Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.15K photos
2.38K videos
46 files
9.95K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланиш арафасида.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этувчилар:

Фурқат Санаев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи;

Ботир Қурбонов,
Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари;

Нурмат Атабеков,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари;

Малика Қудратхўжаева,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Вазирлик тизимида пандемия даврида 10 млнга яқин ПЗР тест ўтказилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалари” мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековнинг таъкидланишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мавсум бошидан бошлаб бугунги кунга қадар 9 553 247 та ПЗР-тест синовлари ўтказилди. ПЗР-тест таҳлили натижаси мусбат чиққан тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда даволаш ишлари ташкил этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuokotibi
Жами 5 милиион 400 минг доза коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиб келинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда таъкидланишича, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар доирасида аҳолини оммавий коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг бугунги кунигача юртимизга жами 5 400 000 доза коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиб келинди ва тақсимот орқали ҳудудларга тарқатилди.

Жорий йилнинг 10 июнь ҳолатига жами 2 529 608 доза коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш тадбирлари ўтказилди, шундан 646 116 дозаси AstraZeneca вакцинаси билан, 1 766 811 дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ва 116681 дозаси “СПУТНИК-V” вакцинаси билан аҳоли эмланди.

Анжуманда Ўзбекистон ва дунёда коронавирус инфекцияси бўйича вазият, аҳолини оммавий эмлашнинг самарадорлиги, касалликнинг олдини олишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар бўйича маълумотлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжуманини жонли эфирда томоша қилинг:
📹https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Эмлаш тадбирларида фойдаланиладиган зарурий сарфловчи воситаларни харид қилиш учун 6,7 миллиард сўм маблағ ажратилган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов айтишича, эмлаш тадбирларини талаб даражасида ўтказиш учун Санитария–эпидемиология хизматининг ҳисоб-китоблари асосида зарурий сарфловчи воситаларни харид қилиш учун 6 782 300 200 сўм маблағ ажратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига кўра, эмлаш тадбирларнинг бажарилиши санитария-эпидемиология хизматида ташкил этилган штаб томонидан доимий назорат қилиниб, мувофиқлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Эмлаш жараёнида 4356 нафар шифокор қатнашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, GAVI (Global Alliance on Vaaccination and Immunization) халқаро ташкилотининг “Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш” дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен, 16 та енгил автотранспорт воситалари қабул қилиниб, эмлаш жараёнида фаол ишлатилмоқда.

Эмлаш жараёнида қатнашаётган 4356 нафар шифокор ҳамда 11539 нафар ўрта тиббиёт ходими “Хавфсиз иммунизация” дастури бўйича ўқитилган.

COVID-19гa қарши вакциналарни қўллаш бўйича 10 миллион нусха тарғибот материаллари ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида чоп этилиб, улардан ҳозирда тиббиёт ходимлари ва аҳоли фойдаланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
МАҚСАД – АҲОЛИНИ ТИББИЁТДАН ВА БУГУНГИ ИСЛОҲОТЛАРДАН РОЗИ ҚИЛИШ

Мамлакатимиз ҳудудларида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижроси билан яқиндан танишиш, бу борадаги муҳим вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишини янада жадаллаштириш, давлатимиз раҳбарининг тиббиётга оид Фармон ва қарорларида белгилаб қўйилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов бошчилигидаги гуруҳ Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафарнинг дастлабки куни вазирнинг биринчи ўринбосари вазирлик бошқарма бошлиғи Баҳром Игамбердиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Маҳмудова ҳамроҳлигида вилоятдаги Шароф Рашидов ва Зомин туманларидаги бир қатор тиббиёт муасасалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Баҳром Игамбердиевнинг Зомин туманидаги Қудуқча МФЙда ўтказилган сайёр қабули давомида бу ерда ташкил этилган тиббий кўриклар жараёнини кўздан кечирди.

Аҳоли билан мулоқот қилиб, фуқароларнинг тиббиётга бўлган муносабатларини ўрганди.

Шу ернинг ўзида мутасаддиларга тиббиёт ходимлари олдида турган энг муҳим вазифалар ҳақида гапириб, уларни ишларга виждонан ёндашиб, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, аҳолининг тиббиётдан ва бугунги ислоҳотлардан рози қилиш учун бор билим, куч ва маҳоратларини ишга солишга даъват этди.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Хатлон вилоятининг Қубодиён туманида Ўзбекистон томонидан қурилган 250 ўринли кўп тармоқли шифохона тантанали очилди.

Душанбеда ўтаётган тадбирлар орасида
Kun.uz мухбири Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев билан суҳбатлашди.

Батафсил 👉🏻https://kun.uz/30921899

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акциясининг навбатдаги манзили — Андижон вилояти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз ҳудудларида ўтказиб келинаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси ҳозирда Андижон вилоятида ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу акция аввал Наманган, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилди. Мазкур йирик акция ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг ижро ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳолига юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.

Акция доирасида малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етук мутахассислари Андижон вилоятига сафарбар қилинди. Шу билан бирга, маҳаллий тиббиёт ходимлари ҳам жараёнларда иштирок этмоқдалар.

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтаётган акцияни ташкиллаштириш учун Андижонда бўлиб турган мутахассислар орасида инфекционист, эпидемиолог, терапевт, невропатолог, анестезиолог, болалар анестезиологи, реаниматолог, педиатр, онколог, дерматолог, оториноларинголог, акушер-гинеколог, уролог, хирург, офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, травматолог, фтизиатр, пульмонолог, нейрохирург, нарколог, нефролог, аллерголог, гематолог каби ўз соҳасининг усталари бор.

Текширувлар маҳаллабай кесимда ўтказилиб, ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланади.

Акция давомида бир қанча жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, эндопротезлаш, буйрак трансплантацияси каби энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли муассасаларида амалга оширилиши мўлжалланган.

Жумладан, акция доирасида Андижон вилоят силга қарши кураш диспансерида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази профессори П.Назиров бошчилигида марказ мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар иштирокида диспансерда даволанаётган 55 ёшли бемор М.М.да орқа мия фаолияти ва умуртқа поғонаси фаолиятини тиклаш мақсадида мураккаб юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Айтиш лозимки, операциядан аввал бемор кўкрак умуртқаларидаги доимий оғриқ, оғриқларнинг тана ҳаракатлари вақтида кучайиши ҳамда иккала томон қовурғалар, бел ва оёқларга тарқалиши, оёқларда фалажлик хисобига юра олмасликдан азият чекаётган эди.

Вақтида амалга оширилган мазкур жарроҳлик операцияси натижасида бемор оёқларида сезгилар ва бармоқларда енгил ҳаракатлар пайдо бўлди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, беморнинг бир умр тўшакка михланиб, ногирон бўлиб қолишининг олди олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирусдан касалланишлар 103 мингдан, касалликдан соғайганлар 99 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 11 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103206 (+314) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌17 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌42 нафари Тошкент вилоятида,
📌172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 46 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99152 (+229) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 705 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3349 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Учта вилоятда эмлаш кўрсаткичи 300 минг дозадан ошди

❗️11 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 43380 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20279 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 15016 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 8085 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2572988 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1572101 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 960670 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 40217 нафарни ташкил қилди.

📊11 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (6709 доза),
📌Андижон вилояти (5537 доза)
📌Фарғона вилояти (4944 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 308288 доза,
📌Андижон вилоятида 301289 доза,
📌 Наманган вилоятида 300418 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИК:
Турлари, афзалликлари, энг кўп ўтказилаётган муолажалар

Ҳаёт бир текис эмас. Баъзан турли ташқи омиллар сабаб инсон тан жароҳати олиши ёки туғма нуқсонлар билан туғилиши мумкин. Бу эса ташқи кўринишда ноқислик ва органлар функционал етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин. Бундай пайтда пластик жарроҳлик амалиёти орқали инсон ўз саломатлигини тиклаш имконига эга бўлади. Бу эса ушбу соҳа тиббиётнинг муҳим йўналиши эканидан далолат беради.
Хўш, мазкур амалиётнинг муҳимлиги нимада? Унинг қандай турлари бор?

CCВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоировдан жавоб олди.

— Пластик жарроҳлик амалиёти ўзи нима? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Маълумки, кўпчилик инсонлар ташқи кўринишидаги нуқсонлар туфайли руҳий зўриқиш (стресс)га тушиб, одамлардан, жамиятдан ўзини четга торта бошлайди. Пластик жарроҳлик амалиёти эса ана шундай шахсларни жамиятга қайтариб, уларни аввалгидек ҳаёт кечиришига яқиндан кўмаклашади.

Шу боис, бу соҳани янада ривожлантириш, унинг тармоқларини кенгайтириш зарур. Яъни, бу соҳа фақатгина гўзал бўлиш истагидаги аёлларнинг орзулари ушалишига ёрдам берибгина қолмай, балки кимнингдир ташқи кўриниши ёки танасига етган турли жароҳатлардан кейинги асоратларни даволаш, куйишдан кейинги келоид чандиқлар ва функционал етишмовчиликларни бартараф этиш ҳамда туғма нуқсонлар билан туғилган болаларни даволашда ўрни беқиёс.

Пластик жарроҳликда тўқималарнинг жойи ўзгартирилиши, бемор танасининг бошқа қисмидан олинган тўқималар кўчириб ўтказилиши, бемор тўқималари ва организмига ёт, бироқ унга безарар бўлган (металл, пластмасса, синтетик тола)лар имплантация қилиниши мумкин.

— Пластик жарроҳлик амалиёти нечта йўналишда бажарилади?

— Бугунги кунда пластик жарроҳлик 2 та йўналиш бўйича амалга оширилади. Улар пластик реконструктив жарроҳлик ва пластик эстетик жарроҳликка бўлинади.

Реконструктив пластик жарроҳлик амалиёти туғма ва орттирилган нуқсонлар — бош суяги аномалияси, юқори ва пастки жағларнинг туғма ва орттирилган деформациялари, куйиш, автоҳалокат, оғир касаллик сабабли орттирилган нуқсон ва деформациялар оқибатларини бартараф этиш, тўғрилаш, тана аъзоларига маълум вазифаларини қайтариш мақсадида амалга оширилади.

Эстетик пластик жарроҳлик амалиёти эса асосан юз ва тананинг йиллар ўтиши мобайнида ривожланган эстетик етишмовчиликларини бартараф қилишга ёрдам беради.

— Бугунги кунда қандай пластик жарроҳлик амалиётлари кўп ўтказилмоқда?

— Пешона ва бўйин терисини торттириш, бурун, ияк ва қулоқларни коррекция қилиш, қорин ва бел соҳасида липосакция, блефаропластика, қошлар пластикаси, қўлларни ёшартириш каби пластик жарроҳлик амалиётлари нисбатан кўп ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Йил бошидан бери коронавирус қанча кишида тасдиқланди?

Мана, бир йилдан ортиқ вақтдан бери коронавирус юртдошларимиз саломатлигига хавф солиб келмоқда. 2021 йилнинг 1 январидан июнь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар бўлган беш ойдан ошиқ вақт мобайнида неча кишида коронавирус инфекцияси аниқланди?

Маълумки, пандемия бошлангандан буён ССВ Матбуот хизмати юртимизда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ кунлик статистик маълумотларни эълон қилиб келмоқда. Ушбу статистикага кўра, 2021 йилнинг 1 январигача 77 182 нафар фуқаро коронавирус билан касалланган бўлса, 2021 йил 10 июнь ҳолатига кўра, 102 892 нафар беморда коронавирус аниқланганини кўриш мумкин. Ўтган беш ойдан ошиқ вақт мобайнида 25 710 нафар фуқаро касалликка чалинган.

Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери касалланганлар кўрсаткичи қуйидагича:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 413 нафар,
🔹Андижон вилоятида 522 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 431 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 436 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 339 нафар,
🔹Навоий вилоятида 189 нафар,
🔹Наманган вилоятида 411 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 2735 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 344 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 282 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 537 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 485 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3819 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 14 767 нафар нафар юртдошимизда коронавирус тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Йил бошидан бери неча киши коронавирусдан соғайди?

Пандемия бошлангандан буён ССВ Матбуот хизмати юртимизда коронавирусдан соғайиш билан боғлиқ кунлик статистик маълумотларни эълон қилиб келмоқда. Ушбу статистикага кўра, 2021 йил 1 январгача 75 244 нафар фуқаро коронавирусдан соғайган бўлса, 2021 йил 10 июнь ҳолатига кўра, 98 923 нафар бемор касалликдан тузалганини кўриш мумкин. Йил бошидан бери, ўтган беш ой ичида 23 679 нафар фуқаро инфекциядан фориғ бўлган.

Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи қуйидагича:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 369 нафар,
🔹Андижон вилоятида 514 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 400 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 384 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 274 нафар,
🔹Навоий вилоятида 177 нафар,
🔹Наманган вилоятида 433 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 2613 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 284 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 239 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 506 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 461 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3277 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 13 748 нафар нафар юртдошимиз коронавирусдан тузалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳалигача таҳликали бўлиб қолмоқда. Вирус хавфи сабаб қарийб бир ярим йилдан бери инсоният одатий ҳаёт тарзидан воз кечиб, тиббий ниқобда ва ўзаро масофа сақлаб яшаб келмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу вазиятда касалликдан халос бўлиш учун энг мақбул йўл вакцинация ҳисобланади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 304 нафар касаллик қайд этилди, 3 нафар бемор вафот етди

🔺2021 йил 12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103510 (+304) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌18 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌59 нафари Тошкент вилоятида,
📌127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 30 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99416 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 708 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3386 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда жами эмлаш кўрсаткичи 2,6 миллион дозадан ошди

❗️12 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 36706 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14484 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 15077 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 7145 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2609694 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1586585 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 975747 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 47362 нафарни ташкил қилди.

📊12 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (5396 доза),
📌Тошкент вилояти (5307 доза)
📌Андижон вилояти (3725 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 311798 доза,
📌Андижон вилоятида 305014 доза,
📌Наманган вилоятида 303782 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ЭСТЕТИК ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИНИНГ САЛОМАТЛИККА ЗАРАРИ БОРМИ?

CCВ Матбуот хизматининг пластик жарроҳлик ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоиров жавоб берди.

— Бугунги кунда аёллар ўртасида эстетик жарроҳлик амалиётига қизиқиш юқори, — дейди Б.Тоиров. — Бироқ ҳар қандай тиббий муолажадан олдин бўлганидек, пластик жарроҳликда ҳам шифокор ҳар бир бемор билан индивидуал тарзда суҳбат ўтказиши лозим.

Суҳбатда унга операция жараёнининг кечиши, оғриқсизлантириш услуллари, қилинган амалиёт қанчалик натижа бериши ва кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тушунтирилади.

Айрим мураккаб операциялар бир неча босқичда ўтказилиши боис бемор ва унинг яқин қариндошлари бунга руҳий тайёр бўлиши зарур. Агар ҳар бир муолажа етук мутахассислар томонидан бажарилса, операциядан сўнг деярли ҳеч қандай салбий ўзгариш кузатилмайди.

— Пластик жарроҳлик амалиётидан аввал бемор қандай тиббий текширувлардан ўтади ҳамда операциядан сўнг нималарга эътибор бериш лозим?

— Ҳар бир пластик операциядан олдин беморлар тўлиқ клиник ва лаборатор текширувлардан ўтади. Агар текширув жараёнида қўшимча патологиялар аниқланса, операция тор доирадаги мутахассислар, яъни терапевт, педиатр, анестезиолог, эндокринолог, психолог кўригидан сўнг амалга оширилади.

Бемор биринчи навбатда жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Масалан, айримлар танасида операциядан сўнг йиринглаш кузатилиши мумкин.

Қолаверса, инфекциянинг организмга тушиши оқибатида соғлом тўқималар яллиғланади. Баъзи ҳолларда эса йиринг ўрни чандиғ бўлиб қолиши мумкин. Шу боис, бемор шифокор кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилиши, ҳар бир муолажани у билан бамаслаҳат амалга ошириши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Қорақалпоғистон филиали очилди

Ихтисослаштирилган тиббий хизматларни чекка ҳудудларга етказишга оид давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ва қарорлари асосида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Қорақалпоғистон филиали очилди.

Бундан кўзланган асосий мақсадлар — сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги касалликлари бўйича жойларда аҳолига юқори малакали ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни ҳудудлар бўйича чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш ва ҳудудларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, хасталикларнинг олдини олиш, касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий усулларини жойларда амалиётга татбиқ этишдир. Шунингдек, касалликларни реабилитация қилиш чора-тадбирларини ўтказиш ва кучайтириш, марказнинг малакали мутахассислари томонидан сайёр консультациялар, маҳорат дарслари ва семинарларни, юқори технологик хирургик амалиётларни мунтазам амалга ошириш ҳисобланади.

Нукус шаҳридаги У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида мазкур филиалнинг очилиш маросими бўлиб ўтиб, унда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди.

Очилиш маросими давомида меҳмонлар филиалда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг биринчи шифокори бўлган У.Холмуродов номидаги музей билан яқиндан танишдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Андижонда йил бошидан бери 300 нафарга яқин беморда мураккаб юқори технологик операциялар ўтказилди

Мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига яқинлаштириш, саломатлигида муаммоси бор аҳоли қатламларининг даволаниш учун пойтахтга келиш эҳтиёжини йўқотиш мақсадида жойларда тиббий кўриклар ва даволаш муолажаларини ташкил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Андижон вилоятига йил бошидан бери 17 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 189 нафар малакали мутахассислари сафарбар қилинган бўлиб, улар томонидан 2 200 нафарга яқин фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Пойтахтлик етук мутахассислар вилоят даволаш-профилактика муассасалари ва шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларининг тиббиёт ходимлари учун 400 дан ортиқ маҳорат дарслари ўтказди.

Эътиборли жиҳати, 300 нафарга яқин беморларда мураккаб юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилиши натижасида уларнинг операция учун пойтахтга келиш эҳтиёжи йўқолди.

Жумладан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари болаларда туғма ва катталарда орттирилган юрак нуқсони ташхиси бўлган беморларда 35 та мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказди.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг етук мутахассислари 7 нафар беморларда бош мия ўсмаларини олиш операциялари амалга оширилди.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказидан шифокорлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида 425 нафар кардиологик, ревматологик, гастроентерологик ва пульмонологик хасталиклари мавжуд оғир беморларни кўрикдан ўтказиб, керакли тавсиялар берди.

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказидан малакали мутахассислар эса болаларда ва катталарда учрайдиган сурункали миелобластлейкоз ташхисли 35 нафар беморларга керакли маслаҳатлар бериб, ушбу хасталикни даволашда муҳим бўлган дори воситаси билан уларни таъминлади. Шунингдек, гемофилия ташхиси бўлган беморларга ҳам керакли дорилар тарқатилди. 114 нафар бемор болаларнинг оналарига хаста фарзандини парваришлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилгани ҳам аҳамиятга эга.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказидан вилоятга ташриф буюрган мутахассислар маҳаллий шифокорлар учун коронарография текшируви ва стентлаш амалиёти бўйича маҳорат дарсларини ўтказиб, вилоятда ушбу усуллар амалиётга жорий этилди. Андижонда 114 нафар беморда коронарография текшируви ўтказилди ва 98 нафар беморда стентлаш амалиёти амалга оширилди, 10 нафар беморга эса электрокардиостимулятор ўрнатилди.

Андижонга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказидан борган мутахассислар 156 нафар беморларни консультация қилиб, вилоят эндокринология диспансерида 4 нафар беморда мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказди.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг етук шифокорлари чаноқ сон суяги кооксоатрози ташхисли беморларда эндопротезлаш амалиёти ўтказишмоқда. Шу кунга қадар 200 нафарга яқин беморларда эндопротезлаш амалга оширилди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари саъй-ҳаракати билан вилоятдаги ушбу йўналишдаги диспансерда онкологик касалликларни даволашда янги усуллардан бўлган лапароскопик йўл билан мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, қорин парда аъзолари ва қорин парда орти аъзоларидан биопсия олиш, бачадон экстрипацияси амалиёти, онкомаркёрларни аниқлаш усули ҳам йўлга қўйилиши натижасида беморларнинг пойтахтга ва бошқа вилоятларга боришига эҳтиёж қолмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi