STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
4.1K photos
229 videos
51 files
3.27K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Цемент импорти 448,8 минг тоннага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 105,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 млн. тонна цемент импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 448,8 минг тоннага кўп.

📌 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

🔸Қозоғистон – 964 минг тонна

🔸 Тожикистон – 560 минг тонна

🔸 Қирғиз Р. – 547 минг тонна

🔸 Эрон – 49 минг тонна

🔸 Туркманистон – 33 минг тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🚌 9 ойда 696 дона автобус ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган.

Автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 % га ошган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-сентябрь ойларида):

🚌 2019 йил – 1 339 та
🚌 2020 йил – 519 та
🚌2021 йил – 696 та

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊Юртимизда ёшлар сони қанча?

🏢
Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 726 минг 608 нафарни ташкил этган.

🧍🏻‍♂️ Ўғил болалар – 4 973 204 нафар
🧍🏻‍♀️Қиз болалар – 4 753 404 нафар

2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Қайси ҳудуд хориждан энг кўп цемент импорт қилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан энг кўп цемент импорт қилган ҳудудлар:

🔸 Тошкент шаҳри – 1,1 млн. тонна

🔸 Фарғона вилояти – 356 минг тонна

🔸 Андижон вилояти – 322 минг тонна

🔸 Наманган вилояти – 120 минг тонна

🔸 Сурхондарё вилояти – 98 минг тонна

🔸 Тошкент вилояти – 87 минг тонна

🔸 Жиззах вилояти – 58 минг тонна

🔸 Самарқанд вилояти – 26 минг тонна

🔸 Бухоро вилояти – 10 минг тонна

🔸 Қашқадарё вилояти – 10 минг тонна

🔸 Сирдарё вилояти – 8 минг тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🥩🥚🧅🥔 #Нарх_наво

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

🗓 2021 йил 3 ноябрь ҳолатига

🥩 Суякли мол гўшти (1 кг) 45000 – 68000 сўм

🍗 Қўй гўшти (1 кг) 52000 – 80000 сўм

🥔 Картошка (1 кг) 2800 – 7000 сўм

🧅 Пиёз (1 кг) 1200 – 3500 сўм

🥕 Сабзи (1 кг) 1500 – 5500 сўм

🥚 Тухум (10 дона) 7000 – 16000 сўм

🍚 Гуруч (1 кг) 5000 – 17 500 сўм

🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 14000 – 24000 сўм

🍚 Шакар (1 кг) 7500 – 9500 сўм

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🍅 Ўзбекистон қарийб 73 минг тонна помидор экспорт қилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида қиймати 52,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 72,9 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,3 минг тоннага кам.

2021 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

🔷 Россия – 37,7 минг тонна
🔷Қозоғистон – 21,1 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 11,8 минг тонна
🔷 Тожикистон – 2 минг тонна
🔷 Беларусь – 53,6 тонна
🔷 АҚШ – 20,9 тонна
🔷 Афғонистон – 12,0 тонна
🔷 БАА – 9,7 тонна
🔷 Украина – 9,1 тонна
🔷 Германия – 0,5 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊Қайси ҳудудда энг кўп тухум етиштирилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойи давомида республикамизда 5,5 млрд. дона тухум етиштирилган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган тухум ҳажми:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 248,3 млн. дона

🔸Андижон – 433,7 млн. дона

🔸Бухоро – 327,5 млн. дона

🔸Жиззах – 238,3 млн. дона

🔸Қашқадарё – 347,5 млн. дона

🔸Навоий – 285,1 млн. дона

🔸Наманган – 477,4 млн. дона

🔸Самарқанд – 1 014,3 млн. дона

🔸Сурхондарё – 321,8 млн. дона

🔸Сирдарё – 122,6 млн. дона

🔸Тошкент – 906,1 млн. дона

🔸Фарғона – 434,4 млн. дона

🔸Хоразм – 392,9 млн. дона

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 9 ойда 20,5 минг тонна маргарин ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда 20,5 минг тонна маргарин ишлаб чиқарилган.

Маргарин ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг сентябрь ойида мамлакатимизда 2,3 минг тонна маргарин ишлаб чиқарилган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 9 ойда 289 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 289 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган.

Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн. литрга ошган.

Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
🔸Россия – 140,5 млн. литр
🔸Туркманистон – 126,8 млн. литр
🔸Қозоғистон – 16 млн. литр
🔸Ироқ – 3,6 млн. литр

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 9 ойда қарийб 139 тонна дафтар ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 139 тонна дафтар ишлаб чиқарилган.

Дафтар ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 150 тоннага камайган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Картошка импорти қарийб 84 минг тоннага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 38,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 331,6 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 83,7 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

🔷 Эрон – 121,7 минг тонна
🔷 Қозоғистон – 95,4 минг тонна
🔷 Покистон – 81 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 17,4 минг тонна
🔷 Нидерландия – 10,6 минг тонна
🔷 Россия – 4,4 минг тонна
🔷 Франция – 616 тонна
🔷 Афғонистон – 374,6 тонна
🔷 Германия – 66,3 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Музлатгич ишлаб чиқариш ҳажми 82 263 тага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 407 416 дона музлатгич ишлаб чиқарилган.

Музлатгич ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 82 263 тага ошган.

📊 2021
йилнинг январь-август ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган музлатгичлар сони 108 тани ташкил этган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊9 ойда 464 минг тонна калава ип экспорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда 464 минг тонна калава ип экспорт қилинган.

Ўзбекистон 9 ойда 51 та хорижий давлатларга қиймати 1,2 млрд. АҚШ долларига тенг калава ип сотган.

Калава ип экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 135 минг тоннага ошган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Ўзбекистон 51 та давлатга калава ип экспорт қилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп калава ип экспорт қилган давлатлар:

❇️ Хитой – 500 млн.
❇️ Туркия – 282 млн.
❇️ Россия – 220 млн.
❇️ Покистон – 48 млн.
❇️ Эрон – 32 млн.
❇️ Польша – 32 млн.
❇️ Миср – 20 млн.
❇️ Украина – 12 млн.
❇️ Беларусь – 11 млн.
❇️ Бангладеш – 6,6 млн.
❇️ Вьетнам – 5,7 млн.
❇️ Португалия – 5,3 млн.
❇️ Германия – 3,8 млн.
❇️ Перу – 3,3 млн.
❇️ Бельгия – 3,2 млн. АҚШ доллари

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
Forwarded from Abror Poyonov
Бошқа ташкилотларга қараганда Давлат статистика қўмитаси яхши ишлаяпти. Фаол. Барча зарур ва олдингидан анча қизиқарли ҳамда ҳақиқатга яқин ИШОНАРЛИ рақамлари билан маълумотларини ўқишга мажбур қиляпти! Яхши ва унумли ишлаётганларни ҳам ўзи ўрнида эътироф этиб қўйиш керак деб ўйлайман!!!

Аброр Поёнов

@Adolat_Qalqoni
📊 9 ойда 519 минг тонна нефт ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда 519 минг тонна нефт ишлаб чиқарилган.

Нефт ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,2 минг тоннага камайган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🏥 Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида нечта янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 10 371 та корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

9 ойда ушбу соҳада 1542 та корхона ва ташкилотлар яратилди.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,9 % га ошган.

2021 йил январь-октябрь ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:

🔷Тошкент шаҳри – 286 та

🔷Фарғона вилояти – 179 та

🔷Самарқанд вилояти – 159 та

🔷Тошкент вилояти – 140 та

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Қурилиш корхоналари сони 4 914 тага кўпайган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда жами 45 259 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 914 тага кўп.

2021 йил январь-октябрь ойларида 5 545 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари сони кўп?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

🔹Тошкент шаҳри – 9 013 та

🔹Тошкент вилояти – 3 946 та

🔹Фарғона вилояти – 3 656 та

🔹Қашқадарё вилояти – 3 483 та

🔹Андижон вилояти – 3 423 та

🔹Самарқанд вилояти – 3 395 та

🔹Бухоро вилояти – 2 938 та

🔹Сурхондарё вилояти – 2 810 та

🔹Наманган вилояти – 2 552 та

🔹Қорақалпоғистон Р. – 2 489 та

🔹Жиззах вилояти – 2 160 та

🔹Хоразм вилояти – 2 079 та

🔹Навоий вилояти – 1 704 та

🔹Сирдарё вилояти – 1 611 та

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Ўзбекистонда 1991 йилда қанча туғилиш қайд этилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 670,7 мингта туғилиш қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 фоизга ёки 56 минг нафарга кўпайган.

Мустақиллик йилларида республика бўйича туғилишлар сони қуйидагича:

🔸1991 йилда – 723,4 минг
🔸1995 йилда – 678 минг
🔸2000 йилда – 527,6 минг
🔸2005 йилда – 533,5 минг
🔸2010 йилда – 634,8 минг
🔸2015 йилда – 734,1 минг
🔸2020 йилда – 841,8 минг

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🥩 Ўзбекистон 9 ойда хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган.

Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 865 тоннага ошган.

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:

🇧🇾 Беларусь – 14 403 тонна
🇰🇿 Қозоғистон – 3 220 тонна
🇺🇦 Украина – 2 018 тонна
🇷🇺 Россия – 559 тонна
🇲🇩 Молдова – 540 тонна

🥩 Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy