Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
42.3K subscribers
2.84K photos
845 videos
8 files
4.26K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Facebook саҳифамиз: facebook.com/ssvuz
Twitter саҳифаси: twitter.com/furqatsanayev
Вазирлик расмий сайти — ssv.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
❗️Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда, кеча юртимизда 355 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2021 йил 17 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181312 (+354) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌30 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌86 нафари Тошкент вилоятида,
📌102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилояти 3 нафар,
🔹Наманган вилояти 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 35 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 30 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 90 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 177213 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1290 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 17 октябрь куни 6 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27557 нафарга етди. Кеча уларнинг 5 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26058 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Россияда қаторасига тўртинчи кун янги ҳолатлар бўйича пандемия рекорди янгиланди

Россияда якшанба куни кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича пандемия бошидан буён энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Рекорд қаторасига тўртинчи кун янгиланмоқда.

17 октябрь эрталаб ҳолатига Россияда COVID-19 инфекциясига чалиниш бўйича 34 303 та янги ҳолат аниқланди. Бир кун олдин 33 208та янги ҳолат аниқланганди. 14 октябрь куни илк марта кунлик кўрсаткичлар 30 мингдан ошганди.

Ўлим ҳолатлари бироз пасайган - сўнгги бир кунда 997 бемор ўлими қайд этилган, бир кун олдин ўлим ҳолатлари бўйича пандемия рекорди қайд этилганди — 1002 ҳолат. Жума куни 999 киши вафот этганди. 14 октябрда 986 ўлим рўйхатга олинган ва бу ҳам ўша вақтгача бўлган даврдаги рекорд кўрсаткич эди.

Нисбатан энг кўп ҳолатлар Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари ҳамда Москва областида қайд этилмоқда. Москвада 6740 та, Петербургда 3323 та, Подмосковьеда 2759 та янги ҳолат рўйхатга олинган.

Бир кунда пойтахтда 1357 киши шифохоналарга ётқизилган, айни вақтда сунъий нафас олдириш аппаратларига уланганлар сони 631 нафар. Сўнгги бир кунда Москвада COVID-19 дан 70 киши вафот этгани тасдиқланган, Санкт-Петербургда бу кўрсаткич - 65 га, Краснодар ўлкасида - 39тага тенг.

Бир кунда Россияда коронавирусга чалинган 18 717 нафар беморга жавоб берилган.

Россияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсиши сентябрда бошланган ва октябрда суръат тезлашганди. Бу ҳолат бугунги кунда мамлакатда жами аҳолининг 35 фоизигина эмлангани (146 миллион кишидан 51 млн киши ҳеч бўлмаса бир доза қабул қилган) билан изоҳланмоқда. Кўплаб мамлакатларда мавсумий касалликлар туфайли коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсмоқда, аммо вакцинация кўрсаткичлари паст мамлакатларда ўлим ҳолатлари ҳам юқори бўлмоқда.

Эмланганларнинг расмий статистикаси 15 октябрдан Россия Федерацияси тезкор штаби коронавирусга қарши эмланганларнинг статистикасини ҳам олиб бора бошлади.

Шанба куни стопкоронавирус.рф порталида эмланганларнинг расмий статистикаси пайдо бўлди - ушбу маълумотларга кўра, вакцинанинг биринчи компоненти билан 51 миллиондан ортиқ одам эмланган бўлса, Россиянинг 47,5 миллиондан зиёд фуқароси тўлиқ вакцинациядан ўтган.

Бунга қадар мамлакатда эмланиш бўйича расмий статистика эълон қилинмаган, бу борадаги рақамлар амалдорларнинг алоҳида маълумотларида келтириларди.

Расмий статистикада жамоавий иммунитет даражаси бўйича ҳам маълумотлар бор - портал маълумотига кўра, Россияда бу борадаги кўрсаткич 45 фоизни ташкил этади.

Mанба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади

Мамлакатимизга жорий йилнинг октябрь ойида COVAX дастури доирасида Pfizer-BioNTech вакцинасидан 800 минг доза ва Sinovac вакцинасидан 1,7 млн. доза олиб келиш кўзда тутилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизнинг ўзида 15,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ҳамда 633 минг дозадан ортиқ икки компонентли “Sputnik V” вакциналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда 18,9 миллион дозадан ортиқ вакцина келгусида эмлаш жараёнларида қўллаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказилади.

Ҳозир юртимизда эмлаш бошланганидан бери 28 687 988 доза вакцина келтирилган бўлиб, йил охиригача бу кўрсаткич 47 миллион дозадан ошиши режалаштирилган.

❗️Ушбу миқдор билан Ўзбекистон аҳолисининг 17,4 миллион нафарини тўлиқ эмлаш мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонда аҳолиси ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 1 октябрь ҳолатига юртимиз ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

👨‍👩‍👦Самарқанд вилояти — 4 млн 8 минг 843 киши;
👨‍👩‍👦Фарғона вилояти — 3 млн 878 минг 034 киши;
👨‍👩‍👦Қашқадарё вилояти — 3 млн 388 минг 896 киши;
👨‍👩‍👦Андижон вилояти — 3 млн237 минг 266 киши;
👨‍👩‍👦Тошкент вилояти — 3 млн киши;
👨‍👩‍👦Наманган вилояти — 2 млн 914 минг 194 киши;
👨‍👩‍👦Тошкент шаҳри — 2 млн 840 минг 830 киши;
👨‍👩‍👦Сурхондарё вилояти — 2 млн 726 минг 086 киши;
👨‍👩‍👦Бухоро вилояти — 1 млн 968 минг 268 киши;
👨‍👩‍👦Қорақалпоғистон Республикаси — 1 млн 939 минг 463 киши;
👨‍👩‍👦Хоразм вилояти — 1 млн 914 минг 434 киши;
👨‍👩‍👦Жиззах вилояти — 1 млн 434 минг 964 киши;
👨‍👩‍👦Навоий вилояти — 1 млн 28 минг 352 киши;
👨‍👩‍👦Сирдарё вилояти — 873 минг 798 киши.

18 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 млн 122 минг 514 кишини ташкил қилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҚАЙСИ ЁШДАГИ АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ КОРОНАВИРУСДАН ЭНГ КЎП КАСАЛЛАНМОҚДА?

Мамлакатимизда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидаги кўринишга эга:

🔺14 ёшгача бўлган болалар ўртача 16 фоиз;

🔺15-19 ёшдагилар 6 фоиз;

🔺20-29 ёшдагилар 14 фоиз;

🔺30-39 ёшдагилар 19 фоиз;

🔺40-49 ёшдагилар 13 фоиз;

🔺50-59 ёшдагилар 12 фоиз;

🔺60 ёш ва ундан катталар 20 фоиз
.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида

333 нафар оғир;

224 нафар ўта оғир
бемор даволанмоқда.

Ушбу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллардир.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни коронавирус инфекциясига қарши вакцина олишга ва эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 30 миллион дозадан ошди

Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бундан аввал ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди.

📌Ўзбекистонга олиб келинган Pfizer/BioNTechнинг умумий миқдори 1726 500 дозага етди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш бошланганидан бери келтирилган вакцина миқдори эса 30 419 538 дозани ташкил қилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

📌14 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия, Франция, Италия, Руминия ва Латвиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари, UNICEF ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юртимиздаги ваколатхоналари раҳбарлари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги оилавий поликлиникага ташриф буюриб, аҳолини “COVID-19” инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби мазкур туманда ҳам эмлаш пунктлари ташкил этилиб, аҳоли вакцинация тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Бунда эса мамлакатимизга халқаро ҳамкорлик доирасида етказиб берилаётган вакциналарнинг ўрни жуда муҳим.

Тадбирда иштирок этган экспертлар Ўзбекистонда эмлаш жараёнлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига тўлиқ мос равишда амалга оширилаётгани, айниқса, кексалар, ногиронлар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга жиддий эътибор қаратилаётганини алоҳида эътироф этдилар.

“O‘zbekiston 24”нинг юқоридаги телелавҳасида шу ҳақида батафсил сўз юритилади.
ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА БИР КУНДА БОЛАЛАР БЎЙИЧА ҚАНЧА ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШМОҚДА?

ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар “103” хизматининг айни кундаги фаолияти, чақирувлар сони, болаларнинг грипп ва ўткир респиратор касалликларга чалиниш ҳолатлари ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВга мурожаат қилди.

— Одатда куз-қиш ойлари грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади, — дейди Д. БЎРИБАЕВ. — Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анчагина ортади.

Қолаверса, жорий йил юртимизда куз фаслининг илк ойи бироз салқин келиши бу ҳолатни янада тезлаштириб, болаларнинг грипп ва ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) билан оғириши кўп кузатилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан “103” бўлаётган чақириқлар сони ортишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг 7-17 октябрь кунлари шаҳар “Тез ёрдам” хизматига бемор болалар бўйича жами чақириқлар сони 13 минг 820 тани ташкил этди. Шундан тана ҳарорати кўтарилган, ЎРВИ ва пневмония ҳолатлари кузатилган 10 минг 474 нафар болага сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зотилжамга чалинган 41 нафар бола госпитализация қилинди.

Айтиш лозимки, октябрь ойининг ўтган даври мобайнида бемор болалар бўйича шаҳар “103” хизмати CALL марказига бўлаётган кунлик мурожаатлар сони ўртача 1300-1500 тани ташкил қилётган бўлса, энг кўп чақириқ 8 октябрь санасига тўғри келиб, шу куни 2025 та мурожаат қабул қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, куз фаслининг салқин кунларида аҳолини ўз саломатликларига янада эътиборли бўлишларини, айниқса, ота-оналардан фарзандларини мавсумий юқумли касалликлардан ҳимоя қилишлари учун зарур эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон-Италия оториноларингологларининг конференцияси бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси ва Италия оториноларингологлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда икки мамлакат мутахассислари, олимлар ва шифокорлар иштирок этди.

————————————

Пойтахтимизда “Метаболик синдром: ноинфекцион ва инфекцион касалликлар муаммолари ва ечимлари” мавзусида IX Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Тадбир онлайн форматда ўтказилиб, унда шифокорлар, фармацевтик корхона раҳбарлари, ёш олимлар ҳамда олий ўқув юртлари талабалари қатнашди.

———————————

Шаҳрисабз тумани марказидан 80 километр узоқликда жойлашган Ғилон қишлоғидаги аҳолининг тиббиётга доир муаммолар ўрганилди. Қишлоқда 12 нафар малакали тор соҳа мутахассиси томонидан жами 210 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 340 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, Қорақалпоғистон Республикасида касалланиш ҳолатлари аниқланмади

🔺2021 йил 18 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181654 (+342) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌63 нафари Тошкент вилоятида,
📌125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилояти 4 нафар,
🔹Наманган вилояти 14 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 43 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 19 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 56 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 115 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 177529 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1292 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 18 октябрь куни 11 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27568 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26058 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺18 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 240 105 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 88 868 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 88 577 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 62 660 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 087 004 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 861 301 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 613 138 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 612 565 нафарни ташкил қилди.

❗️ Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 789 691 нафарни ташкил қилмоқда

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (42 237 доза),
📌Фарғона вилояти (25 107 доза),
📌Наманган вилояти (24 497 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
18 октябр – Самарқанд шаҳри кунида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда шаҳар жамоатчилиги, институт профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар қатнашди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, мазкур объектнинг қурилиши 2017 йилда бошланган бўлиб, қисқа муддатларда қуриб битказилди. Бинода 12 та кафедра, 200 дан ортиқ ўқув хоналари, 15 та лаборатория хоналари мавжуд. Барча хоналар замонавий мультимедия ва IT технологиялар, интерактив доска, охирги русумдаги лаборатор ускуналар ва планшет мониторлар билан жиҳозланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ханс Клюге коронавирус пандемиясининг тугашига оид ижобий прогнозини эълон қилди

Дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Беларуснинг «STV» телеканалига берган интервьюсида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси раҳбари Ханс Клюге хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқади, аммо хасталикнинг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Аксинча грипп каби мавсумий касалликка айланади. «Мен оптимистман, ишонаманки, келгуси йил пандемиядан чиқамиз. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, коронавирус ҳеч қаерга кетмайди. У билан яшашга тўғри келиши мумкин», — дейди мутахассис.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилининг қўшимча қилишича, ҳозирда дунёда коронавирусга қарши вакцина етарли бўлиб, улардан нафақат хавф остида бўлганларни, балки бошқа барча истовчиларни ҳам эмлаш мумкин. «Ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз учун аҳолининг камида 80–85 фоизини эмлаш керак», — хулоса қилган Клюге.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге 2020 йил 10 февраль куни ўзининг илк расмий хорижий ташрифини бюрога аъзо бўлган 53 давлат орасида айнан Ўзбекистондан бошлаган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
Диққат! Ота-оналар ойлиги:

20 ОКТЯБРДАН БОЛА ПАРВАРИШИГА ДОИР МУҲИМ ТАВСИЯЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛА БОШЛАЙДИ

Бола касал бўлмаслиги учун нималар қилиш керак? Олти ойлик гўдакка қандай қўшимча овқатлар берса бўлади? Боланинг тишлари чиқаётганда нималарга эътибор қаратиш зарур? Жажжи ўғил-қизларнинг қомати тўғри шаклланиши қандай омилларга боғлиқ? Уларга ҳарф танитишни қачондан бошлаган маъқул? Фарзандларимизнинг иммунитетини қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Ҳар бир ота-она фарзанд парваришида шу каби минглаб саволларга рўбарў келади ва ҳар бирига тўғри жавоб топишга ҳаракат қилади. Айниқса, ёш оилаларда бу жараён бир мунча мураккаб кечиши табиий.

Бундай вазиятда кўпинча катталарнинг кўмагига суянишимиз бор гап. Бобою бувиларимизнинг кўрсатма ва йўл-йўриқлари, ҳаётий тажрибаси биз учун дастуриламал. Аммо бугунги тараққиёт асрида фарзанд тарбиясига доир ҳар бир вазифа ва юмушни илмий асосланган тавсияларга мувофиқ бажариш мақсадга мувофиқ. Бунинг тиббий ҳамда педагогик жиҳатдан мақбул метод ва технологиялари ҳам ишлаб чиқилган.

Эртага — 20 октябрдан бошлаб ана шундай тавсия ва маълумотлар билан бепул танишиб боришингиз мумкин. Чунки ушбу санадан эътиборан ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида юртимизда “Ота-оналар ойлиги” эълон қилинмоқда.

Мазкур қўшма лойиҳа болалаларнинг илк ривожланиш даврида ота-оналарга кўмаклашишни кўзда тутади. У кичкинтойлар парваришига доир илмий-амалий далилларга асосланган муҳим маълумот ҳамда тавсияларни тақдим этишга қаратилган.

Бунинг учун етакчи мутахассис ва соҳа экспертлари бир ой давомида илк босқичда болаларни тўғри парваришлаш ҳамда уларнинг соғлом ривожланишини таъминлашга доир илғор тажрибаю маслаҳатлари билан ўртоқлашади.

Ана шу материаллар саломатлик, тўғри овқатланиш, иммунитет мустаҳкамланиши, боларда кўникмаларни эрта шакллантириш, рағбатлантириш, ҳимоя ва хавфсизлик қоидалари юзасидан тавсиялар, фото ва видеолавҳаларни ўз ичига олган.

ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда бошқа медиа-майдонлар орқали мавзуга оид қизиқарли ҳаётий мисоллар, мақолалар ва маҳорат дарслари аҳолига тақдим этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ойлик доирасида мутахассислар ота-оналар ва бола парвариши билан шуғулланувчилар саволларига теледастурлар орқали ҳам жавоб берадилар.

— Фарзандлар ҳаётининг илк йилларида улар парваришига эътиборли бўлиш инсон капитали, соғлом жамият ва келажакни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди, — дейди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. — Саломатлик, озиқланиш, хавфсизлик ва эрта таълим билан боғлиқ илк тадбирлар болалар ривожланишининг асосидир. Ўғил-қизларни ҳаётининг дастлабки йилларида ота-оналар ва бошқа тарбиячилар томонидан тўғри парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш уларнинг баркамол ривожланишида ҳал қилувчи омиллардан биридир. Бу ўғил-қизларнинг келгуси ҳаётидаги муваффақиятлар учун ҳам пойдевор бўлади.

Яна бир янгилик: ҳозирги кунда ЮНИСЕФ, Соғлиқни сақлаш ва Мактабгача таълим вазирликлари ота-оналар ҳамда бола парваришловчиларга мўлжалланган инновацион дастур — “Bebbo” мобиль иловасини яратиш устида иш олиб бормоқда. 7 ёшгача бўлган кичкинтойларни тарбиялашда асқатадиган мазкур йўриқнома Ўзбекистонда 2021 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi