Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
133K subscribers
9.12K photos
3.82K videos
52 files
12.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

🇺🇿🇺🇸Ўзбекистон – АҚШ: Тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Бугун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашди.


📌 Мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимиз тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.

🔎 Айниқса, охирги икки ой ичида мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янги босқичга чиққани, хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил сентябрь ва ноябрь ойларида БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси ҳамда Вашингтон шаҳрига қилган амалий ташрифлари доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувлари ўзаро муносабатларда бутунлай янги саҳифа очганлиги алоҳида қайд этилди.

🌡Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда бошқа нуфузли ташкилотлари билан сил ва ўпка касалликлари профилактикаси, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B, С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария ва эпидемиология каби соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

🏢 Таълим йўналишида тиббиёт олийгоҳларимиз ва АҚШнинг қатор билим юртлари, хусусан, Питтсбург, Олбани, Вебстер, Франклин каби университетлари ҳамда кўплаб клиникалари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган.

➡️ Учрашувда тиббий таълим, инфекцион касалликларни юқори технологиялар ёрдамида ташхислаш, тиббиёт муассасаларини бошқариш, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва тиббий суғурта каби соҳаларда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, АҚШ компаниялари билан биргаликда Ўзбекистонда дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, юртимиздаги шифохоналарни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

‼️ Мулоқот якунида мамлакатларимиз ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥2🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Қарийб тўрт ҳафтадан буён Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Саломатлик марафони ҳудудда яшовчи барча аҳоли қатламини қамраб олаётгани билан эътиборлидир.


📍 Айни пайтда марафон доирасидаги профилактик кўрик ва скрининг текширувлари шаҳардаги 20 та бирламчи бўғин муассасасида бўлиб ўтмоқда. Хусусан, 33 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи 6-сон оилавий поликлиникада ҳам текширувлар қизғин давом этяпти.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Самарқанддан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
🔴 ✏️✏️✏️✏️

Соғлиқни сақлаш вазирлигида "Электрон рецепт" тизимини жорий этиш бўйича доимий фаолият юритувчи Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


🔍 Ишчи гуруҳ томонидан фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимларининг мурожаатлари, шунингдек, тизим ишга туширилган дастлабки кунларда унинг фаолияти, жумладан, поликлиникаларга бўладиган юкламалар, дори воситаларини бериш тартиби ва рақамли хизматлар ишининг барқарорлиги таҳлил қилиняпти.

📌 Келиб тушаётган барча таклиф ва эътирозлар тезкор равишда ва атрофлича кўриб чиқилмоқда.

📋 Яқин вақтларда мазкур йиғилиш якунлари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Электрон рецепт" тизими бўйича жамоатчилик вакилларидан келиб тушаётган муҳим саволларга дастлабки жавоблари эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


————————————

В Министерстве здравоохранения проходит заседание постоянно действующей Рабочей группы по внедрению системы «Электронный рецепт».


🔍 Рабочая группа анализирует обращения граждан и медицинских работников, а также работу системы в первые дни её запуска, включая нагрузку на поликлиники, порядок отпуска лекарственных средств и стабильность функционирования цифровых сервисов.

📌 Все поступающие предложения и замечания оперативно и всесторонне рассматриваются.

📋 В ближайшее время по итогам заседания будут опубликованы предварительные ответы Министерства здравоохранения на наиболее важные вопросы представителей общественности, касающиеся системы «Электронный рецепт».

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥5
🔴 🟦🟦🟦

Жиззахда тиббиёт тизимини рақамлаштириш жараёни қандай бормоқда?

Тиббиётни халққа яқинлаштириш доирасида тизимни рақамлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу орқали аҳоли учун замонавий қулайликлар яратиш мақсад қилинган. Жараён бошланганидан буён ҳудудларда салмоқли натижаларга эришилгани ҳолда, айрим жойларда ўз ечимини кутаётган қатор масалалар ҳамон йўқ эмас.


➡️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов томонидан ҳудудлар бўйича ўтказиб келинаётган видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилишларда бу масала ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, чуқур таҳлил қилинмоқда.

📍 Жиззах вилоятида ташкил этилган йиғилишда ҳудуддаги ҳолат тизим раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

💬 Қайд этилганидек, яқинда Президентимиз вилоятга ташрифи давомида Жиззах тиббиёт кластерида бўлиб, соҳанинг ҳар бир йўналишига оид муҳим таклифларни илгари сурди. Жумладан, тиббиётни рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига Жиззах тажрибасини йўлга қўйиш зарурлиги билдирилди.


Хўш, ҳозир вилоятда бу борадаги вазият қандай?

📊 Айни пайтда вилоят тиббиёт муассасаларида 3 минг 442 та компьютер техникаси мавжуд, эҳтиёжни тўла қоплаш учун эса яна 2 мингтадан кўпроқ компьютер зарур. Шу боис жорий йилнинг ўзида вилоятга 13 млрд. сўм маблағ йўналтирилиб, 665 та компьютер ҳамда локал тармоқ қуриш учун материаллар етказиб берилган. Аммо тизимдаги айрим масъуллар бу ҳақда умуман ўйлаб кўрмаётгани ташвишли, албатта.

💻 “Ягона тиббиёт ахборот тизими” (DMED) вилоятда жорий қилинганига бир йил бўлди, лекин бор-йўғи 85 фоиз аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилган. Бу борада, айниқса, Фориш, Зарбдор, Мирзачўл, Арнасой, Бахмал ва Зафаробод туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги вазият яхши эмас.

🔬 Йиғилишда вилоятда УТТ аппаратларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳам таҳлил марказида бўлди. Мисол сифатида Дўстлик туманида вазият ачинарли аҳволда эканлиги таъкидланди. Яъни бир ой давомида 3 нафар тиббиёт ходими томонидан 10 киши текширувдан ўтказилган. Бу шифокорлар деярли ишламагани, қиммат нархларда келтирилган аппаратлар бўш турганлигини англатади.

📍 УТТ аппаратларидан фойдаланиш даражаси Дўстлик, Пахтакор, Бахмал туманларида ниҳоятда пастлигича қолмоқда.

🔎 Шунингдек, тадбирда соҳа учун малакали кадрларни тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.

💻 Ҳозирга қадар вилоят бўйича 6,2 минг нафар тиббиёт ходими компьютер саводхонлиги ва Ягона тиббиёт ахборот тизими бўйича ўқитилган. Лекин Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин ва Янгиобод туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида бу борада амалга оширилган ишларни қониқарли деб бўлмайди.


🔎 Бундан ташқари, йиғилишда айрим ҳудудларда IT ҳамширалари устама пуллари тўланмасдан келинаётгани танқид қилинди.

‼️ Якунда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
❗️Расмий баёнот

Сўнгги кунларда жамиятда электрон рецептлар тизимини жорий этиш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча тушунтириш ва аниқликлар киритишни зарур деб ҳисоблайди.


"Электрон рецепт" тизимини жорий этишдан кўзланган асосий мақсад — даволаш хавфсизлигини ошириш ва беморлар саломатлигини ҳимоя қилиш, шифокорларнинг дори тайинлашдаги масъулиятини кучайтириш, дори воситаларини тайинлаш жараёнини тартибга солиш, соғлиқни сақлаш тизимида рақамли ҳисобга ўтиш, шунингдек, контрафакт ёки нотўғри қўлланилаётган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ хавфларни камайтиришдан иборат.

"Электрон рецепт" тизими ҳозирда Тошкент шаҳри ва норматив ҳужжатлар билан белгиланган 15 та туманда жорий этилмоқда. Тизимни бутун республика бўйлаб кенгайтириш 2026 йил охиригача босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу — натижаларни таҳлил қилиш, аниқланган ташкилий ва техник муаммоларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Кўзланган мақсад — заиф жиҳатларни аниқлаш ва тўлиқ жорий этишдан олдин механизмларни такомиллаштиришдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларнинг хавотирини тўлиқ тушунади ва таъкидлайдики: фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, болаларга, кекса ёшдаги шахсларга ва сурункали касалликка чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳеч ким зарур дори воситаларисиз қолмайди. Ушбу тоифадаги беморлар алоҳида назоратда бўлади.

Янги тизимни жорий қилиш даври мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир раҳбарлигида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ушбу гуруҳ таркибига шифокорлар, дорихона ташкилотлари ва АКТ мутахассислари киради. Ишчи гуруҳ тизимнинг амалда қўлланилишини мунтазам мониторинг қилади, фуқаролар ва тиббиёт ходимларининг мурожаатларини кўриб чиқади, поликлиникаларга тушаётган юкламани, рақамли сервислар барқарорлигини ва дори воситаларини бериш тартибини таҳлил қилади. Зарур ҳолларда тезкор тарзда тегишли тузатишлар киритилади.

Шифокор рецептисиз бериладиган асосий ҳаётий муҳим дори воситаларининг базавий рўйхати шакллантирилган. Унинг мақсади — кундалик ва фавқулодда маиший ҳолатларда аҳолига тезкор тиббий ёрдам олиш имкониятини таъминлашдир. Рўйхат халқаро амалиёт, шифокорлар тавсиялари ва ҳаётий ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот ресурсларида эълон қилинган. Бу жараёнда у амалий қўлланиш натижалари ва келиб тушаётган таклифлар асосида аниқлаштирилиши ва тўлдирилиши мумкин.

Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба ҳудудларида жойлашган дорихоналарда жорий қилинган “Электрон рецепт” тизими доирасида вужудга келаётган мурожаатларни қабул қилиш учун телеграм @ssv_pilotbot ташкил этилди. Ушбу бот орқали ушбу тизим ва дори воситаларини бериш билан боғлиқ барча мурожаатлар устувор тартибда кўриб чиқилади.

“Электрон рецепт” тизимини жорий қилиш жараёнлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоатчилик мунтазам равишда хабардор қилиб борилади.

Вазирликнинг асосий вазифаси — даволаш хавфсизлиги билан зарур дори воситаларининг мавжудлиги ўртасида мувозанатни таъминлаш, барча қарорларни фақат бемор манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилишдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10👍8🤩2
❗️ Официальное заявление

В последние дни в обществе активно обсуждается вопрос внедрения системы электронных рецептов. В связи с этим Министерство здравоохранения считает необходимым дать дополнительные разъяснения и уточнения.


Основная цель внедрения системы «Электронный рецепт» — повышение безопасности лечения и защита здоровья пациентов, усиление ответственности врачей при назначении лекарственных средств, упорядочение этого процесса, переход к цифровому учёту в системе здравоохранения, а также снижение рисков, связанных с оборотом контрафактных либо неправильно применяемых лекарственных средств.

В настоящее время система «Электронный рецепт» внедряется в городе Ташкенте и в 15 районах, определённых нормативными документами. Масштабирование системы по всей республике запланировано поэтапно до конца 2026 года и будет осуществляться по результатам анализа, с учётом выявленных организационных и технических вопросов. Цель пилотного этапа — выявить слабые места и усовершенствовать механизмы до полного внедрения.

Министерство здравоохранения полностью понимает обеспокоенность граждан и подчёркивает: в экстренных ситуациях, а также при оказании медицинской помощи детям, лицам пожилого возраста и пациентам с хроническими заболеваниями никто не останется без необходимых лекарственных средств. Эти категории пациентов будут находиться на особом контроле.

На период внедрения новой системы при Министерстве здравоохранения под руководством министра создана постоянно действующая Рабочая группа. В её состав входят врачи, представители аптечных организаций и ИКТ-специалисты. Рабочая группа регулярно осуществляет мониторинг практического применения системы, рассматривает обращения граждан и медицинских работников, анализирует нагрузку на поликлиники, стабильность цифровых сервисов и порядок отпуска лекарственных средств. При необходимости оперативно вносятся соответствующие корректировки.

Сформирован базовый перечень основных жизненно важных лекарственных средств, отпускаемых без рецепта врача. Его цель — обеспечить населению возможность получения своевременной помощи в повседневных и экстренных ситуациях. Перечень разработан с учётом международной практики, рекомендаций врачей и жизненных обстоятельств и опубликован на официальных информационных ресурсах Министерства здравоохранения. При этом, по итогам практического применения и с учётом поступающих предложений, он может уточняться и дополняться.

Для приёма обращений, возникающих в рамках внедрения системы «Электронный рецепт» в аптеках города Ташкента и 15 пилотных территорий, создан телеграм-бот: @ssv_pilotbot. С его помощью все обращения, связанные с системой и порядком отпуска лекарственных средств, будут рассматриваться в приоритетном порядке.

Министерство здравоохранения будет регулярно информировать общественность о ходе внедрения системы «Электронный рецепт».

Основная задача Министерства — обеспечить баланс между безопасностью лечения и доступностью необходимых лекарственных средств, принимая все решения исключительно исходя из интересов пациента.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥5🤩4
Рецептсиз_бериладиган_дорилар_рўйхати.xlsx
53.8 KB
🔴 ❗️❗️❗️

Рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

💻 "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақидаги ахборот дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида жойлаштириб борилади.


📰 Шунингдек, бундай ахборот ОАВ ва ихтисослаштирилган босма нашрларда ҳам берилиши мумкин.

👆 Ҳозирга кунда 1846 турдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, юқоридаги жадвалда тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланилаётганлари билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🤩5🔥2
🔴 ✏️✏️✏️

❗️“ЭЛЕКТРОН РЕЦЕПТ”: ЖАМОАТЧИЛИКНИ ҚИЗИҚТИРАЁТГАН МУҲИМ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

Хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.


Унга кўра, янги тизим 2025 йил 10 декабрдан фақат Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да йўлга қўйилди.

Айни пайтда ушбу механизм юзасидан жамоатчиликда кўплаб саволлар туғилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи аҳолини қизиқтираётган саволларга жавобларни тақдим этади.


👉 БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥5🤩2
🔴 ✏️✏️✏️

“ЭЛЕКТРОН РЕЦЕПТ” ТИЗИМИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИКДАН КЕЛИБ ТУШГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР


Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши йўлга қўйилаётгани жамоатчилик вакилларида турли саволларни юзага келтирмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ишчи гуруҳи аҳолини қизиқтираётган саволларга навбатдаги жавобларни тақдим этади.

👉 БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥3🤩3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣

Аҳолининг барча қатламини профилактик кўрик ва скрининг текширувлари билан қамраб олишга қаратилган Саломатлик марафони Каттақўрғон шаҳрида ҳам старт олди.


🔬 Унинг доирасида тиббиёт ходимлари учун интерактив тренинглар ўтказилиб, аҳоли учун скрининг тадбирлари ташкил этилмоқда.

📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан Самарқанд вилоятидан тайёрланган видеолавҳада батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ❗️❗️❗️

☎️ 1⃣0⃣0⃣3⃣: "Электрон рецепт" тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “Сall-марказ” ташкил этилди

Пойтахтимиз ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти йўлга қўйилгани жамоатчиликда турли саволларни юзага келтирмоқда.


☎️ Шундан келиб чиқиб, бу борада аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ташкил этилди.

📱 Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича юзага келган саволларингиз ва мурожаатларингизга туну кун жавоб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

________________

🔴 🔰🔰🔰🔰

☎️ 1⃣0⃣0⃣3⃣: Создан «Call-центр» для приёма обращений по системе «Электронный рецепт»

В связи с внедрением практики отпуска лекарственных средств по электронным рецептам в городе Ташкенте и в 15 районах (городах), где реализуется пилотный проект, у общественности возникает ряд вопросов.


☎️ С учётом этого, в целях оперативного реагирования на обращения и вопросы населения, на базе короткого «Телефона доверия» 1003 Министерства здравоохранения Республики Узбекистан создан постоянно действующий «Call-центр» по номеру 1003.

📱 Посредством данной линии связи вы можете круглосуточно получить ответы от квалифицированных специалистов на ваши вопросы и обращения, связанные с функционированием системы «Электронный рецепт» в городе Ташкенте и в 15 районах (городах), где реализуется пилотный проект.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 No_comment

☎️ Айни дақиқаларда бир гуруҳ ОАВ вакиллари ва блогерлар Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган "Электрон рецепт" тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “Сall-марказ” фаолияти билан танишмоқда.


🎤 Шунингдек, улар Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да ушбу янги модул жорий этилиши билан боғлиқ саволларига малакали мутахассислардан атрофлича жавоб оляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥4
🟦🟦

Дорихоналар рецептсиз дори сотмайди: тизим қандай ишлайди?


Пойтахт туманлари ва республиканинг 15 та ҳудудидаги дорихоналарда электрон рецепт амалиёти бошланди. Энди шифокор ёзиб берадиган ДМEД рецептисиз айрим дориларни олиб бўлмайди. Хўш, ўзи бу тизим қандай ишлайди? Жойлардаги тиббиёт муассасалари ва дорихоналар янги тизимга тайёрми? Истисно ҳолатларга қандай ечим бериляпти? Шу каби саволларга Kun.uz студиясида ўтадиган жонли эфир суҳбатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари жавоб беради.

📱 Telegram'да кўриш 📱 YouTube'да кўриш

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🤩2
🔴 ✏️✏️✏️

❗️“ЭЛЕКТРОН РЕЦЕПТ” ТИЗИМИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИКНИ ҚАНДАЙ САВОЛЛАР ҚИЗИҚТИРМОҚДА?

Пойтахт туманлари ва юртимизнинг 15 та ҳудудидаги дорихоналарда электрон рецепт амалиёти бошланди. Шу боис кенг жамоатчиликда ушбу янги тизим ҳақида кўплаб саволлар туғилмоқда.


Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ишчи гуруҳи аҳолини қизиқтираётган ва энг кўп берилаётган навбатдаги саволларга жавобларни тақдим этади.

👉 БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤩1
🔴 😊😊😊

❗️ Какие вопросы волнуют общественность по системе «ЭЛЕКТРОННЫЙ РЕЦЕПТ»?

В аптеках районов столицы и 15 регионов страны начата практика отпуска лекарственных средств по электронным рецептам. В связи с этим у широкой общественности возникает множество вопросов относительно новой системы.


Исходя из этого, Рабочая группа Министерства здравоохранения представляет ответы на очередные, наиболее часто задаваемые населением вопросы.

👉 ПОДРОБНЕЕ

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥4
🔴 😊😊😊

ОТВЕТЫ НА ВОПРОСЫ ОБЩЕСТВЕННОСТИ ПО СИСТЕМЕ «ЭЛЕКТРОННЫЙ РЕЦЕПТ»

В городе Ташкенте, а также в 15 районах (городах), где реализуется пилотный проект, внедряется отпуск лекарственных средств на основании электронных рецептов. В связи с этим у представителей общественности возникает ряд вопросов.

Исходя из этого, Рабочая группа Министерства здравоохранения Республики Узбекистан представляет ответы на наиболее актуальные вопросы населения.

👉 ПОДРОБНЕЕ

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2
🔴 ✏️✏️✏️✏️

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигида "Электрон рецепт" тизимини жорий этиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳга мавзу юзасидан саволлар келишда давом этмоқда.

⬇️ Хусусан:

Бундан буён дорихоналарда барча дори воситалари электрон рецепт асосида сотиладими?

Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериш тартиби қайси мезонлар асосида белгиланади?

Янги тизим доирасида юзага келган савол ва муаммолар юзасидан аҳоли қаерга мурожаат қилиши керак?

Дорихона ходимлари билан “Электрон рецепт”дан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилганми?

📹 Ушбу саволларга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤩1