Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
41.5K subscribers
2.68K photos
796 videos
8 files
4.04K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Facebook саҳифамиз: facebook.com/ssvuz
Twitter саҳифаси: twitter.com/furqatsanayev
Вазирлик расмий сайти — ssv.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Болаларда коронавирус аниқланиши ҳолатлари кўпайди. Улар қандай даволанади?

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲАР “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИГА БИР КУНДА ЎРТАЧА 4700 ТА ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШМОҚДА

Шу кунларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият мураккаб бўлиб турибди. Айтиш керакки, мана шундай оғир шароитда мамлакатимиз тиббиёт ходимлари, хусусан, “Тез ёрдам” хизматининг ҳар бир бригадаси халқимизни ушбу касалликдан ҳимоя қилиш, аҳолига ўз вақтида сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туну кун хизмат қилмоқда.

Айниқса, сўнгги ҳафталарда пойтахт аҳолиси орасида “COVID-19” инфекцияси ва пневмонияга чалиниш ҳолатлари сони кескин ортиши натижасида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бригадалари тиғиз шароитда фаолият юритмоқда.

— Жорий йилнинг қарийб 7 ойи давомида шаҳар “103” хизматига коронавирусга гумон қилинган, пневмония ва “COVID-19” касаллиги тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли хасталиклар билан жами 22 мингдан зиёд чақирув келиб тушди, — дейди Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — Жумладан, июль ойининг 28 санасига қадар “Тез ёрдам” хизматига мурожаат қилган 12 минг 38 нафар катта ёшли ва 895 нафар 18 ёшгача бўлган ана шундай беморларга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Айни пайтда шаҳар “103” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 4700 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Жумладан, сўнгги 10 кун ичида (19 июлдан – 28 июлгача) 46 минг 569 та чақириқ келиб тушган бўлса, шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирус ташхиси қўйилган ва бошқа юқумли касалликлар билан 12 минг 933 нафар беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Чақириқларни таҳлил қилсак, фуқаролар асосан тана ҳароратининг ошиши, бош оғриғи, нафас олишнинг қийинлашиши, кўнгил айниши, қон босимининг кескин кўтарилиши каби симптомлар билан мурожаат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия шароитида халқимизга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш, “103” хизматини аҳолига янада яқинлаштириш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамиятга эга. Энг асосийси, бу ҳақиқатни соҳада фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимлари чуқур англаган ҳолда зиммаларидаги бурчни шараф билан адо этмоқда.

Аммо ўрни келганда аҳолимизга шуни мурожаат қилиб айтардимки, улар ҳам бугунги синовли дамларда биз тиббиёт ходимларига кўмак берсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Афсуски, айни пайтда баъзи фуқаролар истимаси салгина кўтарилса ёки боши бироз оғириб қолса дарров ваҳимага тушиб, “Тез ёрдам”га мурожаат қилмоқда. Ваҳоланки, ҳароратнинг кўтарилиши фақат коронавирус инфекцияси ёки пневмониянинг симптомигина эмас. Қолаверса, одамнинг истимаси 37-37,5 ёки 38 даражага чиқиши билан дарров аҳволи оғирлашиб қолмайди. Шу боис, халқимиз буни тўғри тушуниши, агар шундай бўлган тақдирда, энг аввало, оилавий шифокорга мурожаат қилиши ва унинг тавсияларига риоя этиши зарур.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, аҳолининг “103” хизматига мурожаатлари сони ошиб бораётганлиги сабабли жорий йил июль ойида Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати автопаркига 65 та янги автотранспорт воситаси олиб келинди ҳамда тиббиёт ходимларидан иборат қўшимча бригадалар ташкил этилди.

Шунингдек, чақириқларга ўз вақтида жавоб бериш, уларни тез тиббий ёрдам бригадаларига тезкор равишда узатиш ҳамда тармоқда бирон бир бандлик ҳолатлари кузатилмаслиги учун шаҳар “103” хизмати CALL-маркази операторлари сони қўшимча 40 нафарга оширилиб, жами 80 нафарга етказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Яна антирекорд: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 924 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 559 нафарга етди, COVID-19 дан 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌35 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌99 нафари Жиззах вилоятида,
📌29 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌35 нафари Наманган вилоятида,
📌94 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌102 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌89 нафари Фарғона вилоятида,
📌47 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида
:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 50 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 95 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 25 нафар,
🔹Навоий вилоятида 39 нафар,
🔹Наманган вилоятида 32 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 100 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 37 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 104 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 75 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 74 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 30 июль куни 559 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 10357 нафарга етди. Кеча уларнинг 296 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3571 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 70 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Кеча юртимизда коронавирусга қарши жами 238 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️30 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 238 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 168 506 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 48 959 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 21 515 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 434 689 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 804 098 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 883 370 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 747 221 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 192 413 нафарни ташкил қилмоқда.

📊30 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (27 160 доза),
📌Тошкент вилояти (24 952 доза)
📌Фарғона вилояти (24 455 доза),
📌Наманган вилояти (23 059 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 957 284 доза,
📌Наманган вилоятида 955 597 доза,
📌Андижон вилоятида 825 169 доза,
📌Самарқанд вилоятида 689 965 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌Тошкент тиббиёт академияси анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси, пойтахтимиздаги СOVID-маркази реанимация бўлими мудири Норбуви Бектемирова;
📌Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза Раҳматуллаева
иштирок этишди.

Мутахассислар эфир давомида қуйидаги каби бир неча саволларга жавоб бердилар:

СOVID-марказларида тиббиёт ходимлари қандай беморларни даволашга қийналмоқда?

Pеанимация бўлимларида, асосан, қайси ёш тоифасида ва қандай сабаб билан касалликка йўлиққан беморлар даволанмоқда?


Вакцина олишдан олдин антителани аниқлаш ёки ПЗР-тест топшириш керак, деган гап-сўзлар юрибди, бу қанчалик тўғри?

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган айрим масалаларга жавоб бериб ўтилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Унда:
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар ревматологияси буйича бош маслаҳатчи, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази даволаш ишлари буйича бош шифокор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Сабирова;
📌Республика перинатал маркази акушер – гинекологи, тиббиёт фанлари номзоди Умида Муҳаммедова
иштирок этади.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони ҳомиладор аёллар ва болалар саломатлиги, уларни коронавирусдан ҳимоя қилиш каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар томонидан коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларининг олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлиги юзасидан тавсиялар берилган.

Ҳозирги кунга қадар мажбурий вакцинация амалиёти Франция, Греция, Австралия, Италия, Латвия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда жорий этилган.

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар доирасида профилактик эмлашлар ўтказишни жорий этиши мумкинлиги назарда тутилган.

Шу билан бирга, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган (атроф-дагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга мазкур розиликсиз тиббий ёрдам кўрсатилиши бундан мустасно).

Бироқ ушбу Қонунда юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги юзасидан норма мавжуд эмас.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликда юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлашдан бош тортган шахсларга нисбатан чеклов чоралари назарда тутилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

биринчидан, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;

иккинчидан, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.


Қонуннинг қабул қилиниши натижасида коронавирус инфекциясининг янги тўлқинларининг олдини олиш учун аҳоли ўртасида оммавий вакцинацияни ташкил этишнинг қонуний асослари янада мустаҳкамланади ҳамда юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлаш ўтказишни жорий этиш юзасидан амалдаги қонунчиликдаги мавжуд зиддиятлар бартараф этилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кирадими?

ССВ Матбуот хизмати
нинг бу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Аслида икки томонлама пневмония келиб чиқишида вирус, бактериялар ёки замбуруғлар сабабчи бўлади.Улар келтириб чиқарадиган икки томонлама пневмония касаллиги шу келтириб чиқарувчи инфекция юқиш йўлларига қараб юқумли ҳисобланади.

Ҳозирда вирус касалликлари долзарб бўлиб қолгани боис, биз ҳаво томчи орқали юқувчи касалликлардан кўпроқ хавотирланишни бошладик.

Аслида бактериялар, замбуруғлар ва оддий ҳужайрали паразитлар ҳам ўз ўрнида юқумли ҳисобланади. Уларнинг юқиш йўли ҳаво томчи орқали бўлмаслиги мумкин, лекин организмга тушган бундай инфекция турлари пневмония каби ўткир касалликларни келтириб чиқаради.
Ёки паразитлар инсон организми иммун тизими пасайишини кутиб ётади. Иммун тизими пасайса, бу инфекция жойлашган аъзосини жароҳатлаб, касаллик чақиради.

Шу боис, биз доимий равишда инфекциялардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишимиз, соғлом турмуш тарзини юритган ҳолда тўғри ва муқобил овқатланишимиз, енгил жисмоний фаолликни доим бажариб юришимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 889 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 512 нафарга етди, COVID-19 дан 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 31 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 130216 (+889) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌35 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌97 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌93 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌76 нафари Фарғона вилоятида,
📌53 нафари Хоразм вилоятида,
📌95 нафари Тошкент вилоятида,
📌132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 512 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
🔹Андижон вилоятида 152 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
🔹Наманган вилоятида 31 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 82 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 33 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 95 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 77 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 60 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 75 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123995 (+831) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 880 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 31 июль куни 512 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 10869 нафарга етди. Кеча уларнинг 363 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3934 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 73 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда 1 миллион 211 минг нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️31 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 247 059 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 183 860 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 46 090 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 17 109 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 681 748 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 987 958 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 929 460 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 764 330 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 211 019 нафарни ташкил қилмоқда.

📊31 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (28 776 доза),
📌 Тошкент вилояти (27 889 доза),
📌Фарғона вилояти (27 085 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 984 369 доза,
📌 Наманган вилоятида 977 069 доза,
📌Андижон вилоятида 853 945 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Кеча юртимизда 863 нафар кишида коронавирус, 498 нафар кишида пневмония аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131079 (+863) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌32 нафари Андижон вилоятида,
📌23 нафари Бухоро вилоятида,
📌92 нафари Жиззах вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌89 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌91 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌89 нафари Фарғона вилоятида,
📌49 нафари Хоразм вилоятида,
📌95 нафари Тошкент вилоятида,
📌105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 498 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 125 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
🔹Навоий вилоятида 26 нафар,
🔹Наманган вилоятида 28 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 65 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 77 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 95 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 74 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 124728 (+733) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 1 август куни 498 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 11367 нафарга етди. Кеча уларнинг 319 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4253 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 76 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Президент матбуот котиби: "Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмланган"

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказиб келинаётган анъанавий брифингда президент вакцина қабул қилганига оид маълумот берди.

Давлатимиз раҳбари масъулиятли фуқаро сифатида вакцинация жараёнига жиддий қараганлар ва эмланиш муолажаларини тўла қабул қилиб бўлганлар. Президентимиз вакцина қабул қилаётган вақтларида Ўзбекистонда учта вакцина бўйича эмлаш олиб борилаётганди, булар Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқилган вакцина, “Спутник V” ва “AstraZeneca” вакциналари эди. Давлат раҳбари шу вакциналардан бирини қабул қилган.

Айни пайтда республикамизда вакцинация жараёни жадал давом эттирилмоқда. Президентимиз халқпарвар раҳбар сифатида фуқароларни эмланишга даъват этади, — деди Шерзод Асадов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар ревматологияси бўйича бош маслаҳатчи, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Сабирова;

📌Республика перинатал маркази акушер-гинекологи, тиббиёт фанлари номзоди Умида Муҳаммедова иштирок этди.

Мутахассислар эфир давомида қуйидаги каби бир неча саволларга жавоб бердилар:

Ҳомиладор аёллар ва болалар коронавирус инфекциясидан қандай даволанади?

Ҳомиладор аёллар ва болаларга “COVID-19” инфекцияси юқмаслиги учун қандай профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Коронавирус инфекцияси билан оғриган аёлдан соғлом бола дунёга келадими ёки гўдакка ҳам она қорнидаги пайтида касаллик юқадими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Унда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев иштирок этади.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони вакцинация жараёнлари билан боғлиқ асосли ва асоссиз миш-мишлар, эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
БОЛАЛАР ОРАСИДА КЎЗОЙНАК ТАҚУВЧИЛАР НЕГА КЎПАЙИБ БОРМОҚДА?

ССВ Матубот хизматининг кўзойнаклар ва улардан фойдаланиш ҳақидаги саволларига Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов жавоб берди:

– Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу бир томондан эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқдир. Шу туфайли уларда кўриш нуқсонлари ўз вақтида аниқланади.

Иккинчи томондан, кўзга барвақт зўриқиш келиши (масалан, мобиль телефонга кўп тикилиш, соатлаб телевизор экрани олдида ўтириш туфайли) мактаб ёшидаги ва мактабгача ёшдаги болаларда яқиндан ва узоқни кўролмаслик авж олишига олиб келмоқда. Бундай вақтда нотўғри танланган кўзойнак кўз оптик тизимининг меъёрий ривожланишини издан чиқаради ва кўриш фаолиятига зарар етказиши ҳам мумкин.

Тўғри танланган кўзойнак кишига катта ёрдам беради, яъни атрофдаги нарсаларни яхшироқ кўришига имкон яратади. Ҳатто кейинчалик кўриш қувватини тиклаши ҳам кузатилган. Яхши танланган гардиш юз кўринишини бузмайди, уни бир қадар чиройли курсатади.

– Кўзойнакнинг юз тузилишига мувофиқ бўлиши саломатлик учун қанчалик фойдали?

– Кўзойнак танлашда гардишнинг яхши ўрнашганлигига эътибор бериш керак. Кишиларнинг юз тузилиши турлича бўлганлиги сабабли гоҳо юзга мос келадиган гардишни танлаш кийин. Демак, гардишни, албатта, мутахассис танлаб бериши лозим.

Гардиш бурун ва қулоқни оғритмаслиги ва шу билан бирга ойнакларнинг кўзга нисбатан тўғри жойлашувини таъминлаши ҳамда кўз қорачиғи орасидаги масофага мос келиши керак.

Ҳимоя кўзойнаклари қулай ва енгил бўлиши лозим. Кўзни жуда ўткир нурдан ҳимоя қилиш учун кўнғир, кўк, сарғимтир, кулранг ёки яшил кулранг ойнакли кўзойнаклар қўлланилади.

Заҳарли буғ ва газлар бор жойда ишлайдиганлар учун ярим ниқобли ёки противогазли кўзойнаклар ишлатилади. Ҳимоя кўзойнагини, албатта, мутахассис шифокор иштирокида танлаш керак. Бундай кўзойнакни ишдан кейин тоза латта билан артиб қутичага ёки махсус ниқобга солиб қўйган маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ВАКЦИНА ОЛИШИ МУМКИНМИ?

Ушбу саволга ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев томонидан жавоб берилди:

— Маълумки, бугунги кунда “COVID-19” инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтиб, баъзида аянчли ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.

Шу боис, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланди.

Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим бўлади. Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапия курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур. Хўш, нима учун?

Сабаби, кимё ёки нур терапия мураккаб тиббий муолажа ҳисобланиб, у инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганда, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакция – антителалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади.

Шу боис ҳам мутахассислар ўсма хасталикларига чалинган инсонларни кимё ёки нур терапиядан аввал эмланишини маслаҳат беради. Бу билан махсус терапия сабабли иммунитет кучсизланган вақтда беморнинг “COVID-19” инфекциясига чалиниш хавфи пасаяди.

Демак, тўғридан-тўғри кўрсатма шуки, онкологик касалликларга чалинган инсонларнинг коронавирус инфекциясини енгил ўтказиши учун ҳам вакцинация қилиниши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ПЗР-тест натижаларини қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш учун жазо муқаррар

Маълум бўлишича, ҳозирда мамлакатимиз фуқароларининг хорижга чиқиш олдидан лицензияга эга бўлмаган лабораториялардан “COVID-19” учун қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиб олиш ҳоллари кузатилмоқда.

Аэропортда ёки қўшни мамлакатлар билан чегарадош ҳудудларда ушбу тестларнинг QR-кодлари текширилганда, қалбаки экани аниқланмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатдан чиқиб кетиш учун фақатгина жўнаш вақтидан 72 соат олдин амалга оширилган ПЗР-тестининг “салбий” натижаси ўз кучига эга бўлади.

Юртимиз ҳудудидаги ПЗР-тест топшириш учун лицензияга эга бўлган лабораториялар рўйхати Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида тақдим этилган
(https://ssv.uz/uz/menu/covid-19).

Шу боис, фуқароларимиздан бу борада эътиборлироқ бўлишни ва қуйида келтирилган тест натижалари оригиналини қалбакисидан ажратишни ҳамда қалбаки натижаларни сотиб олмасликларини сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолатлар аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий иш қўзғатилади.

Ҳамюртларимиз қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиб олиб, Ўзбекистон чегарасидан чиқиб кетган тақдирда ҳам ўзга давлат аэропортларида қўлга тушиб, қайтиб депорт қилинади. Шу билан бирга, улар жиноий жавобгарликка ҳам тортилади.

Шунингдек, Россияга Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган фуқаролар учун 2021 йилнинг 1 сентябридан “Путешествую без COVID” (“COVID”сиз саёҳат қиламан”) иловасидан фойдаланиш мажбурий бўлади. Илованинг функционаллиги шундаки, у Россиядаги масъул шахсларга ҳам ҳар қандай смартфонда стандарт QR-код ёрдамида тест натижаларини текшириш имконини беради.

Ушбу илова ҳам мамлакатимизда тасдиқланган лабораториялар рўйхатини ўз ичига олади. Тест натижалари ва уларнинг QR-кодларини фуқароларнинг ўзлари бевосита иловада сақлаб қолиш имкониятига эга бўладилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧДА БИР ТУРДАГИ, КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА ЯНА БИР БОШҚА НОМДАГИ ВАКЦИНА БИЛАН ЭМЛАНСА БЎЛАДИМИ?

Ушбу саволга ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев томонидан жавоб берилди:

— Қайси вакцинани олишдан қатъи назар, уларнинг бажарадиган вазифаси бир хил. “Фақатгина фалон вакцинадан оламан”, деб кутиб туриш энг хато йўл ҳисобланади.

Барча вакцинанинг ишлаш механизми бир хил: вирусдан инсон ҳужайрасига ёпишиб оладиган оқсил ажратиб олиниб, бу намуна орқали инсон ҳужайраларида вирусга қарши антителоларни шакллантиришдир.

Вакцина қаерда ишлаб чиқарилган бўлмасин, унинг вазифаси организмда ана шу антитаначаларни пайдо қилишдир.

Баъзилар “Биринчи босқичда ўзбек-хитой вакцинасини олгандим, иккинчи босқичда Moderna олсам бўладими", деган саволлар билан мурожаат қилмоқда. Агар ўзбек-хитой вакцинасида эмлаш амалга оширилган бўлса, бу 3 босқичда бўлади. Юртимизга келтирилган бошқа барча вакциналар 2 босқичда амалга оширилади. Бу вакциналар билан эмлашнинг ҳар бир босқичида алоҳида илмий текширувлар ўтказилган. Босқичлар кетма-кетлиги сақлансагина тўлиқ эмланиш амалга оширилган, деб хулоса қилинади.

Лекин бугун фанга бир вацинани бошқаси билан қўшиб эмлаш нима оқибатга олиб келиши тўғрисида маълумот йўқ.

Шунинг учун ўзбошимчалик билан қарор қабул қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Бир неча хил вакцина билан эмланиш натижасида ножўя таъсирлар кўриниши хавфи бор. Шу сабабли юртдошларимиздан ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

❗️Аммо кимдир бошқа вакцина билан эмланишни истаса, бир вакцинанинг тўлиқ дозаларини қабул қилганидан 6 ой ўтгач, бошқа истаган вакцина билан бир марта эмланиш орқали аввал шаклланган антителолар миқдорини сақлаб туриши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi