Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.15K photos
2.38K videos
46 files
9.95K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча бараварга оширилади — вазир ўринбосари

«Сизни ишонтириб айтаманки, президент яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамширалар, шифокорлар, ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади, деб айтдилар», – деди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов.

👉 https://kun.uz/36678732

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​​​2020 йил 18 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 806 (+131) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 5 нафари Наманган вилоятида,
📌 11 нафари Фарғона вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 24 нафари Тошкент вилоятида,
📌 87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафари,
📌 Наманган вилоятида 3 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 099 (+138) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 095 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

▶️@ssvuz
Талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади

2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, мазкур чегирмалар талабалар ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтказиши ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилишига қулайлик яратиш мақсадида жорий этилмоқда.

«Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин», дейилади хабарда.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон саломатлиги учун нафас машқларининг аҳамияти қай даражада?

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимизни никотин эпидемиясидан асрайлик!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ЖССТ билан ҳамкорликда ўтказган текширув натижаларига кўра, Ўзбекистонда эркаклар аёлларга нисбатан 30 баравар кўп тамаки истеъмол қилади.

Эркакларнинг 42 фоизи ва аёлларнинг 1,5 фоизи чекувчилардир. Тутунсиз тамакини 23,2 фоиз эркаклар ва 0,2 фоиз аёллар истеъмол қилади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Бухоро.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан юборилган гуруҳнинг Бухорога хизмат сафари Вобкент тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида давом этмоқда. Бу ерда юқори малакали мутахассислар аҳолини юрак-қон томир хасталиклари бўйича чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.

🔺Фарғона.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Олтиариқ туманини тиббиётда намунали ҳудудга айлантириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

🔺Қашқадарё.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Воҳид Розуқулов вилоят кўз касалликлари шифохонасида навбатдаги "маҳорат дарси" сифатида жарроҳлик амалиётларини ташкил этди.

🔺Қорақалпоғистон.
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов Нукус шаҳри "Шимолий-Ғарбий ҳарбий округи" ҳудудида қурилаётган 100 ўринли махсус шифохона ва 1000 ўринли махсус карантин зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ҳозирга келиб 100 ўринли шифохона биносининг қурилиш ишлари якунланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи Наманганда бўлиб, вилоят тарихида илк бор энг мураккаб кардиохирургик амалиётларни муваффақиятли ўтказишди.

Бундай тадбирлар марказ ходимлари томонидан шу ойнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидаги даволаш муассасаларида ҳам амалга оширилган эди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamin Фонди бошчилигида 2020 йилда 36 та операция ўтказилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 22 нафар эшитиш қобилияти заиф ва кар болаларнинг эшитиш қобилияти тикланди, ҳозирда 14 та операция жараёни давом этмоқда.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​2020 йил 19 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 933 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 6 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Бухоро вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 26 нафари Тошкент вилоятида,
📌 76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 6 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌 Cурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌 Наманган вилоятида 4 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 2 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 24 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 242 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 079 нафар бемордан 170 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Бош айланиши нимадан дарак беради?

Баъзан инсон турган жойида қалқиб кетиб, атрофдаги буюмлар ўзи билан бирга ҳаракатлангандай, чирпирак бўлиб айлангандай туюлади. Бундай ҳолатларда, бош айланишидан кўпчилик беморлар шикоят қилади. Айниқса, бу ҳолат катта ёшли инсонларда кўп учрайди. Бош айланиши нимадан дарак бериши хусусидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова жавоб беради.

— Бош айланиши кимларда кўпроқ кузатилади? Одатда бунга нима сабаб бўлади?

— Бош айланиши ҳар қандай ёшдаги кишида кузатилиши мумкин, аммо кексаларда тез-тез учрайди — 70 ёшдан ошган одамларнинг 20 фоизигача бўлган қисми бу муаммога дуч келишади. Катта ёшлилар ўртасида аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ азият чекишади.

Агарда алкоголдан заҳарланиш, дори воситаларининг ножўя таъсири, сувсизланиш, қизиб кетиш ёки иссиқ уриши, автомобиль, поезд ёки кемада сайр қилиш, камқонлик, қонда қанд миқдорининг пасайиб кетиши, қон босимининг тушиб кетиши, бирданига кўп жисмоний машқлар бажариш, қулоқ инфекцион касалликлари туфайли бош айланиши қисқа давом этса, одатда, бу инсон учун зарарсиз бўлади.

— Бу ҳолат қайси касалликлар аломати ҳисобланади?

— Бош айланиши жиддий касалликларнинг аломатлари ҳам бўлиши мумкин — аритмия ва инсультдан тортиб, саратонгача бўлган хасталикларнинг аломати ҳисобланади. Шу боис бош айланишининг турларини ажратиш жуда муҳим.

Дейлик, бошнинг тез-тез ва узоқроқ айланиши қулоқнинг жиддийроқ касалликлари(вестибуляр нервнинг вирусли инфекциялари, лабиринтит)да учрайди. Бундай бош айланишига беътибор бўлмаслик керак. Чунки бу ҳолатда касаллик белгиларсиз бошланиб, инфекциянинг мияга ўтиб кетиш хавфи юқори бўлади.

— Бош айланишининг яна қандай кўринишлари бор?

Бирданига ҳолсизлик, кўриш ёки эшитиш, нутқнинг бузилиши билан кечадиган бош айланиши ҳам бор. Бундай ҳолат инсультни билдиради. Агар беморнинг нутқи ўзгариб, юз симметрияси бузилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки инсульт касаллигида бутунлай тузалиб кетиш тахминан 16 фоизга тенг, қолган 84 фоиз ҳолатда беморнинг ўлими ёки ногиронлик билан тугалланади.

Ўтирган жойдан турилганда қисқа вақтли ортостатик бош айланиши кўп учрайдиган ҳолат. Кўпинча у организмда суюқлик етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли куннинг иссиқ вақтларида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Агар сизда сувсизланиш йўқ бўлиб, ортостатик бош айланиши бўлса, сизда юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.

Бош айланиши билан бирга кучли бош оғриқлари, юришнинг қийинлашиши ва йиқилиш, кўнгил айниши ва қусиш, ҳушдан кетиш, нафас олишнинг қийинлашиши, бўйин мускулларининг тортишиши ва талвасалар кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалининг радиология бўлими ўз фаолиятини бошлади

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят эндокринология диспансерида тиббий кўрик ва маҳорат дарси ташкил этилди.

▶️@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАҲРИХОН ТУМАНИДАГИ 2-ТУҒРУҚ КОМПЛEКСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

▶️@ssvuz
​​2020 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 048 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 8 нафари Фарғона вилоятида,
📌 23 нафари Тошкент вилоятида,
📌 80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 68 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 339 (+97) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 097 нафар бемордан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида навбатдаги “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

▶️@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ОРАСИДА БИРИНЧИ БЎЛИБ ЕВРОПАДА ЎЗ ФИЛИАЛИНИ ОЧГАН ИНСТИТУТ

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Палма де Майорка провинцияси раҳбарияти, Балеар университети вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда мазкур келишувга эришилди.

Унга кўра, Испаниянинг Балеар университетининг АДЕМА стоматология таълим даргоҳида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этиладиган бўлди. Қайд этиш керак, бу Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ривожланган Европа давлатларидаги илк филиали ҳисобланади.

Онлайн конференция тарзида ўтказилган музокарада Испания соғлиқни сақлаш вазири П.Гомес, Пальма де Майорка шаҳри мэри Х.Хила, Балеар университети президенти Д.Карасско, Испаниянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Карлос Мартинес ва Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров иштирок этди ва келишув имзолашди.

Унга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилиши, стоматологиянинг олтита йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириши учун курсларда ўқитишга келишиб олинди.

Шунингдек, анжуманда 2021 йилдан 100 нафар испаниялик талаба стоматология йўналиши бўйича малака ошириш курсларига қабул қилиниши, испаниялик беморларга Ўзбекистондаги тиббий туризм тизими салоҳиятидан фойдаланишга шароит яратиш каби бир қатор масалалар ҳам белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: Испаниянинг Балеар университети 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, Балеар ҳукумати томонидан бошқарилади. Бугунги кунда 18 мингдан ортиқ талабалар ижтимоий-гуманитар, тиббиёт, стоматология, техника, ахборот технологиялари каби йўналишларда таълим олмоқда. Университет қошидаги 7 та илмий лабораторияларда биология, экология, рақамли тиббиёт ва генетика йўналишларида илмий-тадқиқот олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Бош айланиши бир дақиқа давомида ёки мунтазам кузатилса...

Кўпчилик бош айланишини қамқонликдан ёки қон босими кўтарилгандан деб ўйлайди. Аммо бунга бошқа хасталиклар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақдаги ССВ Матуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова жавоб беради.

— Бош айланганда инсон организмида қандай жараён содир бўлади?

— Бош айланиши чарчоқ ва беҳузурликнинг тўсатдан пайдо бўлувчи аломати бўлиб, бунда инсонга уни ўраб турган олам атрофида айланаётгандек туюлади.

Бунда мия билан ички қулоқдаги вестибуляр аппарат орасидаги алоқа бузилади. Натижада мия фазодаги назоратни йўқотиб, танани фазода бошқара олмай қолади. Баъзан бош айланганида қайт қилиш маркази ҳам таъсирланади. Одатда, бу узилиш бир неча сонияларга тенг бўлади.

— Бош айланишини қандай даволаш мумкин?

Бош айланиши алоҳида касаллик бўлмай, 80 дан зиёд турли хасталикларнинг аломати ҳисобланади. Айнан шунинг учун тўғри ташхисни аниқлаш узоқ вақт талаб қилади. Бош айланиши кутилмаганда фақат бир марта содир бўлса, ноқулайлик ҳиссини енгиллаштириш учун бир неча дақиқа ётинг.

Бош айланишидан сўнг секин, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга урининг, тез-тез дам олинг ва сув ичишни унутманг – бу сувсизланишнинг олдини олишга ёрдам беради. Чекиш ва алкоголдан воз кечинг. Бу ҳолатни яна қайталанмаслигига эътиборли бўлиш керак.

— Бош айланиши узоқ вақт ва тез тез такрорланса-чи?

— Агар инсон соғлиғида жиддий муаммо бўлса, бош айланиши бир неча соатдан кейин ёки бир неча кундан кейин қайталанади. Агар бош айланиши бир дақиқадан кўпроқ давом этса ва мунтазам равишда такрорланса, терапевт ёки невролог кўригига бориш керак. Ҳар икки ҳолатда ўз вақтида ташхис қўйиш ва малакали маслаҳатчининг тавсияси муҳим.

Ўтиб кетмайдиган бош айланишларида терапевтга мурожаат қилиш керак. Компьютер томограмма ёки магнит-резонанс томограмма каби текширувларни шифокор белгилаб бергандан кейингина амалга ошириш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, кимда бош айланиши такрорланса, даврий ёки доимий характерга эга бўлса, албатта, шифокорга мурожаат қилиб, тўлиқ текширувлардан ўтиши даволаниши зарур. Эътиборсиз қолдирилган бу ҳолат оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд давлат тиббиёт институтида халқаро онлайн анжуман ўтказилди.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пандемияни спорт билан енгамиз!

Таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпиони Дмиртий Шокин соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликка чақиради.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
❗️Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пинктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан 2020 йил 25 декабрдан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олиши сўралади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz