Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.15K photos
2.38K videos
46 files
9.95K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пинктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан 2020 йил 25 декабрдан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олиши сўралади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Шу йилнинг 11 ойи давомида «тез ёрдам» хизматига 10 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган

Мамлакатимизда шаклланган шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. 2019 йилда йил давомида «103» хизмати 10 миллионга яқин чақириқни қабул қилинган бўлса, бу йилнинг 11 ойи давомида бу кўрсаткич 10 миллиондан ошди.

Шундан ушбу йилда энг кўп чақириқлар Фарғона, Андижон, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда (1 миллиондан ортиқ) келиб тушган бўлиб, энг кам мурожаат Навоий вилоятида (297 мингдан ортиқ) кузатилган.

Бу йилги мурожаатлар сони сезиларли ошганлигини пандемия шароити билан боғлаш мумкин. Чунки карантин даврида «COVID-19» ни юқтириш хавфи туфайли уйдан чиқишни афзал кўрмаганларнинг аксарияти «тез ёрдам»га қўнғироқ қилишди.

Қолаверса, шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматлари тизимида сall-марказлар ташкил этилиб, у ерда шифокорлар ҳам фаолият юритиши ва лозим бўлганида беморларга «тез ёрдам» машинаси етиб келгунича телефон орқали консультация қилиб, унинг ёнидаги инсонга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар бериб, беморнинг ҳаётини қутқариб қолишга кўмаклашиши аҳоли саломатлигини муҳофазалашда муҳим омил бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"103" хизмати ходимининг карантин давридаги машаққатли ҳаётидан бир лавҳа. "Тез ёрдам кеч келади...", "Талабга жавоб бермайди..." дейдиганлар учун. Бир касбни танлаётганда инсон унинг қийинчиликларини ҳам бўйнига олади. Аммо шундай дақиқалар бўладики, касб бурчи ва фарзандлик бурчи тўқнаш келади... Юқоридаги лавҳа айнан шу ҳақда.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Уйқусизлик касалликми?

Ярим тунда тўсатдан уйқунинг бузилиши ёки тонггача уйқу келмасилиги ҳар бир инсон ҳаётида учрайдиган оддий ҳолат. Аммо бунинг сурункали давом этиши кишини ташвишга солади. Хўш, уйқусизлик ҳам касалликми? Унинг қандай белги ва даволаш усуллари бор? ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига тиббиёт фанлари доктори Дониёр Алимов жавоб беради.

— Уйқусизлик қандай касаллик ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

— Тунги уйқу маромининг бузилиши, кам ёки юзаки ухлаш, уйқу келмаслиги, бевақт уйғонавериш, шунингдек, жуда эрта уйқу ўчиб кетиши ва бошқа ҳолатлар касаллик белгисидир. Тиббиётда бу хасталик “Инсомния” деб ҳам аталади.

Баъзи одамларда уйқу болалигидан бузиладиган бўлади, масалан, у ирсий ёки илк ёшда бошдан кечирилган баъзи касалликлар, нерв тизими, бош миянинг шикастланиши оқибатида келиб чиқан бўлиши мумкин.

Уйқусизлик кўпинча нерв тизимининг кучли руҳий, эмоционал шикастлари, невроз, психоз, бош миянинг органик касалликлари(айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар(буйрак, жигар, қалқонсимон без) касалликлари билан боғлиқ нерв тизимининг функционал бузилишларида учрайди.

Уйқусизлик ётадиган жойнинг ноқулай бўлиши, бирор нарсадан кучли ҳаяжонланиш, бирорта касалликнинг бошланиш белгиси бўлиши ҳам мумкин. Агар уйқусизлик нохуш кечинмалар, толиқиш, ухлаш маромининг бузилишидан (функционал уйқусизлик) келиб чиққан бўлса, у қайта тикланади. Бунинг учун ҳар куни бир вақтда одатдаги шароитда ётиш, яхши хаёллар суриш лозим.

— Соғлом одамларда ҳам уйқу бузилиши мумкинми?

— Соғлом одамларда уйқусизликни келтириб чиқарувчи асосий омил асабийлашиш ҳисобланади. Ухлашдан олдин қанча кўп хавотирли, хотиржамликни бузадиган воқеа-ҳодисалар ҳақида ўйлаган ёки уларнинг бевосита иштирокчисига айланган одамлар уйқусизлик билан ҳам курашиб чиқишга мажбур бўладилар. Чунки асаббузарлик, хавотирланиш одамни сергаклантиради. Бу эса уйқунинг “душмани” ҳисобланади.

Айрим кишилар ухлашдан олдин меъёридан ортиқ овқатланадилар. Натижада овқат ҳазм қилиш тизими зўриқади. Бу эса руҳий хотиржамликка путур етказади.

Шунингдек, ётоқдаги эътиборни ўзига жалб қилувчи, ёруғлик тарқатувчи буюмлар ҳам бедорликни келтириб чиқаради. Чунки бундай буюмлар инсонни чалғитибгина қолмай, мия фаолиятини фаоллашишга сабаб бўлади.

Одатий тартибнинг бузилиши ҳам уйқусизликни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, ҳафтанинг иш кунлари одамлар танасидаги ҳаётий қувват — энергияни кўпроқ сарфлаб, ҳолдан тоядилар. Бу эса уларнинг тез ухлаб қолишларига сабаб бўлади. Дам олиш кунлари эса дангасалик оқибатида ўзларини уринтирмасликка интиладилар. Натижада жисмоний жиҳатдан толиқмаган танада энергия кўп бўлади, натижада уйқу майлининг ҳосил бўлиш вақти кечикади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жо Байден жонли эфирда Pfizer вакцинаси билан эмланди

Байден вакцинани ўзи туғилган Делавер штатида қабул қилган. АҚШда шу тариқа вакцинанинг самарали эканига одамларни ишонтириш тарғиб қилинмоқда. Жо Байден ва унинг рафиқаси вакцинанинг иккинчи дозасини уч ҳафтадан кейин қабул қилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
​​2020 йил 21 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 180 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 20 нафари Тошкент вилоятида,
📌 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Навоий вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌 Наманган вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 22 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 460 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 108 нафар бемордан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича

Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, жорий йил 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, Италияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Африка Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

✈️ Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг тезкор кескинлашуви шароитида мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан

❗️жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

🚫 Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланди.

🔰 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

⚠️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссияси жаҳондаги ушбу мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда фуқароларимиздан жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш, шунингдек, вазирлик, идоралар ва давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларида турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этмаслик тўғрисидаги карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраб қолади.

Шу билан бирга Республика махсус комиссияси фуқароларимизнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

▶️@ssvuz
Корпоратив тадбирлар ўтказишга чекловларни бузганлар қатъий жавобгарликка тортилади

2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.

Идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар. Чекловлар бузилиши кузатилган тақдирда тегишли тартибда ҳайфсан, жарима каби қатор жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин қоидаларига риоя этилиши бўйича рейдлар.

▶️@ssvuz
​​УЙҚУСИЗЛИК ИККИ-УЧ КУН ДАВОМ ЭТСА...

ССВ Матбуот хизматининг уйқусизлик ҳақидаги саволларига тиббиёт фанлари доктори Дониёр Алимов жавоб беради (2-қисм).

— Узоқ муддатли уйқусизлик қандай оқибатларга олиб келади?

— Уйқусизлик қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Қисқа муддатли уйқусизлик, асосан, инсоннинг кайфияти, одатдаги яшаш шароитининг бузилиши ва ташқи таъсирлар орқали юзага келади. Бундай ҳолатда бедорлик камчиликлар бартараф этилиши ва шароитга мослашишига қараб 1-2 кун давом этиши мумкин.

Узоқ муддатли уйқусизлик эса 2-3 кундан ошади. У кўпинча нерв тизимининг кучли руҳий, эмоционал шикастлари, невроз, психоз, бош миянинг органик касалликлари(айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар(буйрак, жигар, қалқонсимон без) касалликлари оқибатида юзага келиши мумкин.

Бунда шифокор билан маслаҳатлашиб, зарур муолажаларни олиш тавсия этилади. Эсдан чиқармаслик керакки, ўз билганича дори-дармонлар билан даволаниш хавфли асоратларга олиб келиши мумкин.

— “Инсомния”дан қандай қутулиш мумкин?

— Одатда одам 8 соатга яқин ухлаши керак, лекин уйқусизликка мойил ўзига хос асаб тизимига эга бўлган одамлар ҳам бор. Инсомния касаллигидан халос бўлиш учун турли усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Аввало, уйқусизликка сабаб бўлаётган касаллик бўйича даво муолажаларини олиш талаб этилади. Шунингдек, спорт билан шуғулланиш, жисмоний ҳаракат сизга ёқимли чарчоқ орқали безовтасиз ухлашингизни таъминлаши мумкин. Лекин шунга қарамасдан, жисмоний машқларни бевосита ухлаш олдидан бажармаслик муҳимдир.

Ухлашга ётишдан олдин хушбўй ёғ ёки ҳидли ўтлар билан илиқ ванна қабул қилиш ҳам танангиз ва асабингизни тинчлантиради. Шунингдек, ялпиз, қарағай, атиргул гулбарги, валериана, дўлана ҳидлари ҳам сизнинг тунги уйқунгиз яхшилайди.

Яна бир муҳим эслатма, кечқурун ухлашдан олдин қаҳва ёки аччиқ чой ичиш, янгиликлар ва қўрқинчли кинолар кўриш тавсия этилмайди. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, танадаги хасталикларга беэътибор бўлмаслик, айниқса, асаб тизимига таъсир қилувчи ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш яхши ухлашга ёрдам беради. Зеро, организмимизнинг сарфланган кучини қайта йиғиши ва тетик бўлиши бир меъёрдаги кечки дам олишимизга ҳам боғлиқдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ССВ: Юртимизда тез тиббий ёрдам тизимига 2800 тага яқин махсус автомобиль жалб қилинган

Маълумки, тиббиёти тараққий этган аксарият мамлакатларда аҳолига тез ва шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш тизимида ҳам пуллик хизмат ёки тиббий суғуртадан фойдаланилади. Мамлакатимизда эса шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими давлат бюджети томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

Кейинги йилларда бу хизматни молиялаштириш ҳажми ортиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилда “103” хизматига дори-дармон учун 26 миллиард 580 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 75 миллиард 387 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди.

Ҳозирда ҳар бир чақириқ вақтида дори-дармон учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Таққослаш учун айтиш мумкинки, бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.

Сўнгги йилларда давлат бюджетидан соҳа учун ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилиш ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжини қоплашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2019 йилда тез тиббий хизматда ихтисослашган замонавий автотранспортлар сони 2403 тани ташкил қилган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 2746 тага етди.

Бу автотранспорт воситаларининг аксарияти сунъий нафас бериш, ЭКГ аппаратлари, механик сўрғич, дефибриллятор, иммобилизация шиналари билан таъминланган.

Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб “тез ёрдам” хизматининг рация алоқаси, телефон ва планшет билан таъминланиш даражаси ҳам ошиб бормоқда. Айниқса, барча “тез ёрдам” машиналарида қулай алоқани, чақириқлар учун машинани тезкор йўналтиришни таъминловчи GPS тизимини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Эндиликда юртимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатади. Бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини кузатсак, уларда 20-25 минг кишига битта махсус автотранспорт воситаси тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуйидаги саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази раҳбари Барно Одилова батафсил жавоб берди:

Қашқадарё вилоятидаги тиббий хатловда нималарга асосий эътибор берилмоқда ва бундан қандай мақсад кўзланмоқда?

Оилавий шифокорга ёрдам берадиган “Тиббий бригада”лар таркиби, улар фаолияти ҳақида...

Келгуси йилларда аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида бепул тарқатиладиган айрим дори воситалари ҳақида...

Ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга бириктириладиган алоҳида патронаж ҳамшираларининг вазифалари нималардан иборат?

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади

Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон аризаси қабул қилинган.

Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланади.
Қайси усуллар тана ҳароратини туширишда фойда бермайди?

🚫Қуйидаги ҳолатлар тана ҳароратини туширишда фойда беради, деган фикр бор. Аммо бу нотўғри. Хўш, қайси ҳолларда тана ҳароратини тушириш фойдасиз?

💊14 ёшгача бўлган болаларга аспирин бериш. Ушбу препарат жигар ва миянинг шишиши билан боғлиқ хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин (Рея синдроми).

🥃Танани сирка (уксус) ёки спиртли ичимликлар билан артиш. Айниқса, бола ҳақида гап кетганда. Танага суртилган спиртли ичимлик нафас йўлларига киради ва бундан ташқари, у терига сингиб кетади, натижада, спиртли ичимликлардан заҳарланишга олиб келади. Сирка (уксус) эса терини куйдиради.

🚿Совуқ душ қабул қилиш. Шифокор билан маслаҳатлашмасдан совуқ душ қабул қилиш. Бундай усул орқали ҳароратнинг кескин пасайтирилиши ангиоспазмни келтириб чиқариши мумкин, бу эса ҳолатни янада ёмонлаштиради.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​2020 йил 22 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 315 (+135) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 21 нафари Тошкент вилоятида,
📌 103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Наманган вилоятида 3 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 20 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 91 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 589 (+129) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 114 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини коронавирусга қарши эмлашга доир жараёнлар қандай кетмоқда?

▶️@ssvuz
Forwarded from Соғлом ҳаёт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Koronavirus yosh, sog‘lom odamlarda ham uzoq vaqtga asoratlar qoldirishi mumkin". Kasallikni boshidan o'tkazgan shifokor hikoyasi

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
​​ДУНЁГА КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ШТАММИ ХАВФ СОЛМОҚДА(МИ?)

Ҳозирда Буюк Британия олимлари у ерда коронавируснинг янгиланган штамми тарқалаётгани ҳақида айтишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу турнинг аввалги коронавирус инфекциясига нисбатан юқумлилиги 71 фоиз бўлиб, одатий COVID-19га қараганда ўта юқумлидир.

Шундан келиб чиқиб, қатор мамлакатлар Буюк Британия билан авиақатновларни вақтинча тўхтатиб турибди. Хўш, дунё аҳлини таҳликага солиб турган коронавируснинг мутацияга учраган штамми қанчалик хавфли, у инфекциянинг ҳозирги шаклидан қандай фарқ қилади? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Биз шуни унутмаслигимиз керакки, ҳар қандай вирус атроф-муҳитга мослашиш даврида мутацияга учрайди. Мутациянинг қанчалик кенг кўламда бўлиши вируснинг тарқалувчанлиги билан боғлиқ, яъни касалликни юқтирган ҳар учинчи, тўртинчи одамда бу вирус мутацияси кузатилади. Коронавируснинг кенг тарқалаётган мутацион штамми сентябрь ойида биринчи бор Буюк Британияда аниқланган, бугунги кунда 60 нафардан ортиқ провинцияда бу штамм кузатилаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Олимларни кузатиши бўйича COVID-19нинг мазкур штамми кўпроқ болалар ва ёшларда аниқланмоқда ҳамда касаллик белгиларида деярли ўзгариш йўқ. Лекин бу штамм аниқланганига хали кўп вақт бўлмагани боис, касалликнинг оғир ва ўта оғир даражада кечуви ҳақида маълумотлар етарли эмас. Бу эса бизни янада хушёр бўлишга чорлайди.

—Коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар касалликнинг янги штаммига ҳам таъсир қиладими?

— Янги штамм таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, мутациядан сўнг вируснинг тож оқсилларида ўзгариш бўлган — булар вируснинг одам танаси ҳужайралари қобиғидан ўтиб, ичкарига киришида калит вазифасини ўтовчи қисмидир. Вирус шу тожлар орқали тана ҳужайраси юзаси билан контактга киришади. Ишлаб чиқилаётган вакциналар коронавируснинг ташқи қобиғи, яъни ёғ кислотаси мавжуд S-оқилли қобиғига таъсир қилади. Коронавирус мутацияга учраб, ўз генетик штаммини ўзгартирса ҳам вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатиши тўғрисида Буюк Британия ва Россия олимлари таъкидлаб келмоқда.

Вакцина иммун тизимини вируснинг турли таркибий қисмларига ҳужум қилиш учун тайёрлайди, бу эса тожнинг муайян қисми мутацияга учраса ҳам, вакцина самараси сақланиб қолишини англатади. Дунё олимлари вирус вакцинага қарши тура оладиган мутантларни келтириб чиқарса, коронавирусга қарши вакциналарни касалликка мослаштириб бориш мумкинлиги ҳақида айтишмоқда.

Унгача касалликдан ҳимояланиш учун эса, доимий равишда карантин ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак. Жумладан:

ниқобларни тўғри тақиш ва ўз вақтида алмаштириш;
уйдан ташқарига чиққанда ўзаро масофани сақлаш;
қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш;
уйга қайтганда, оила аъзолари билан кўришишдан олдин кийимларни алмаштириш, қўлларни совунлаб 20 сониядан кўп ювиш, томоқ ва бурунни 3 мартадан ортиқ иссиқроқ сувда чайиш, юзларни ювиш;
соғлом ва рационал овқатланиш, мева сабзавотларга бой овқат махсулотларини истеъмол қилиш (овқат тўлиқ термик таъсирдан ўтган бўлиши керак);
енгил жисмоний ҳаракатлар билан доимий шуғулланиш, нафас машқларини бажариш ва аста-секин жисмоний фаолликни кўпайтириб бориш лозим.

Эслатиб ўтамиз: яқинда Республика махсус комиссияси юртимизда бир неча давлатлар қатори Буюк Британия билан ҳам авиақатновларни вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида юрак қон томир касалликлари соғломлаштириш замонавий маркази фаолиятидан.

▶️@ssvuz
​​“COVID-19” ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ЎТКАЗИЛАЁТГАН
КЛИНИК-СИНОВ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИДА КИМЛАР ҚАТНАША ОЛАДИ?

Маълумки, бир қатор кўнгилли юртдошларимиз коронавирусга қарши вакцина билан эмланмоқда. Бу жараён оммавий эмас, вакцинанинг самарадорлигини синовдан ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган 3-фаза клиник-синов жараёнларидир.

Шу боис эмлашга кимлар жалб қилиниши, вакцина юборишдан олдин кўнгиллилар қай тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиши, уни қабул қилган одамларнинг саломатлигидаги ўзгаришлар қандай назорат қилиб борилиши борасидаги саволлар жамоатчилик эътибор марказида бўлиб турибди. ССВ Матбуот хизматининг бу каби саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиқ ўринбосари Ботиржон ҚУРБОНОВ жавоб берди.

— Илмий тажриба сифатида ўтказилаётган эмлаш жараёнида кимлар қатнашиши мумкин?

— Аввало, аҳоли вакиллари ушбу эмлаш жараёни вакцинанинг хавфсиз ва самарали эканини аниқлаш ҳамда унинг минтақамиз шароитида қандай таъсир этишини тадқиқ қилиш мақсадида ўтказилаётганини унутмасликлари лозим.

Клиник-синов тарзида ўтказилаётган эмлашда 18 ёшдан ошган кўнгилли фуқароларимиз қатнаша олади. Улар “COVID-19” инфекцияси билан умуман зарарланмаган бўлишлари талаб этилади. Чунки коронавирусга чалиниб, тузалганлар танасида антитаначалар мавжуд бўлиб, вакцинанинг организмга қандай таъсир қилганини аниқлашга ҳалақит беради.

Бундан ташқари, айни вазиятда коронавирус билан оғриган беморларга ҳам вакцина қилинмайди. Кўнгилли юртдошларимиз тиббий кўрикдан ўтказилиб, турли сурункали касалликлардан холи экани ўрганилади. Сурункали касаллиги бор ва иситмалаётган, қон босими меъёридан юқори, қон касалликлари мавжуд, иммун танқислиги билан касалланган, саратонга чалинган беморлар ҳамда ҳомиладор ва фарзанд кўриш истагидаги аёллар ҳам бу жараёнда қатнашиши мумкин эмас.

— Эмлашдан олдин қандай тиббий текширувлардан ўтказилади?

— Эмлашдан олдин кўнгилли фуқароларнинг қон тахлили экспресс усулда ўрганилади. Бунда организмда инфекцияга қарши антитаначалар йўқлиги ҳамда коронавирус касаллигига чалинмагани аниқланади. Шунингдек, бурун ва ҳалқумдан олинган суртмалар ПЗР орқали текширилиб, танада “COVID-19” вируси йўқлигига ишонч ҳосил қилинади.

— Айни пайтгача қанча кўнгилли эмланди?

— Шу йилнинг 22 декабрь санасига кўра, 226 нафар кўнгилли фуқаролар вакцина билан эмланди. Юртдошларимизнинг вакцина тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини билдириши ҳамда кўнгилли сифатида эмлашда қатнашиш ниятида мурожаат қилиши учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан махсус сайт яратилмоқда. Айни пайтда назоратга олиш имкони кенг бўлгани учун асосан пойтахтда яшовчи кўнгилли юртдошларимиз ушбу вакцина билан эмланмоқда.

Қайд этиш жоиз, кўнгиллилар коронавирусга қарши клиник-синов тарзда эмланаётган Хитойнинг “Рекомбинат” вакцинаси биринчи ва иккинчи клиник-синов жараёнларидан муваффақиятли ўтган. Шу пайтгача учинчи фаза клиник-синовлари давомида эмланганлар ўртасида ҳам салбий асоратлар аниқланмаган. Улар доимий равишда шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Ўзбекистоннинг кўмаги билан Қирғизистонда 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қуриб битказилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари A. Иноятов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасида бўлиб қайтди.

Ўзбекистон делегацияси Боткен вилояти Қадамжай тумани Марказий туман касалхонасида бўлди. У ерда Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Aлимкадир Бейшеналиев ва Қирғизистон ҳукуматининг бошқа вакиллари иштирокида шифохонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Икки томонлама мулоқотлар давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, шу жумладан, "COVID-19"га қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар юқумли касалликларни даволаш, ташхислаш ва олдини олиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

A. Бейшеналиев юқумли касалликлар шифохонасининг қурилиши, унинг жиҳозланишида кўрсатилган амалий кўмак ва тақдим этилаётган гуманитар ёрдам учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, пандемия даврида молиявий имкониятлар ҳамда даволаш муассасаларида шифо-ўринлари етишмаётган шундай мураккаб шароитда ўзбекистонликларнинг ушбу кўмаги юқори баҳоланишини айтиб ўтди.

Замонавий шифохона қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилди ва қисқа муддатларда фойдаланишга топширилди. Муассаса зарур тиббий жиҳозлар ва мебеллар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, беморлар учун барча шароитлар яратилган.

200 ўринли юқумли касалликлар шифохонасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва ўзбек халқига миннатдорлик билдириб, ушбу ташаббус қирғиз-ўзбек халқлари орасидаги азалий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашини таъкидлашди.

Шунингдек, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири "COVID-19"га қарши курашиш доирасида ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни ҳам алоҳида эътироф этди. Ўзбекистон делегацияси номидан сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари A. Иноятов Ўзбекистон томони тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини, шунингдек, бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши қардош Қирғизистон халқи билан биргаликда курашишга тайёрлигини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz