Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
38.6K subscribers
5.75K photos
2K videos
41 files
9.03K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5,6 миллион нафардан зиёд фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺15 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 229 111 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 96 724 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 505 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 882 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 645 856 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 692 440 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 456 816 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 496 600 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 605 575 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (29 169 доза),
📌 Сурхондарё вилояти (25 445 доза),
📌 Наманган вилояти (24 409 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
МОСКВАДА ИШЛАГАН ЕТУК КАРДИОХИРУРГ ЎЗБЕКИСТОНГА НЕГА ҚАЙТДИ?

Инсон ўз туғилиб-ўсган жойидан икки қитъа наридан қўним топса-да, барибир Ватан соғинчи билан яшайди. Киндиқ қони тўкилган, нон-туз еган жойига кўринмас ришта билан боғланади.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ёрбеков ҳам ана шундай қисмат эгаларидан бири. У Тошкент шаҳридаги нуфузли тиббиёт ўқув муассасаларини тамомлаб, билим ва тажриба орттириш учун Россияга йўл олганди.

Шу тариқа дунёда нуфузли ўринга эга бўлган академик А. Н. Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургия марказида 12 йил ишлади. Очиқ юракда ўтказилган кўплаб мураккаб операциялар, туғма ва орттирилган юрак хасталикларини даволаш жараёнларида иштирок этди.

Юрак-қон томир касалликлари дунёдаги хавфли хасталиклар рўйхатида пешқадам, — дейди Р. Ёрбеков. — Шу боис бу дард билан боғлиқ ўлим кўрсаткичлари юқори. Аммо шифокорлар саъй-ҳаракати билан энг оғир ҳолатларда ҳам беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

Шу боис Ўзбекистон фарзанди сифатида шу юртга кўпроқ кераклигимни ич-ичимдан ҳис қилдим. Президентимиз томонидан беш йил аввал Ўзбекистон тиббиётида бошланган янгича ислоҳотлар, қолаверса, давлатимиз раҳбарининг даъвати мени янада руҳлантириб юборди.

Тўғри-да, юртимизда қанчадан-қанча одамлар юрак хасталигидан азият чекиб, дардига даво истаб юрган бир пайтда, шу юрт, шу халқнинг қўллаб-қувватлаши билан яхши муахассис бўлиб етишсам-у, керак пайтда нафим тегмаса, бу адолатдан эмас, деган хулосага келдим. Шу тариқа, мана, 2017 йилдан бери Ватанимизда ишлаяпман.

Тан олиб айтиш керак, Ўзбекистонда яқин йилларгача мураккаб юрак хасталикларини даволашдаги замонавий усуллар етарли даражада амалиётга татбиқ этилмаганди. Ҳозир эса юртимизга келтирилган сўнгги русумдги тиббий ускуналарнинг айримлари ҳатто Москванинг етакчи клиникаларидаям йўқ. Масалан, пойтахтимизда ўнлаб ангография ускуналари мавжуд. Бундай қурилмалар барча вилоятларга ҳам ўрнатилган.

Айни пайтда Тошкентнинг 10 дан ортиқ шифо масканида, қолаверса, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Бухоро, Навоий вилоятлари ва бошқа ҳудудларда мураккаб кардиохирургик операциялар ўтказилаётгани ютуғимиз.

Рустам Ёрбековдан Ўзбекистонда давом этаётган қарийб беш йиллик фаолияти натижалари ҳақида ҳам сўрадик.

Ўзбекистонга бутун бригадамиз билан қайтганмиз, — дейди моҳир кардиохирург. — Улар сони ўндан зиёд. Барчаси кучли билим ва бой тажриба эгалари. Шу тариқа 2017 йилдан буён юртимизда 4 мингга яқин юрак жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Йилига 700-800 беморннинг тўлақонли соғайишига эришяпмиз. Мана, бугун ҳам тўртта операция режалаштирилган. Ҳозиргача иккитасини муваффақиятли ўтказдик.

Яна бир қувонарли ҳолатни айтай: эндиликда мураккаб кардиохирургик амалиётларни АҚШнинг “Метроник” технологияси ёрдамида, янги “MICSCAB” усулида амалга оширяпмиз.

Бу дунёнинг саноқли мамлакатларидагина қўлланилаётган тажриба. Бу борада Ўзбекистон Ўрта Осиёда биринчи бўлгани ҳам фахрланарли жиҳат.

Шу пайтгача жаҳонда юрак операциялари тўш суяги орқали 20-22 сантиметр кесма билан бажарилган бўлса, янги усулда буни қовурғалар орасидан 6-8 сантиметр кесма билан амалга ошириш мумкин.

Шунингдек, авваллари операциядан сўнг бемор
3 ойгача қимирламай ётиши, ҳатто йўталиши ҳам мумкин бўлмаган. Ҳозир эса бемор амалиётдан кейин бемалол суяна олади, тез оёққа туриб кетмоқда.

Бинобарин, биздаги операцияларнинг деярли барчаси юракни тўхтатмаган ҳолда ўтказилмоқда. Бу эса инсон ҳаёти хавфсизлигини янада оширади. Шу боис бизга қўшни давлатлар фуқаролари ҳам мурожаат қилишмоқда.


Яна бир муҳим натижа ҳақида тўхталиш жоиз: кейинги йилларда 80-90 ёшли отахон ва онахонларимизда ҳам бундай мураккаб юрак операциялари муваффақиятли ўтказилаётгани юртимизда кардиохирургия, кардиология, кардиоанестезиология, реаниматология соҳалариизчил ривожланиб, янада юқори салоҳиятга кўтарилаётганидан далолат беради. Бу, албатта, Ўзбекистон тиббиётининг катта ютуғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда кунига неча киши ПЗР тест топширмоқда?

Юртимизда коронавирус тарқалишининг динамикасига назар ташласак, қуйидаги ҳолатга гувоҳ бўламиз:

📌 2021 йил июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб касалланиш кўрсаткичлари ўса бошлаган эди.

📌Июль ойида касаллик аниқланиши юқори чўққига чиққани кузатилди.

📌Август ойининг биринчи ярмида эса бироз мўътадил ҳолат юзага кела бошлади.

📌Август ойининг иккинчи ярми ва сентябрь ойидан бошлаб касаллик аниқланишининг пасайиши кузатилиб, бу ҳолат ҳозирга қадар давом этмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, 28 сентябрдан 11 октябргача (14 кун давомида) 507 972 та ПЗР тест синамаси ўтказилган.

❗️Кунига ўртача 36 284 нафар фуқародан ПЗР тести олинган.
Улардан 5 577 нафарида мусбат натижалар қайд этилди.

Маълумот учун,
юртимиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда шу вақтгача 15 миллиондан ортиқ ПЗР тест синовлари ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҚАРШИДА ПРОФИЛАКТИКА ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ КУНЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қарши шаҳридаги “IT-технопарк” биносида “Ҳудудлар, туман (шаҳар) оилавий поликлиникалари ва оилавий шифокорлик пунктларида 2021 йил 4-20 октябрдаги Профилактика ва соғломлаштириш кунларида амалга оширилаётган ҳаракатлар схемаси” мавзусида семинар ташкил этилди.

👉Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЧИЛИМ ЧЕКИШ РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАДИ

Чилим чекишнинг зарари хусусида тиббиёт ходимлари ҳар қанча огоҳлантирмасин, сўнгги пайтларда унга ружу қўйганлар сони тобора ортиб бормоқда. Айниқса, бу иллат ёшлар орасида оммалашиб бораётгани янада ачинарлидир.

Хўш, чилим ўзи нима? Унинг таркибида қандай моддалар мавжуд? Чилимнинг инсон саломатлиги учун зарарлари нималардан иборат?

ССВ Матбуот хизмати мазкур мавзу юзасидан батафсил маълумот олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат ШУКУРОВга мурожаат қилди:

— Чилим – тамаки ҳамда таркибида тамаки бўлмаган маҳсулотларнинг туташи ёки қиздирилиши натижасида ҳосил бўладиган тутунни нафас орқали ютишга мўлжалланган мослама бўлиб, аэрозоль (буғ) ёки тутун суюқлик солинган идиш орқали (чилим сувдонидан) ўтади, — дейди Ш. ШУКУРОВ. — Тарихга назар солсак, чилим бундан 400 йил аввал Африка ва Осиёнинг туб аҳолиси орасида оммалашган. Кейинчалик эса бу русум дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам тарқалган.

Афсуски, сўнгги пайтларда юртимизда ҳам чилим чекувчилар сони ортиб бормоқда. Бугунги кунда айрим инсонлар емакхоналарга тамадди қилиш эмас, балки чилим чекиш учунгина кирмоқда. Аслида чилим чекиш наркоманиянинг енгил кўриниши бўлиб, инсонда никотинга қарамликни келтириб чиқаради.

Қолаверса, чилимнинг зарари сигарета чекишдан асло кам эмас. Унинг тутуни таркибида канцероген моддалар (нитрозаминлар, полициклик ароматик углеводородлар, учувчан альдегидлар, жумладан, формальдегид ва бензол) ҳамда азот оксиди ва оғир металлар каби заҳарли моддалар мавжуд.

Шунингдек, чилим кўмири ёқилганда кўп миқдорда углерод оксиди (ис гази) ва канцерогенлар ажралиб чиқади. Ушбу заҳарли моддалар чекувчиларда юрак ва ўпка касалликлари ҳамда саратон хасталикларини келтириб чиқаради. Қолаверса, оддий тамаки чекувчиларга қараганда чилим чекувчилар заҳарли ис газининг таъсирида кўпроқ бўладилар.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида чилим чекувчиларда юрак уриши, қон босимининг ошиши ва бошқа хавфли ўткир юрак-томир таъсирлари, ўпка функцияси бузилишлари ва яллиғланишлари, физиологик ҳимоянинг пасайиши, ис гази таъсиридан ҳушдан кетиш ва ўткир заҳарланишлар кузатилиши аниқланган.

Бу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, периодонт (тиш илдизи атрофидаги тўқима) касалликлари ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди. Қолаверса, чилим чекиш оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, ошқозон ва сийдик пуфаги саратони, ўпка сурункали обструктив касалликлари, инсульт, сурункали ринит, эркаклар бепуштлиги, меъда-қизилўнгач рефлюкси ва руҳий бузилишларга ҳам сабаб бўлади.

Шундай экан, ҳар бир инсон бу иллатдан узоқ бўлиши, фарзандларни эса чилим чекишнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 400 нафардан камайиб, 12 та ҳудудда 480 нафардан зиёд бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 16 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180958 (+392) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌32 нафари Фарғона вилоятида,
📌24 нафари Хоразм вилоятида,
📌99 нафари Тошкент вилоятида,
📌126 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилояти 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 37 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 32 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 116 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 176886 (+483) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1287 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 16 октябрь куни 16 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27551 нафарга етди. Кеча уларнинг 5 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26053 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23,8 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺16 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 201 043 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 79 993 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 67 745 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 305 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 846 899 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 772 433 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 524 561 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 549 905 нафарни ташкил қилди.

❗️ Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 688 341 нафарни ташкил қилмоқда

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (26 160 доза),
📌 Фарғона вилояти (24 448 доза),
📌 Тошкент вилояти (23 444 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА СЎНГГИ 9 ОЙДА 910 МИНГДАН ЗИЁД ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар “103” хизматининг айни кундаги фаолияти, чақирувлар сони, коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-маркази бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВАга мурожаат қилди.

— Бугун дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик ҳолат жуда тез ўзгармоқда, — дейди Н. МАҲМУДОВА. — Айниқса, кейинги кунларда қатор хориж мамлакатларида касаллик қайта бош кўтараётгани, айрим давлатларда “COVID-19”га чалинган беморлар ва ўлим ҳолатлари сони ортиб бораётгани, хусусан, Россия Федерациясида сўнгги ҳафталарда вазият кескин ёмонлашгани барчамиздан карантин қоидаларига қатъий амал қилишни тақозо этади.

Тўғри, шу кунларда юртимизда аҳоли орасида касалланишлар сони тобора камайиб бормоқда, бироқ пойтахтимиздаги эпидемик вазият ҳали ҳам мураккаб бўлиб турибди. Буни эса шаҳар “103” хизматига бўлаётган чақирувлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати CALL марказига жами 910 минг 294 та чақириқ келиб тушди. Шундан 30 минг 271 тасини коронавирус инфекциясига чалинганлиги гумон қилинган, пневмония белгилари кузатилган ва COVID-19га топширган ПЗР тести мусбат натижа берган катта ёшли беморлар, 2 минг 204 тасини эса 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этди.

Айни кунларда шаҳар “103” хизматига бир кунда ўртача 3100-3400 та чақириқ келиб тушмоқда.

Хусусан, 4-14 октябрь кунлари жами чақириқлар сони 46 минг 879 тани ташкил этди. Шундан пневмония белгилари кузатилган ва коронавирусга топширган ПЗР тести мусбат натижа берган 779 нафар катта ёшли бемор ва 44 нафар болага сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Таққослаш учун айтсак, ўтган йилнинг айни шу даврида жами чақирувлар сони 36 минг 481 та ташкил этиб, коронавирусга топширган ПЗР тести мусбат натижа берган 641 нафар катта ёшли бемор госпитализация қилинган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Санитария-эпидемиология хизмати талаблари мос тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказилмайдими?

Коронавирус пандемияси тиббиётнинг кўплаб йўналишлари қатори Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятида ҳам қатор янгиликларга сабаб бўлди. Эътиборлиси, айни пайтда ҳам бу соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаяпти.

Хўш, мазкур тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни баратаф этиш учун яна қандай ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган?

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ билан шу мавзуда суҳбатлашди.

— Хизматнинг тўлақонли замон талаблари даражасида фаолият кўрсатиши қандай омилларга боғлиқ?

Биринчи навбатда, жойлардаги туман ва шаҳар бўлимларимиз моддий-техника базасини мустаҳкамлашимиз зарур. Шу мақсадда келгуси йили Хизмат тасарруфидаги 38 та бинода қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, кадрлар салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз шарт. Бунинг учун 17 минг нафардан ортиқ мутахассисларимиз қайта тайёргарликдан ўтказилади.

Бинобарин, фаолиятимизга ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш масаласи ҳам диққат марказимизда. Айни муаммо ечими учун 2022-2023 йилларда 23,5 миллион АҚШ доллари йўналтирилиши белгиланган.

Жойларда аҳолининг озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларига доир маълумотларга ҳам дуч келамиз. Ҳатто бу баъзида ўлим ҳолатларини келтириб чиқариши ҳам сир эмас. Ана шу муаммоларнинг оқилона ечимига доир қандай режа ва таклифларингиз бор?

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан давлат санитария назорати ўрнатилган. Қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўриляпти.

Тўғри, назорат ва текширувларни камайтириш орқали коррупция ҳамда таъмагирликка чек қўйишни мақсад қилганмиз. Лекин бу тадбиркорларимизни масъулият, мажбурият ва жавобгарликдан озод этмайди.

Келгусида ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида зарур бўладиган 183 та санитария қоида ва меъёрини халқаро андазаларга мослаштиришни режалаштирганмиз.

Шунингдек, 2022 йилда тадбиркорлик субъектларида санитария қоида ва меъёрларига риоя этилиши тўғрисидаги маълумот беришни рағбатлантириш тизими жорий этилиши кўзда тутилган. Санитария-эпидемиология хизмати талабларига жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказмаслик тизими йўлга қўйилиши ҳам юқори самара бериши, шубҳасиз.

Назорат олиб боришда эса хавфни таҳлил этиш механизмини жорий қилишнинг ягона электрон базаси яратилиб, “Электрон ҳукумат” тизими юритилиши мақсадга мувофиқ.

Бу орқали тадбиркорлик субъектлари санитария қоидалари ва нормаларига мослиги бўйича тоифаларга ажратилади ҳамда ушбу талабларга жавоб бермайдиган объектлардагина текшириш ўтказиш тизими жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда, кеча юртимизда 355 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2021 йил 17 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181312 (+354) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌30 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌86 нафари Тошкент вилоятида,
📌102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилояти 3 нафар,
🔹Наманган вилояти 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 35 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 30 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 90 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 177213 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1290 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 17 октябрь куни 6 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27557 нафарга етди. Кеча уларнинг 5 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26058 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Россияда қаторасига тўртинчи кун янги ҳолатлар бўйича пандемия рекорди янгиланди

Россияда якшанба куни кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича пандемия бошидан буён энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Рекорд қаторасига тўртинчи кун янгиланмоқда.

17 октябрь эрталаб ҳолатига Россияда COVID-19 инфекциясига чалиниш бўйича 34 303 та янги ҳолат аниқланди. Бир кун олдин 33 208та янги ҳолат аниқланганди. 14 октябрь куни илк марта кунлик кўрсаткичлар 30 мингдан ошганди.

Ўлим ҳолатлари бироз пасайган - сўнгги бир кунда 997 бемор ўлими қайд этилган, бир кун олдин ўлим ҳолатлари бўйича пандемия рекорди қайд этилганди — 1002 ҳолат. Жума куни 999 киши вафот этганди. 14 октябрда 986 ўлим рўйхатга олинган ва бу ҳам ўша вақтгача бўлган даврдаги рекорд кўрсаткич эди.

Нисбатан энг кўп ҳолатлар Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари ҳамда Москва областида қайд этилмоқда. Москвада 6740 та, Петербургда 3323 та, Подмосковьеда 2759 та янги ҳолат рўйхатга олинган.

Бир кунда пойтахтда 1357 киши шифохоналарга ётқизилган, айни вақтда сунъий нафас олдириш аппаратларига уланганлар сони 631 нафар. Сўнгги бир кунда Москвада COVID-19 дан 70 киши вафот этгани тасдиқланган, Санкт-Петербургда бу кўрсаткич - 65 га, Краснодар ўлкасида - 39тага тенг.

Бир кунда Россияда коронавирусга чалинган 18 717 нафар беморга жавоб берилган.

Россияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсиши сентябрда бошланган ва октябрда суръат тезлашганди. Бу ҳолат бугунги кунда мамлакатда жами аҳолининг 35 фоизигина эмлангани (146 миллион кишидан 51 млн киши ҳеч бўлмаса бир доза қабул қилган) билан изоҳланмоқда. Кўплаб мамлакатларда мавсумий касалликлар туфайли коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсмоқда, аммо вакцинация кўрсаткичлари паст мамлакатларда ўлим ҳолатлари ҳам юқори бўлмоқда.

Эмланганларнинг расмий статистикаси 15 октябрдан Россия Федерацияси тезкор штаби коронавирусга қарши эмланганларнинг статистикасини ҳам олиб бора бошлади.

Шанба куни стопкоронавирус.рф порталида эмланганларнинг расмий статистикаси пайдо бўлди - ушбу маълумотларга кўра, вакцинанинг биринчи компоненти билан 51 миллиондан ортиқ одам эмланган бўлса, Россиянинг 47,5 миллиондан зиёд фуқароси тўлиқ вакцинациядан ўтган.

Бунга қадар мамлакатда эмланиш бўйича расмий статистика эълон қилинмаган, бу борадаги рақамлар амалдорларнинг алоҳида маълумотларида келтириларди.

Расмий статистикада жамоавий иммунитет даражаси бўйича ҳам маълумотлар бор - портал маълумотига кўра, Россияда бу борадаги кўрсаткич 45 фоизни ташкил этади.

Mанба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади

Мамлакатимизга жорий йилнинг октябрь ойида COVAX дастури доирасида Pfizer-BioNTech вакцинасидан 800 минг доза ва Sinovac вакцинасидан 1,7 млн. доза олиб келиш кўзда тутилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизнинг ўзида 15,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ҳамда 633 минг дозадан ортиқ икки компонентли “Sputnik V” вакциналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда 18,9 миллион дозадан ортиқ вакцина келгусида эмлаш жараёнларида қўллаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказилади.

Ҳозир юртимизда эмлаш бошланганидан бери 28 687 988 доза вакцина келтирилган бўлиб, йил охиригача бу кўрсаткич 47 миллион дозадан ошиши режалаштирилган.

❗️Ушбу миқдор билан Ўзбекистон аҳолисининг 17,4 миллион нафарини тўлиқ эмлаш мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонда аҳолиси ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 1 октябрь ҳолатига юртимиз ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

👨‍👩‍👦Самарқанд вилояти — 4 млн 8 минг 843 киши;
👨‍👩‍👦Фарғона вилояти — 3 млн 878 минг 034 киши;
👨‍👩‍👦Қашқадарё вилояти — 3 млн 388 минг 896 киши;
👨‍👩‍👦Андижон вилояти — 3 млн237 минг 266 киши;
👨‍👩‍👦Тошкент вилояти — 3 млн киши;
👨‍👩‍👦Наманган вилояти — 2 млн 914 минг 194 киши;
👨‍👩‍👦Тошкент шаҳри — 2 млн 840 минг 830 киши;
👨‍👩‍👦Сурхондарё вилояти — 2 млн 726 минг 086 киши;
👨‍👩‍👦Бухоро вилояти — 1 млн 968 минг 268 киши;
👨‍👩‍👦Қорақалпоғистон Республикаси — 1 млн 939 минг 463 киши;
👨‍👩‍👦Хоразм вилояти — 1 млн 914 минг 434 киши;
👨‍👩‍👦Жиззах вилояти — 1 млн 434 минг 964 киши;
👨‍👩‍👦Навоий вилояти — 1 млн 28 минг 352 киши;
👨‍👩‍👦Сирдарё вилояти — 873 минг 798 киши.

18 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 млн 122 минг 514 кишини ташкил қилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҚАЙСИ ЁШДАГИ АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ КОРОНАВИРУСДАН ЭНГ КЎП КАСАЛЛАНМОҚДА?

Мамлакатимизда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидаги кўринишга эга:

🔺14 ёшгача бўлган болалар ўртача 16 фоиз;

🔺15-19 ёшдагилар 6 фоиз;

🔺20-29 ёшдагилар 14 фоиз;

🔺30-39 ёшдагилар 19 фоиз;

🔺40-49 ёшдагилар 13 фоиз;

🔺50-59 ёшдагилар 12 фоиз;

🔺60 ёш ва ундан катталар 20 фоиз
.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида

333 нафар оғир;

224 нафар ўта оғир
бемор даволанмоқда.

Ушбу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллардир.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни коронавирус инфекциясига қарши вакцина олишга ва эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 30 миллион дозадан ошди

Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бундан аввал ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди.

📌Ўзбекистонга олиб келинган Pfizer/BioNTechнинг умумий миқдори 1726 500 дозага етди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш бошланганидан бери келтирилган вакцина миқдори эса 30 419 538 дозани ташкил қилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

📌14 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия, Франция, Италия, Руминия ва Латвиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари, UNICEF ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юртимиздаги ваколатхоналари раҳбарлари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги оилавий поликлиникага ташриф буюриб, аҳолини “COVID-19” инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби мазкур туманда ҳам эмлаш пунктлари ташкил этилиб, аҳоли вакцинация тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Бунда эса мамлакатимизга халқаро ҳамкорлик доирасида етказиб берилаётган вакциналарнинг ўрни жуда муҳим.

Тадбирда иштирок этган экспертлар Ўзбекистонда эмлаш жараёнлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига тўлиқ мос равишда амалга оширилаётгани, айниқса, кексалар, ногиронлар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга жиддий эътибор қаратилаётганини алоҳида эътироф этдилар.

“O‘zbekiston 24”нинг юқоридаги телелавҳасида шу ҳақида батафсил сўз юритилади.
ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА БИР КУНДА БОЛАЛАР БЎЙИЧА ҚАНЧА ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШМОҚДА?

ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар “103” хизматининг айни кундаги фаолияти, чақирувлар сони, болаларнинг грипп ва ўткир респиратор касалликларга чалиниш ҳолатлари ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВга мурожаат қилди.

— Одатда куз-қиш ойлари грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади, — дейди Д. БЎРИБАЕВ. — Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анчагина ортади.

Қолаверса, жорий йил юртимизда куз фаслининг илк ойи бироз салқин келиши бу ҳолатни янада тезлаштириб, болаларнинг грипп ва ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) билан оғириши кўп кузатилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан “103” бўлаётган чақириқлар сони ортишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг 7-17 октябрь кунлари шаҳар “Тез ёрдам” хизматига бемор болалар бўйича жами чақириқлар сони 13 минг 820 тани ташкил этди. Шундан тана ҳарорати кўтарилган, ЎРВИ ва пневмония ҳолатлари кузатилган 10 минг 474 нафар болага сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зотилжамга чалинган 41 нафар бола госпитализация қилинди.

Айтиш лозимки, октябрь ойининг ўтган даври мобайнида бемор болалар бўйича шаҳар “103” хизмати CALL марказига бўлаётган кунлик мурожаатлар сони ўртача 1300-1500 тани ташкил қилётган бўлса, энг кўп чақириқ 8 октябрь санасига тўғри келиб, шу куни 2025 та мурожаат қабул қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, куз фаслининг салқин кунларида аҳолини ўз саломатликларига янада эътиборли бўлишларини, айниқса, ота-оналардан фарзандларини мавсумий юқумли касалликлардан ҳимоя қилишлари учун зарур эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон-Италия оториноларингологларининг конференцияси бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси ва Италия оториноларингологлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда икки мамлакат мутахассислари, олимлар ва шифокорлар иштирок этди.

————————————

Пойтахтимизда “Метаболик синдром: ноинфекцион ва инфекцион касалликлар муаммолари ва ечимлари” мавзусида IX Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Тадбир онлайн форматда ўтказилиб, унда шифокорлар, фармацевтик корхона раҳбарлари, ёш олимлар ҳамда олий ўқув юртлари талабалари қатнашди.

———————————

Шаҳрисабз тумани марказидан 80 километр узоқликда жойлашган Ғилон қишлоғидаги аҳолининг тиббиётга доир муаммолар ўрганилди. Қишлоқда 12 нафар малакали тор соҳа мутахассиси томонидан жами 210 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi