Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Ниқобсиз юрманг!
49.8K members
1.35K photos
446 videos
6 files
2.46K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан юритилади.

Вазирлик расмий сайти — ssv.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 42 МИНГ НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ

🔺2020 йил 8 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 418 (+137) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент вилоятида, 54 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 78 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 181 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 41 898 (+304) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 160 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 443 СЛУЧАЯ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺8 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 443 случая заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 5 человек, Ташкентской области – 1, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Андижанской, Ташкентской, Бухарской, Наманганской и Сурхандарьинской областях выздоровело всего 304 человека.

❗️В настоящее время из выявленных 44 418 пациентов выздоровели 41 898 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 94 процента.

‼️Из 2 160 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 402 находятся в тяжелом, а 226 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 443 НАФАРГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 8 сентябрь куни мамлакатимизда 443 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Андижон, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларида жами 304 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 418 нафар бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 9 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 557 (+139) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, яна 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 41 898 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 297 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
CCB ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева муҳим бўлган саволларга жавоб берди:

Пандемия шароитида ўқув марказлар фаолияти қандай тартибда ташкил этилади?

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пандемия шароитида ташкилотлар ва корхоналар, жумладан хусусий мактаб ва боғча, шу билан бирга хусусий ўқув марказларда иш фаолиятини ташкил этиш борасида вақтинчалик САНПИН қоидалари ва меъёрлари тасдиқланган.

🔺Мазкур САНПИН қоидалари ва меъёрлари асосида хусусий мактаблар, боғчалар ва ўқув марказларга қуйидагилар белгилаб берилган:

📌барча корхона ва ташкилотларда ташриф буюраётганларни фильтрдан ўтказиш (тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалари билан қўлларга ишлов бериш), шу билан бирга агар имконият бўлса ниқоблар ва қўлқоплар билан таъминлаш;

📌ҳар бир қаватларда антисептик воситалари билан қўлларни ишлов бериш ёки қўлларни совун билан ювиш имкониятларини яратиш;

📌кундалик хлор таркибли воситалар билан тозалов ишларини олиб бориш ва белгиланган тартибда ДСЭН билан келишган ҳолда бирламчи ва кейинчалик шартнома асосида биноларни дезинфекциялаш;

📌дарсларни ташкил этиш борасида – 2 метрлик масофани сақлаган холда таълим олувчиларни жойлаштириш, бунда аудиторияларни катта кичиклигидан келиб чиққан ҳолда таҳсил олувчилар сони 10-15 тадан ошмаслиги керак;

📌 барча ўқувчилар ниқобда бўлишлари керак ва ҳар 2-3 соатда ниқобларни алмаштириш талаб этилади;

📌 хоналарни кунига 2-3 марта шамоллатиш;

📌 дарслар давомийлиги ўқув маркази белгилаган тартибда ўтказилади, лекин 30-40 минут оралиғида хоналарни шамоллатиш учун ўқувчиларга танаффуслар бериш;

📌 имкон булса, барча дарслар тугаганидан сўнг хоналар ҳаволарини КВАРЦлаш тавсия этилади.

=================

Боғчага борадиган болани вирусга қарши қачон эмлаш керак ва қаерга мурожаат қилиш мумкин?

▫️Сизни саволингизда айнан қайси вирусга қарши эмлаш келтирилмаган.

💉 Мактабгача таълим муассаларига биринчи бор чиқишингиз бўлса, эмлаш жадвалига киритилмаган маълум бир вируслар (яъни гепатит А, грипп вирусларига) қарши эмлатиш керак бўлади.

📢 Бундай ҳолатларда сиз яшаб турган жойингизда жойлашган КТМП, ОП, ҚОП ёки ҚВПда УАШ ёки педиатрга мурожаат этсангиз, яшаш жойингизда бу вирусларга қарши эмлатиш мумкин бўлган яқин бўлган жойни айтишади. Ёки яшаш жойингизга яқин бўлган хусусий вакцинация марказига мурожаат этишингиз мумкин.

=================

Сурункали гепатит касаллиги бор ўқитувчилар мактабда ишлаши қай даражада хавфли?

🦠Сурункали гепатити бор шахслар коронавирус инфекцияси оғир кечиши кўра хавф гуруҳига кирадилар.

🚧 Улар имкон қадар бошқалар билан камроқ алоқада бўлишлари лозим. Болалар касалликни енгил ёки симптомсиз ўтказишлари ва вирус ташувчиси бўлишларини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.

🧑‍🔬Сурункали гепатит билан оғриган беморларда коронавируснинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ поликлиника шифокорига мурожаат қилишлари ва ўз вақтида муолажаларни бошлаш керак.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАМДА АЛЛЕРГИК КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Кўз билан боғлиқ хасталиклар ҳамда унинг олдини олиш борасида қатор саволлар билан Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромовга мурожаат қилдик (1-қисм).

– Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг айримларида нима учун кўз касалликлари билан боғлиқ асоратлар юзага келмоқда?

– Илмий текширишлар асосида шуни айтиш мумкинки, коронавирус кўз ёши ишқорийлигига жуда яқин. Айнан шунинг учун кўзлар коронавирус инфекциясининг организмга тушиши учун ўзига хос “дарвоза”га айланади. Коронавирус асоратлари ҳақида гапирадиган бўлсак, қон томирларининг ёрилиши, субконъюнктивал қон қуюлиши, гемофтальм, тромб ҳосил бўлиши, тўр парда марказий артерияси окклюзияси, тўр парда марказий венаси тромбозияси, каверноз синуси тромбози кабиларни келтириш мумкин.
Мисол учун, коронавирус тарқала бошлаши билан субконъюнктивал қон қуюлишли беморлар сони ҳам ортди. Бундай холларда кўз ташқаридан аянчли ҳолатдагидек кўринади, лекин кўриш ўткирлиги ва кўзнинг ички холати яхши сақланиши ва кўзнинг кўринадиган қисмида қуюлган ҳол асоратсиз 10-14 кун ичида сўрилиб кетиши мумкин. Лекин, афсуски, кўз ичида тромб ҳосил бўлганда шифохонага кеч мурожаат қилинган ҳолатлар ҳам учраб туради.

– Коронавирусга чалинган беморлар кўз касалликларидан тузалиб кетадими ёки асоратлари қоладими?

– Ҳар бир касаллик сингари коронавирус туфайли юзага келган хасталиклар кечиши ва асоратлари ҳам индивидуал бўлади. Иммун тизим, кўзларнинг касалликдан аввалги ҳолати, шунингдек, даволаниш чоралари қай тарзда кечишига қараб, асоратлар бўлиш ёки бўлмаслиги мумкин. Шуни айтиш жоизки, коронавирусда кеч юзага келадиган асоратлар ҳам мавжуд. Қон хусусиятлари ва тромбоз сингари ўзгаришлар қайта ҳосил бўлиши ҳавфини туғдириши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун шифокор назоратида бўлиши ҳамда лаборатор тахлиллар мунтазам тарзда бажарилиши керак.

– Куз мавсумида турли аллергик касалликлар кўпаяди. Айтингчи, ушбу мавсумда кўз билан боғлиқ қандай аллергик касалликлар авж олади?

– Кузда мавсумий поллиноз конъюнктивит, медикаментоз аллергия, аллергик кератоконъюнктивит, атопик кератоконъюнктивит, йирик папилляр конъюнктивит, хроник аллергик конъюнктивит хуружи каби кўз касалликлари авж олиши мумкин. Одатда аллергияга мойиллиги бор инсонлар парҳез қилиш ҳақида, шифокорга мурожаат этиш кераклиги тўғрисида яхши билишади. Лекин охирги пайтда аҳоли орасида кўплаб турли хил дори воситаларининг ўз билганича қўлланиши оқибатида аллергия ҳолатлари кўпаймоқда.

– Кўз билан боғлиқ аллергик касаликларни даволаш ва унинг олдини олиш борасида қандай тавсиялар бера оласиз?

– Агар ўзингизда аллергияга мойиллик сезсангиз, биринчи навбатда, истеъмолдан аллергенларни олиб ташланг. Антигистамин дори воситаларини бетартиб ишлатманг. Энг муҳими, кўз шифокори кўригидан ўтиб, улар ёзиб берган дори воситаларини ўз вақтиди қабул қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ҚАНДАЙ ТУРИ АҲОЛИ ОРАСИДА КЎП УЧРАЙДИ?

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов билан суҳбат (2-қисм).

– Ҳозирда кўз касалликларининг қайси турлари аҳоли орасида кўпроқ учрамоқда ва бунинг сабаби нимада?

– Ҳозирги вақтда аллергик ва вирусли конъюнктивитлар ҳамда компьютер синдроми каби кўз касалликлари кўпайган. Аксарият ҳолларда ушбу касалликларга гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз уй шароитида қабул қилиш ҳамда ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик оқибатида келиб чиқади.

Жумладан, дори воситаларининг нотўғри ишлатилиши аллергик асоратларга олиб келиши ва касалликни оғирлаштириши мумкин. Масофавий иш кўпайиши натижасида компьютерда узоқ вақт ишлаш ҳам кўриш ўткирлигига зарар етказиши мумкин.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун кўз машқларини мунтазам қилиб бориш, компьютерда ишлаганда ҳар 20 дақиқада 20 сонияга узоққа қараб кўзларга дам бериш лозим бўлади.

– Одамлар орасида кенг тарқалган кўз касалликларидан қандай сақланиш мумкин?

– Аҳоли орасида кенг тарқалган ва оғир асоратларга олиб келадиган кўз касалликларининг олдини олиш учун, албатта, йилига бир марта тиббий текширувдан ўтиб туриш керак.

Наслида кўз касалликлари мавжуд бўлган инсонлар эса 35 ёшдан сўнг йилига 2 маротаба кўзларини текширтириб туриши талаб этилади. Шундагина касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш мумкин.

Мисол учун, ёшлигида глаукома касаллиги бошланиши билан шифохонамизга мурожаат этган, ҳозирда ўз фарзанд ва набираларини ҳам текширувга бирга олиб келадиган, кўриш ўткирлиги яхши сақланган беморларимиз бор. Ва аксинча, кўриш ўткирлиги анча пасайганда мурожаат этган беморлар ҳам бор. Уларда кўриш нерви қайтариб бўлмас ўзгаришларга учраган. Афсуски, бундай оғир ҳолатлар кам эмас. Шу боис, кўриш ўткирлиги пасайишини кутмасдан ўз соғлиғингизга ёшликдан эътиборли бўлишингизни тавсия қиламиз.

– Кўз касалликлари кўпроқ қандай омилларга боғлиқ? Кўз хасталикларига чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш лозим?

– Кўз касалликлари ичида наслга, ёшга, жинсига боғлиқ бўлганлари ҳам, боғлиқ бўлмаганлари ҳам мавжуд. Мисол учун, миопия ёки глаукомада наслий фактор муҳим аҳамиятга эга. Инфекцион кўз касалликларининг эса наслга боғлиқлик жойи йўқ.

Кўз касалликларидан сақланиш учун, аввало, гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда ҳозирги ахборот технологиялари даврида урфга айланган смартфон, планшет ҳамда компьютер воситаларидан фойдаланишда меъёрга риоя этиш лозим. Шунингдек, ўз вақтида кўзларни текширтириб туриш ҳамда дори воситаларини ўз билганича эмас, фақатгина шифокор тавсияси бўйича фойдаланиш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР 42 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 9 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44781 (+224) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 204 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 167 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 42162 (+264) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Гафаров соғлиги тақозоси сабабли ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Зафар Расулов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

41 ёшли Зафар Расулов 2003 йил Тошкент давлат тиббиёт институти(ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган. Хусусан, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
БУГУН ЮРТИМИЗДА 314 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 9 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 930 (+149) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 81 нафари Тошкент вилоятида, 36 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли У.Т. (эркак) ҳамда Чирчиқ шаҳрида яшаган 55 ёшли Ғ.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 188 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 42 212 (+314) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 352 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 512 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺9 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 512 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 2, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской и Хорезмской областях выздоровело всего 314 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 44 930 пациентов выздоровели 42 212 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 94 процента.

‼️Из 2 352 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 427 находятся в тяжелом, а 224 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 512 НАФАРГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 9 сентябрь куни мамлакатимизда 512 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Тошкент, Хоразм ҳамда Андижон вилоятларида жами 314 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 930 нафар бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 352 нафар бемордан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 8 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 10 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 160 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 150 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Сурхондарё вилоятида, ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 42 212 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 580 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​ССВ: КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ЮМШАТИЛГАНИ ОДАМЛАРНИНГ ХОТИРЖАМЛИККА ЭМАС, СЕРГАКЛИККА ЧОРЛАШИ КЕРАК

Бугун дунёда коронавирус хавфи етиб бормаган бирор мамлакат қолмади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда касалланганлар сони 27 миллион 700 минг нафардан ошди. Пандемиянинг илк босқичларида касалланганлар сони 100 минг нафарга етиши учун ҳафта керак бўларди. Ҳозир эса бу рақам соатлар ичида қайд этилмоқда.

Юртимизда сентябрнинг илк кунида 343 нафар бемор қайд этилган бўлса, 9 cентябрда бу кўрсаткич қарийб 170 нафарга ошди. Карантин тартибларининг юмшатилиши, бир қанча фаолият турларига рухсат берилиши, шунингдек, мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотнинг кўпайиши, ўз навбатида, коронавирус хавфини ҳам кучайтиради.

Бугун кўча, бозор ва бошқа жамоат жойларида аксарият фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилмасдан, бепарволик билан, ўзаро масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларини қўполлик билан бузиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани жуда хавотирли.

Умумий овқатланиш объектлари, томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар, мачитлар, шунингдек, парк ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига қатъий карантин талаблари асосида рухсат берилди. Жумладан, ҳар бир фуқаро тиббий ниқобда бўлиши, мижозлар орасида 2 метрлик масофани таъминлаш, шунингдек, объектдаги жиҳозларни мунтазам дизенфекциялаш, ҳаво айланиш тизимини зарарсизлантириш каби қатъий белгиланган санитария-гигиена талабаларига риоя этишлари лозим.

Ҳозирда юртимизда 2580 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 235 нафари ўртача оғир, 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда ётгани жойларда ниқобсиз, масофа сақламасдан юрган юртдошларимиз учун огоҳлантириш бўлиши зарур.

Ҳали давоси топилмаган, кейинчалик қандай асоратлар қолдириши, юқтирилгандан сўнг яна қайталанмаслиги шубҳа остида бўлган, қаршисида бутун дунё тиббиёти ожиз турган касалликка қарши ягона самарали чора ҳисобланган санитария қоидаларига амал қилмаслик, тиббиёт ниқобларни тақмаслик учун қанчалик бепарво бўлиш керак?!

Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлишади.

Дунё тажрибасида кўринмоқдаки, ҳар қандай чекловдан кўра, одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. Мисол учун, 33 миллионга яқин аҳолиси бўлган Малайзияда август ойида касалланиш ҳолати 355 нафарни ташкил этган бўлса, сентябрнинг дастлабки ҳафтаси давомида бор-йўғи 37 нафарни ташкил этган, холос. Бунда аҳолининг онгли равишда ҳукумат ва шифокорларнинг тавсияларини сўзсиз бажариши муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларда карантин тугаганига қарамай жамоат жойларида ҳалиям масофа сақлаш, ниқоб тақиш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик, катта тадбирлар ўтказмаслик одатга айланди.

Ҳурматли ватандошлар! Президентимиз таъкидлаганларидек, бундан кейин пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Айни пайтда ўз саломатлингизни асрашингиз, аввало, ўзингиз, сўнгра тиббиёт ходимлари ва мамлакатимиз учун қилган энг катта хизматингиздир. Оилангиз ва фарзандларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг, яқинларингизнинг дард чекишига сабабчи бўлиб қолманг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​БОЛАЛАРДАГИ НАФАС АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ: ТАСНИФЛАР, ТАҲЛИЛЛАР, ДАВО ЧОРАЛАРИ! (1-Қисм)

Ҳозирда болалар касалликларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. Бунга бир томондан аҳолининг тиббий маданияти юксалганлиги сабаб бўлса, бошқа томондан атроф-муҳит таъсирида болаларда айрим касалликлар кучайиб бораётганини сабаб қилиб келтириш мумкин. Улар орасида нафас олиш аъзолари касалликларининг салмоғи юқорилиги болалар пульмонологлари олдига жиддий масалаларни қўймоқда. ССВ болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори Фурқат Шамсиев билан шу масалалар ҳақида суҳбатдашдик.

— Болалар нафас аъзолари касалликларига нималар киради?

— Болаларда нафас аъзолари касалликлари бир неча гурухга бўлинган бўлиб, уларга инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликлар, аллерик касалликлар, чақалоқлик даврида ривожланган, туғма ва наслий касалликлар киради.

Инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликларга юқори ва пастки нафас аъзолари касалликлари киради. Юқори нафас аъзоларидан кўпрок ринит, фарингит, тонзиллит, отит, синусит, ларингит; пастки нафас аъзолари касалликларидан эса трахеит, бронхит (ўткир, сурункали, обструктив, қайталанувчи), бронхиолит, пневмония, плеврит, бронхоэктатик касалликлар учрайди.

Аллергик касалликларга бронхиал астма, чақалоғлик даврида ривожланган касалликларга бронх-ўпка дисплазияси, Вильсон-Микити синдроми каби хасталикларни киритиш мумкин.
Наслий касалликларга ўпканинг идиопатик диффуз фибрози, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг альвеоляр микролитиази, картагенер синдроми, муковисцидоз, альфа-1 антитрипсин танқислиги каби қатор касалликлар киради.
Туғма касалликларга эса ўпканинг ривожланиш нуқсонларини киритишимиз мумкин.

— Уларнинг хавфлилик даражалари ҳам турлича, шундай эмасми?

— Албатта, юқорида тилга олинган ҳар бир хасталикнинг хавфлилик даражаси ҳар хил. Баъзилари енгил шаклда кечса, аксариятининг хавфлилик даражаси анча юқори.

Нафас олиш тизимининг асосий вазифаси — организмни кислород билан таъминлашдир. Бу тизимнинг бирор бўғинида шикастланиш кузатилса, бутун тизим ишдан чиқиши мумкин, бу эса организмда кислород етишмаслиги (гипоксия)га ва ундан кейин қайтариб бўлмайдиган жараёнларни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Бола организмида гипоксиянинг келиб чиқишига тўхталсак, биринчидан, бу боланинг нафас йўллари анатом-физиологик хусусиятларига боғлиқ бўлса, иккинчидан, нафас йўллари ўта сезувчан бўлиб, турли инфекция, аллерген ёки бошка қўзғатувчига дарров гиперсезгирлик реакциясини бериб, нафас сиқиши, ҳансирашга олиб келиб, боланинг хаётига хавф туғдириши мумкин. Юқорида санаб ўтилган касалликларнинг барчаси озми-кўпми боланинг ҳаётига хавф туғдиради. Айниқса, ўткир бронхообструкция, ўпкада газлар алмашунивининг бузилиши, нафас қисиш хуружи (астматик статус) ва бошқа ҳолатлар ўткир нафас етишмовчилиги натижасида боланинг ҳаёти учун ўта хавфли хисобланади.

— Болалардаги пульмонолгик касалликларнинг енгил даражаларини уй шароитида даволаш имкони қай даражада?

— Болаларда нафас олиш аъзолари касалликларининг енгил даражасини даволашни уй шароитида ҳам ташкил қилиш мумкин. Даволаш жараёни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари асосида участка шифокори назоратида олиб борилиши керак. Ота-оналар боласига ўз вақтида дориларни бериб, касалликнинг кечиши ҳақида участка шифокорига маълумот бериши керак. Уйда хоналарни тез-тез шамоллатиб, тозаликка риоя қилиб, боланинг ёшига мос витамин ва минералларга бой махсулотлар билан тўғри овқатлантириш, кўп суюқлик ичириш керак. Болага тўғри нафас олишни, ва нафас олиш гимнастикасини ўргатиш лозим. Сурункали касалликлари бор болаларга эса касаллик хуружи пайтида уй шароитида ингаляция(дори моддаларини нафас йўлларига киритиш)ни ёки нафас олишга ёрдам берувчи қурилма (небулайзер)дан фойдаланишни ҳам ўргатиш керак. Бола тузалгандан кейин унга шахсий гигиена қоидаларини, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни тушунтириб бориш зарур бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ 9 ТА ҲУДУДИДА 297 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 10 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 473 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 269 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 9 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак) ҳамда Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида яна 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 42 509 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 594 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​БОЛАНГИЗ ЭРКИН НАФАС ОЛСИН ДЕСАНГИЗ...
ССВ болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев билан суҳбат (2-қисм)

— Ўзбекистонда ёш болаларнинг ўпка касалликлари билан касалланиш салмоғи нисбатан юқори экан, бунга сабаб нима ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Ўзбекистонда болаларда ўпка касалликларини кўпайишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан, ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган вақтда болани шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслиги, ҳимояловчи воситаларни тўғри ишлатмаслиги.

Ота-оналар томонидан фарзандини уйда тўғри даволамаслиги, касал бўлса ҳам боғча, мактабларга юбориб бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтириши, болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этмаслиги, тўғри овқатлантирмаслик, боланинг руҳий зўриқиши, чиниқмаслик, кам ҳаракатлилик, узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ва вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслиги касалланишнинг кўпайиш сабабларидан деб ўйлайман.

Бу ҳолатни олдини олиш учун ота-оналар фарзандига шахсий гигиена қоидаларини ўргатиб, ҳимояловчи воситалар билан таъминлаб, уларни қўллашни ҳам ўргатиши керак. Тўғри овқатлантириш, чиниқтириш, ҳарактларини кўпайтириш ва ўз вақтида вакцинация ишларини олиб бориш зарур, деб ўйлайман.

— Ота-оналар болаларни қанча вақт оралиғида пульмонолог назоратидан ўтказиб туришлари керак?

— Болада нафас олиш аъзоларидан шикоят бўлмаса, бир йилда бир марта болалар пульмонологи томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар болада нафас олиш аъзоларининг ўткир ёки сурункали касалликлари бўлса, унда участка шифокори томонидан белгиланган режа асосида болалар пульмонологи кўригидан ўтиб, маълум вақт тиббий назоратда бўлиши керак.

— Нафас аъзолари енгил касалланган болалар ҳам боғча ва мактабларга қатнайдилар. Асосий вақти уйдан узоқда ўтади...

— Аввало, нафас аъзолари касалликлари билан касалланган болаларни ота-оналар мактабгача таълим муассасаларига ва мактабларга юбормасликлари лозим, чунки енгил касалланган бўлса ҳам улар юқумли ҳисобланадилар. Бундай ҳолатларда бола нафақат ўзини, балки ён атрофидаги инсонлар ва тенгдошларини ҳам касалликдан ҳимоя қилиши лозим.

Илмий текширувлар шуни кўрсатадики, болалар 17 фоиз аденовирус ташувчи ва 18 фоиз микоплазма ташувчи бўлиб ҳисобланади. Бола касалланган даврда кўпроқ суюқлик ичиши, яхши овқатланиши, доимий ҳимояловчи ниқобда юриши, гигиеник қонун қоидаларга риоя қилиши, қўлни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан қўлни мунтазам равишда дезинфекция қилиши, умумий идиш-товоқлардан фойдаланмаслик, йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпиши, одам кўп ва гавжум бўлган жойларга бормаслиги керак.

— Пульмонологик касалликлар онадан болага ўтадими?

— Ҳозирги кунда ота-оналар фарзанд туғилишидан олдин, ушбу муҳим қадам олдидан ўз соғлигини тартибга солиб, фарзандини эҳтимолий касалликлардан ҳимоя қилишга интилмоқда. Шунга қарамай, бола ота-онадан кўплаб касалликларни юқтириши мумкин ва биринчи навбатда, бу онадан ўтадиган касалликлардир. Болага онадан ирсий, юқумли, вирусли ва эндокрин касалликлар ўтиши мумкин.

Масалан, пульмонологик касалликлардан бронхиал астмани олайлик. Агар онада бронхиал астма бўлса, болага ўтиш эҳтимоли 40 фоизни ташкил этади. Агар ушбу касаллик ҳам отада, ҳам онада бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 80 фоизни ташкил этади. Бу кўпинча аллергик касалликларга мойиллиги юқори бўлган оилаларда кузатилади. Шунингдек, ирсий касалликлардан муковисцидозда ҳам шу касаллик генини ташувчи бўлган ота-онадан 25 фоиз ҳолатда хасталикка мойил бола туғилади. Аммо шуни унутмаслик керакки, боланинг эркин нафас олишида энг муҳим омил тўғри парваришдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 343 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 10 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 679 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент вилоятида, 91 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 81 ёшли Т.К. (аёл), Оҳангарон туманида яшаган 60 ёшли Ж.Х. (аёл) ҳамда 76 ёшли Қ.Ҳ. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 206 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 42 555 (+343) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 751 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 749 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺10 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 749 случаев заболевания коронавирусом.

🔴К сожалению, это превышает показатель, когда 3 августа нынешнего года было выявлено 748 случаев заболевания COVID-19.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 3 человека, Ташкентской области – 4, всего – 7 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Самаркандской, Сурхандарьинской, Бухарской и Кашкадарьинской областях выздоровело всего 343 человека.

❗️В настоящее время из выявленных 45 679 пациентов выздоровели 42 555 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 2 751 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 439 находятся в тяжелом, а 219 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 749 НАФАРГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 10 сентябрь куни мамлакатимизда 749 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Афсуски, ушбу ҳолат жорий йил 3 август куни коронавирус қайд этилган 748 нафарлик кўрсаткичдан ошди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 343 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 11 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 927 (+248) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 47 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 6 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида, 5 нафардан Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак) ҳамда пойтахтлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 42 555 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 997 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz