Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Масофа сақланг
67.3K members
835 photos
207 videos
6 files
1.77K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан юритилади.
Download Telegram
to view and join the conversation
🔺2020 йил 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Навоий вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 351 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚡️Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлган

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашмоқда, шунга қарамай:

❗️«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.

🔎 Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлган. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.

☝️ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокидаги брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Хитойда ишлаб чиқарилган нархи 2 долларлик "Ляньхуа Циньвен" дориси қўлда 350 минг сўмгача кўтарилган.

Ушбу дори Зангиотадаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада хайрия сифатида етказиб берилгани тўғрисида видеолар тарқалди. Дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилмаган бўлса ҳам, коронавирусни даволашда самарали ва фойдали дейиш мумкинми?

Ҳа, бугунги кунда ушбу дори Зангиота шифохонасида фойдаланиляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен коронавирусдан уйда даволанаётган беморларга бепул бериладиган дорилар билан таъминланиш ҳолатларига гувоҳ бўлмаяпман.

Мазкур дориларнинг 50 мингта тўпламини шакллантирилиши айтилганди, шунча дори-дармон қаерга кетди?

Ушбу фуқаро агар аниқ манзил ва ёрдам кўрсатмаган поликлиникани ёзиб юборсалар, биз томонимиздан хизмат текшируви ўтказилади ва керакли жавобни берамиз.

📦 50 минг тўплам ҳақиқатан тайёрланган ва улар беморларга етказиб берилмоқда.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
COVID-19 билан касалланганларнинг уйда даволанишига қаршиман. Шунга чора кўриш мумкинми?

🌐 Бу амалиёт нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатларида жорий этилган.

⚡️Ушбу амалиётни жорий этиш билан, аввало, вирусдан зарарланган оилаларни бир вақтда кузатувга олиб, уларни инфекциядан тезроқ фориқ бўлишларига эришиляпти. Қолаверса стационар шароитда даволанишга муҳтожларга шифо-ўринларини захирасини яратишга эришиляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирги пандемия даврида тиббиёт ускуналарига қўлқопсиз тегиш мумкинми?

🦠Биламизки вирус юзаларда маълум вақт сақланиб қолади. Бизнинг айни кунлардаги талабимиз — тиббиёт ходимлари томонидан иш жараёнида қўлқоп билан ишлашларини таъминлашга қаратилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов, Нурмат Отабеков ва бошқа мансабдорларнинг саломатлиги ва бугунги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

🛏 Айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантинни юмшатиш бўйича штаб томонидан илгари сурилаётган таклифлар қандай?

☝️
Карантинни юмшатиш борасида аввалги тартиб фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз томонидан анчагина нотўғри қабул қилинганлигини натижасини кўрдик.

⚡️Бундан кейинги юмшатиш чоралари ҳудудлар ва соҳалар бўйича алоҳида ишлаб чиқилган режалар асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз”, – деди CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 747 (+202) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 46 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 526 нафар, Тошкент вилоятида 136 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 10 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 712 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 23 704 (+712) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 839 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН 1 098 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 24 МИНГДАН ОШДИ


Бугун мамлакатимизнинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 098 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 781 нафари Тошкент шаҳрида, 205 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 10 нафардан Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 75 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺2020 йил 11 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 32 ёшли Ш.А. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 64 ёшли Н.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 098 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 24 090 нафарга (75 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺Шу йилнинг 11 август куни мамлакатимизда 679 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 098 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 983 нафар бемордан 24 090 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 7 687 нафар бемордан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 (+232) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Самарқанд вилоятида, яна 23 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, яна 6 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб берди:

~~~~~~~~~~~~~

Ҳомиладор аёлларда қандли диабет, ўпканинг сурункали касаллиги, юрак қон-томир касалликлари, камқонликнинг оғир даражалари, суст иммунитет ва сурункали жигар, буйрак касалликлари бўлса, “COVID-19” оғир кечиши мумкин.

~~~~~~~~~~~~~

Профилактика учун махсус витаминларни қабул қилиш зарурияти йуқ. Иложи борича уй шароитида тайёрланган овқатлар ва кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш лозим.

~~~~~~~~~~~~~

Поликлиникаларда ташкил этилган мобил гуруҳлар

❗️Асосан:
- коронавирус ва пневмония аломатлари бўлган беморларни;
- шифохонада даволаниб қайтган беморларни назорат қилиб боради.

❗️Шунингдек:
- уй шароитида сурункали касалликларга чалинган беморларга;
- кўрсатмалар бўйича ҳомиладор аёллар ва болаларга патронаж хизматилари кўрсатади.

~~~~~~~~~~~~~

Коронавирус инфекцияни бартараф этишда иссиқ ванна, душ ва ҳаммомлар ёрдам бермайди.

~~~~~~~~~~~~~

Коронавирус инфекцияга қарши энг яхши ҳимоя усули мунтазам равишда қўлларни ювишдир. Бу терида бўлиши мумкин бўлган вирусни зарарсизлантиради ва кўзга, оғизга ёки бурунга тегилганда инфекция тушишининг олдини олади.

~~~~~~~~~~~~~

Антибиотиклар вирусга таъсир этмайди, фақат бактериал инфекцияни даволайди. Беморда бундай дори воситаларни қўллаш кўрсатмаси бўлса шифокор томонидан тавсия этилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ОРГАНИЗМДА ПНЕВМОНИЯДАН СЎНГ ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ?

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева пневмония ҳақидаги муҳим саволларга жавоб берди:

Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши осон жараён эмас. Бу ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.

~~~~~~~~~

Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

~~~~~~~~~

Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

🔸Юқори нафас йўллари ва ўпка касалликларида;

🔸Юрак касалликларида;

🔸Қон касалликларида;

🔸Камҳаракат ҳаёт тарзи – бунда бироз жисмоний ҳаракатда ҳансираш пайдо бўлиши мумкин;

🔸ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида.

‼️ Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!

~~~~~~~~~

❗️Оддий гриппга карши вакцина коронавирус инфекциясига таъсир кўрсатмайди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР “COVID-19”ДАН 1 016 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 25 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ


Бугун айни вақтга қадар мамлакатимизнинг 6 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 016 нафари соғайди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 720 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 47 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида ҳам 14 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 25 106 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 77 ФОИЗГА ЕТДИ


🔺2020 йил 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 (+250) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 109 нафари Тошкент вилоятида, 108 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 6 ҳудудида жами 1 016 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайганлар сони 25 106 (+1 016) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Юртимизда “COVID-19”дан соғайиш кўрсаткичи эса 77 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 149 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Уй шароитида коронавирусни даволаш мақсадида қилинган осма уколлар қандай оқибатларга олиб келади?

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек РИЗАЕВ “Ўзбекистон 24” каналида сўзлаб берди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Коронавирусга чалинган инсоннинг ўпкаси қандай кўринишда бўлади?

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек РИЗАЕВ батафсил маълумот берди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жамоавий иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3767

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДАГИ 7 ТА ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ИШ БОШЛАДИ


Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Учтепа ва Сергели туман тиббиёт бирлашмалари(ТТБ)га янги раҳбарлар тайинланди.

Хусусан, Шайхонтоҳур ТТБга пойтахтимиздаги 24-сонли оилавий поликлиника бош шифокор муовини Гули Холиқова, Бектемир ТТБга Миробод туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири Зебинисо Умарова, Мирзо Улуғбек ТТБга “Ўзавтосаноат” АЖга қарашли “CLINIC PRO” ТДМ бош шифокори Муяссар Муҳаммедова, Яккасарой ТТБга Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси бош шифокори Дилфуза Мухсимова, Олмазор ТТБга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Низомов, Учтепа ТТБга 32-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Нигорахон Саидова, Сергели ТТБга эса 12-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Тожибой Юлдашов бошлиқ этиб тайинланди.

Янги раҳбарларга ўз ҳудудларида, аввало, тиббий профилактика ишлари билан жиддий шуғулланиш, оилавий поликлиникалар иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолини коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичини камайтириш ва жиловлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш, ташкил этилган мобил бригадалар ва “COVID-19”га ихтисослашган поликлиникалар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, касалликда гумон қилинган фуқароларни ўз вақтида рўйхатга олиш ва даволашни ташкил қилиш, касалланганлар билан бирламчи мулоқотда бўлиб, карантинга олинган шахсларни ва уларнинг оила аъзоларини мунтазам тиббий назорат қилиб бориш, “103” тез тиббий хизмат билан оилавий поликлиникалар ўртасидаги узвийликни таъминлаш каби қатор долзарб вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 17 августдан бошлаб:

✔️ ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

✔️жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔸ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔸жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔸транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

✔️ диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;

Вазирлик расмий канали — @ssvuz