STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.4K subscribers
4.14K photos
233 videos
52 files
3.28K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
🏗 Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?

🏢
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 %га ошган.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

— Қорақалпоғистон Р. – 3,6 %

— Андижон вилояти – 4,4 %

— Бухоро вилояти – 6,2 %

— Жиззах вилояти – 2,4 %

— Қашқадарё вилояти – 6,1%

— Навоий вилояти – 4,3 %

— Наманган вилояти – 4,7%

— Самарқанд вилояти – 6,3 %

— Сурхондарё вилояти – 5,3 %

— Сирдарё вилояти – 2,3 %

— Тошкент вилояти – 10,6 %

— Фарғона вилояти – 6,2 %

— Хоразм вилояти – 3,2 %

— Тошкент шаҳри – 24,8 %

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram   

👉 🇺🇿 Лотинда
📊АКТ хизматларининг ЯИМдаги улуши ўзгармаган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 2 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида ҳам 2 % ни ташкил этган эди.


2023 йилнинг январь-март ойларида
ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 801 тани ташкил этган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Статистик маълумотларнинг очиқлиги» мавзусидаги семинар
#15may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Қайси ҳудудда оилалар сони кўп?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 9 729 961 та оилалар мавжуд. 

Республикамиз ҳудудларида оилалар сони:

Қорақалпоғистон Р. – 473 142 та  

Андижон вилояти – 893 378 та 

Бухоро вилояти – 570 033 та 

Жиззах вилояти – 343 977 та  

Қашқадарё вилояти – 847 530 та

Навоий вилояти – 297 933 та  

Наманган вилояти – 790 641 та  

Самарқанд вилояти – 1 012 500 та 

Сурхондарё вилояти – 695 853 та 

Сирдарё вилояти – 237 352 та

Тошкент вилояти – 904 414 та 

Фарғона вилояти – 1 124 208 та  

Хоразм вилояти – 557 669 та 

Тошкент ш. – 981 331 та
📊 Молия ва суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида молия ва суғурта соҳаси қўшилган қийматининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 5,4 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 4,5 % ни ташкил этган эди.

Таққослаш учун, жорий йилда молия ва суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 % га ошган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊Ўзбекистон 3 ойда 6 та давлатга юк автомобилларини экспорт қилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 6 та хорижий давлатга қиймати 5,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 471 дона юк автомобилларини экспорт қилган.

Юк автомобиллари экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 377 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп юк автомобилларини экспорт қилган давлатлар:

🔸Қирғиз Р. – 322 дона

🔸Қозоғистон – 122 дона

🔸Озарбайжон – 14 дона

🔸Тожикистон – 10 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 38,7 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 млн нафарга кўп.

2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 430,1 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,3 % кўп.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
18 май – Халқаро музейлар куни

🏢 Cтатистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 134 тани ташкил этиб, уларга 2022 йил давомида 6500,9 минг киши ташриф буюрган.

Ташриф буюрувчиларнинг 51,9 % ини ўқувчи ва талабалар ташкил этган.

Йиллар кесимида ташриф буюрувчилар сони:

🔸 2020 йилда – 1515,8 минг киши

🔸2021 йилда – 5100,0 минг киши

🔸2022 йилда – 6500,9 минг киши

❗️Ҳа, айтганча бугун музейларга кириш бепул экан.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 2022 йилда Ўзбекистондаги 134 та музейга 6 млндан ортиқ киши ташриф буюрган
#18may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
📊 Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчилар хизматига бўлган талаб сезиларли даражада ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида, ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 285,8 млрд сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,4 % га ошган.

Ушбу йўналишда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, жами ҳажмдаги улуши 79 % ёки 225,8 млрд сўмни ташкил этган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram   

👉 🇺🇿 Лотинда
🚙 4 ойда 27 739 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” - 27 739 дона

“Lacetti-Gentra” - 20 673 дона

“Damas” - 19 052 дона

— "Tracker" - 3 618 дона

— “Onix” - 3 104 дона

“Nexia T-250” - 1 985 дона

Махсус енгил автомобиллар - 7 194 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 20 млрд АҚШ долларига етган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 млрд АҚШ долларига ёки 13,4 % га ошган.

4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 7,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 11,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида жаҳоннинг 176 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган.

  Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 25,1 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

— Хитой – 19,9 %

— Россия – 15,7 %

— Саудия Арабистони – 13,5 %

— Туркия – 6,1 %

— Кипр – 5,4 %

— Германия – 3,3 %

— Швейцария – 3 %

— Сингапур – 2,9 %

— Гонконг – 2,8 %

— Буюк Британия – 2,7 %
📊4 ойда нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатдан?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

4 ойда энг кўп қайси давлат фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Тожикистон – 623,8 минг нафар

— Қозоғистон – 558,8 минг нафар

— Қирғиз Р. – 487,7 минг нафар

— Россия – 207,7 минг нафар

— Туркия – 29,7 минг нафар

— Туркманистон – 14,2 минг нафар

— Жанубий Корея – 9,2 минг нафар

— Ҳиндистон – 8,3 минг нафар

— Хитой – 6,3 минг нафар

— Германия – 5,7 минг нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 38,7 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 млн нафарга кўп.

2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 430,1 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,3 % кўп.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 3,3 млрд

— Россия – 2,9 млрд

— Қозоғистон – 1,5 млрд

— Туркия – 1,0 млрд

— Корея – 802,1 млн

— Германия – 787,4 млн

— Қирғиз Р. – 326 млн

— Туркманистон – 312,6 млн

— Афғонистон – 259,5 млн

— Франция – 253,6 млн

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 36 009 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Улардан 1 666 таси жорий йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

Тошкент шаҳри – 7 139 та

Тошкент вилояти – 3 086 та

Фарғона вилояти – 3 014 та

Қашқадарё вилояти – 2 970 та

Самарқанд вилояти – 2 554 та

Бухоро вилояти – 2 566 та

Сурхондарё вилояти – 2 548 та

Андижон вилояти – 2 378 та

Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та

Наманган вилояти – 1 779 та

Хоразм вилояти – 1 736 та

Жиззах вилояти – 1 613 та

Навоий вилояти – 1 533 та

Сирдарё вилояти – 1 220 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 4 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 504,6 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32 % га ошган.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 504,6 минг тонна

— Кўмир – 1 471,5 минг тонна

— Нефт – 258,5 минг тонна

— Газ конденцати – 423,1 минг тонна

— Автобус – 257 дона

— Юк автомобиллари – 717 дона

— Автомобил двигателлари – 62 минг дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 82 383 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 789 млн

— Хитой – 591 млн

— Туркия – 450 млн

— Қозоғистон – 427 млн

— Афғонистон – 257,3 млн

— Қирғиз Р. – 236 млн

— Тожикистон – 175,3 млн

— Франция – 120,3 млн

— БАА – 72 млн

— Эрон – 67 млн АҚШ доллари

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
👉 🇷🇺 Читать на русском
📊 4 ойда 22,7 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг
январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш – 1754,2 минг киши

дам олиш – 185,9 минг киши

хизмат юзасидан – 38,6 минг

даволаниш – 22,7 минг киши

тижорат – 14 минг киши

ўқиш мақсадида – 4 минг киши

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 544 дона электромобил импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг апрель ойида хорижий давлатлардан 876 дона электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 2 278 та

— Гонконг – 202 та

— Германия – 32 та

— БАА – 16 та

— Корея – 9 та

— АҚШ – 4 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда