Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.15K photos
2.38K videos
46 files
9.95K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча пойтахтимиздаги Халқаро форумлар саройида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши амалий мулоқотларга бой бўлди.

Гибрид шаклда ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон, Покистон, Россия ва Тожикистон соғлиқни сақлаш тузилмалари раҳбар ва мутасаддилари иштирок этди ҳамда сўзга чиқди.

Мулоқотлар давомида томонлар ШҲТга аъзо давлатлар аҳолисининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, тарқалишига қарши курашиш, уларни эрта аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш каби қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Юқоридаги видеолавҳада ушбу йиғилиш тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 27 турдаги тиббий жиҳозлар, жумладан, қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган мультиспирал компьютер томографияси, 2,2 миллиард сўмлик замонавий рентген-диагностика ускунаси, 2 миллиард сўм қийматидаги гемодиализ, видеогастроскоп ва видеобронхоскоп аппаратлари олиб келиб, ўрнатилди.

Келгусида бу ерда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, жумладан, юрак-қон томирларини стентлашни йўлга қўйиш, компьютер томограф ва замонавий рентген аппарати ёрдамида беморларга юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram
Боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади?

Насиба Алимова,
тиббиёт фанлари номзоди:

— Инсон бўйининг ўсиши гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормонга боғлиқ. У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди.

Демак, болангизнинг ўсмаётганини сездингизми, биринчи галда шифокор-эндокринологга учраб, уни тўлақонли текширувдан ўтказишингиз керак.

Шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди, шунингдек, рентгенография ёрдамида билак суяклари текширилади. Бу — текширув боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқми, билиш учун зарур.

Бола бўйи ўсмаслигининг қатор сабаб ва омиллари мавжуд. Юқорида келтирилган таҳлиллар орқали аниқланади. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боланинг меъёрий ўсишида 100 та ген муҳим роль ўйнайди.

Бўйи паст ота-онадан туғилган боланинг узун бўйли бўлиши кам кузатилади. Бўй ўсишига организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам таъсир қилади. Қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шу боис эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишидаги патологияларга олиб келади.

Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатади. Бошқа сурункали касалликлар тонзиллит(ангина), холецистит (ўт қопи яллиғланиши) одатда бўй ўсишига салбий таъсир қилмайди. Аммо бундай ҳолларда иштаҳа йўқолади, бу эса бўй ўсишини пасайтиради.

Агар болада паразитлар бўлса ҳам бўй ўсишида муаммолар туғилади. Шунинг учун ички организм фаолияти нормал йўлга қўйилса, бўй ўсишда давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 21 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 9 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239203 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Самарқанд вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 4 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237386 (+11) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram
Бу ерда тарих яратиляпти, иштирок этинг, фаол бўлинг.

Конституциявий комиссия йиғилиши жонли эфирда намойиш этилмоқда, кузатиб боринг

https://www.youtube.com/watch?v=Uvh2BmKFIJs

Шунингдек, таклифлар беринг, фаол бўлинг. Бефарқ бўлманг.

Унутманг, бугуннинг ва эртанинг энг муҳим мавзуси шу!

Эртага ҳамма қонунлар, тартибларнинг асоси шу конституция бўлади ва ҳар биримизнинг ҳаётимизга таъсир қилади!

Жараён очиқ ва бамаслаҳат ташкиллаштирилаётган экан, бефарқ бўлмайлик.
ЖССТ коронавируснинг янада хавфли штамми пайдо бўлишидан жиддий хавотирда

Бугун дунёда эпидемиологик вазият бир қадар изга тушгандай. Ҳарҳолда, одамлар аввалгидек хавотир ва саросимага тушаётгани йўқ.

Тўғри, кейинги ҳафталарда АҚШ, Тайван, Австралия, Португулия, Бразилия, Германия, Буюк Британия сингари баъзи мамлакатларда касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошиб, ўсиш динамикаси кузатиляпти.

Аммо аксарият давлатларда одамлар хотиржам: юздан ниқоблар туширилган, карантин қоидалари амалда эмас ва вакциналар олишга кўпчилик беэътибор.

ЖССТ эса хавотирда. Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, пандемия ҳали тугагани йўқ. Кутилмаганда коронавируснинг янги ва аввалгидан ҳам хавфли вариантлари пайдо бўлиши хавфи мавжуд. Одамлар эса бунга тўлиқ тайёр эмас.

Шунингдек, у мамлакатларни коронавирус инфекциясига нисбатан эътиборсиз бўлмасликка чақирди. Қолаверса, ҳозир дунёда етарли миқдорда вакциналар захираси яратилганига қарамай, кўплаб давлатларда COVID-19га қарши эмланишга талаб кескин сусайиб кетган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram
Айни пайтда Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, унда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда, 1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
БОЛА ТИШЛАРИНИ КАРИЕСДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МУМКИН?

Кариес хасталигининг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади? Тишларни бу касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин? Бир марталик пломболар қанча вақтгача хизмат қилади?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига олий тоифали стоматолог-шифокор Миравзал Ирханов жавоб берди.

— Болаларда кўп учрайдиган кариес касаллиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берсангиз.

— Овқат қолдиқлари чайнов юзаси ёки тиш бўйин қисмларида йиғилиб қолиб, оғиз ювилганида улар тишнинг табиий чуқурчаларида қолиб кетади. Маълум вақт ўтиб эса тиш эмалини чиритади, бу кариеснинг бошланишидир. Ота-она боланинг тиш ювишини ўз назоратига олиши лозим.

— Тиш юзасига кумуш билан ишлов бериш кариесдан ҳимоя қила оладими?

— Сут тишларида эрта бошланган кариесни даволашда кумушлаш амалиёти кенг қўлланилади. Маълум фоиздаги кумуш эритмаси тиш юзасига суртилади ва бу кариеснинг тўхташига хизмат қилади. Аммо кумушлашдан сўнг тиш эмали бироз қорайиб қолиши мумкин. Кариес аниқлангач, бола ҳар олти ойда бир марта стоматолог кўригидан ўтиб туриши керак. Агар тиш кариеси катталашиб борса, қўшимча равишда кумуш нитрати суртилади.

— Бир марталик пломба неча йил хизмат қилиши мумкин?

— Бола сут тишларига қўйиладиган пломбаларнинг бир нечта тури бор. Тиш нерви олинганидан сўнг қўйиладиган пломба тиш илдиз каналининг доимий тишга алмашгунига қадар хизмат қилади.

Тиш тож қисмига қўйиладиган пломба овқатланиш пайтида ҳалақит бермайди ва доимий тишлар алмашгунига қадар етиб беради. Агар пломба яхши турган бўлса, уни алмаштириш талаб этилмайди. Пломба тушиб қолмагунча ундан фойдаланиб юраверса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Компенсация тақдим этиш ва бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти орқали аҳоли ва тадбиркорларни муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга рағбатлантириш чоралари белгиланди.

Президент барча вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича қарийб 552 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 118 минг,

🇩🇪 Германия — 78 минг,

🇹🇼 Тайван — 73 минг,

🇧🇷 Бразилия — 45 минг,

🇫🇷 Франция — 38 минг,

🇦🇺 Австралия — 29 минг,

🇮🇹 Италия — 23 минг,

🇯🇵 Япония — 17 минг,

🇨🇱 Чили — 12 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 10 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 4 та ҳудудида яна 33 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 10 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239236 (+33) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237406 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️CCВ: 1,6 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам яқинлаштирилди

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти доирасида 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган эди.

Хўш, шу йилнинг ўтган даврида бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

Бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтиришга қаратилган вазифалар ижроси доирасида:

🏥 70 та оилавий шифокор пункти,

🩺 18 та оилавий поликлиника,

💉 447 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, бир миллион 600 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам яқинлаштирилди.

Шунингдек, кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларда:

🫁 1213 та шифокоролди хонаси ташкил этилиб, шифокорлар юкламаси 10 фоизга камайди.

🔬Кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги эндокринолог хоналари компьютер, глюкометр ва тест япроқчалари билан таъминланди.

Бундан ташқари:

👩‍👧‍👦 208 та кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда пойтахтимиздаги 70 та оилавий поликлиникада Болалар бўлимлари ташкил этилди.

Бирламчи тизимда юритиладиган ҳужжатлар камайтирилиши ва соддалаштирилиши ҳисобига:

📝 тиббий журналлар 28 тадан 15 тага,

🔖 тиббий бланклар 21 тадан 13 тага қисқартирилди.

🫀Эрта скрининг дастурлари ишлаб чиқилиб, 4,7 миллион нафар аҳоли юрак-қон томир, қандли диабет, бачадон бўйни ва сут бези саратони хасталиклари бўйича тиббий текширувдан ўтказилди.

🚑 “Қишлоқ шифокори” дастури бўйича олис ва чекка ҳуддудларга 70 нафар шифокорлар жалб этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кўп ухлаган боланинг бўйи узун бўлади дейишади, шу тўғрими?

Насиба Алимова,
тиббиёт фанлари номзоди:

— Ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган бола яхши ўсади ва ривожланади.

Шунингдек, болага меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли Меҳрибонлик уйларидаги 5 ёшгача бўлган болаларда кўпинча бўй ўсишидан ортда қолиш кўпроқ кузатилади. Ота-оналар ҳам бола руҳиятига эътибор қаратиши лозим.

Агар фарзандингизнинг бўйидан хавотирда бўлсангиз, шубҳа-гумонларингизга аниқлик киритиш мақсадида бир неча текширувлар лозим. Булар: боланинг бўйи ва вазни ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ҳамда генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши, шифокор кўмагига эҳтиёж сезиши мумкин. Бунда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ёрдамга ошиқади.

Бироқ улар доим чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам "Тез ёрдам" чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади.

Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдам ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини билиб туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеоролик ибрат бўлади, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram