Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.15K photos
2.38K videos
46 files
9.95K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔺2020 йил 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 918 (+266) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Бухоро вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 12 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли А.А. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 498 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Бухоро вилоятида 70 нафар, Наманган вилоятида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Қашқадарё вилоятида 24 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 936 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 414 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 8 август куни мамлакатимизда 693 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ҳамда Навоий вилоятларида жами 936 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 918 нафар бемордан 21 316 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 71 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 414 нафар бемордан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 9 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30197 (+279) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида, 133 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 21316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8691 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Эксперт: Ўзбошимчалик билан даволаш бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам хатарли

👉 https://kun.uz/76121240

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

Укамда короновирус тасдиқланди. Оилавий поликлиникага мурожаат этдик, улар актибактериал — Азитромицин дори воситасини ичишни буюришди. Бу тўғрими?

💊 Азитромицин – антибактериал дори воситаси бўлсада, унда инфекцияни ҳужайра ичига киришни блоклаш хусусияти ҳам мавжуд ва ҳозирги вақтда уни қабул қилиш билан вирусни касаллик чақириш занжирининг бирини узилишига эришиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Менда COVID-19 бошлангани ва тузалаётганимга 14 кундан ошди, лекин менда ҳолсизлик ва кўп терлаш бор. Бу хавфли эмасми?

❗️Бугунги кунда кўпгина касаллик ўтказган беморларнинг асосий шикоятлари ҳолсизлик ва кўп терлаш бўлиб, у касаллик жараёнида вирус таъсирида организмга етказилган жароҳатларнинг тикланиш даврида айниқса, кучаймоқда. Бунинг асосий сабаби организм касаллик даврида кўп қувват ва энергияни йўқотиши ҳисобидан унинг тикланиш жараёнида ҳолсизлик аломати келиб чиқиши бўлса, иккинчи қисми асаб ва руҳий тизимга ҳам боғлиқ. Яъни, касалланган одамлар кучли қўрув билан организмлари кучли стресс ҳам олади, касалликни босқичлари ўтганлигини ҳис қилиш бошланганда организм бўшаштириш механизми ишга киради, шу билан инсон ҳолсизлик ҳисси янада ортиб бораверади.

🍲Бундай ҳолатларда енгил ҳазм бўладиган, витамин ва микроэлементларга бой овқатларни кам-камдан еб туриш керак. Товуқ бульонлари, қўй гушти ёки мол гўшти қайнатма шўрваларини истеъмол қилиш инсонга қувват беради. Секин аста енгил ҳаракатларни давом эттириш талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️

Фарзандим 19 ёшда, короновирус касаллиги аломатларига ўхшаш шамоллашни ўтказди. Оилавий поликлиникадан келган шифокорлар дориларини қабул қилдик. Боламни ҳарорати тушиб яхши бўлиб қолганди. Мана икки-уч кундан бери куннинг иккинчи ярмида тана ҳарорати 37,1-37,5 даражагача кўтарилиб турибди. Биз яна дорилар қабул қилишимиз керакми? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?

❗️Бундай ҳолатлар кўпинча касалликдан тузалиш даврида кузатилмоқда, бундай ҳолатларда оилавий шифокорга телефон орқали мурожаат этиш лозим. Бу ҳолат қўшимча иккиламчи инфекция қўшилиши оқибатида ҳам бўлиши мумкин.

👨‍⚕️Бунда шифокор умумий қон, пешоб ва ахлат таҳлилларини топширишни буюради. Шу билан бирга, болада тахмин қилган бирор касаллиги бўлса, шу касалликка хос текширувларни ўрганади. Таҳлилларда ўзгаришлар бўлса, албатта шу ўзгаришларга қараб дори воситаларини тавсия этади. Агарда, таҳлилларда ўзгариш бўлмаса, бу касалликдан сўнгги асаб-эмоционал ҳолат, асаб тизимидаги ўзгаришлар ҳисобидан бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда тинчлантирувчи машқлар, аутотренинглар, ўт дамламалар, керак бўлса дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

COVID-19 билан касалланган беморлар ўпкасидаги жароҳатлар қайта тикланадими?

❗️Бу ўпканинг қандай ва қанчалик жароҳатланишига боғлиқ. Яъни, беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкадаги жароҳатланишлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик ўпканинг тикланиши қийинроқ ва узоқроқ муддатни талаб этади. Ўпкада фиброз тўқималар пайдо бўлса, у тўқималар алвеолаларни орқага тикланишига тўсқинлик қилиши мумкин, шу боис, имкон қадар касалликдан ҳимояланиш, уни енгил кечувини таъминлаш ҳамда ўпканинг альвеолалари фиброз тўқималар билан қопланмаслигига ҳаракат қилганингиз мақсадга мувофиқдир.
Енгил ва ўрта оғир кечувидаги беморларда жароҳатланиш фоизи камроқ бўлгани боис, бу жароҳатланишлар инсон турмуш тарзига деярли таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Лекин кейинчалик ўпкани касалликка чалинувчан бўлиб қолишини кучайтириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорларнинг айтишича касалликка иммунитет ҳосил бўларкан, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими?

😷Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.

❗️Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 247 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 61 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Қарши шаҳрида яшаган 67 ёшли Қ.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 497 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 21 813 (+497) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 459 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 22 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 (+145) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Қ.Р. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли У.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 726 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 22 042 (+726) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 373 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 72 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 9 август куни мамлакатимизда 691 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Тошкент ва Навоий вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 726 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 30 609 нафар бемордан 22 042 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 373 нафар бемордан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дейлик, сиз коронавирусга чалиндингиз ёки касаллик аломатлари пайдо бўлди. Хўш, нима қилиш керак? Даволаниш тизими қандай?

🔹Коронавирусга қарши курашиш марказий штаби аъзоси Ботир Даминов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида тизим ҳақида батафсил маълумот берди.

@koronavirusinfouz

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚡️«Саралаш ва тақсимлаш марказлари: дунёда бунақа марказлар йўқ, Ўзбекистон тажрибаси ўзини оқлади» Батафсил

⚡️Нега бу марказларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбийлар жалб қилинди? Батафсил

⚡️Ўзбекистонда даволаш протоколининг ҳали 7-, 9-версиялари чиқади, тавсиялар тажриба асосида ўзгариши табиий жараён Батафсил

⚡️Нега осма укол олмаяпмиз, деб ҳайрон бўладиган беморларга мурожаат Батафсил

@koronavirusinfouz

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саралаш ва тақсимлаш марказларидаги вентиляция тизими орқали коронавирус тарқалиши натижасида шифокорлар зарарланмайдими?

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш марказий штаби аъзоси Ботир Даминов саволга жавоб берди.

@koronavirusinfouz

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 10 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 820 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 143 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 582 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Тошкент вилояти ССБ бошлиғи: Чирчиқдаги шифохона COVID-19'ни даволашга ихтисослашмаган

👉 https://kun.uz/01556034

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Aniq.uz муҳаррири Низомжон Исломов Республика махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева билан коронавирусга оид муҳим саволлар юзасидан суҳбатлашди:

〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинадан самарали фойдалана оладиган мутахассислар етарлими?

Ҳозирги кунда ҳамма олий тиббиёт муассасаларига бу йўналишда шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кўрсатмаси берилган.

〰️〰️〰️〰️
Ҳозир коронавирус оқибатида пневмония пайдо бўляпти, кучайяпти. Пневмонияга сабаб бўладиган яна бошқа касаллик борми?

Асосий хавф омили иммун тизимининг заифлашуви ва балғамнинг табиий хусусиятларининг ўзгариши ҳисобланади.

🔸Патоген бактериялар (стрептококклар, стафилококклар, пневмококклар ва бошқалар), вируслар, ҳужайра ичидаги паразитлар, замбуруғлар, деярли барча маълум патоген микроблар — пневмония қўзғатувчилари ҳисобланади.

🔸COVID-19, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, жароҳатлар, жарроҳлик (айниқса, кўкрак ва қорин), гиподинамия (кенг маънода — уй ёки шифохонада ётоқ дам, офис, иш), оғир сурункали касалликлар, қарилик ёки эрта болалик, гиповитаминоз, чарчоқ, атроф-муҳит ёки касбий хавф ва организмнинг табиий иммун ҳимоя тизими заифлашиши — пневмония ривожланишига олиб келиши мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ЯНА 500 НАФАРДАН ОРТИҚ БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун айни пайтга қадар юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди.

Жумладан, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Тошкент шаҳрида 102 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар юртимизда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 (+248) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтга қадар юртимизда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 311 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САLL-МАРКАЗЛАР ВА МОБИЛ БРИГАДАЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

📞Оилавий поликлиникалардаги Саll-марказлар 24 соат давомида фаолият юритади.

📱Уларда ишлаётган шифокорларнинг ҳар бири уяли телефонлар билан таъминланган. Улар ўз ҳудудидаги беморлар билан ҳар куни телефон орқали мулоқот қилиб тавсиялар беради.

💊Беморга дори воситалари мобил бригадалар томонидан етказиб берилади.

🚑 Беморнинг аҳволи оғирлашадиган бўлса, мобил бригадалар уни шифохонага олиб боради.

Бу ҳақда "Замон" информацион дастури ижодкорларининг лавҳасида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Интернет тармоғида инъекцион ва инфузион воситалардан, содда қилиб айтганда, осма уколлардан фойдаланиб уй шароитида коронавирусдан даволаниш билан боғлиқ чора-тадбирлар бўйича турли мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. Масалага аниқлик киритиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё АСИЛОВАга мурожаат қилдик.

Суҳбатни тўлиқ ўқиш учун
бу ерни босинг.
🔺2020 йил 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 209 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 476 нафар, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Сирдарё вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 3 нафар, жами 950 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 22 992 (+950) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 112 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz