Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
35.4K subscribers
3.88K photos
1.09K videos
27 files
5.87K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Facebook саҳифамиз: facebook.com/ssvuz
Twitter саҳифаси: twitter.com/furqatsanayev
Вазирлик расмий сайти — ssv.uz
Download Telegram
Трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб юртдошларимиз томонидан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар сони ортиб бораётганлиги таъкидланди.

Ушбу Қонунда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ёзнинг ўзгарувчан ҳавосида нега бош оғрийди?

Ёзнинг иссиқ кунларида ҳаво ўзгариб, осмонда булут пайдо бўлса, кўпчилик инсонлар ўзини жуда ёмон ҳис қилади. Айримларнинг организми эса ҳатто бундай кунлар яқинлашаётганини аввалдан сезади: кайфияти ўзгара бошлайди, бўғимларида оғриқ, ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқучанлик, асабийлик кузатилади.

Хўш, бунинг сабаблари нимада? Бу қандай омиллар билан боғлиқ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу мавзуда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Дониёр АЛИМОВга мурожаат қилди.

— Тананинг об-ҳаво ўзгаришига реакцияси "метеорологик қарамлик" деб аталади, — дейди шифокор. — Бу организмнинг нормал ишлаши ва ўзгарувчан муҳитга мослаша олишининг белгисидир. Аммо баъзи одамлар ушбу ҳолатга бошқалардан кўра кўпроқ сезгир бўлади. Улардаги сурункали касалликлар аломатлари эса айнан булутли кунларда янада зўраяди.

Мисол учун, 30 даража иссиқда ва 70 фоиздан ортиқ намликда тана совиб, юрак-қон томир тизими одатдагидан кўра кўпроқ ишлашга мажбур бўлади. Бундай пайтда кўп терлаш оқибатида томирларда қон миқдори камайиб, мияга кислород етиб бориши қийинлашади.

Шунингдек, ўзгарувчан об-ҳавода юрак мушаклари, бош мия, кўз томирлари ва буйракда ўзгаришлар рўй беради. Орқа мия ва бўғимларда оғриқлар, қон босимининг кўтарилиши, нафас олиш ва асаб тизими муаммолари кузатилади.

Ушбу ҳолатларга асосан сурункали касалликлар билан оғрийдиган ёши катта инсонлар, чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи шахслар, бош жароҳати ва суяк-бўғим хасталикларига чалинган беморлар ҳамда фаол турмуш тарзига эга бўлмаган кишилар дуч келади.

Қолаверса, жуда кўп ёғли таомлар истеъмол қилувчи инсонлар, меъёрдан ортиқ қаҳва ичадиганлар ҳам хавф гуруҳига киради. Энг ёмони, метеорологик қарамлик прогрессив хасталик бўлиб, вақт ўтиши билан унинг аломатлари кучаяди ва бемор нохуш ҳолатларни янада оғирроқ ҳис қилади.

Агар инсон ушбу босқичда ўз саломатлигига жиддий ғамхўрлик қилмаса, ёмон оқибатларга, хусусан, инсультни бошдан кечириши мумкин.

Шундай экан, бунинг олдини олиш учун албатта шифокорга кўриниш ва унинг тавсияларига амал қилиш лозим. Тоза ҳавода сайр қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, таомномага кўпроқ мева-сабзавотларни киритиш ҳам бу муаммонинг олдини олишда катта ёрдам беради. Ош тузи, дудланган, консерва ва аччиқ егуликларни камроқ истеъмол қилган маъқул.

Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида жуда тўйиб овқатланмаслик, аксинча кўпроқ сув ичиш тавсия этилади. Егуликларда аскорбин кислотаси (витамин С), каротин (витамин А), минерал моддалар, тўйинмаган ёғ кислотаси миқдори етарли бўлиши муҳим.

Бундан ташқари, иммунитет, юрак-қон томир ҳамда ҳазм тизимларини мустаҳкамлаш ҳақида қайғуриш лозим. Агар иссиқ ва дим ҳавода таъсирчанлик ортса, бундай инсонларга организмни кислород билан тўйинтиришга ёрдам берувчи жисмоний машқлар — сайрга чиқиш, нафас гимнастикаси, пиёда юриш, танани совуқ сув билан артиш тавсия қилинади.

Чидамлиликни ошириш учун бассейнда чўмилиш, эрталабки бадантарбия машғулотларини канда қилмаслик ҳамда оёққа совуқ ва илиқ сувли ванна қилиш ҳам муаммони бартараф этишга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги бир гуруҳ шифокорлар Японияда малака оширмоқда.

Ҳамкорлик учун бу мамлакат танлангани бежиз эмас. Негаки, кунчиқар юрт тиббиёти инновацион технологияларни қўллаш борасида дунёда етакчилардан бири.

Бу ерда мураккаб ва ноёб операцияларни амалга оширишда энг илғор технология ва жиҳозлар, ҳатто “робот жарроҳ”лар меҳнатидан фойдаланиш ҳам одатий ҳолга айланмоқда.

Ўзбек травматолог-ортопедлари япон ҳамкасбларининг бу йўналишдаги ютуқларини пухта ўзлаштириб, юртимиз тиббиётига инновацион ёндашувларни янада кенгроқ татбиқ этишни мақсад қилган.

"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
БУГУН — БУТУНЖАҲОН ДОНОРЛАР КУНИ

Маълумки, 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Шундан буён ҳар йили "14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни" сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам ушбу санага бағишланган турли тадбирлар, хайрия акциялари ўтказиш эзгу анъанага айланган.

Маълумотларга кўра, ҳар бир мамлакат ўз аҳолисининг қонга бўлган талабини қондириш учун 1000 нафар кишига донорлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши, қон компонентлари билан таъминлаш учун эса донорлар сони ҳар 1000 нафар кишига 10 нафар ёки аҳоли сонига нисбатан 1 фоизни ташкил этиши зарур.

Ўзбекистонда эса бу рақам 5 нафарга тўғри келади. Агар мазкур кўрсаткич 10 нафарга ошса, халқимизнинг қонга бўлган талаби 100 фоизга қопланади. Агар 50 нафар одам қон топширса, нафақат талаб қондирилади, балки қон плазмасини қайта ишлаш орқали альбумин, иммунглобулин каби дори препаратлари тайёрлаш мумкин.

Шу ўринда қисқача маълумот: 2020 йил юртимизда 95,5 тонна соф қон тайёрланган бўлса, бу рақам 2019 йилда 96,5 тонна, 2018 йилда эса 85,2 тоннани ташкил этди. 2021 йилда эса тиббиёт муассасаларига 113 тонна сифатли қон етказиб берилди.

Мамлакатимизда 18 ёшдан 60 ёшгача, вазни 50 килограммдан юқори, гемоглабин миқдори меъёрида бўлган (эркакларда 128 г/л, аёлларда 120 г/л) ҳар бир шахс донор бўлиши ва йилига 4 марта қон топшириши мумкин. Ҳар бир топширилган қоннинг максимал миқдори 450 миллилитрга тенг.

Таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси даврида бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам донорлар сони кескин камайишига сабаб бўлди. Оқибатда оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди.

Қолаверса, сўнгги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.

Шу сабабли жорий йил март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси ўтказилди ва унда тиббиёт ходимлари биринчилардан бўлиб қон топширди.

Қувонарлиси, ушбу тадбир қисқа вақт ичида юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзиб, вазирлик ва идоралар ходимлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган кишилар фахрий донор ҳисобланади. Юртимизда ана шундай меҳрли ва қалби эзгуликка тўла инсонлар “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни беғараз донор бўлишга ва ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча фақат Тошкент шаҳрида 8 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 13 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239280 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237457 (+16) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент тумани — пойтахтга қўшни ҳудуд. Айни пайтда бу ерда 16 та тиббиёт муассасаси фаолият юритади. Уларнинг 5 таси оилавий поликлиника, 7 таси оилавий шифокор пункти ва кўп тармоқли поликлиника ҳисобланади.

Хусусан, тумандаги 75-сон оилавий поликлиника 360 қатновга мўлжалланган бўлиб, барча бирламчи тиббиёт муассасалари каби бу ерда ҳам беморлар 120 номдаги дори воситалари билан давлат ҳисобидан бепул таъминланмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудда ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, малакали шифокорлар иштирокидаги “хонадонбай” ўрганишлар беморлар узоғини яқин қилаётир.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Япон олимлари хавфли касалликни эрта босқичда аниқлаш йўлини топди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер билан касалланади. Ҳозирги вақтда сайёрамиз бўйича 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикка чалинган. Аммо бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 65 миллиондан ошиши мумкин.

Альцгеймер — деманснинг энг кенг тарқалган тури. У кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади.

Шунга қарамай, мутахассислар агар бу дард бир йил олдинроқ аниқланса, унинг асоратлари туфайли келиб чиқадиган ногиронлик 5 йилга қисқариши мумкин, деган хулосада.

Ана шу омилларни ҳисобга олиб, япон олимлари деманснинг яширин аломатларини эрта аниқлаш борасида тадқиқотлар олиб боришди.

Тўғри, буни илғаш учун кекса одам хатти-ҳаракатларидаги ақлий фаолият билан боғлиқ ўзгаришларни кузатиш етарли. Аммо демансга хос мазкур симптомлар қайд этила бошлаган даврда, касаллик анча илгарилаб кетган бўлади.

Япониянинг Шиншу университети олимлари хасталикни эрта аниқлашга доир бир аломатни топди. Маълум бўлишича, қомат қийшайиши, яъни бош ва бўйин тос суягига нисбатан қанчалик олдинга чўзилиб чиққан бўлса, когнитив бузилиш шунчалик ривожланаётган бўлиши мумкин.

Лўнда қилиб айтганда, бу ўринда когнитив функциянинг пасайиши сагиттал-вертикал ўқнинг олдинга силжиши билан баҳоланади.

“Агар бу ҳолат қайта тикланадиган босқичда аниқланса, деманснинг олдини олиш мумкин”, — деб таъкидлайди олимлар. Қолаверса, жисмоний машқлар орқали касаллик хавфини камайтириш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: 23 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилди

Республика қон қуйиш марказида 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова, вазирлик мутасаддилари, соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар ҳамда донорлар иштирок этди.

Байрам тадбирида юртимизда ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида олтмиш марта бепул топширган бир гуруҳ фуқаролар “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан мукофотланди...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 491 мингга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 12 июнь санасига нисбатан қарийб 300 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 125 минг,

🇩🇪 Германия — 106 минг,

🇹🇼 Тайван — 45 минг,

🇧🇷 Бразилия — 40 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 28 минг,

🇦🇺 Австралия — 26 минг,

🇦🇹 Австрия — 11 минг,

🇮🇹 Италия — 10 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 10 минг,

🇨🇱 Чили — 9 минг
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Саксон тўрт ёшли беморда аортал клапан имплантацияси муваффақиятли ўтказилди

Томир орқали амалга ошириладиган аортал клапан имплантацияси юқори технологик жарроҳлик операцияси ҳисобланади.

У беморнинг кўкрак қафасини очмаган ҳолда, чуқур умумий наркозсиз, оёқ-сон артериясига махсус катетерларни киритиш ёрдамида бажарилади.

Амалиёт, асосан, аортал клапаннинг критик торайиши кузатилган катта ёшли кишиларда, очиқ турдаги анъанавий операцияларга қарши кўрсатмалар бўлганда ўтказилади.

Бу муолажа усули республикамизда 30 мартага яқин, вилоятлар кесимида эса сўнгги икки йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида икки маротаба бажарилган.

Навбатдаги шундай юқори технологик операция академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилди.

Унга мазкур муассаса бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Миржамол Зуфаров, Москвадаги А.Л.Мясников номидаги кардиология маркази профессори Тимур Имаев ва тиббиёт фанлари доктори Набижон Йўлдошев бошчилик қилди.

Энг муҳими, амалиёт натижасида 84 ёшли бемор отахон бир неча йиллик оғир дарддан халос бўлди.

Операция муваффақиятли ўтди,дейди Н. Йўлдошев.Беморнинг аортал клапан кўрсаткичлари жарроҳлик хонасининг ўзидаёқ яхшиланди. Маҳаллий ва хорижлик мутахассислар ҳамкорлиги туфайли отахон яқинлари бағрига соғ-саломат қайтадиган бўлди.

Келгусида бундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари юртимизнинг барча ҳудудларида бажарилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда касалланишлар сони ортиб, 39 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 14 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239319 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237478 (+21) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Пойтахтимиздаги "Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Биринчи халқаро фармацевтика форуми бошланиш арафасида.

Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган мазкур тадбирда 100 дан ортиқ етакчи маҳаллий ва халқаро корхоналар вакиллари қатнашмоқда.

Форум тафсилотлари ҳақида қуйида маълум қилиб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Тошкентда Биринчи халқаро фармацевтика форуми бошланди. Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев очиб берди.

Ушбу нуфузли анжуман давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, йирик хорижий компаниялар билан ҳамкорликда юқори салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

#онлайн

Форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев таъкидлаганидек, бугунги кунда мамлакатимизда 220 дан ортиқ фармацевтика ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритмоқда.

Қарийб 4 минг номдаги маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатга олинган.

Ўтган йили маҳаллий корхоналар томонидан умумий қиймати 3,8 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва 2020 йилга нисбатан ўсиш ҳажми 29 фоизни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Шунингдек, форумда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов сўзга чиқиб, қатнашчиларни бугунги тадбирдаги иштироки билан самимий қутлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Мазкур форум халқаро ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар, дорихоналар тармоқлари ва бозор экспертлари ўртасида илғор тажриба ҳамда амалиётлар, инновацион усуллар ва технологиялар алмашинувининг минтақавий майдонига айланиши спикерлар томонидан таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Форумнинг тантанали очилиш қисми якунлангач, “Янги Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш стратегияси” мавзусидаги ялпи мажлис ўз ишини бошлади.

Унда мамлакатимизда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, унинг сармоявий имкониятлари, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Қайд этилганидек, юртимизда:

2021 йилда 70,2 млн. долларлик фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари экспорти амалга оширилди.

2022 йилда бу кўрсаткични 103 млн. долларга етказиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг I чораги якунига кўра фармацевтика корхоналарининг экспорт ҳажми 18,6 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

Шунингдек:

📌 ўтган йили мамлакатимизга 1283,8 млн. долларлик фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари импорт қилинган. Шундан асосий қисми COVID-19ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ҳиссасига тўғри тўғри келди;

📌 2021 йил инвестиция дастурига киритилган 36 та инвестициявий лойиҳа доирасида 97,5 млн. долларлик сармоялар ўзлаштирилди ҳамда умумий қиймати 70,7 млн. долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 862 та янги иш ўрни яратилди.

📌 2022 йилда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан жами 102 млн. долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган.

Шу билан бирга, форум давомида Ўзбекистонда қўллаш учун қулай бўлган аниқ инвестицион лойиҳалар ва кейслар, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар, фаолияти хорижий бозорларга йўналтирилган ишлаб чиқарувчиларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида тайинловлар амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига ўринбосарлар тайинланди.

Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири вазифасида ишлаб келган Гаппаров Шавкат Ҳасанович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шавкат Гаппаров фаолияти давомида Китоб туманида қишлоқ врачлик пункти мудири, марказий шифохона методист-врачи, туман тиббиёт бирлашмаси қишлоқ врачлик пункти координатори, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ўринбосари, оилавий поликлиникалар фаолияти буйича координатор каби масъул лавозимларида ишлаган.

———————————

Зокир Абдиҳамидович Қосимов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зокир Қосимов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Қашқадарё вилояти бўлинмасида IT бўйича мутахассис, Республика Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасида IT бўлими бошлиғи каби бир қанча лавозимларда фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори ўзгарди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори вазифасида ишлаб келган Ахматов Яшин Равшанович ушбу марказнинг Қашқадарё филиали директори лавозимига тайинланди.

Яшин Ахматов 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2007 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Я.Ахматов профессионал фаолиятини Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида бошлаган.

Турли йилларда ушбу марказда клиник ординатор, стажёр тадқиқотчи, лаборатория илмий ходими ва бош шифокор лавозимларида меҳнат қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Буйрак ва жигар трансплантацияси ўтказилган беморларга зарур дори воситалари қисқа муддатда етказиб берилади

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдида трансплантация амалиёти ўтказилган бир гуруҳ фуқароларнинг тўплангани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Маълум бўлишича, беморлар операциядан сўнг мунтазам қабул қиладиган дори воситалари етказиб берилишида узилишлар бўлаётгани, борлари ҳам дорихонларда қиммат нархда сотилаётгани боис бу масала юзасидан ўз эътирозларини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев дарҳол ушбу фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Маълумки, ҳозирги кунда юртимизда буйрак ва жигар кўчириб ўтказилган 1500 нафардан ортиқ бемор рўйхатда бўлиб, уларга керакли дори воситаларининг ўз вақтида етказиб берилиши қатъий назоратга олинган ва етарли даражада дори захиралари шакллантирилган.

Бироқ айрим тоифадаги беморларга тавсия этилган препаратларнинг бир қисми хориждаги нуфузли фармацевтика компаниялари томонидан ишлаб чиқарилиши боис бундай препаратларни юртимизга олиб келишда вақтинчалик қийинчиликлар кузатилмоқда.

Учрашув давомида вазир мазкур муаммони зудлик билан ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга шошилинч кўрсатмалар берди.

Хусусан, ушбу масалага тезкор ечим топиш мақсадида вазирликда махсус штаб ташкил этилиб, унинг таркибига тегишли мутахассислар, жумладан, вазирлик бош нефрологи, нефрология маркази шифокорлари, фармакологлар, иқтисодчилар киритилди.

Штаб томонидан беморларга зарур дори воситаларининг ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш бўйича муддат масалаларини ҳал этиш, дори харидлари юзасидан фармацевтика компаниялари билан мулоқот қилиш ва бу орқали муаммоларга самарали ечим топиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, учрашувда беморларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда иммунологик таҳлилларни топширишга мўлжалланган махсус лабораториялар ташкил этилиши ва биокимёвий анализаторлар ўрнатилиши масаласи ҳам ижобий ечим топиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1500 нафардан ортиқ беморга қандай дори препаратлари қанча миқдорда зарурлиги бўйича рўйхат шакллантирилиши, уларни харид қилишнинг қисқа ва узоқ муддатли механизми яратилиши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram