STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
4.07K photos
228 videos
51 files
3.27K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
Миллий матбуот марказида “Статистика ишлари дастури доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

2022 йил учун Статистика дастурига мувофиқ, жами 2 968 та статистика ишлари белгиланган муддатларда бажарилган, шундан 1 705 таси статистика органлари томонидан амалга оширилган.

Агентлик томонидан жами 1 364 та, жумладан: макроиқтисодий кўрсаткичлар ва баланслар - 499 та, иқтисодиёт тармоқлари кўрсаткичлари - 545 та, ижтимоий соҳа кўрсаткичлари - 180 та ва Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри - 140 та кўрсаткичлар шакллантирилган.

Вазирлик ва идоралар томонидан статистика органларига расмий статистикани тайёрлаш учун 445 та маъмурий маълумотлар тақдим этилган ҳамда 817 та статистика ишлари расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган.
#matbuotanjumani

2022 йилда Статистика агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий “Telegram” канали ва “Facebook” саҳифасида 16 459 та ҳамда “Instagram” саҳифасида 690 та статистик маълумотлар эълон қилинди.

“Youtube”даги расмий саҳифада 50 дан ортиқ инфографика роликлари жойлаштирилди.

32 та инфографика роликлари ҳамда статистика фаолиятига оид 304 та лавҳалар "Ўзбекистон 24" ва "Ўзрепорт ТВ" телеканалларида доимий тарзда эфирга узатилди.

Агентлик stat.uz расмий веб-сайти “Расмий статистика” бўлимида макроиқтисодий кўрсаткичлар, миллий ҳисоблар, нарх ва индекслар, саноат, қишлоқ хўжалиги, аҳоли турмуш даражаси ва бошқа қатор статистика йўналишлари бўйича 400 та статистика маълумотлари тўпламлари эълон қилинди.
#matbuotanjumani

2022 йилда халқаро ташкилотларнинг 46 та саволномалари, жумладан, БМТ Статистика бўлимининг 10 та, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг 7 та, ЮНEСКО статистика институтининг 9 та, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 2 та, Халқаро Электроалоқа Иттифоқининг 2 та ва бошқа халқаро ташкилотларнинг 16 та саволномалари тўлдирилди.

Халқаро статистика амалиёти тавсияларини инобатга олган ҳолда, 2022 йилда 36 та янги услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди ҳамда 9 таси такомиллаштирилди.

Бундан ташқари, 4 та халқаро маълумотлар базаларидаги, хусусан ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими доирасида, МДҲ, “COMTRADE” ва “TRANSMONEE” маълумотлар базаларида Ўзбекистоннинг статистика кўрсаткичлари ўз вақтида янгиланди.
#matbuotanjumani

Респондентлар учун қулайлик яратиш мақсадида, 15 та маъмурий маълумотлар базаларига интеграция қилиш ҳисобига 9 та статистика ҳисоботлари бекор қилинди, 62 та статистика ҳисоботларидаги 3 174 та кўрсаткичлар қисқартирилди ва 47 та ҳисобот муддатлари мақбуллаштирилди, шунингдек, илғор ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда статистика ҳисоботларини топширишнинг eStat-4.0 ахборот тизими такомиллаштирилди.

Фойдаланувчилар томонидан расмий статистика маълумотларини излаб топишда қулайлик яратиш мақсадида, “Статистика” интеграллашган ахборот тизими негизида siat.stat.uz портали ишга туширилди.

Ҳозирги кунда, мазкур порталда жами 1 700 га яқин расмий статистик кўрсаткичлар - 10 йиллик динамик қаторларда, шунингдек, 30 йиллик асосий макрокўрсаткичлар жойлаштирилди.

Мазкур маълумотлар 3 хил (Excel, PDF ва JPG) форматда ҳамда мустақил равишда интеграция қилиш учун ҳам 3 хил (CSV, JSON ва XML) технологияда жойлаштирилди ва доимий равишда янгилаб борилмоқда.
“Korzinka”, “Makro”, “Media Park” ва “Asia.uz Supermarket” каби йирик савдо мажмуалари билан интеграция

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги “Korzinka”, “Makro”, “Media Park” ва “Asia.uz Supermarket” каби йирик савдо мажмуалари бўйича товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни интеграция (веб-скрейпинг технологияси) орқали олиш амалиётини йўлга қўйди.

Кузатувга танлаб олинган 30 дан ортиқ йирик савдо мажмуаларидаги 17 000 дан ортиқ маҳсулот бўйича нархлар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий статистика органлари ходимлари томонидан савдо мажмуасига ташриф буюрмасдан, веб-дастур орқали онлайн равишда планшетларга қайд этиб борилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда истеъмол бозорида нархлар тўғрисидаги бирламчи маълумотларни тўплаш жараёнларига CAPI рақамли технологияси, яъни махсус қурилмалар – планшетлар тўлиқ жорий этилган эди.

Натижада, инфляцияни ҳисоблаш жараёнлари автоматлаштирилди, статистик маълумотларнинг объективлиги ва юқори сифатини таъминлашга эришилмоқда.
📊1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?

🏢 Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил февраль ойи учун):

1 порция ошнинг ўртача нархи:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 19 400 сўм

🔸Андижон вилояти – 21 800 сўм

🔸Бухоро вилояти – 22 400 сўм

🔸Жиззах вилояти –23 000 сўм

🔸Қашқадарё вилояти – 23 400 сўм

🔸Навоий вилояти – 20 400 сўм

🔸Наманган вилояти – 19 300 сўм

🔸Самарқанд вилояти – 24 000 сўм

🔸Сурхондарё вилояти – 23 000 сўм

🔸Сирдарё вилояти – 22 600 сўм

🔸Тошкент вилояти – 21 700 сўм

🔸Фарғона вилояти – 19 000 сўм

🔸Хоразм вилояти – 22 400 сўм

🔸Тошкент шаҳри – 27 200 сўм

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 12,2 % га етди.

2023 йилнинг февраль ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,3 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,5 фоизга ошгани кузатилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда
📊 2022 йилда 6,8 тонна манзарали аквариум балиқлари импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 5 та хорижий давлатдан қиймати 329 минг АҚШ долларига тенг бўлган 6,8 тонна манзарали аквариум балиқлари импорт қилинган.

Манзарали аквариум балиқлари импорти ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 3,6 тоннага ошган.

2022 йилда Ўзбекистон манзарали аквариум балиқларини импорт қилган давлатлар:

Малайзия – 3,5 тонна

Индонезия – 1,6 тонна

Сингапур – 0,7 тонна

Туркия – 0,6 тонна

Шри-Ланка – 0,4 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон 10 та давлатга спорт оёқ кийимлари экспорт қилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хорижий давлатларга қиймати 1,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 502,4 минг жуфт спорт оёқ кийимларини экспорт қилган.

Спорт оёқ кийимлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг жуфтга ошган.

Январь ойида Ўзбекистон энг кўп спорт оёқ кийимларини экспорт қилган давлатлар:

— Қирғиз Р. – 192 минг жуфт

— Тожикистон – 168 минг жуфт

— Қозоғистон – 102 минг жуфт

— Бошқа давлатлар – 40 минг жуфт

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 2022 йилда 14 та давлатдан мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмлари импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 1,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмлари импорт қилинган.

2022 йилда Ўзбекистон энг кўп мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмларини импорт қилган давлатлар (АҚШ долларида):

БАА – 1 млн

Австрия – 286 минг

Хитой – 272 минг

Германия – 196 минг

Нидерландия – 38 минг

АҚШ – 16 минг

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 ФАКТ РАҚАМЛАРДА

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра:

📊 Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь ойида 22 та автобус ишлаб чиқарилган.

📊 2023 йилнинг январь ойида Бухоро вилоятида 255,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

📊 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Сирдарё вилоятидаги мактаблар сони 327 тани ташкил этган.

📊 2023 йилнинг январь ойида ташиш ва сақлаш соҳасида 312 та янги корхоналар ташкил этилган.

📊 Ўзбекистон 2022 йилда хориждан 10,2 минг тонна апельсин импорт қилган.

📊 Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 22,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 18,7 минг тонна шарбат ва шарбат аралашмаси экпорт қилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
🚙🚗 Ўзбекистон аҳолисида 3,6 миллиондан ортиқ автомобил мавжуд

🏢 Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 3 637 119 тани ташкил этган.

Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан:

🚕 Енгил автомобиллар – 3 396 520 та

🚚 Юк автомобиллари219 628 та

🚌 Автобуслар6 666 та

🚐 Микроавтобуслар8 961 та

🚍Махсус транспортлар5 344 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон 2022 йилда 11,4 млн АҚШ долларига тенг ёнғоқ экспорт қилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 11,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 3 минг тонна ёнғоқ экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп ёнғоқ маҳсулотини экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 509 тонна
— Қозоғистон – 461 тонна
— Туркманистон – 292 тонна
— Грузия – 273 тонна
— Беларусь Р. – 265 тонна
— Озорбойжон – 219 тонна
— Руминия – 203 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
📊 ФАКТ РАҚАМЛАРДА

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра:

📊 Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь ойида 1,3 трлн сўмлик телекоммуникация хизматлари кўрсатилган.

📊 Тошкент шаҳрида 2022 йилда 56,7 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Унинг 49,5 % и янги қурилиш ишларига йўналтирилган.

📊 2023 йилнинг январь ойида йирик корхоналар томонидан 88,3 минг дона қўрғошинли аккумуляторлар ишлаб чиқарилган.

📊 Қашқадарё вилоятида 2023 йилнинг январь ойида 323,5 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

📊 2023 йилнинг январь ойида 723 та янги саноат корхоналари ташкил этилган.

📊 Жиззах вилоятида 2022 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари ҳажми 24 трлн сўмни ташкил этган.

📊 Тошкент вилоятида 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига 907 та мактаблар фаолият юритган.

📊 Ўзбекистон 2022 йилда 10,2 минг тонна апельсин импорт қилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Тошкент шаҳри мактабларида неча нафар ўқувчи таҳсил олмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Тошкент шаҳридаги мактабларда 499 417 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Туманлар кесимида мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони:

— Олмазор – 57 335 нафар

— Бектемир – 11 987 нафар

— Миробод – 30 043 нафар

— Мирзо Улуғбек – 58 107 нафар

— Сирғали – 36 751 нафар

— Учтепа – 54 856 нафар

— Чилонзор – 50 799 нафар

— Шайҳонтоҳур – 46 512 нафар

— Юнусобод – 64 411 нафар

— Яккасарой – 19 579 нафар

— Яшнобод – 46 192 нафар

— Янгиҳаёт – 22 845
нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
👉 🇷🇺 Читать на русском
📊 Қизиқ факт: 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этган.

2022 йилда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 7 850 нафарга етган.

Шундан
:

🧍🏻‍♀️ Аёллар – 1 625 нафар

🧍🏻‍♂️ Эркаклар – 6 225 нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
👉 🇷🇺 Читать на русском
📊 Тошкент шаҳрига энг кўп Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан кўчиб келишган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 45 689 кишини ташкил этган.

2022 йилда Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони:

— Тошкент вилояти – 18648 киши

— Қашқадарё вилояти – 5924 киши

— Самарқанд вилояти – 3486 киши

— Сурхондарё вилояти – 2853 киши

— Бухоро вилояти – 2777 киши

— Фарғона вилояти – 2181 киши

— Андижон вилояти – 1716 киши

— Хоразм вилояти – 1688 киши

— Навоий вилояти – 1529 киши

— Наманган вилояти – 1521 киши

— Жиззах вилояти – 1303 киши

— Сирдарё вилояти – 1074 киши

— Қорақалпоғистон Р. – 989 киши

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
👉 🇷🇺 Читать на русском
📊 Ўзбекистон 12 та давлатга шоколад ва какао маҳсулотларини экспорт қилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 12 та хорижий давлатга қиймати 1,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 956 тонна шоколад ва какао маҳсулотларини экспорт қилган.

Шоколад ва какао маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 496 тоннага ошган.

Ўзбекистон январда энг кўп шоколад ва какао маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

🔸 Қозоғистон – 313 тонна

🔸 Тожикистон – 186 тонна

🔸Россия – 147 тонна

🔸 Монголия – 120 тонна

🔸 Озарбайжон – 72 тонна

🔸Қирғиз Р. – 54 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Тошкент шаҳридан энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетишган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 9 703 кишини ташкил этган.

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

— Тошкент вилояти – 7 114 киши

— Қашқадарё вилояти – 403 киши

— Самарқанд вилояти – 307 киши

— Бухоро вилояти – 257 киши

— Хоразм вилояти – 256 киши

— Сурхондарё вилояти – 235 киши

— Қорақалпоғистон Р. – 198 киши

— Фарғона вилояти – 192 киши

— Жиззах вилояти – 176 киши

— Андижон вилояти – 171 киши

—Навоий вилояти – 159 киши

—Сирдарё вилояти – 148 киши

— Наманган вилояти – 87 киши

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

👉 🇺🇿 Лотинда
👉 🇷🇺 Читать на русском