Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.22K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Туберкулёздан ўлим кўрсаткичи нега ошди? ЖССТ бунга изоҳ берди

📈 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, қарийб йигирма йиллик пасайишдан сўнг Европада яна сил касаллигидан ўлим кўрсаткичлари ошган.

📊 Хусусан, 2021 йилда 27,3 минг киши ушбу хасталик қурбонига айланган. Бу ундан аввалги йилга нисбатан 3 мингта кўп кўрсаткичдир.

🦠 Экспертлар фикрича, бу — коронавирус пандемияси билан боғлиқ омил. Чунки ўша даврда шифохоналарнинг асосий ресурслари СOVID-19 диагностикаси ва муолажасига йўналтирилди. Оқибатда силни ташхислаш жараёни бир мунча кечикди.

🔬 Қолаверса, 2021 йилда сил касаллигининг рифампицин препаратига чидамли тури 3 фоиз ўсиши кузатилган.

🔎 Умуман, 2021 йили Ер юзида 10,6 миллион нафарга яқин киши ушбу хасталикка чалинган. Бу 2020 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпдир. Энг ёмони, туберкулёз оқибатида 1,6 миллион нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

‼️ Эслатиб ўтамиз, сил эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин. Шу сабабли ЖССТ 2035 йилгача туберкулёздан ўлим кўрсаткичларини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ССВ: Март ойида Ўзбекистонга 5 та мамлакатдан COVID-19нинг сўнгги штаммларига таъсир қилувчи Pfizer вакцинаси олиб келинди

❗️Куни кеча Испания томонидан тақдим қилинган 800 640 доза Pfizer (TRIS, RTU original) вакцинаси Ўзбекистонга етказилди ва аэропортда мамлакатимиз масъулларига топширилди.

🦠 Натижада, март ойида юртимизга олиб келинган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 2 960 640 дозани ташкил қилди.

💉
Ушбу Pfizer вакциналари Швеция, Италия, Чехия, Хорватия, Испания томонидан тақдим қилинди.

— Pfizer (TRIS, RTU original)нинг бошқа турдаги вакциналардан, шунингдек, ушбу Pfizerнинг аввалги версияларидан фарқи шуки, янги партия вакциналари вируснинг энг сўнгги штаммларига таъсир қилиш имконияти юқори, — дейди Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Ушбу вакциналар юртимизга COVAX дастури доирасида етказиб берилмоқда.

🗺 Ўзбекистонга тақдим қилинган вакциналарнинг мамлакатлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:

🇸🇪 Швециядан - 722 880 доза;
🇮🇹 Италиядан - 702 720 доза;
🇪🇸 Испаниядан - 800 640 доза;
🇨🇿Чехиядан - 446 400 доза;
🇭🇷 Хорватиядан - 288 000 доза
вакцина келтирилган.

📆 Маълумот учун, уч кундан кейин мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари бошланганига 2 йил тўлади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда йўлга қўйилаётган давлат тиббий суғурталаш тизими қайси илғор мамлакатлар тажрибасига асосланади?

Аҳолига кафолатланган пакет ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатиш механизми Сирдарё вилоятидан сўнг қайси ҳудудларда жорий этилмоқда?

Ушбу жараёнда нечта тиббиёт муассасаси рақамлаштирилади ва қанча шифокор ҳамда ҳамширалар махсус курсларда ўқитилади?

“Электрон рецепт” тизими қандай афзалликларга эга?

📌 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу саволларга жавоб топасиз.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️За воспрепятствование деятельности медицинского работника установлена административная ответственность

Подписанный Президентом Закон (ЗРУ №827 от 27.03.2023 года) в основном внес дополнения и изменения в Кодекс об административной ответственности в связи с установлением ответственности за воспрепятствование законной медицинской деятельности медицинского работника

▶️ Соответственно, данный Кодекс дополнен нормой следующего содержания:

❗️ Воспрепятствование законной медицинской деятельности медицинского работника или с этой целью незаконное воздействие в любой форме на медицинского работника влечет наложение штрафа:

📌 на граждан от 5 до 7 БРВ (от 1,5 до 2,1 млн сумов), на должностных лиц от 7 до 10 БРВ (от 2,1 до 3 млн сумов) либо административный арест до 15 суток.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилади

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда. Бунда,

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм қилиб белгиланади.

1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7%га оширилади. Бунда,

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм қилиб белгиланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим ва тиббиёт ходимларига оид имзоланган иккита қонун ушбу соҳаларда меҳнат қилаётган 1 миллион нафар аҳолимиз ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтиради

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони

—————

Указ Президента Республики Узбекистан «О повышении размеров заработной платы, пенсий и пособий»

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Тишдаги тошлар пародонтозга олиб келади

Инсон саломатлигида тишларнинг соғлом бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бироқ бунга доим ҳам эътибор бермаймиз. Оқибатда тишда тош пайдо бўлиб, ёқимсиз ҳолат юзага келади.

Хўш, бунинг асосий сабаби нима? Ундан қандай халос бўлиш мумкин?

Ушбу саволларга стоматолог-шифокор Мирафзал Ирханов жавоб берди.

🦷 — Соғлом тишлар, аввало, организм саломатлигидан дарак берувчи белги ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Тишлар чайнов жараёнининг бошланғич бўғини ҳисобланиб, сўлак ферментлари ёрдамида овқат луқмасини ҳазм жараёни учун тайёрлаб бериши билан аҳамиятли. Соғлом тишлар инсонга ҳусн ва чиройли табассум ҳадя этади. Аммо уларга ўз вақтида эътибор берилмаса, тиш ва оғиз бўшлиғида турли хасталиклар ривожланиши мумкин.

Тиш-тош касаллиги шулар жумласидан. У тиш сиртидаги сарғиш ёки кулранг (кашандаларда жигарранг, ҳатто қорамтир) қатлам ҳисобланиб, милк усти ва остида, тиш бўйнида ҳосил бўлади.

🚬Тошлар тўсатдан пайдо бўлмайди. Асосан оғиз гигиенасига етарлича ғамхўрлик қилинмаганда кузатилади. Қолаверса, тишлар шакли, овқатни чайнашда уни нотўғри тақсимлаш, сўлак таркибидаги ўзгаришлар, қаттиқ егуликлар етишмаслиги, тамаки чекиш, кучли чой ва қаҳвани кўп ичиш натижасида ҳам келиб чиқади. Оқибатда тишларда дастлаб оқимтир қарашлар кўзга ташланади.

🍜 Тош тўғри тозаланиб, ювилганда ёки қаттиқроқ овқат чайналганда осонлик билан кўчиб тушиши мумкин. Баъзан унинг ички юзасини қоплаб эмаль қисмига сингиб кетади. Шу боис тошни кўчириш анча қийин. Бу эса аста-секин милкни эзиб қўяди ва улар қонайдиган, оғиздан қўланса ҳид келадиган бўлиб қолади. Шунингдек, йиринг ажралиб, милк шиллиқ пардасининг яллиғланиши (гингивит) ва пародонтозга олиб келади.

🪥
Тишда тош пайдо бўлишининг олдини олиш учун овқатни меъёрида чайнаш (ҳамма тишлар билан), суви қочган нон, сабзи, олма еб туриш лозим. Қолаверса, касал тишлар ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволаш, йўқ тишлар ўрнини тўлдириш зарур. Қолаверса, уларни кунда 2 марта сифатли тиш пастаси билан ювиш ҳамда вақт-вақти билан стоматолог кўригидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ.

🔬Бугунги кунда тишдаги тошлар оғриқсиз усуллар – лазер, ультратовуш ва аэрозол оқими ёрдамида олиб ташланади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️COVID-19: Ҳар 6-12 ойда қайта эмланиши лозим бўлган аҳоли гуруҳи маълум қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Иммунизация бўйича экспертлар стратегик маслаҳат гуруҳи (SAGE) COVID-19 га қарши эмланиш юзасидан тавсияларини янгилади.

📊 Шунга мувофиқ қайта ишланган “Йўл харитаси”да вакцина олиши зарур бўлган қатлам уч асосий гуруҳга ажратилди. Ушбу таснифлаш касалликнинг оғир кечиши ва ўлим хавфига кўра “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражаларни қамраб олди.

❗️Хусусан, юқори хавф гуруҳи сифатида қуйидаги аҳоли тоифаси биринчи навбатда вакцина олиши зарурлиги белгиланди:

👨🏻‍🦳 кекса ёшли кишилар;

🩺 қандли диабет ва юрак хасталигига чалинган ёшлар;

🔬 иммунитет танқислигидан азият чекаётганлар (ОИВ инфекцияли ва трансплантация қилинган катталар ва олти ойликдан ошган болалар);

🤰🏻ҳомиладор аёллар;

👩🏻‍⚕️тиббиёт ходимлари.

🗓 ЖССТ ушбу гуруҳга мансуб кишилар охирги эмланишдан 6 ёки 12 ой ўтгач, бустер дозада вакцина олиши зарур, деб ҳисоблайди.

📌 Ўрта хафв гуруҳига:

🧔🏻‍♂️ёндош хасталиклари бўлмаган 50-60 ёшли соғлом кишилар,

🙇🏻‍♀️ қўшма касалликларга чалинган болалар ва ўсмирлар киритилди.

💉 Бу аҳоли қатлами тўлиқ босқичда эмлангандан сўнг бир марта бустер доза қабул қилиши етарли, деб топилди.

📌 Паст хавф гуруҳига 17 ёшгача бўлган соғлом болалар ва ўсмирлар киритилди.

‼️ ЖССТ экспертлари хулосасига кўра, вакциналар ва уларнинг бустер дозалари болалар учун хавфсиз бўлса-да, уларнинг эмланишига доир қарорлар мамлакатлардаги касаллик тарқалиш даражаси, эҳтимоли ва иқтисодий омилларга асосланиши керак.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида юртимиздаги импортёр-дистрюбиторлар ҳамда хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Ушбу мулоқотда кўтарилган масалалар, муҳокама этилган мавзулар хусусида юқоридаги видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Қандай беморларга рамазон рўзасини тутиш тавсия этилмайди?

🤕 Рамазон рўзасининг инсон саломатлиги учун фойдаси бисёр. Бироқ айрим сурункали хасталикларга чалинган беморларга мутахассислар рўза тутмасликни тавсия қилади.

💊 — Бу борада бир неча талаблар мавжуд. Хусусан, айрим хаста инсонлар ўз саломатликларини янада оғирлаштирмасликлари учун рўза тутмаслиги лозим, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова.

🩺 — Яъни даволаш имкони йўқ, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва жарроҳликдан кейинги даврда ушбу амални бажариш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, қатъий таомланиши шарт бўлган кишилар ҳам рўза тутмайди.

🫀Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш дуруст эмас.

🫁 Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш тавсия этилмайди.

👨‍⚕Агар бундай беморлар ушбу ибодатни адо этиш истагида бўлса, энг аввало, шифокор билан маслаҳатлашиши ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Аллергик касалликлари бор беморларга қандай гиламлардан фойдаланиш тавсия этилади?

🔬 Бронхиал астма, аллергик ринит, атопик дерматит… Бу касалликлардан азият чекувчилар уй чангидан сақланишлари керак.

❗️Бироқ хонадонлардаги қатор буюмлар, жумладан, гилам ва бошқа тўшамалар бундай аллергенларнинг тўпланиши учун қулай муҳит ҳисобланади.

Хўш, аллергик хасталиклари бор беморлар учун қандай гиламлардан фойдаланиш тавсия этилади?

— Бугунги кунда гиламлар полиэстер ва нейлон каби синтетик толалардан тайёрланмоқда, — дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова. — Улар намликни ўзига яхши сингдирмайди ва узоқ вақт сақламайди.

🧶 Шу туфайли нотабиий толали гиламлар устида моғор пайдо бўлмайди ва чанг тез қурийди. Аллергенлар эса бундай муҳитда ўзини ноқулай “ҳис қилади”.

🪢 Шу боис беморларимизга бундай гиламлардан воз кечишни тавсия қиламиз. Чунки толалар қанча қисқа бўлса, ундаги аллергенлар миқдори шунча оз бўлади.

🧴Шуни ҳам унутмаслик керак: кўпинча дезинфекциялаш учун турли кимёвий моддалар, хусусан, формальдегид ва бензол каби учувчи органик бирикмалар билан гиламларга ишлов берилади.

📌 Ваҳоланки, гилам таркибида учувчи органик бирикмалар кам бўлиши зарур. Чунки формальдегид аллергик контакт дерматитга, шунингдек, кўзларнинг қичишишига олиб келиши мумкин.

🔎 Бундан ташқари, мазкур моддалар ҳавога кўтарилиб, аллергик касалликлар кучайишига хизмат қилади. Шунингдек, каноп ёки пахта каби табиий толалардан тайёрланган гиламлар ҳам тавсия этилади.

‼️Муҳими, қайси турдаги маҳсулот танланса ҳам, уни доимо аллергенлардан тоза ҳолда сақлаш муҳим. Янги авлод HEPA-фильтрли чангютгичлар, гилам учун махсус гипоаллерген шампунлар бу борада сизга ёрдам беради!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📑 Президентимиз томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилди.

⚖️ Унга мувофиқ, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

❗️“Sevimli” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу янгиликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Қарши шаҳрида чет эллик моҳир кардиохирург иштирокида бир қатор мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди

👨‍⚕️Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиалида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Маринский шаҳар шифохонаси кардиохирургия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Видади Эфендиев иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

🩺 Бундан мақсад Қашқадарё вилоятида ноёб турдаги кардиожарроҳлик амалиётларини кенг йўлга қўйиш, филиал мутахассислари томонидан уларни мустақил амалга оширишга замин яратишдан иборат.

🫀Икки кун давомида Видади Эфендиев ҳамда маҳаллий кардиохирурглар биргаликда жами 6 нафар беморда ноёб турдаги мураккаб амалиётларни ўтказди.

— Россиялик ҳамкасбимизнинг тажрибаси билан танишиш филиал мутахассислари учун айни муддао бўлди, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Жалилов. — Ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш, митрал стенозни бартараф этиш, гипертрофик кардиомиопатия касаллиги бор беморда “Морроу операцияси”, аортал клапан протезлаш ва митрал клапан комиссуротомияси каби мураккаб турдаги амалиётларни биргаликда муваффақиятли ва асоратсиз бажардик.

🏥 Маълумот учун, Маринский шаҳар шифохонаси Санкт-Петербург шаҳридаги педиатрия тиббиёт университети, Академик И.П.Павлов номидаги давлат тиббиёт университети ҳамда тиббиёт академияси каби нуфузли муассасаларнинг илмий-амалий, ўқув ва клиник базаси ҳисобланади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Нейрохирургия марказида қандай ноёб операциялар йўлга қўйилди?

🧠 Инсоннинг сезги органлари фаолияти бош мияда жойлашган 12 жуфт нерв орқали бошқарилади. Шу туфайли сўзлаш, эшитиш, кўриш, ҳид ва таъм билиш, имо-ишораларни ифодалаш каби имкониятларга эгамиз.

📌 Организмнинг ушбу мураккаб аъзоси 100 миллиард нейрон ва триллион ҳужайралардан ташкил топган. Бу маълумотлар марказий асаб тизими касалликлари муолажасида мияга тиғ теккизиш нақадар мураккаб амалиёт эканлигини тасдиқлайди.

🔬 Нейрохирургия айни шу фаолият, яъни мия ва орқа мия, шунингдек, унинг периферик бўлимларини операция орқали даволаш билан шуғулланади.

— Ҳозир мамлакатимиз бўйича бу йўналишда нуқсон билан туғилиш, умуртқа поғонаси дегенератив-дистрофик касалликлари ҳамда марказий нерв тизими қон томирлари хасталиклари энг юқори ўринларни эгаллайди, — дейди Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Улуғбек Асадуллаев. — Муассасамизда ана шундай минглаб беморларда мураккаб ва ноёб операциялар ўтказяпмиз.

📊 Шунингдек, ҳудудий филиалларимизда 100 га яқин турдаги нейрохирургик амалиётлар бажарилмоқда. Уларнинг ярмини юқори технологик операциялар ташкил этяпти. Бундан ташқари, илғор муолажа усуллари ҳудудлардаги даволаш муассасаларининг нейрохирургия бўлимларида ҳам жорий этилган.

🗣 Хусусан, яқинда муассасамизда илк бор бош мия ярим шарларининг нутқ ва харакат марказлари фаолиятини сақлаб қолиш мақсадида 3 нафар беморда “Awake Surgery”, яъни "уйғоқ жарроҳлик" усулида ноёб операциялар ўтказилди.

🏥 Шунингдек, Жиззах вилоятида биринчи марта эндоваскуляр усулда бош мия қон томирлари аневризмасида юқори технологик жарроҳлик амалиёти бажарилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар ва Сирдарё вилоятида 1 нафар беморда юқори технологик нейрожарроҳлик муолажаси муваффақиятли ўтказилди.

🔎 Айни пайтда марказда турли оғриқ синдромларини операциясиз ва асоратсиз бартараф этувчи Радиочастоталик абляция даволаш технологияси ишлаб турибди. Эндоваксуляр жарроҳлик амалиёти, интраоперацион нейромониторинг имконини берувчи нейрофизиологик усулдаги муолажалардан кенг фойдаланилмоқда.

‼️ Шунингдек, бу ерда қўлланилаётган тутқаноқ касаллигини замонавий усулда даволаш методикаси қўшни давлатлардан ҳам мурожаатлар сонининг ошишига хизмат қиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Марбург вируси қурбонлари сони ортмоқда

Жорий йил февраль ойида Экваториал Гвинеяда илк бор аниқланган Марбург вируси тўққиз кишининг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар бергандик.

📊 Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус бу ерда эпидемия оқибатида беморлар сони яна тўққиз нафарга кўпайиб, етти киши ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.

▶️ “Янги ҳолатлар бир-биридан 150 км масофада жойлашган учта вилоятда рўйхатга олинган, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бу — вирус анча кенг миқёсда тарқалаётганини англатади”.

🔬 Шунингдек, ушбу хавфли касаллик Шарқий Африка минтақасида жойлашган Танзания давлатининг саккиз фуқаросида ҳам қайд этилди. Улардан беш нафари вафот этди. Бу ҳолатларнинг барчаси республиканинг бир вилоятида аниқланган.

🏥 Ҳозир уч нафар бемор шифохонада. Улардан бир нафари — тиббиёт ходими. Шунингдек, яна бир шифокор вафот этган.

💉 Т. Гебрейесуснинг таъкидлашича, ЖССТ экспертлари тўртта вакцинага доир маълумотларни кўриб чиқди. Уларнинг синов протоколлари тайёр.

‼️ Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. У кўршапалаклардан ҳамда инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар (қон, тупик, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали фаол тарқалади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ташкилотнинг ўтган 2022 йилдаги фаолияти якунлари атрофлича таҳлил этилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ССВ ташаббуси: Мамлакатимиз бўйлаб саломатлик сайилларига старт берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда саломатлик сайиллари ойлиги эълон қилинди.

❗️Мамлакатимиздаги жами 208 та туман ва шаҳарда республикадан жалб қилинган 300 нафарга яқин нуфузли мутахассислар, шунингдек, 17,5 минг тиббий бригада ва 175 минг нафардан зиёд маҳаллий тиббиёт ходимлари иштирокида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилади.

🦽Ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали касаллиги бор беморларни ҳудудларнинг ўзида белгиланган тартибда юқори технологик муолажалар орқали соғломлаштириш чоралари кўрилади.

🗓 Саломатлик сайиллари ҳар бир ҳудудда 2 босқичда ўтказилади.

🩺 Биринчи босқичда аҳоли оммавий тиббий кўрикларга жалб этилади.

🩻 Иккинчи босқичда юқори технологияли тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларда ихтисослаштирилган марказларнинг малакали мутахассислари иштирокида зарур амалиётлар бажарилади.

🥗 “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати дебочаси сифатида бошланган ушбу тадбирлар доирасида профилактик ва скрининг текширувлар ўтказилади.

Кўриклар давомида:

👨‍👩‍👦 1-18 ёшли болалар;
👨‍👩‍👦
18- 40 ёшли фуқаролар;
👨‍👩‍👦
15-49 ёшли фертил ёшдаги аёлларда чуқурлаштирилган тиббий ва профилактик тадбирлар амалга оширилади.

Скрининг дастурлари:

👨‍👩‍👦 2-10 ёшли болаларда гельминтоз;
👨‍👩‍👦
3-18 ёшли болаларда онкогематологик касалликлар;
👨‍👩‍👦
40 ва ундан катта ёшдаги аҳолида юқумли бўлмаган хасталиклар;
👨‍👩‍👦
35 ёшдан катта аёлларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ташкиллаштирилади.

Сурункали хасталиги бор, вилоят ва республика даражасидаги тиббий ёрдамга муҳтож беморлар кўп тармоқли поликлиникалардаги кўрикларга таклиф этилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор шахслар учун мутахассислар томонидан хонадонларда сайёр текширувлар ташкил этилади.

📋 Кўриклар натижасида касаллик аниқланган фуқаролар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади. Унга мувофиқ, беморлар амбулатор, уй шифохонаси ёки кундузги шифохона шароитида, туман–вилоят–республика даражасида даволанувчи тоифаларга ажратилади.

🤒 Амбулатор, уй шифохона ва кундузги шифохонада даволанадиган беморларга поликлиника ва оилавий шифокор пунктлари орқали мавжуд дори-дармон ва сарфлов материаллари бепул берилади.

💉 Туман ва вилоят даражасида даволанадиган беморларга тегишли йўлланмалар расмийлаштирилади.

📊 Республика ишчи гуруҳлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолида кўрсатмага асосан ҳудуднинг ўзида юқори технологик муолажалар ўтказилади.

🕰 Оммавий кўриклар рўзадор беморларга қулайлик яратиш мақсадида соат 10:00 дан 16:00 гача этиб белгиланди.

🏕 Саломатлик сайиллари локацияси туман марказларидаги соя-салқин, баҳаво боғларда ёки тиббиёт муассасалари ҳудудларида бўлишига алоҳида эътибор берилади.

♻️ Кейинчалик мунтазам ўтказиб борилиши кутилаётган ойлик доирасида 7 апрель — Халқаро саломатлик куни муносабати билан аҳоли кўп тўпланадиган жамоат жойлари – бозор, супермаркет, хиёбон, парк ва боғларда:

⛳️ “Саломатлик майдончаси”;
🍱 “Соғлом овқатланиш ярмаркаси”;
🚭 “Биз тамакига қаршимиз”
акциялари;

🏫 таълим муассасаларида:

🙌🏻 “Тоза қўллар”;
😁 “Жозибадор табассум”;
🍛 “Менинг соғлом ликопчам”
каби тадбирлар ўтказилади.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни инсон қадрини улуғлаш ва барча аҳоли қатламларига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган саломатлик сайилларига таклиф этади! Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг!

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: 4 мингга яқин эҳтиёжманд беморларда мураккаб операциялар ўтказилмоқда

Президентимиз топшириғи асосида оғир касалликларга чалинган минглаб беморларда мураккаб операцияларни ўтказиш учун қарийб 90 миллиард сўм ажратилди.

Қисқа даврда бажариладиган бу қадар кенг кўламли жарроҳлик амалиётлари орқали кимлар ўз саломатлигини тиклаш имконига эга бўлади? Муолажалар қайси тиббиёт муассасаларида бажарилади? Нега бу эзгу ташаббус бир йўла катталар ва болаларни қамраб олмоқда?

🔬 Гап шундаки, юқори технологик амалиётларнинг сарфлов воситалари нархи бутун дунёда қиммат. Қолаверса, бундай мураккаб операцияларни барча тиббиёт муассасаларида бажариш имконсиз.

🧑🏻‍🦼Масалан, сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан боғлиқ хасталикларни даволашда қўлланиладиган эндопротез мосламалари баҳоси мамлакатимизда ўртача 18-20 миллион сўмга тенг.

❗️Бундай шароитда эҳтиёжманд инсонларнинг муаммолари янада ортиши табиий. Оқибатда вақт ўтиши билан хасталик зўрайиб, беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Кечикиб қилинган муолажалар эса ҳар доим кутилган натижани беравермайди.

📌 Шу сабабли мамлакатимиз раҳбари оғир хасталиклардан азият чекаётган юртдошларимизда давлат ҳисобидан юқори технологик жарроҳлик операцияларини ўтказиш топшириғини берди.

🔎 Акция доирасида соғломлаштириладиган беморлар икки тоифага ажратилган.

🫀Биринчи гуруҳ — туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган болалар. Уларнинг сони — 2 минг нафар. Барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.

🔬 Ана шу ўғил-қизлар жами 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос этилади.

🏥 Ҳозир жараён бошланган. Жарроҳлик амалиётлари Болалар миллий тиббиёт маркази, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиалида ўтказилмоқда.

▶️ Иккинчи гуруҳга мансуб беморлар — катталар. Уларда бажариладиган тезкор операциялар учун давлат 22 миллиард сўм ажратди.

📌 Беморлар рўйхати тегишли ишчи гуруҳ, жойлардаги Халқ қабулхоналари, маҳалла фаоллари иштирокида, хонадонма-хонадон ўрганишлар натижасида адолатли равишда шакллантирилди.

📑
Бу тоифага имтиёзли йўлланмага эга беморлар киритилмади! Негаки, уларнинг даволаниш сарф-харажатлари шундоқ ҳам давлат томонидан қопланади. Муолажалар даври, тиббиёт муассасалари белгилаб қўйилган. Демак, уларни соғломлаштиришда муаммолар юзага келмайди!

‼️ Ҳозир акция доирасида моддий имконияти чекланган беморларда эндопротезлаш, кардиохирургик, урологик, эндокринологик ва ички аъзоларни кўчириб ўтказиш каби ноёб ва мураккаб операциялар ўтказиш бошланган.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиз бўйлаб саломатлик сайиллари ўтказилмоқда.

Ушбу акцияга Навоий вилоятида ҳам старт берилди. Ҳудуд марказидаги “Илм-маърифат” боғида ташкил этилган сайёр тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи мутахассилари жалб этилди.

Бу ерда 400 нафардан зиёд эҳтиёжманд фуқаролар тиббий текширувлардан ўтказилиб, 200 нафардан ортиғига амбулатор муолажалар тавсия этилди, 20 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram