Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
41.6K subscribers
2.69K photos
796 videos
8 files
4.05K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Facebook саҳифамиз: facebook.com/ssvuz
Twitter саҳифаси: twitter.com/furqatsanayev
Вазирлик расмий сайти — ssv.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
2021 йил 14 сентябрь куни 110 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25681 нафарга етди. Кеча уларнинг 274 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 20346 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 208 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 17,4 миллион дозадан ошди

🔺14 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 255 739 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 67 040 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 127 979 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 720 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 17 435 318 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 147 327 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 432 992 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 854 999 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 345 225 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Андижон вилояти (29 253 доза),
📌Фарғона вилояти (26 048 доза),
📌Тошкент вилояти (24 203 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 970 606 доза,
📌Наманган вилоятида 1 896 709 доза,
📌Андижон вилоятида 1 890 210 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ЭМЛАШ ПУНКТЛАРИДА ВАКЦИНАЛАРНИНГ ТЎҒРИ САРФЛАНИШИГА КИМ ЖАВОБГАР?

ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:

— Барча даволаш-профилактика муассасаларининг тиббий ходимлари, уларнинг давлат ёки хусусий секторга қарашли бўлишидан қатъий назар, эмлашдан кейинги ножўя белгилар билан мурожаат қилган беморларда эмлашдан кейинги реакция ёки эмлашдан кейинги асорат борлигини аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиб рўйхатга олишга масъулдир.

❗️Эмлаш жараёнида юритилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва эмланиши лозим бўлган аҳоли қатламининг эмлашлар билан тўлиқ қамраб олинишига даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокор ўринбосари, бош ҳамшира ва мазкур муассасанинг оилавий шифокорлари масъул ҳисобланади.

Улар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнида қуйидагиларни текшириб боришлари керак:

💉эмланиши белгиланган контингентни тўлиқ рўйхатга олинганлиги ва emlash.uz ахборот тизимига киритиб борилишини, шу жумладан, уй шароитида эмланадиганлар сонини;

💉эмлашларнинг ўз вақтида олиб борилишини ва тўлиқ ўтказилишини;

💉эмлашга берилган тиббий чекловларнинг асослилигини ва тиббий чеклов берилган аҳолининг тўлиқ ҳисобга олинишини;

💉шифокорлар томонидан эмлаш ўтказишга ёки тиббий чеклов беришга бўлган асосларни;

💉эмлаш ҳисоботларининг ўз вақтида тайёрланиши ва топширилишини;

💉эмлашдан кейинги реакция ва асоратларнинг рўйхатга олинганлигини.

💉эмланганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг берилишини;

❗️Ҳар бир доза вакцинага даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ва масъул ходими жавобгардир!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: БУГУНГИ КУНДА ЮРТИМИЗДА ЙИЛИГА ЎРТАЧА 750 МИНГТА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, жорий йил 13 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди.


Унда давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар, қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда тизимдаги камчиликлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари ҳақида сўз юритиб, бунинг учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Сир эмаски, тиббиёт тизимида эришилган ютуқлар, энг аввало, хирургия хизмати ривожи ва ушбу соҳада фаолият юритаётган мутахассисларнинг билим ва салоҳияти билан ўлчанади. Қайси мамлакатда тиббиётнинг ушбу йўналиши тараққий этган бўлса, аҳоли ҳам соғлиқни сақлаш соҳаси ва унда кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлади.

Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда хирургия хизматини янада такомиллаштириш, тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, юртимизда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш, ташхислаш, операция қилиш ва даволаш бўйича мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Натижада бугунга келиб, юртимизда йилига ўртача 750 мингта, шундан шошилинч равишда 300 минг, режали 450 минг жарроҳлик амалиётини бажариш йўлга қўйилди.

Ушбу жарроҳлик амалиётларининг 24 мингтаси республика тасарруфидаги клиникаларда ўтказилаётган бўлса, 550 мингтаси вилоят марказларида, 170 мингтаси эса туман миқёсида амалга оширилмоқда.

— Қувонарлиси, соҳага қаратилаётган юксак эътибор, яратиб берилаётган шароит ва берилаётган имкониятлар туфайли бугунги кунда биргина марказимизнинг ўзида йилига қилинаётган жарроҳлик амалиётлари сони ўртача 6,5 мингта, операциялар тури 350 та, шунингдек, вилоят марказларида 130 та, туман шифохоналарида эса 60 тага етди, — дейди Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод ИСМАИЛОВ. — Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра келгусида туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш ва бунинг учун ҳудудларда зарур шароитлар яратиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, юртимиздаги 32 та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилди.

Ваҳоланки, 2016 йилда республикада атиги 15 та ангиограф мавжуд эди, холос.

Шу билан бирга, ҳозирда мамлакатимизда 82 нафар интервенцион кардиолог мутахассислар фаолият юритмоқда.

Албатта соҳада яратиб берилаётган бундай шароитлар ўз-ўзидан халқимизга хирургия йўналишида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
Олти ойда эгизаклар энг кўп қайси вилоятда туғилгани маълум қилинди

2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 390,7 минг туғилиш қайд этилган. Шундан 8527 нафари эгиз туғилганлар. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони (январь-июнь ойларида):

• Қорақалпоғистон Республикаси – 369 нафар
• Андижон вилояти – 867 нафар
• Бухоро вилояти – 426 нафар
• Жиззах вилояти – 415 нафар
• Қашқадарё вилояти – 812 нафар
• Навоий вилояти – 283 нафар
• Наманган вилояти – 715 нафар
• Самарқанд вилояти – 1100 нафар
• Сурхондарё вилояти – 640 нафар
• Сирдарё вилояти – 228 нафар
• Тошкент вилояти – 713 нафар
• Фарғона вилояти – 992 нафар
• Хоразм вилояти – 381 нафар
• Тошкент шаҳри – 586 нафар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ЮРТИМИЗДА ПАТРОНАЖНИНГ “ХОНАДОНГА ТАШРИФЛАР”НИ ЎЗ ИЧИГА ОЛУВЧИ ЯНГИ МОДЕЛИ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА
(1-қисм)

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор
топтиришда патронаж хизмати муҳим ўрин тутади. Айниқса, ҳомиладор аёллар ва ёш болали оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришда ушбу механизмнинг ўрни беқиёс.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Cевара УБАЙДУЛЛАЕВАга мазкур соҳага доир бир неча саволлар билан мурожаат қилди:

Бугунги кунда тиббиётнинг бирламчи бўғини, хусусан, патронаж хизматидаги ислоҳотлар қандай қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда?

— Маълумки, ўтган йили мамлакатимиз тиббиёт тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир Президентимизнинг бир қатор Фармон ва қарорлари эълон қилинди. Ушбу меъёрий ҳужжатларда энг асосий урғу бирламчи тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилди.

Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, бирламчи тиббиёт муассасалари қайта номланиб, фаолияти янгича кўриниш касб этди. Оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникалар қошида “тиббиёт бригада”лари фаолияти ташкил этилди.

Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг ўтган йили эълон қилинган “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бор оилаларга алоҳида патронаж ҳамшираси бириктирилиши, мамлакатимизда босқичма-босқич патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилиши кўзда тутилган.

Патронажнинг универсал-прогрессив модели қандай тизим? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Ҳомиладорлар, чилла давридаги аёллар ва илк ёшдаги болаларга патронаж хизмати кўрсатишнинг 3 та асосий модели бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз афзалликларига эга.

Булар:
– универсал (умумий) модель — барча илк ёшдаги болаларни, ҳомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёш ҳамда ҳолатларида зарурий ташрифларини амалга оширади;

– прогрессив (мақсадли) модель — алоҳида эҳтиёжларга муҳтож бўлган тиббий ёки руҳий-ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатувига олади;

– универсал-прогрессив (аралаш) модель — “хонадонга ташрифлар”ни ўз ичига олувчи аралаш усул бўлиб, у универсал ва мақсадли моделларнинг афзалликларини бирлаштиради, чекловларни енгиб ўтиб, самарасини оширади.


Бугунги кунда мамлакатимизда учинчи — патронажнинг универсал-прогрессив тизими ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ЧЕТ ЭЛДА ТИББИЁТ ЙЎНАЛИШИДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ТАЛАБА ЎҚИШИНИ ЮРТИМИЗДА ДАВОМ ЭТТИРА ОЛАДИМИ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати таълим йўналишига оид бир неча муҳим саволларга жавоб олиш мақсадида вазирликнинг фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Аъзамжон МАҲМУДОВга мурожаат қилди:

— Чет элда тиббиёт йўналишида таълим олаётган талаба ўқишини юртимизда давом эттириши учун қандай талаблар мавжуд?

— Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб, талабалар ўқишини кўчириш тартиби белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланган.

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 2 августда 2021/2022 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар (клиник ординаторлар) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш жараёнларини ташкиллаштириш ҳақида 183-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга кўра, 2021/2022 ўқув йилида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларидан тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришда тест синовлари бўйича ўтиш бали 100,0 балл этиб белгиланган. Ушбу баллдан кам балл тўплаган тиббиёт йўналишида таълим олаётган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Айтиш лозимки, жорий йил Давлат тест марказининг “transfer.dtm.uz” электрон тизими орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу масала бўйича 6 372 та ариза келиб тушди.

Тест натижаларига кўра:
🔹100,0 балл
ва ундан юқори балл тўплаган талабалар 545 нафарни,
🔹99,9-56,7 балл
тўплаганлар 2 853 нафарни,
🔹56,6
ва ундан паст балл тўплаганлар эса 2 764 нафарни ташкил этди.

Ариза топширганларнинг 210 нафари эса турли сабабларга кўра синовларда иштирок этмаган.

— Кейинги вақтларда “Қўшни мамлакатда имтиҳонсиз талаба бўл, Ўзбекистонда 2 босқичдан муаммосиз ўқи!” деган эълонларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Бу ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

— Аввало шуни айтиш лозимки, бу каби эълонларда “муаммоларсиз”, “ҳеч қандай қийинчиликларсиз” деган ибораларнинг ишлатилиши мамлакатимиз қонунчилигига кўра (Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунни 6-моддаси) тақиқланади. Қолаверса, хорижий ОТМларидан республикамиз олий таълим даргоҳларига ўқишни кўчириш муаммоларсиз эмас, балки махсус синов-имтиҳонлари асосида амалга оширилади.

Шу боис, чет элда ўқиш истагида бўлган ёшлардан турли “ёрдам берувчи” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларига алданиб қолмасликларига эътибор қаратишларини сўраган бўлардим.

Қолаверса, бугун бутун дунёда бўлгани каби юртимиз меҳнат бозорида сифатли кадрларга эътибор тобора ортиб бормоқда. Яъни, эндиликда ўз устида ишламаган, салоҳияти юқори бўлмаган мутахассислар меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши қийин кечади. Шу боис, чет элда таҳсил олишни истаган ёшларга, энг аввало, таълим сифати юқори бўлган олий ўқув юртларида ўқишларини тавсия бераман.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Оналик ва болаликни мухофаза килиш хамда репродуктив саломатлик бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари;

— Бошқарма бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат хусусий шериклик бўйича ўринбосари.

🔸Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси шаҳар/туман бирлашмалари:
— Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Учқудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашма бошлиғи;

— Нурота туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 13 сентябрдан 22 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 17,6 миллион дозадан ошди

🔺15 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 230 380 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 68 096 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 110 431 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 853 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 17 665 698 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 215 423 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 543 423 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 906 852 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 432 465 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (27 623 доза),
📌Наманган вилояти (25 943 доза),
📌Тошкент вилояти (22 128 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 991 751 доза,
📌Наманган вилоятида 1 922 652 доза,
📌Андижон вилоятида 1 917 833 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Кеча юртимизда яна 600 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166644 (+619) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌38 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌16 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌54 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌47 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌136 нафари Тошкент вилоятида,
📌231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 85 нафар,
🔹Андижон вилоятида 112 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 20 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 27 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 22 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 141 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 33 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 100 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 234 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 275 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 159444 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1175 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 15 сентябрь куни 142 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25823 нафарга етди. Кеча уларнинг 426 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 20772 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 210 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ПАТРОНАЖНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИДА ҚАТНОВЛАР СОНИГА ЭМАС, СИФАТИГА УРҒУ БЕРИЛАДИ
(2-қисм)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Cевара УБАЙДУЛЛАЕВАга патронаж тизимига доир бир неча саволлар билан мурожаат қилди:

— Универсал-прогрессив моделининг афзаллик жиҳатлари нималардан иборат?

— Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, янги моделда патронаж қатновининг сонига эмас, балки унинг сифатига урғу берилади.

Жумладан, “Муаммони аниқлаш ва йўналтириш” тамойилидан “муаммони келтириб чиқарадиган хавфни ўз вақтида аниқлаш ва йўқотиш ёки сезиларли даражада камайтириш” тамойилига ўтилади.

Шунингдек, касалликни ва тиббий муаммоларни аниқлаш билан чегараланмасдан, балки тиббий, ижтимоий, маърифий ва бошқа соғлиқни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар мажмуаси амалга оширилади.

Боланинг нафақат жисмоний саломатлигига, балки руҳий-ҳиссий, ижтимоий ривожланиши, хавфсизлигига эътибор қаратилади.

Унинг саломатлиги оила ва атроф-муҳитдан ажратилган ҳолда эмас, балки оила (масалан, ота ёки онада руҳий тушкунлик ҳолатлари мавжудлигида, бепарволик ёки шафқатсиз муносабатда) ва маҳалла аралашувида кўриб чиқилади.

Юқоридагилардан ҳам маълум, ушбу тизимда патронаж ҳамшираларининг масъулият ва жавобгарлиги янада оширилмоқда.

Бу эса ўз навбатида ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва малакаларини ошириш заруратини юзага келтирмоқда.

Шу боис, айни пайтда ўқув машғулот ва тренинглар орқали тарғиботчиларга ушбу йўналишда дарс бермоқдамиз.

Улар эса республикамизнинг туман ва шаҳарларига борган ҳолда барча патронаж ҳамшираларини ўқитади.

— Патронажнинг универсал-прогрессив модели қандай ишлайди?

— Ушбу патронаж тизимида ҳамшира икки хил режа асосида ҳомиладор ва ёш болали оилаларга хизмат кўрсатади.

Аввало, ҳамшира барча учун бир хил бўлган универсал патронаж хизмати орқали аҳоли хонадонларига бориб, аёллар ва болаларни текширувдан ўтказади.

Агар текширув жараёнида ҳомиладор аёл ёки ёш болали оилаларда хавф омиллари кузатилса, уларнинг тиббий ҳолатига кўра, ана шу аёл ёки оила учун индивидуал, яъни прогрессив режа тузади ва ушбу режа асосида мазкур оилага патронаж хизмати кўрсатади.

Бунда ҳамширага катта ҳамшира, умумий амалиёт шифокори ва педиатр яқиндан кўмаклашади. Ушбу тиббиёт мутахассислари ҳамшира фаолиятини назорат қилиш билан бирга, унга прогрессив режа тузишга кўмаклашади.

Яъни, бундай ҳолатда оила саломатлигини тиклаш учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
Бугун пойтахтимизда Марказий Осиёда туберкулёзни интеграциялашган тарзда назорат қилиш бўйича бешинчи халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Уч кун давом этадиган мазкур тадбир юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ҳамда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, KfW тараққиёт банки, Силни тўхтатиш (Stop TB Partnership) ҳаракати кўмагида ташкил этилган.

⚡️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Сирдарё вилояти.
“Меҳр улаш-қон топшир” акциясига Сирдарёда старт берилди. Мазкур акция доирасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари Сирдарёда жонбозлик кўрсатиб, умид чироғи сўнаётган инсонларни умидини уйғонишига, қайта аланга олишига туртки
берди.

🔺Қашқадарё вилояти.
Қарши давлат университетида янги ташкил этилган Тиббиёт факултетининг
очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔺Тошкент вилояти.
Бўка туманидаги 15-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари вилоят ўсмирлар маркази ва туман тиббиёт бирлашмаси тор мутахассис шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан
ўтказилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
ҳудудий бошқармалари ахборот хизматлари

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлари сони 4,6 миллиондан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈225 миллион 680 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 644 мингдан зиёд киши вафот этган (15.09.2021 йил Европа вақти билан соат 16:34 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 501 419 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 316 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 12:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈226 миллион 441 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 661 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 41,066 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,316 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (21,006 миллиондан ортиқ),
🇬🇧тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,282 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (7,194 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 788 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество умерших от коронавируса людей превысило 4,6 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 225 млн 680 тысяч,
📉из них более 4 млн 644 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:34 по центральноевропейскому времени 15 сентября 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 501 419 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 316 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 12:21 часов по ташкентскому времени 16 сентября 2021 года), в мире заразилось
📈более 226 млн 441 тысяча человек,
📉из них более 4 млн 661 тысяча скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 41,066 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 33,316 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 21,006 млн),
🇬🇧на четвертом — Великобритания (7,282 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (7,194 млн).

💉Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 5 млрд 788 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЮРТИМИЗДА ҲАР ЙИЛИ 3,5 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОРДА СУНЪИЙ ГАВҲАР ИМПЛАНТАЦИЯСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Бугун юртимизда офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” мавзуида ташкил қилинган тадбир онлайн ва офлайн форматида ўтказилмоқда.

⚡️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони яна ортмоқда, кеча 630 нафарга яқин кишида касаллик қайд этилди

🔺2021 йил 16 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167268 (+624) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌65 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌14 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌51 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌18 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌56 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌123 нафари Тошкент вилоятида,
📌216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 90 нафар,
🔹Андижон вилоятида 35 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 23 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 28 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 149 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 42 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 56 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 241 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 295 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 160421 (+977) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1179 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 16 сентябрь куни 133 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25956 нафарга етди. Кеча уларнинг 525 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 21297 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 211 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда 3 ярим миллион нафардан ошиқ коронавирусга қарши аҳоли тўлиқ эмланди, Фарғона вилояти вакцинадан фойдаланиш бўйича 2 миллион дозалик маррани забт этди

🔺16 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 216 245 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 60 674 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 106 157 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 414 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 17 881 943 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 276 097 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 649 580 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 956 266 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 517 178 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (25 051 доза),
📌Наманган вилояти (21 592 доза),
📌Самарқанд вилояти (20 332 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 010 745 доза,
📌Наманган вилоятида 1 944 244 доза,
📌Андижон вилоятида 1 942 884 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда мамлакатимиз давлат ва жамият қурилишида янги тарихий босқичга қадам қўйди. Айниқса, кейинги 5 йил тиббиёт соҳаси учун ҳам туб ўзгаришлар, янгиланишлар даври бўлди.

Хусусан:
📌Бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги ортди;

📌Кўп тармоқли поликлиника ва шифохоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланди;

📌Тез тиббий ёрдам тизими қайта ташкил этилиб, молиявий таъминоти кучайтирилди;

📌Юртимизда мураккаб операцияларни ўтказиш йўлга қўйилди;

📌 Республика ихтисослашган тиббий ёрдам марказлари сони 2021 йилда 20 та, филиаллари сони 124 тага етказилди;

📌 Офтальмология соҳасида инқилобий ўзгаришлар бошланиб, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази учун янги бино барпо этилди, 147 турдаги ускуналар келтирилди;

📌“Кўнгил кўзи” уникал лойиҳаси доирасида 3 минг нафардан зиёд кўр ва кўзи ожиз болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, танлаб олинган 495 нафар боланинг 80 фоизи операция қилинди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 227 миллион нафардан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈226 миллион 236 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 654 мингдан зиёд киши вафот этган (16.09.2021 йил Европа вақти билан соат 16:18 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 527 831 янги ҳолати аниқланди.
⚫️9 331 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈227 миллион 025 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 669 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 41,229 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,347 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (21,019 миллиондан ортиқ),
🇬🇧тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,312 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (7,214 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 807 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире количество зараженных COVID-19 превысило 227 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 226 млн 236 тысяч,
📉из них более 4 млн 654 тысячи человек умерло (по состоянию на 16:18 по центральноевропейскому времени 16 сентября 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 527 831 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️9 331 больной умер.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 08:21 часов по ташкентскому времени 17 сентября 2021 года), в мире заразилось
📈более 227 млн 025 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 669 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 41,229 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 33,347 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 21,019 млн),
🇬🇧на четвертом — Великобритания (7,312 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (7,214 млн).

💉Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 5 млрд 807 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi