҳам қайд этилган.

Картошка етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Жиззах вилояти (0,7 %) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1,7 %)га тўғри келгани кузатилди.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистонга 67,1 минг тонна банан импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 47,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,1 минг тонна банан импорт қилинган.

Банан импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

— Эквадор – 66,7 минг тонна

— Туркия – 200 тонна

— Қозоғистон – 142 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Узум етиштириш ҳажми 2,7 %га ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 50 минг тонна узум етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,7 %га ошган.

Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 %) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 %), Қашқадарё (12,4 %), Бухоро (12,2 %) ва Самарқанд (8,9 %) вилоятларида қайд этилган.

Узум етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида (0,7 %), Жиззах вилоятида (1,4 %)га тўғри келгани кузатилди.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📺 6 ойда 281,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 281,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.

Телевизор ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,6 % га ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 43,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилгани кузатилди.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон 107,5 млн АҚШ долларига тенг барча турдаги мобил телефон импорт қилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 558,3 минг дона мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1 389,5 минг дона

— Ветнам – 148,8 минг дона

— Ҳиндистон – 14,2 минг дона

— Қозоғистон – 2,4 минг дона

— Тайвань – 1,6 минг дона

— Туркия – 1,9 минг дона

— Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
☕️ Ўзбекистонга 6 ойда 306 тонна кофе импорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 306 тонна кофе импорт қилган.

Кофе импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 88 тоннага ошган.

6 ойда Ўзбекистонга энг кўп Италиядан 97,8 тонна кофе импорт қилинган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊Нодавлат умумтаълим ташкилотларидаги ўқитувчилар сони 5 минг нафардан ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023- ўқув йили бошида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 5 014 нафарни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич 2017/2018-ўқув йилининг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,5 баробарга ошган.

Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритган ўқитувчилар сони:

2017/2018- йилда – 917 киши

2018/2019- йилда – 1 633 киши

2019/2020- йилда – 2 353 киши

2020/2021- йилда – 2 859 киши

2021/2022- йилда – 3 578 киши

2022/2023- йилда – 5 014 киши

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпаймоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, республикамизда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 108 823 тага етган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,2 %га ошган.

Сўнгги йилларда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 август ҳолатига):

2019 йил – 70 524 та

2020 йил – 82 278 та

2021 йил – 96 392 та

2022 йил – 101 547 та

2023 йил – 108 823 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
🥩 6 ойда Ўзбекистонда 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 %га ошган.

Ҳудудлар кесимида гўшт етиштириш ҳажми:

— Тошкент вилояти – 153,3 минг тонна

— Қашқадарё вилояти – 146,5 минг тонна

— Самарқанд вилояти – 145,1 минг тонна

— Бухоро вилояти – 134 минг тонна

— Хоразм вилояти – 97,2 минг тонна

— Жиззах вилояти – 92,5 минг тонна

— Сурхондарё вилояти – 91,8 минг тонна

— Фарғона вилояти – 88,9 минг тонна

— Навоий вилояти – 81,4 минг тонна

— Андижон вилояти – 81,1 минг тонна

— Наманган вилояти – 79,2 минг тонна

— Қорақалпоғистон Р. – 41,9 минг тонна

— Сирдарё вилояти – 34,6 минг тонна

👉 🇺🇿 Лотинда
📊Ўзбекистонда қарийб 300 минг нафар ҳамширалар фаолият юритмоқда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони 299,8 минг нафарни ташкил этган.

Ҳамширалар сони 2017 йилги кўрсаткич билан солиштирилганда 32,4 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида ҳамширалар сони:

2017 йилда — 267,4 нафар

2018 йилда — 271,5 нафар

2019 йилда — 279,6 нафар

2020 йилда — 280,6 нафар

2021 йилда — 288,3 нафар

2022 йилда — 299,8 нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊6 ойда ойида 280,4 минг дона кондиционер ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 280,4 минг дона кондиционер ишлаб чиқарилган.

Кондиционер ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 мартага ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 155,3 минг дона кондиционер ишлаб чиқарилгани кузатилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 6 ойда 20,1 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 20,1 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.

Мис сим ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 %га ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 6,4 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилгани кузатилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

2023 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 1,7 млн киши

🔸 дам олиш — 248,3 минг киши

🔸 ўқиш мақсадида — 19,5 минг киши

🔸 даволаниш — 15,3 минг киши

🔸 хизмат юзасидан — 6,8 минг киши
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗 6 ойда 68,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 68,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 %га ошган.

2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 34 102 тага етган.
Спорт, кўнгилочар ва дам олиш соҳасидаги хизматлар ҳажмининг ярмидан кўпи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича спорт, кўнгилочар ва дам олишни ташкил қилиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 536,4 млрд сўмни ташкил этган.

Ушбу соҳада кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг 58,1 %и Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида спорт, кўнгилочар ва дам олишни ташкил қилиш соҳасидаги хизматлар ҳажми:

Тошкент шаҳри – 311,8 млрд сўм

Тошкент вилояти – 97,7 млрд сўм

Фарғона вилояти – 22,3 млрд сўм

Самарқанд вилояти – 18,4 млрд сўм

Наманган вилояти – 17,7 млрд сўм

Жиззах вилояти – 11,7 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 11,1 млрд сўм

Андижон вилояти – 10,5 млрд сўм

Бухоро вилояти – 9,1 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 7,7 млрд сўм

Хоразм вилояти – 6,1 млрд сўм

Навоий вилояти – 5 млрд сўм

Қорақалпоғистон Р. – 3,8 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 3,4 млрд сўм