Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.16K photos
2.39K videos
46 files
9.96K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Хитой сафари: Самарқанд делегацияси қандай келишувларга эришди?

📌 Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев бошчилигидаги тиббиёт ходимларидан иборат делегация хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районида бўлди.

🏥 Дастлаб делегация аъзолари мазкур ҳудудда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими, хусусан, Қорамой марказий касалхонасидаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти, телетиббиёт ва Хитой халқ табобатидан фойдаланишнинг самарали усуллари билан яқиндан танишди.

🔶 Шундан сўнг Қорамой шаҳар халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси ўринбосари Ли Гуо Лян, шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбари Чжу Хуа, шаҳар ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Ли Жун, директор Лин Ли Шенг билан учрашиб, тиббиёт соҳасида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, телемедицина ва халқ табобати йўналишида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, кадрларни масофавий ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

📝 Учрашув якунида Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қорамой шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қорамой шаҳар марказий шифохонаси ўртасида келишувлар имзоланди.

💻 Делегация аъзолари, шунингдек шаҳар касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (Санитария назорати институти) ҳамда Иккинчи Шинжон тиббиёт коллежида бўлиб, мазкур таълим муассасасида самарқандлик халқ табобати мутахассисларини тайёрлаш имкониятлари кўриб чиқилди.

🔬Самарқандлик тиббиёт ходимлари Урумчи шаҳрига сафари доирасида Шинжон-Уйғур автоном райони Саломатлик қўмитаси раиси Ю Аи Пинг билан ҳам учрашиб, мулоқот давомида кадрлар алмашинуви, шошилинч тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

🏙 Делегация, шунингдек Ипак йўли саломатлик форуми, Бешинчи “Бир камар ва йўл” академик саммити ва ШҲТнинг олтинчи бор ўтказилаётган тиббиётга оид Касалхона ҳамкорлик форумида қатнашди.

🖇 Анжуман доирасида Шинжон-Уйғур автоном райони раисининг ўринбосари Қайсер Абдукарим билан учрашув бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, ўзаро тажриба алмашиш, илғор янгиликлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

‼️ Бундан ташқари, делегация ҳудуддаги халқ касалхонасида бўлиб, анъанавий Хитой тиббиёти, унинг бой мероси, инновацияси ва ривожланишига бағишланган саммитда иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак?

🩺 Бир пайтлар бедаво ҳисобланган касалликлардан бугун соғаяётганлар кўп. Албатта, бу — замонавий тиббиёт ютуғи! Аммо оддий хасталик асорати туфайли жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас орамизда.

🔎 Нега шундай? Асосий сабаб — касалликнинг олди олинмагани, қолаверса, ўша дардга эрта ташхис қўйилиб, ўз вақтида даво чоралари кўрилмаганида!

👩🏻‍⚕️Президентимиз шу туфайли тиббиётнинг бирламчи бўғинига эътиборни кескин кучайтирди. Соҳани тубдан трансформация қилишга киришилди. Бунинг амалий натижалари уч йилдан буён янгича модел асосида ишлаб келаётган тиббиёт бригадалари фаолиятида ҳам намоён бўлмоқда.

🏥 Ушбу мавзу пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника мисолида таҳлил қилинади...

👉 БАТАФСИЛ 👈

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Қандли диабетга чалинган беморлар спорт билан шуғулланиши мумкинми?

👩🏻‍⚕️ Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Севара Фахрутдинова жавоб берди.

🩸— Қандли диабет билан оғриган беморлар учун жисмоний фаоллик жуда муҳим, — дейди мутахассис. — Сабаби спорт билан шуғулланиш қонда қанд миқдорини меъёрлаштириб, умумий саломатликни яхшилашга ёрдам беради.

🟢 — Аммо, ҳар қандай жисмоний машқларни бошлашдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Чунки спорт тури ва унинг интенсивлиги ҳар бир бемор учун индивидуал танланиши лозим.

🚶🏻‍♂️Диабетга чалинганлар учун бир неча спорт тури тавсия этилиб, уларнинг ҳар бири турли даражада фойдали. Айниқса, пиёда юриш улар орасида энг оммабоп ва қулайидир.

Жумладан, кунига 30 дақиқа яёв ҳаракатланиш қонда қанд миқдорини пасайтириб, юрак фаолиятини яхшилайди. Энг муҳими, бу машғулот барча ёшдаги инсонлар учун мос келади.

🚴‍♂️ Югуриш ва велосипед ҳайдаш ҳам қандли диабетга чалинган беморлар учун фойдали. Сабаби бу машқлар юрак фаолиятини мустаҳкамлаш ва ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Аммо ушбу машғулотлар юқори интенсивликка эга бўлгани боис, шифокор билан маслаҳатлашиш ва аста-секинлик билан бошлаш мақсадга мувофиқ.

🏊 Шунингдек, сузиш ҳам ушбу беморлар учун айни муддао. Чунки у бўғимлар учун ёқимли машғулот ҳисобланиб, юрак-қон томир тизими фаолиятини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, мазкур спорт тури тананинг барча мушакларини ҳаракатга келтириб, организмнинг умумий фаоллигини оширади.

🧘🏻‍♂️ Йога ҳам диабет билан оғриётганлар учун фойдали машғулот. Сабаби у стрессни камайтириб, мушакларни мустаҳкамлайди. Қолаверса, ушбу спорт тури нафас олишни яхшилаб, ортиқча асабийликни кетказади. Бу эса қонда қанд миқдорининг барқарор бўлишини таъминлайди.

🩺 Албатта спорт билан шуғулланишда бир нечта муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш зарур. Биринчидан, жисмоний фаоллик пайти ва ундан кейин қонда қанд миқдорини текшириб бориш лозим. Сабаби бу — гипогликемия ҳолатларининг олдини олиш учун муҳим.

🫙 Иккинчидан, жисмоний машқлардан аввал ва кейин етарли миқдорда сув ичиш керак. Учинчидан, жисмоний машқларни доимий ва бир хил вақтда бажариш мақсадга мувофиқ.

‼️ Қонда қанд миқдорининг ўзгарувчанлиги, гипергликемия (юқори қанд миқдори) ёки гипогликемия (қанд миқдорининг пастлаши) ҳолатлари, инсулин ёки бошқа дори воситаларини қабул қилиш пайти, шунингдек, юқори қон босими, юрак касалликлари, вирусли инфекциялар ва ўпка хасталиклари хуруж қилганда бу беморлар спорт билан шуғулланиши мумкин эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Тиббиёт бригадалари таркиби нега кенгайтирилди?

👩🏻‍⚕️Оилавий шифокорнинг қайси функциялари амалиёт ҳамшираларига ўтказилган?

🔎 Универсал-прогрессив патронаж модели қандай самара бермоқда?

🤰🏻Доялар фақат ҳомиладорлар билан ишлайдими?

🩺 Ҳамширалар қачон хонадонларга бориши керак?


🏥 ССВ Матбуот хизмати томонидан пойтахтимиздаги Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника фаолияти мисолида тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан шу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Подагра касаллигининг асосий сабаблари кўп миқдорда ёғли гўшт ёки балиқ, спиртли, газланган ичимликлар, тухум ва дуккаклиларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.

🧑🏻‍⚕️ Юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Шавкат Равшанов подагранинг келиб чиқиши, даволаш усуллари ва профилактикаси ҳақида батафсил маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

🚴‍♂️ Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.

📌 Қуйида велосипедда ҳаракатланишнинг асосий фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

🫀1. Юрак-қон томир тизими учун фойдаси.
Бу машғулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Хусусан, юрак уриши ва қон босимини меъёрлаштириб, оғир юрак хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

🩺 2. Мушакларни мустаҳкамлайди.
Велосипед учиш бўғим ва мушакларни мустаҳкамлайди. Боиси бу пайтда танадаги барча мушаклар фаол ҳаракатланиб, тонусда бўлади. Натижада, умумий жисмоний куч ва чидамлилик ортади.

🍜 3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Педални айлантириш метаболизмни тезлаштириб, иштаҳани очади. Мазкур ҳолат организмда моддалар алмашинуви яхшиланганини билдиради. Шунингдек, метаболизмнинг тезлашиши таомнинг тез ҳазм бўлиши ва организмда ёғ тўпланмаслигига олиб келади. Бу, ўз навбатида, ортиқча вазнни йўқотишга замин яратади.

🟡 4. Варикознинг олдини олади.
Варикозга мойиллиги бор одамлар учун педаллар жуда фойдали. Ушбу машғулот пайтида қон турғунликсиз томирлар орқали фаол айлана бошлайди. Натижада, варикознинг олди олинади.

🟢 5. Таянч-ҳаракатланиш тизими учун фойдаси.
Велосипед учиш суяклар мустаҳкамлигини ошириб, артрит каби касалликларга чалиниш хавфи сезиларли даражада камаяди.

🥱 6. Уйқуни яхшилайди.

Ушбу жисмоний фаоллик уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг ёрдамида осон уйқуга кетиш ва уйқу давомида яхши дам олиш мумкин. Шунингдек, доимий педал айлантириш организмда эндорфин гормонларини ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Бу эса кайфиятни кўтариб, стресс, депрессия ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради.

🔬 7. Иммунитетни мустаҳкамлайди.
Бўш вақтини мунтазам равишда велосипедда ўтказадиган инсонлар тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сезиларли даражада оширади. Бу билан велосипедчилар мавсумий вирусли касалликлардан камроқ азоб чекишади.

🩸8. Қон айланишини яхшилайди.
Велосаёҳат қилишни канда қилмайдиганларда қон айланиши яхшиланиб, терининг ҳолати ижобий томонга ўзгаради. Сабаби, тоза ҳавода жисмоний ҳаракат сабаб қон циркуляцияси, ҳужайраларнинг кислород ва бошқа озиқ моддалар билан таъминланиши яхшиланади. Бунда токсинлар камайиб, коллоген миқдори кўпаяди ва терининг эрта қаришининг олди олинади. Натижада, тери тиниқ ва соғлом кўринади.

‼️Бир сўз билан айтганда, ҳар куни велосипедда сайр қилишни одатга айлантириш орқали соғлом ва фаол ҳаёт тарзига эришиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

🏊🏻‍♀️ Ёзда болалар сув ҳавзаларида чўмилишни яхши кўришади. Аммо бу бола саломатлигига зарарли бўлмаслиги учун маълум эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

🔆 Шунингдек, ёзнинг иссиқ ҳавосидан сақланиш учун кўпчилик уйда кондиционердан фойдаланади. Бунда ҳам маълум қоидаларга амал қилинсагина унинг бола учун зарарли омилларидан сақланиш мумкин.

👩🏻‍⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Ноиба Азимова бўлишди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Бир гуруҳ ёш шифокор ва бўлажак тиббиёт мутахассислари давлат мукофотлари билан тақдирланди

🚑 Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилди

☀️ Жазирамада офтоб тиғи остида узоқ муддат қолиш қатор хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин

🔬Сўнгги 3 йилда юртимизда 15 та янги нейрожарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди

📄 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?

Кексалар касалликлардан ҳимояланиш учун нималарга аҳамият беришлари керак?

🚬🚫 Чекишни ташламоқчимисиз? ЖССТ бунга доир илк клиник қўлланмани эълон қилди

‼️ Вазир: “Йил охиригача электрон рецепт тизимини йўлга қўямиз”

🩺 ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Ўзбекистон тиббиёти ютуқлари ҳақида қандай фикрда?

🤝 Хитой сафари: Самарқанд делегацияси қандай келишувларга эришди?

🏥 Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак?

🚴‍♂️ Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

🍳 Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади

💡Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди.

🗂 Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди.

🔎 Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди.

🔬 Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди.

‼️Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ш. Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган.

Турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Ш. Мамажонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️"Вазиятлар маркази": Соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинади

🖥 Яқинда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “Электрон поликлиника”, “Электрон стационар” ва “Электрон рецепт” тизимлари шу йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилиши таъкидланган эди.


🏢 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилиши ушбу тизимларни ўзаро интеграция қиладиган асосий платформа вазифасини бажаради.

Хўш, ишга туширилган ушбу янги тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?..

👉 БАТАФСИЛ 👈

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун "UZINFOCOM" МЧЖ негизида "UzSOC" Ахборот хавфсизлиги мониторинги маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?

♻️ Энди соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинадими?

🏥 Янги тизим тиббиёт муассасаларида узундан-узун навбатларнинг олдини олишда қанчалик самарали?

⚙️ Ахборот тизимларида носозлик юзага келса, қай тарзда бартараф этилади?

💻 Янги платформада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади?


📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмат.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сегодня состоялась церемония открытия на базе ООО UZINFOCOM Центра мониторинга информационной безопасности UzSOC и Ситуационного центра на электронной платформе Министерства здравоохранения

В чем заключаются преимущества этой новой структуры для медицинских работников и наших соотечественников?

♻️ Позволит ли Центр наладить механизм контроля всех информационных систем в сфере здравоохранения через единый комплекс
?

🏥 Как новая система поможет предотвратить длинные очереди в медицинских учреждениях?

⚙️ Как будут устраняться потенциальные неисправности или технические сбои в какой-либо информационной системе?

💻 Каким образом будет обеспечена безопасность данных пациентов в новой платформе?


📹 Ответы на эти вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

📋 Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

‼️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Тальк кукуни саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

🔬 Канцерогенлар саратон касалликлари ривожланиш хавфини оширувчи моддалардир. Улар баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, консервантлар, ароматизаторлар, полициклик углеводородлар, азобўёқлар, нитрозаминлар, оғир металл тузлари, алкалоидлар таркибида кўп учрайди.

📌 Энди ушбу рўйхат янада кенгайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) тальк кукунини потенциал канцероген моддалар рўйхатига киритди.


🩺 Бунинг учун 13 мамлакатдан жалб этилган 29 нафар экспертдан иборат ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди. Мазкур жараёнда тальк кукунидан фойдаланган аёлларда тухумдон саратони билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳисобга олинди.

🧫 Қолаверса, целлюлоза-қоғоз саноатида хотин-қизларнинг тальк билан таъсирланишига қаратилган тадқиқотлар натижалари ҳам таҳлил қилиб чиқилди. Шу тариқа бу минерал 2А хавф гуруҳига мансуб, деб таснифланди.

🔎 Ўз навбатида, тальк кукуни билан ишлов берилган тажриба каламушларида хавфли ўсмалар ривожланиши қайд этилган изланишлар хулосалари инобатга олинди.

📎 Эслатиб ўтамиз, тальк ер остидан қазиб олинадиган табиий минерал бўлиб, кўпинча болалар кукуни тайёрлашда қўлланилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🏸 Тирсак бўғими эпикондилитининг иккинчи номи “теннисчи тирсаги”дир. Гап шундаки, тирсак бўғимида шунга ўхшаш муаммолар билан шифокорларга биринчи бўлиб теннисчилар мурожаат қилган.


🏌🏻‍♀️ Асосан спортчилар, шунингдек, ўз ишининг табиатига кўра қўлини тез-тез букиб-тўғрилашга мажбур касб эгалари — ўқитувчи, қурувчи, қадоқловчи, массажчи, мусиқачи хавф остида бўлишади. Бу касалликдан дунёдаги одамларнинг 1–3 фоизи азият чекади. Беморларнинг ўртача ёши 35-50 ёшни ташкил қилади.

📌 Юқоридаги видеолавҳада хасталикнинг белгилари, сабаблари, даво усуллари ҳақида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор-ординатори Феруз Рустамов батафсил маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Япония ва Туркия ҳамкорлигида Самарқандда қиймати 300 миллион долларлик кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади

🇯🇵🇹🇷 Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония ва Туркия делегациялари билан учрашув бўлиб ўтди
.

📌 Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров, Япониянинг “Sojitz” корпорацияси бош ижрочи директори Масаёши Фужимото, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) президенти Тадаши Маеда, Туркиянинг “Rönesans International” компанияси бош директори Каан Кемал Экерменлар иштирок этди.


🛫 Таъкидлаш жоиз, ушбу учрашув жорий йилнинг 17-21-июнь кунлари вазир ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги делегациянинг Япония давлатига ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Мулоқот давомида таъкидланганидек, бугунги кунда Япония ва Туркия билан мамлакатимизда тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш каби йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

📋 Ушбу давлатларнинг бир қанча тиббиёт олийгоҳлари билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, қўшма таълим дастурлари асосида биргаликда бўлажак тиббиёт мутахассислари тайёрланмоқда.

🏢 Қолаверса, айни пайтда ушбу мамлакатларнинг нуфузли компаниялари билан инвестициявий, давлат-хусусий шериклик ҳамда грант лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

🔷 Меҳмонлар юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хорижий инвесторлар ва хусусий сектор вакиллари учун кенг имконият ҳамда қулайликлар яратилганини қайд этди.

📈 Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасида яратилган соғлом рақобат муҳити туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамрови ошиб бормоқда. Хусусан, сўнгги 8 йилда мамлакатимизда хусусий шифохоналар 2,7 баробарга кўпайиб, уларнинг сони 8 800 тага етди ва бу кўрсаткич ҳар йили ўртача 500-600 тага ортяпти.

✍️ Учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Япониянинг “Sojitz” корпорацияси ва Туркиянинг “Rönesans” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

🏥 Унга кўра, Самарқанд вилояти аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд шаҳрида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича қиймати 300 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур клиникани қуриш ишлари 2025 йилда бошланиши режалаштирилган.

👨‍⚕️ Шунингдек, томонлар кейинчалик лойиҳа доирасида ушбу клиника негизида биргаликда тиббий кадрлар таёрлашга ҳам келишиб олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси биноси дарз кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

🏥 Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча, 8 июль куни шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг 5 қаватли биноси 2-қаватида кузатилиб, оқибатда бинонинг балкон қисми тагидаги тўсинга дарз кетган.

🛏 Шундан сўнг бу ҳақда дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимларига маълумот берилиб, бўлимда даволанаётган беморларнинг бир қисми вақтинча бинонинг бошқа тарафига эҳтиёт чораси сифатида кўчирилган.

📝 Шунингдек, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” институти экспертлари томонидан бино тўлиқ текширувдан ўтказилди. Ўрганиш натижасида иншоотнинг зарарланиш ҳолати фақат локал ҳарактерга эга эканлиги, дарз кетиш балкон қисмигагина тааллуқлилиги юзасидан хулоса берилди.

Бу ҳақда шифохона бош шифокори Содиқ Алимов юқоридаги видеолавҳа орқали батафсил маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: В Самарканде совместно с Японией и Турцией будет построен многопрофильный медицинский центр стоимостью 300 миллионов долларов

🇯🇵🇹🇷 В Министерстве здравоохранения прошла встреча с делегациями Японии и Турции.

📌 В ней приняли участие исполняющий обязанности министра здравоохранения Узбекистана Асилбек Худаяров, главный исполнительный директор японской корпорации Sojitz Масаёши Фуджимото, президент Японского банка международного сотрудничества (JBIC) Тадаши Маеда, генеральный директор турецкой компании Rönesans International Каан Кемал Экермен.

🛫 Следует отметить, что данная встреча является логическим продолжением договоренностей, достигнутых в рамках визита делегации во главе с заместителем министра здравоохранения Ф.Ташпулатовым в Японию 17-21 июня нынешнего года.

Как было отмечено в ходе беседы, сегодня в нашей стране в сотрудничестве с Японией и Турцией реализуется ряд проектов в области оснащения медицинских учреждений современным оборудованием, внедрения цифровых технологий, подготовки кадров.

📋 Также установлено сотрудничество с рядом медицинских вузов этих стран, совместно с которыми будущие специалисты-медики проходят подготовку на основе совместных образовательных программ.

🏢 Кроме того, ведется работа по инвестиционным, государственно-частным партнерским и грантовым проектам с престижными компаниями этих стран.

🔷 Гости отметили, что в нашей стране для иностранных инвесторов и представителей частного сектора в сфере здравоохранения созданы широкие возможности.

📈 Действительно, благодаря созданной в медицинской сфере среде здоровой конкуренции повышается качество и объем предоставляемых населению медицинских услуг. В частности, за последние 8 лет количество частных больниц в нашей стране увеличилось в 2,7 раза и их число достигло 8 800, причем эта цифра каждый год увеличивается в среднем на 500-600.

✍️ На встрече был подписан меморандум о взаимопонимании между Министерством здравоохранения, японской корпорацией Sojitz и турецкой компанией Rönesans International.

🏥 В целях улучшения оказания медицинских услуг жителям Самаркандской области планируется реализовать проект стоимостью 300 миллионов долларов по созданию в городе Самарканде на основе государственно-частного партнерства многопрофильного медицинского центра на 800 коек. Строительство этой клиники планируется начать в 2025 году.

👨‍⚕️Также стороны договорились в рамках проекта совместно обучать медицинский персонал на базе этой клиники.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram