STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.4K subscribers
4.11K photos
229 videos
52 files
3.27K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Ўзбекистонга цемент импорти ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 85,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн. тонна цемент импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 674 минг тоннага кўп.

📌 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

🔸Қозоғистон – 818,8 минг тонна

🔸 Қирғиз Р. – 437,1 минг тонна

🔸 Тожикистон – 391,5 минг тонна

🔸 Эрон – 44,8 минг тонна

🔸 Туркманистон – 16,4 минг тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Қайси ҳудуд хориждан энг кўп цемент импорт қилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида хориждан энг кўп цемент импорт қилган ҳудудлар:

🔸 Тошкент шаҳри – 853,4 минг тонна

🔸 Фарғона вилояти – 309,9 минг тонна

🔸 Андижон вилояти – 253,4 минг тонна

🔸 Наманган вилояти – 96,5 минг тонна

🔸 Сурхондарё вилояти – 63,4 минг тонна

🔸 Тошкент вилояти – 60,0 минг тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Ҳудудларда боқилаётган паррандалар бош сони

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда 83,5 млн. бош паррандалар мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 104,9 %.

2021 йил январь-июнь ҳолатига жами паррандаларнинг 11,4 % фермер хўжаликлари, 60,6 % деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ва 28,0 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида паррандалар бош сони:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 4,7 млн. бош
🔸Андижон – 8,2 млн. бош
🔸Бухоро – 5,3 млн. бош
🔸Жиззах – 3,2 млн. бош
🔸Қашқадарё – 5,8 млн. бош
🔸Навоий – 3,1 млн. бош
🔸Наманган – 5,3 млн. бош
🔸Самарқанд – 10,6 млн. бош
🔸Сурхондарё – 4,6 млн. бош
🔸Сирдарё – 2,1 млн. бош
🔸Тошкент – 15,6 млн. бош
🔸Фарғона – 8,8 млн. бош
🔸Хоразм – 6,2 млн. бош

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊Сўнги 5 йилликда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг
1 август ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг жами корхона ва ташкилотлардаги улуши 1,9 фоизни (сони 9 959 та) ташкил этди.

1 август ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларни йиллар кесимида динамикаси:

🔸 2017 йилда – 5 801 та
🔸 2018 йилда – 6 426 та
🔸 2019 йилда – 7 467 та
🔸2020 йилда – 8 554 та
🔸2021 йилда – 9 959 та

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Республикада 2021 йилнинг 6 ойи давомида қанча қоракўл тери олинди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 916,9 минг дона қоракўл тери (2020 йилнинг январь-июнига нисбатан 4,4 % га кўп) олинди.

Хўжалик тоифалари ўртасида олинган қоракўл терининг энг катта ҳажми 760,0 минг дона ёки умумий ҳажмидан 82,9 %и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.

Олинган қоракўл терининг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори улуш Бухоро вилоятига (40,6 %) тўғри келди. Шу билан бирга, энг паст улуш Жиззах вилоятида (0,3 %) кузатилди.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 6 ойда 1,1 трлн. сўмлик мебел ишлаб чиқарилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 5 779 та мебел ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 1,1 трлн. сўмлик мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Тармоқнинг 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 101,0 % ни ташкил этди.

Мебел ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 2021 йилнинг:
🔸январь ойида 109,5 млрд. сўм

🔸январь-февраль ойларида 225,0 млрд. сўм

🔸 январь-март ойларида 473,2 млрд. сўм

🔸 январь-апрель ойларида 689,6 млрд. сўм

🔸январь-май ойларида 823,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент шаҳри 25,7 % (1 331 та мебел ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан), Андижон вилояти 10,6 % (567 та), ҳамда Тошкент вилояти 9,4 % (657 та) ҳиссасига тўғри келди.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🚗 7 ойда 432 та электромобиль олиб келинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364 тага кўп.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

🚙 Хитой – 388 та
🚙 Туркия – 24 та
🚙 АҚШ – 6 та
🚙 Корея – 5 та
🚙 Германия – 4 та
🚙 Литва – 1 та
🚙 Испания – 1 та
🚙 Россия – 1 та
🚙 Гонгконг – 1 та
🚙 БАА – 1 та

2021 йилнинг январь-июль ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 7,7 млн. АҚШ доллари сарфланган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 7 ойда 4,2 минг тонна апельсин импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 2,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 4,2 минг тонна апельсин импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон апельсин импорт қилган давлатлар:

🔸Туркия – 2,3 минг тонна

🔸Миср – 1,7 минг тонна

🔸Қозоғистон – 128,2 тонна

🔸Хитой – 70,9 тонна

🔸ЖАР – 47,0 тонна

🔸 Эрон – 22,2 тонна

🔸Россия – 16,0 тонна

🔸 Қирғиз Р. – 0,9 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Тошкент шаҳри 3 минг тоннадан зиёд апельсин импорт қилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида апельсин импорт қилган ҳудудлар:

🔸Тошкент шаҳри – 3,0 минг тонна

🔸Тошкент вилояти – 478,8 тонна

🔸Андижон вилояти – 253,3 тонна

🔸Бухоро вилояти – 208,2 тонна

🔸Фарғона вилояти – 155,5 тонна

🔸Самарқанд вилояти – 69,4 тонна

🔸Сурхондарё вилояти – 22,2 тонна

🔸Наманган вилояти – 20,9 тонна

🔸Қашқадарё вилояти – 9,6 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2,2 баробарга ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳаолатига кўра (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 454 975 тани ташкил этиб, 2016 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 баробарга ошган.

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони йиллар кесимида:

🔷2016 йилда – 208 445 та

🔷2017 йилда – 230 422 та

🔷2018 йилда – 250 503 та

🔷2019 йилда – 314 489 та

🔷2020 йилда – 376 982 та

🔷2021 йилда – 454 975 та

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 30 йилда туғилишлар сони 16,4 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йилда 723420 киши туғилган. Шундан 372193 нафар (51,4 %) ўғил болалар, 351227 нафар (49,6 %) қиз болалар.

2020 йилда туғилганлар сони 841817 нафарни ташкил этиб, шундан 436351 киши (51,8 %) ўғил болалар, 405466 киши (49,2 %) қиз болаларни ташкил этган.

🔷 Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 390,7 минг туғилиш қайд этилган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📱Ўзбекистон хориждан 1,4 млн. дона мобил телефон импорт қилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 94,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 млн. дона мобил телефонлар импорт қилган.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,0 млн. донага ошган.

📱Ўзбекистон 11 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
🔹Хитой – 896,4 минг дона
🔹Вьетнам – 257,5 минг дона
🔹БАА – 148,8 минг дона
🔹Ҳиндистон – 48,6 минг дона
🔹Қозоғистон – 45,0 минг дона
🔹Россия – 967 дона
🔹Корея – 700 дона

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🍅 Ўзбекистон 71,4 минг тонна помидор экспорт қилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида қиймати 51,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 71,4 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6,6 минг тоннага кам.

2021 йилнинг январь-июль ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:
🔷 Россия – 37,2 минг тонна
🔷Қозоғистон – 20,5 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 11,7 минг тонна
🔷 Тожикистон – 1,9 минг тонна
🔷 Беларусь – 53,6 тонна
🔷 АҚШ – 20,9 тонна
🔷 Афғонистон – 12,0 тонна
🔷 Украина – 9,1 тонна
🔷 БАА – 8,8 тонна
🔷 Германия – 0,5 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊Қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди?

🏢
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида ҳудудларнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми:

🟢 Тошкент ш. – 8,5 млрд., экспорт – 2,1 млрд., импорт 6,4 млрд. АҚШ доллари

🟢 Тошкент – 3,1 млрд., экспорт – 1,2 млрд., импорт 1,9 млрд. АҚШ доллари

🟢 Андижон – 1,6 млрд., экспорт – 477,1 млн., импорт 1,1 млрд. АҚШ доллари

🟢 Фарғона – 1,0 млрд., экспорт – 423,4 млн., импорт 586,9 млн. АҚШ доллари

🟢 Самарқанд – 999,1 млн., экспорт – 264,9 млн., импорт 734,2 млн. АҚШ доллари

🟢 Навоий – 694,9 млн., экспорт – 261,7 млн., импорт 433,2 млн. АҚШ доллари

🟢 Наманган – 601,7 млн., экспорт – 262,1 млн., импорт 339,6 млн. АҚШ доллари

🟢 Бухоро – 505,5 млн., экспорт – 205,5 млн., импорт 298,8 млн. АҚШ доллари

🟢 Сирдарё – 426,2 млн., экспорт – 138,8 млн., импорт 287,4 млн. АҚШ доллари

🟢 Қорақалпоғистон Р. – 391,2 млн., экспорт – 255,5 млн., импорт 135,7 млн. АҚШ доллари

🟢 Хоразм – 358,4 млн., экспорт – 123,6 млн., импорт 234,8 млн. АҚШ доллари

🟢 Жиззах – 257,8 млн., экспорт – 111,8 млн., импорт 146,0 млн. АҚШ доллари

🟢 Қашқадарё – 246,8 млн., экспорт – 115,8 млн., импорт 131,0 млн. АҚШ доллари

🟢 Сурхондарё – 234,6 млн., экспорт – 113,6 млн., импорт 121,0 млн. АҚШ доллари

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🍉 Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 14,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 53,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовун ва тарвузлар 19 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,1 минг тоннага яъни қарийб 4,6 бараварга ошган.

Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

🔷 Қозоғистон – 24,8 минг тонна

🔷Россия – 16,4 минг тонна

🔷Қирғиз Р. – 5,9 минг тонна

🔷Украина – 2,8 минг тонна

🔷 Беларусь – 1,2 минг тонна

🔷Латвия – 1,4 минг тонна

🔷 Германия – 509,8 тонна

🔷Молдова – 239,0 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🥩🥚🧅🥔 #Нарх_наво

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

🗓 2021 йил 25 август ҳолатига

🥩 Суякли мол гўшти (1 кг) 45000 – 68000 сўм

🍗 Қўй гўшти (1 кг) 52000 – 80000 сўм

🥔 Картошка (1 кг) 1500 – 5000 сўм

🧅 Пиёз (1 кг) 800 – 3000 сўм

🥕 Сабзи (1 кг) 2000 – 10000 сўм

🥚 Тухум (10 дона) 5000 – 14000 сўм

🍚 Гуруч (1 кг) 5000 – 18000 сўм

🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 14000 – 24000 сўм

🍚 Шакар (1 кг) 7500 – 9000 сўм

Батафсил: stat.uz

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🥩Мол гўшти 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача

1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (45 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган (68 000 сўм).

🍖Қўй гўшти 52 000 сўмдан 80 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (52 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (80 000 сўм) кузатилган.

🥔Картошка 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Картошканинг минимал нархи Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да, «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 000 сўм) кузатилган.

🧅Пиёз 800 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилган (3 000 сўм).

🥕Сабзи 2 000 сўмдан 10 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (2 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг«Эски жўва деҳқон бозори» да (10 000 сўм) кузатилган.

🥚Тухум 5 000 сўмдан 14 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да да қайд этилган (5 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да кузатилган (14 000 сўм).

🍚Гуруч 5000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 5000 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

🥃Ўсимлик ёғи 14 000 сўмдан 24 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи минимал нархи Андижон шаҳрининг "Янги бозор деҳқон бозори", Жиззах шаҳрининг "Жиззах марказий деҳқон бозори", Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 14 000 сўм) кузатилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 24 000 сўм) аниқланган.

🍶Шакар 7 500 сўмдан 9 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (7500 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Жиззах шаҳрининг "Жиззах марказий деҳқон бозори", Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (9 000 сўм) кузатилган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊Аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар

🏢
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 км.кв. майдонга тўғри келадиган аҳоли сони энг зич жойлашган ҳудудлар:

🔷 Тошкент шаҳрида – 7 554,4 киши

🔷 Андижон вилоятида – 741,4 киши

🔷 Фарғона вилоятида – 565,1 кишини ташкил этган.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
🍉 Қайси ҳудуд қовун ва тарвуз экспортида етакчи?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойлари давомида хорижий давлатларга қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:

🔷 Хоразм вилояти – 8,8 минг тонна

🔷 Тошкент вилояти – 6,9 минг тонна

🔷 Қорақалпоғистон Р. – 6,8 минг тонна

🔷 Жиззах вилояти – 6,5 минг тонна

🔷 Сирдарё вилояти – 6,4 минг тонна

🔷 Фарғона вилояти – 6,1 минг тонна

🔷 Андижон вилояти – 3,5 минг тонна

🔷 Наманган вилояти – 2,5 минг тонна

🔷 Самарқанд вилояти – 1,8 минг тонна

🔷 Қашқадарё вилояти – 1,6 минг тонна

🔷 Тошкент шаҳри – 1,1 минг тонна

🔷 Сурхондарё вилояти – 970,7 тонна

🔷Бухоро вилояти – 428,3 тонна

🔷 Навоий вилояти – 179,6 тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊7 ойда 274,6 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 96,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 274,6 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган.

Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга ошган.

Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
🔸Россия – 136,5 млн. литр
🔸Туркманистон – 116,3 млн.
🔸Қозоғистон – 15,6 млн.

Хориждан автомобил бензини импорт қилган ҳудудлар (АҚШ долларида):
▪️Тошкент шаҳри – 65,4 млн.
▪️Фарғона вилояти – 11,6 млн.
▪️Бухоро вилояти – 8,4 млн.
▪️Наманган вилояти – 4,2 млн.
▪️Самарқанд вилояти – 3,6 млн.
▪️Сирдарё вилояти – 2,2 млн.
▪️Тошкент вилояти – 752,9 минг
▪️Хоразм вилояти – 293,6 минг
▪️Қорақалпоғистон Р. – 194,2 минг
▪️Қашқадарё вилояти – 69,0 минг

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида хорижга энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар:

🟢Тошкент вилояти – 196,7 минг тонна

🟢Фарғона вилояти – 135,6 минг тонна

🟢Самарқанд вилояти – 72,7 минг тонна

🟢Наманган вилояти – 68,4 минг тонна

🟢Хоразм вилояти – 64,9 минг тонна

🟢Сурхондарё вилояти – 51,3 минг тонна

🟢Қашқадарё вилояти – 51,0 минг тонна

🟢Андижон вилояти – 43,6 минг тонна

🟢Сирдарё вилояти – 43,5 минг тонна

🟢Жиззах вилояти – 30,9 минг тонна

🟢Тошкент шаҳри – 25,9 минг тонна

🟢Қорақалпоғистон Р. – 23,8 минг тонна

🟢Бухоро вилояти – 22,9 минг тонна

🟢Навоий вилояти – 10,3 минг тонна

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy