ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33.8K subscribers
5.76K photos
2.28K videos
44 files
9.48K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ЮРТИМИЗДА 2021 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ТЕЛЕМЕДИЦИНА ОРҚАЛИ 46 МИНГ 153 НАФАР БЕМОР КОНСУЛЬТАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Бугунги кунда мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича замонавий юқори технологияли усулларни амалиётда кенг қўллаш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Айниқса, тиббиёт тизимига телемедицина амалиётининг татбиқ этилиши натижасида аҳолининг барча қатламини ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олиш, беморларга аниқ ташхис қўйиш ва уларни самарали даволаш имкони яратилмоқда.

Хусусан, жорий йил юртимиздаги барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг 211 та ҳудудий филиаллари ва йўналиш бўйича илмий-услубий ёрдам кўрсатувчи бўлим ва диспансерларида телемедицина алоқаси йўлга қўйилди.

Бу борада рақамларни таҳлил қилсак, 2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида телемедицина орқали 11 минг 46 маротаба онлайн маслаҳатлар ўтказилиб, 46 минг 153 нафар бемор консультация қилинди.

Бундан ташқари,

3412 та онлайн консилиумлар;

493 та семинар;

689 та онлайн мастер класс дарслари;

234 та онлайн намойишли жарроҳлик амалиётлари ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, телемедицина бир қатор афзалликларга эга бўлиб, у орқали бемор ва шифокор ўртасидаги масофа ҳамда даволаш харажатлари сезиларли даражада қисқаради.

Шунингдек:
📌мазкур амалиёт малакали шифокорлар кам бўлган узоқ ва чекка ҳудудларда тўғри ташхисни белгилаш ва беморга юқори сифатли даволашни белгилашда муҳим рол ўйнайди;

📌ҳудудларда кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этади;

📌чет элга чиқиш заруриятисиз масофавий таълим олиш ва шифокорлар малакасини ошириш имконини беради;

📌юқумли касалликларни даволашда тиббиёт ходимларининг касалликни юқиши хавфини минималлаштиради;

📌дунёнинг исталган нуқтасида бўлган мутахассислар иштирокида мураккаб операцияларни амалга ошириш имконини беради;

📌нодир касалликлар учун тўғри ташхис қўйиш ва тўғри даволанишни белгилаш имкониятини яратади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда телемедицина соҳасини ривожлантириш доирасида шу йил Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси вакилларидан иборат Германия делегацияси Ўзбекистонга ноёб телемедицина роботини тақдим этган эди.

Натижада Тошкент ва Берлиндаги шифокорлар ўртасида тўғридан-тўғри маълумот алмашинуви имконияти яратилди. Ваҳоланки, бугунги кунга қадар чет эл мутахассислари билан видеоконференцалоқа орқали боғланиб, беморнинг таҳлил натижалари тақдим этилар ва унга кўра уларда бемор тўғрисида тасаввур пайдо бўларди.

Айни пайтда мазкур ускуна Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда кунлик касалланиш ҳолатлари 500 нафардан камайди, яна 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173895 (+486) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌16 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌33 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌87 нафари Тошкент вилоятида,
📌209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
🔹Андижон вилоятида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 18 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 46 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 31 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 94 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 196 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 168875 (+516) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1239 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 29 сентябрь куни 64 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27148 нафарга етди. Кеча уларнинг 51 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25416 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 231 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 20,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺29 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 286 282 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 148 895 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 70 827 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66 560 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 20 505 369 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 345 355 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 564 732 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 595 282 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 458 166 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (52 157 доза),
📌Самарқанд вилояти (29 014 доза),
📌Тошкент вилояти (27 663 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 244 018 доза,
📌Андижон вилоятида 2 224 291 доза,
📌Наманган вилоятида 2 165 716 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Кеча дунёда 7 207 нафар инсон коронавирусдан вафот этди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 232 миллион 636 мингдан ортди. 4 миллион 762 мингдан зиёд киши вафот этган (29.09.2021. Европа вақти билан 17:31 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 407 664 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️7 207 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 233 миллион 226 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 773 мингдан ортиғи вафот этган (30.09.2021. Тошкент вақти билан 11:00 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,849 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,716 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,366 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,736 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,487 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 201 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозаси Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда қўшма корхона томонидан жами 7 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинги дозалари босқичма-босқич эмлаш пунктларига етказиб берилади.

Маълумот учун, “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан мазкур вакцинани ишлаб чиқарилиши Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. Компанияси билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@Uzpharm_agency
БАЙРАМ АРАФАСИДА БИР ГУРУҲ УСТОЗ-МУРАББИЙЛАР МУКОФОТЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ташаббускорлиги ва фидойилиги, юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ педагоглар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги таълим маскаларида меҳнат қилиб келаётган устоз-мураббийлар ҳам бор. Жумладан:

I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Тошкент давлат стоматология институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси Тиллаева Зебо Ербековна,

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси Абдурахманова Наргиза Хикматиллаевна,

"Содиқ хизматлари учун" медали билан
Самарқанд давлат тиббиёт институти академик лицейининг кимё фани ўқитувчиси Ахмедова Махпират Лапасовна,

Сурхондарё вилояти Шўрчи тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси Хакимова Хулкар Абдусаттаровна
тақдирланди.

Барча мукофот эгаларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан муборакбод этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ДАВЛАТ ТИББИЙ СУҒУРТАСИ АҲОЛИГА ҚАНДАЙ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТАДИ?

Давлат раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тиббий хизмат кўрсатишнинг янги механизмини жорий этиш, давлат тиббий суғурта тизими билан боғлиқ ишларни ташкил этиш белгиланган.

Дастлаб, бу тизим Сирдарё вилоятида апробациядан ўтказилиб, келгyсида республикамизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилиши кўзда тутилган.

Шунга биноан, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ва Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда янги тизимни ишга тушириш, аҳолига кафолатланган пакет ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги ишлар Сирдарёда бошлаб юборилди.

Тиббиёт ходимларини жаҳон тажрибасини ўрганган малакали мутахассислар томонидан ўқитиш йўлга қўйилди.

Вилоят аҳолисининг 94,7 фоизи (801 минг 358 нафари) тиббий хатловдан ўтказилди. Уларнинг саломатлиги ўрганилиб, тўртта —энг юқори, юқори, ўрта ва паст хавф гуруҳларига ажратилди. Энг юқори хавф гуруҳида турган 145 минг нафардан ортиқ фуқарони соғломлаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Давлат тиббий суғурта механизми билан боғлиқ ишлар Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 1 июлидан бошланди. Тизим бўйича тиббиёт ходимлари кўрсатилган хизматлар ҳисобига ҳақ олади.

Ҳисоб-китоб ишлари Давлат тиббий суғурта жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади. Бунда тиббиёт ходими томонидан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган фуқарога кўрсатилган тиббий хизмат тури, сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Шифокор ва ҳамшира кўрсатилмаган хизмат тури учун давлат бюджетидан иш ҳақи ололмайди.

Тизимдаги ишлар тўлиқ ташкил этилгандан сўнг, аҳоли тўла-тўкис кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш пакетларидан фойдалана бошлайди. Эски тартибга кўра ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар, уруш қатнашчилари ва бошқа шу каби шахсларга бепул хизмат кўрсатилар эди.

Янги тизимга кўра, бемор тиббиёт муассасасига келгунга қадар бир неча текширувлардан ўтади.

Сўнг унга бирламчи тиббий-санитария муассасасида ишловчи оила шифокори, терапевт, педиатр, доя ва бошқа тиббиёт ходимлари томонидан хизмат кўрсатилади.

Касаллиги ўрта даражадаги беморлар бирламчи тиббий-санитария массасасида даволанса, оғир даражадагилар оила шифокори йўлланмаси билан юқори даражадаги шифохоналарга йўналтирилади.

Бирламчи тиббий-санитария муассасасида беморни даволашнинг иложи бўлмаса, туман ёки шаҳар шифохонасига йўлланма берилади. Йўлланмага асосан шаҳар ёки туман тиббиёт бирлашмасида кафолатланган пакет асосида хизмат кўрсатилади.

Беморни туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳам даволаш имкони бўлмаса, вилоятга йўлланма берилади.

Дори-дармон, ўрин-жой ва бошқа хизматлар учун пул тўланмайди. Бу харажатлар Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Мазкур механизм Сирдарё вилоятида синoвдан ўтказилмоқда. Тиббиёт ходимларнинг давлат тиббий суғурта механизмлари ва кафолатланган тиббий хизмат тизими борасидаги тажрибаси кун сайин ошиб, юзага чиқиши мумкин бўлган муаммолар босқичма-босқич ҳал этиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Масъулиятли ва шарафли вазифани ўз зиммасига олган, эзгу ва машаққатли йўлда фидокорона меҳнат қилаётган азиз ва жонкуяр устозлар!

Сизларни, ёш авлодга таълим-тарбия беришдек машаққатли ишга бутун умрини бахш этган барча устозларни бугунги қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.

Бугун бутун халқимиз сиз азизларнинг юртимиз фарзандлари камоли, уларнинг нурли истиқболи йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларингиз, шарафли ва олийжаноб меҳнатингиз қадрини янада теранроқ ҳис этмоқда, десак асло муболаға бўлмайди. Зеро, ёшларга сабоқ бериш, илм-фан чўққиларини забт этиши учун уларга тўғри йўл кўрсатиш – инсондан юксак сабр ва матонат талаб қиладиган машаққатли, шу билан бирга, савобли юмушдир.

Шу боис муҳтарам Президентимиз бу йил ўқитувчилар ва мураббийларга йўллаган байрам табригида “...Сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир”, – дея алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Эътиборлиси, мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини янада ривожлантириш, устоз ва мураббийларнинг жамиятдаги обрў-эътибори ва ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, ёш авлоднинг чуқур билим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, юртимизда тиббий таълим тўлиқ трансформация қилиниб, хорижий давлатларнинг нуфузли клиникалар филиаллари ва қўшма факультетларини очиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 11 та олий таълим муассасаси, 28 та тиббиёт коллежи, 47 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари ва қатор академик лицейларда бугун юзлаб педагог ходимлар меҳнат қилиб келмоқда.

Муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлар!

Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт йўналишида малакали кадрлар тайёрлашда ҳам сизларга суянамиз. Юртимиз шифохоналарини малакали ва замонавий билимларга эга шифокорлар билан тўлиқ таъминлаш масаласи тиббиёт ўқув юртларида дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг билими, малакаси ва педагогик маҳорати билан узвий боғлиқдир.

Аслида жамиятда бир шифокорнинг пайдо бўлиши учун узоқ йиллар керак. Олий таълимдан кейинги профессионал фаолиятда ҳам юртимиз тиббиёт муассасаларида устоз-шогирдлик анъанаси яхши ривожланган. Инсонларга даво улашувчи ҳар бир оқ халат эгаси бутун умр ўқиб ўрганади.

Таъбир жоиз бўлса, шифокорлик йўли мактаб партасидан бошланади, десак, муболаға бўлмайди. Бу машаққатли касбга меҳри уйғонган болаларнинг мактабда табиий фанларни чуқур ўзлаштиришга интилиши, кейинчалик ана шу йигит-қизлар тиббиёт олий ўқув юртларининг дурдона кадрлари бўлиб етишишларига шахсий тажрибамизда кўп гувоҳ бўлганмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, соғлиқни сақлаш тизимига шундай билимли ёшларни етказиб бераётган фидойи муаллимларга самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Азиз муаллимлар!

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга барака тилайман. Халқимиз фарзандларига таълим-тарбия беришдек эзгу йўлда меҳнат қилишдан асло чарчаманг. Байрамингиз муборак бўлсин!

Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174408 (+513) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌31 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌104 нафари Тошкент вилоятида,
📌223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
🔹Андижон вилоятида 18 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 36 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 35 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 104 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 169371 (+496) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1242 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 30 сентябрь куни 69 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27217 нафарга етди. Кеча уларнинг 42 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25458 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 232 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда 4,5 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺30 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 276 625 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 145 756 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 68 815 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 62 054 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 20 781 994 оза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 491 111 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 633 547 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 657 336 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 539 621 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (40 656 доза),
📌Фарғона вилояти (33 713 доза),
📌Тошкент вилояти (28 001 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 277 731 доза,
📌Андижон вилоятида 2 248 983 доза,
📌Наманган вилоятида 2 190 954 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ОРТИҚЧА ВАЗНЛИЛИККА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН?

Семизлик — тана вазнининг ортиб бориши, ортиқча ёғлар ҳисобига саломатликнинг издан чиқиши бўлиб, тери ости ва тананинг бошқа жойларида меъёрдан ортиқча ёғ тўпланиши натижасида келиб чиқади. Биласиз, семизликка сабаб бўлувчи асосий омиллар нотўғри овқатланиш ва камҳаракатликдир.

Шунингдек, генетик факторлар, эндокрин касалликлар, психологик бузилишлар ва стрессларга берилувчанлик каби омиллар ҳам семизликни келтириб чиқаради.

Ортиқча вазн нафақат катталар ўртасида, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам жиддий муаммога айланиб бормоқда. Маълумотларда келтирилишича, сўнгги 30 йил ичида дунёдаги семиз одамлар сони уч бараварга ошган.

Ортиқча вазн ва семизликнинг энг салбий жиҳати шундаки, метаболик синдром, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, инсульт, гипертония касаллиги, сурункали вена қон-томирларининг етишмовчилиги, холецистит ва ўт-тош касаллиги, артритлар, остеохондроз ва остеоартрозлар, умуртқа поғонаси чурралари, жигарнинг ёғли дистрофияси ҳамда онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.

Қолаверса, пандемия шароитидаги тажрибалар ҳам кўрсатадики, ортиқча вазнли беморларда коронавирус касаллиги оғир кечиб, кўп ҳолатларда ўлимга олиб келди.

Ортиқча вазн ва семизликка қарши, айниқса, тўғри ва соғлом овқатланиш орқали қарши туриш мумкин. Тўғри овқатланиш — таом истеъмол қилиш ва қувват сарфланишининг тенг бўлиши демакдир. Соғлом овқатланишда турли хил сабзовот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандни имкон қадар камроқ истеъмол қилиш, овқат билан бирга чой ичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.

Кунига 5 маҳал овқатланганда, нонушта ва тушликда кўпроқ, кечки вақтда эса камроқ овқатланиш тақсия этилади. Кунлик таомланиш рационини 100 фоиз деб оладиган бўлсак:

🍲 Биринчи нонушта — 25 фоиз;
🍲 Иккинчи нонушта — 15 фоиз;
🍲 Тушлик — 35 фоиз;
🍲 Кечки овқат — 25 фоизни ташкил қилиши лозим.

Шу билан бирга, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатлардан, яъни тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш орқали ҳам семизликка қарши курашиш мумкин. Бунда жисмоний фаоллик: спорт билан шуғулланиш, пиёда юриш, гимнастика машқларини бажариш ҳамда бадантарбия билан шуғулланиш муҳим ўринга эга.

Кишининг кун давомида фаол бўлиши ҳам семизликнинг олдини олади.

🚶‍♂️ Ҳар куни пиёда юриш;
🏃‍♂️ Бадантарбия;
⛹️‍♂️ Спорт билан шуғулланиш (футбол, баскетбол, волейбол ва бошқалар) тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Сентябрь ойида юртимизда коронавирус инфекциясидан 154 нафар, пневмониядан 58 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174879 (+471) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌44 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌28 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌102 нафари Тошкент вилоятида,
📌192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 19 нафар,
🔹Андижон вилоятида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 17 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 14 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 38 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 32 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 110 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 169866 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1245 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 1 октябрь куни 59 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27276 нафарга етди. Кеча уларнинг 92 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25550 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 233 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ИНСОН САЛОМАТЛИГИ 55 ФОИЗ ҲОЛАТДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА БОҒЛИҚ

Соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларидан бири — жисмоний фаоликка риоя қилишдир. Хўш, жисмоний фаоллик, юриш, югуриш ҳамда спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари қандай? Камҳаракатлилик соғлиқ учун нечоғлик зарарли?

ССВ матбуот хизмати шу каби саволларга Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази Валеология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Иргашев жавоб берди:

— Кўп асрлар бурун одамлар ҳам бошқа жонзотлар каби асосан жисмоний ҳаракат орқали кун кечирган. Шу сабабдан, инсон организми фаол ҳаракатда бўлишга мослашган.

Бироқ сўнгги асрда одамлар кўпроқ ақлий меҳнат қилиши натижасида камҳаракат бўлиб қолди. Оқибатда инсонлар чалиниши мумкин бўлган касалликлар сони бир нечтага кўпайди.

Ҳозирда ҳолсизлик, уйқу бузилиши, диққат-эътиборни жамлай олмаслик, хотиранинг пасайиши, сабабсиз чарчаш ҳисси, семизлик каби носоғлом ҳолатлар ҳар бир кишида учраши мумкин.

Лекин бу ҳолатларнинг камҳаракатлилик билан боғиқ эканини камдан-кам одам билади, холос. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, йилига 5 миллион нафардан ортиқ инсон камҳаракатлилик сабабли дунёдан кўз юмади.

Жисмоний тарбия машғулотларида мия дам олиб, фақатгина жисмоний ҳаракатни амалга ошириш зарур.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини 20 фоизга камайтиради.

Бундан ташқари, жисмоний фаоллик натижасида организмда биосинтез жараёни фаоллашади, қон айланиш жараёни 4-5 марта кучаяди, юрак қисқаришлари сони тезлашиб, организмда янги энергия ҳосил бўлишига олиб келади.

Шу боис, жисмоний фаоллик соғлом турмуш тарзининг энг асосий қоидаларидан бири ҳисобланади.

Юриш, велосайр ва гимнастрада каби жисмоний фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳар қайси ёшдаги кишилар учун фойдалидир.

Фаол юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олган бўламиз.

Бундан ташқари, жисмоний фаоллик сабаб носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, чекиш, ичиш каби салбий иллатларга ҳам чек қўйилади.

Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради.

Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишга олиб келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоиз ҳолатда яшаётган экологик муҳитига, 15 фоиз ирсий омилларга ва бор йўғи 10 фоиз тиббиётга боғлиқ.

Шундай экан, соғлиғининг мустаҳкам бўлиши асосан инсоннинг ўзига боғлиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифохоналар сони 1 216 тани ташкил этди

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифохоналар сони 1 216 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 тага кўп.

Ҳудудлар бўйича фаолият юритаётган шифохоналар сони қуйидагича:

• Андижон вилояти – 154 та
• Тошкент шаҳри – 147 та
• Фарғона вилояти – 126 та
• Самарқанд вилояти – 109 та
• Наманган вилояти – 108 та
• Тошкент вилояти – 93 та
• Бухоро вилояти – 89 та
• Қашқадарё вилояти – 88 та
• Сурхондарё вилояти – 62 та
• Хоразм вилояти – 56 та
• Жиззах вилояти – 54 та
• Қорақалпоғистон Р. – 51 та
• Сирдарё вилояти – 42 та
• Навоий вилояти – 37 та.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Юртимизда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг ярмидан кўпи 1-доза вакциналарини олди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация бошланганига ярим йил бўлди.

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, юртимизда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг ярмидан кўпи, яъни 53,6 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олиб бўлган.

1-доза вакциналари билан эмланган аҳоли сони 11 491 111 нафарга етган.

Юртимизда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳоли қарийб 21,5 миллион нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Юртимизда вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 21 фоиздан ортиғи тўлиқ эмланди

6 ой давомида мамлакатимизда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 21,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ босчиқларда эмланди.

Умимий ҳисобда барча босқичларда эмланган фуқаролар сони 4 539 621 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундан:
📌 534 764 нафари 65 ёшдан ошганлар,
📌 332 722 нафари тиббиёт ходимлари,
📌 290 071 нафари мактаб ўқитувчилари,
📌 109 235 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
📌 478 896 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролар ва ҳоказо.

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми фарғоналиклардир. Фарғона вилоятида 560 658 нафар фуқаро тўлиқ эмланган бўлиб, коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олганлар фарғоналикларнинг 23,2 фоизини ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИДА ҚАРШИДА МУРОДОВЛАР ОИЛАСИДА 3 НАФАР ЭГИЗАК ДУНЁГА КЕЛДИ

Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни 3 нафар эгизак дунёга келди. Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола.

Чақалоқлар Қарши тумани Узуннаво маҳалласида яшайдиган Муродовлар оиласи қувончига қувонч қўшди. "Полвон"ларнинг онаси Шаҳло Ҳусанова 30 ёшда, вилоят тери-таносил шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси - Искандар Муродов 37 ёшда, Миллий гвардия ходими.

Эгизаклардан бирининг вазни 2,1, иккинчисиники 2,4 ва учинчисиники 2,2 килограммдан иборат.

Айни пайтда оиладаги болалар сони 5 нафарга етди. Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi