STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.8K subscribers
3.79K photos
219 videos
51 files
3.19K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 ФАКТ РАҚАМЛАРДА

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра:

Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида 13,2 минг дона музлатгич ишлаб чиқарилган.

2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 2,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 194 та нодавлат умумтаълим муассасалари фаолият юритмоқда.

2023 йил январь-апрель ойларида савдо соҳасида 11 361 та янги корхоналар ташкил этилган.

2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 3 млн тонна транзит юклари ташилган.

2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали 1,9 минг тонна юк ташилган.
📊 Темир йўл транспортидан бир кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 2,5 млн йўловчи ташилган.

Йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 402 мингтага ошган.

2023 йил январь-март ойларида бир кунда ўртача 27,8 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 мингтага ошган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайди?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналарнинг сони 51 604 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 59 % га ошган.

Сўнгги йиллар қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 май ҳолатига):

2019 йил – 32 456 та

2020 йил – 40 122 та

2021 йил – 45 251 та

2022 йил – 47 105 та

2023 йил – 51 604 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган саноат соҳасидаги корхоналар сони 109 178 тани ташкил этди.

Саноат корхоналари сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,8 % га ошган.

Сўнгги йилларда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони:

2019 йилда – 66 257 та

2020 йилда – 76 822 та

2021 йилда – 92 891 та

2022 йилда – 98 604 та

2023 йилда – 109 178 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан Тошкент давлат транспорт университетида талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Агентлик мутахассислари талабаларга мамлакатимизнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, Аҳолини рўйхатга олиш, Гендер статистикаси, статистик маълумотларнинг очиқлиги, халқаро рейтинг ва индексларда қайд этилаётган натижалар ҳамда транспорт, қурилиш статистикаси бўйича батафсил маълумот беришди.

Очиқ мулоқотда ялпи ички маҳсулот, инфляция, демография, саноат каби статистик маълумотларни шакллантириш методологияси, очиқлик ва шаффофлик борасида талабалар томонидан берилган саволларга Статистика агентлиги мутахассислари атрофлича жавоб беришди.

Очиқ мулоқотда фаол қатнашган талабаларга статистик китоблар совға қилинди.
🚙 Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган?

🏢
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 283,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 489 та енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1981 тага ошган.

Ўзбекистон 3 ойда 19 та давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган.

3 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

🚙 Хитой – 6007 та

🚙 Корея – 3643 та

🚙 АҚШ – 460 та

🚙 Гонконг – 187 та

🚙 Япония – 81 та

🚙 Германия – 59 та

🚙 Австрия – 14 та

🚙 БАА – 13 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
Ташиш ва сақлаш тармоғининг ЯИМдаги улуши ўсди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ташиш ва сақлаш тармоғининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 6,4 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 5,8 % ни ташкил этган эди. Таққослаш учун, жорий даврда ташиш ва сақлаш тармоғининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 % га кўпайган.
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган.

  Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 25,1 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

— Хитой – 19,9 %

— Россия – 15,7 %

— Саудия Арабистони – 13,5 %

— Туркия – 6,1 %

— Кипр – 5,4 %

— Германия – 3,3 %

— Швейцария – 3 %

— Сингапур – 2,9 %

— Гонконг – 2,8 %

— Буюк Британия – 2,7 %

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 ФАКТ РАҚАМЛАРДА

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра:

  Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,1 млн та бампер ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 % га ошган. Март ойида 727,5 минг дона бампер ишлаб чиқарилган.

  2023 йилнинг январь-март ойларида Тошкент шаҳрида 18 935 та тирик туғилиш қайд этилган. Шундан, 9 758 нафари ўғил болалар ва 9 177 нафари қиз болалар.

2023 йилнинг январь-март ойларида Наманган вилоятида 1,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 578 297 тани ташкил этган.

  2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,7 минг дона мототцикллар ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 3 мартага ошган. Март ойида мингта мототцикл ишлаб чиқарилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида доимий аҳоли сони кўп

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 👨‍👩‍👧‍👦 36 197 781 кишини ташкил этган. 

🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ – 17 981 152 киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 216 629 киши

🏣 Шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши

🏡 Қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши

2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram   

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон 18 та давлатдан гилам сотиб олган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 18 та хорижий давлатдан қиймати 1,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам импорт қилган.

Ўзбекистон энг кўп гилам импорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида):

—  Туркия – 827 минг

—  Италия – 311 минг

—  Хитой – 297 минг

—  Қирғиз Р. – 85 минг

—  Қозоғистон – 42 минг

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🏗 Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?

🏢
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 %га ошган.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

— Қорақалпоғистон Р. – 3,6 %

— Андижон вилояти – 4,4 %

— Бухоро вилояти – 6,2 %

— Жиззах вилояти – 2,4 %

— Қашқадарё вилояти – 6,1%

— Навоий вилояти – 4,3 %

— Наманган вилояти – 4,7%

— Самарқанд вилояти – 6,3 %

— Сурхондарё вилояти – 5,3 %

— Сирдарё вилояти – 2,3 %

— Тошкент вилояти – 10,6 %

— Фарғона вилояти – 6,2 %

— Хоразм вилояти – 3,2 %

— Тошкент шаҳри – 24,8 %

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram   

👉 🇺🇿 Лотинда
📊АКТ хизматларининг ЯИМдаги улуши ўзгармаган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 2 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида ҳам 2 % ни ташкил этган эди.


2023 йилнинг январь-март ойларида
ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 801 тани ташкил этган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Статистик маълумотларнинг очиқлиги» мавзусидаги семинар
#15may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Қайси ҳудудда оилалар сони кўп?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 9 729 961 та оилалар мавжуд. 

Республикамиз ҳудудларида оилалар сони:

Қорақалпоғистон Р. – 473 142 та  

Андижон вилояти – 893 378 та 

Бухоро вилояти – 570 033 та 

Жиззах вилояти – 343 977 та  

Қашқадарё вилояти – 847 530 та

Навоий вилояти – 297 933 та  

Наманган вилояти – 790 641 та  

Самарқанд вилояти – 1 012 500 та 

Сурхондарё вилояти – 695 853 та 

Сирдарё вилояти – 237 352 та

Тошкент вилояти – 904 414 та 

Фарғона вилояти – 1 124 208 та  

Хоразм вилояти – 557 669 та 

Тошкент ш. – 981 331 та
📊 Молия ва суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида молия ва суғурта соҳаси қўшилган қийматининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 5,4 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 4,5 % ни ташкил этган эди.

Таққослаш учун, жорий йилда молия ва суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 % га ошган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram