Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.15K photos
2.38K videos
46 files
9.95K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасини ёд этди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

@ssvuz
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ — унга ўрта тиббиёт ходимлари қандай мослашмоқдалар?

"Уларнинг аксарияти ўз иш фаолиятини тўхтатмасдан ўқимоқдалар. Буни ҳисобга олган ҳолда, биз улардан бир вақтнинг ўзида онлайн бўлишларини талаб қилмаймиз. Ўқитувчи материалларни тегишли “Telegram” гуруҳига юклайди ва ўқувчилар кун давомида, ўзлари учун қулай вақтда гуруҳга кирадилар, дарсни ўзлаштириб, топшириқларни бажарадилар, холос..."

Давомини бу ерда ўқинг.
💉Ҳозирги даврда гриппга қарши эмлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ

Covid-19 грипп мавсумида хавфлироқ бўлади, шунинг учун гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Covid-19 ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонларга ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.

Гриппга қарши эмлаш даражасини кўпайиши аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин, шунингдек, Covid-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган кучланишни камайтиради.

Гриппга қарши вакцина одамларни Covid-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради, шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради - The Conversation

👉Коротко о главном UZ

@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ УЧТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 2 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 437 (+67) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 8 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Олмазор туманида яшаган 77 ёшли Н.А. (аёл) вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 98 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 39 862 (+198) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 248 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Шавкат Мирзиёев: "Дунёда икки соҳа вакиллари ўз касбига садоқат борасида қасамёд қабул қилади: булар – Ватан ҳимоячилари бўлган ҳарбийлар ва инсон саломатлигига масъул шифокорлар. Бунинг бежиз эмаслигини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. Муқаддас қасамёдига содиқ бўлган шифокорларимиз ҳозирги мураккаб вазиятда, керак бўлса, азиз жонларини фидо қилиб, қаҳрамонларча меҳнат қилмоқдалар".

ЭКСКЛЮЗИВ: КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШГАН “ОҚ ХАЛАТЛИ МАЛИКАЛАР” НИМА ДЕЙДИ?

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
OТМга қабул учун имтиҳонларнинг 1-кунида тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохрух Ғиёсов тест синовларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

1-кунги тест синовларида жами 118 500 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 112 188 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.

Текширилганда тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади. Улар билан тиббиёт ходимлари шуғулланди.

Шунингдек, бугун жами 59 нафар абитуриент ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилган.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 2 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 540 (+103) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Тошкент вилоятида, 23 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Каттақўрғон туманида яшаган, Хоразм вилоятида даволанган 44 ёшли О.Х. (эркак) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 63 ёшли Н.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 103 нафар, Тошкент шаҳрида 98 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 39 883 (+219) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 328 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 2 сентябрь куни мамлакатимизда 304 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 219 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 540 нафар бемордан 39 883 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 328 нафар бемордан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 3 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 635 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. (аёл) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 39 883 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 421 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

~~~~~~~~~~~~
45 дақиқа дарс давомида ёпиқ синфда дарс ўтишда, айниқса ўқувчилар орасида касалланганлар бўлса вирус юкламаси ортмайдими?
~~~~~~~~~~~~
❗️Энг аввало, ҳар бир ота-она шуни тушуниши керак-ки, бола ва ўзлари учун энг хавфсиз муҳит - бу хонадон ҳисобланади. Уйдан ташқарига чиқдингизми, касаллик юқтириб олиш хавфи юқори бўлади.

🔰Мактабларга тўхталадиган бўлсак, ўқишга борган болалар сони кўпроқ бўлади, бизга маълумки, уйдан ташқарида 2-3 кишидан ортиқ одамлар бўлса касаллик юқтириб олиш хавфи юқори.

📌ССВ томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар:

😷синфларда дарс ўтиш жараёнида болалар ниқобларда бўлиши;

ниқоблар ҳар 2-3 соатда алмаштирилиши;

🚧 болалар орасида 2 метрдан ортиқ масофани сақлаш;

🧼🧴қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш имкониятини яратилиши шарт.

🛌Агар болаларнинг оилаларида касалланган бемор бўлса, бундай ҳолатда улар касаллик ташувчиси бўлиши мумкин.

🦠Бир синфда ўтирган болалар 45 дақиқа дарс давомида, кун буйи 3-4 та фан ўтилса, албатта, вирус юкламаси кўпайиши мумкин.

Бундай ҳолатларда хоналар кунига 3-4 мартадан кўп шамоллатилиши керак;

Ҳар кун якунида хоналар ва йўлаклар дезинфекция воситалари қўшилган эритмалар билан дезинфекцияланади.

☝️Агар болаларнинг барчаси белгиланган санитария қоидаларига риоя қилишса вирус юкламаси камаяди.

🔹Шунингдек, мактабда ёки уйга келиши билан имкон қадар тез-тез томоқ чайиб турилса – вирус юкламаси янада камайиши мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🦠Коронавирус юқтириб олган болаларда «Кавасаки синдроми» аломатлари пайдо бўлаётгани ҳақида

Севара Убайдуллаева, ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

👦“Кавасаки синдроми” генетик касаллик бўлиб, у асосан 4-5 ёшгача бўлган болаларда учрайди.
Бу — жуда ҳам кам учрайдиган катта ва майда қон томирлар ўзгариши, бола организмининг тизимли ўзгариши билан кечадиган касаллик.

😷Бугунги кунда ривожланган давлатларда, Россия Федерацияси ва қўшни Қозоғистон давлатида ҳам бу синдромга ўхшаш ҳолатлар болаларда кузатилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

👩‍⚕️Бизнинг давлатимизда бу касаллик учрамади дейишимиз қийин, балки болаларда кечган ўрта оғир турларида бу касаллик белгилари ўхшаш ҳолатлар кузатилган бўлиш эҳтимоли бор.

❗️Бизда бу синдром учради дейишимиз учун касаллик тасдиқланиши керак. Бугунги кунда бу синдромга ўхшаш ҳолатлар аниқ ўз тасдиғини топмади. Бироқ бу бизда кузатилмайди ҳам дегани эмас, Кавасаки синдромига ўхшаш касалликлар болаларда кузатилиши ва кўпайиши ҳам мумкин.

👧Бу синдромга ўхшаш касаллик келиб чиқишида коронавирус таъсирида бола организмида кечадиган кучли яллиғланиш унинг иммун тизимини кучайиши, қон-томирлар ўтказувчанлигини бузилишини келтириб чиқаради.

🔹Боланинг тана ҳарорати 5 кун ва ундан ортиқ 38 даражадан юқори бўлади;
🔹танасида турли тошмалар тошиши кузатилади, қўллар кафти ва товонлар териси кўчиши кузатилиши мумкин.

👩‍⚕️Бола организмида кечаётган жараённи оғир ёки енгиллигига қараб бу белгилар кузатилади.
Ота-оналар болаларда шамоллаш аломатларини пайдо бўлиши билан поликлиникалардаги оилавий шифокор ёки педиатрга мурожаат этиши лозим.

❗️Бу синдром юрак миокардига бўлган таъсири сабаб миокардит касаллигини келтириб чиқаради, баъзи ҳолларда бола организмидаги кучли иммун реакция унинг ўлими сабабчиси бўлиб қолиши ҳам мумкин.

@ssvuz
ЮРТИМИЗДА 40 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОР
КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42688 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 40081 (+198) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2274 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ КОЛЛЕЖ ВА ТЕХНИКУМЛАРГА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОНЛАЙН ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт коллежлари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жараёни давом этмоқда. Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 25 сентябрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баённомаларига асосан, тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идоралар қатори, соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги коллеж ва техникумларга ҳам грант ҳамда тўлов-контракт асосида қабул квоталари белгиланди.

Унга кўра, тизимдаги мавжуд 28 та тиббиёт коллежларига 832 нафар грант, 14346 нафар тўлов-контракт, 47 та Жамоат саломатлиги техникумларига эса 967 нафар грант, 22543 нафар тўлов-контракт, жами 1799 нафар ўқувчи грант асосида ҳамда 36889 нафар ўқувчи тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шундай қилиб, республика бўйича 38688 нафар ўқувчи тиббиёт коллежлари ва Жамоат саломатлиги техникумларига қамраб олинади.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган Call-маркази (71 246-11-92 телефон рақами)га, шунингдек, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган Call-марказларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу марказлар ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 9:00-18:00 га қадар фаолият кўрсатади.

Коллеж ва техникумларга онлайн қабул жараёни билан боғлиқ янгиликлар ҳақида яна қўшимча маълумотларни бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
🔺2020 йил 3 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 797 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, яна 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 5 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 53 ёшли Х.Р. (эркак) вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳрида 155 нафар, Тошкент вилоятида 93 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 40 176 (+293) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 287 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺3 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 257 случаев заболевания коронавирусом.

❗️Стоит отметить, что прошло два с лишним месяца после того, как в стране был достигнут минимум показатель выявления коронавируса. То есть 27 июня нынешнего года было подтверждено 255 случаев заболевания COVID-19.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 3 человека, Ташкентской области – 2, всего – 5 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Андижанской, Ташкентской, Сырдарьинской, Кашкадарьинской, Наманганской, Ферганской и Хорезмской областях выздоровело всего 293 человека. То есть сегодня выздоровевших больше, чем тех, у кого выявлен вирус.

❗️В настоящее время из выявленных 42 797 пациентов выздоровели 40 176 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 2 287 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 351 находится в тяжелом, а 181 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
🔺Шу йилнинг 3 сентябрь куни мамлакатимизда 257 ҳолатда касаллик қайд этилди.

❗️Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги ҳолат икки ойдан зиёдроқ вақт аввалги, яъни 27 июнь куни коронавирус қайд этилган 255 нафарлик минимумга яқинлашди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Сирдарё, Хоразм, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 293 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 797 нафар бемордан 40 176 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 903 (+106) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 391 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz