ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33.8K subscribers
5.76K photos
2.27K videos
44 files
9.48K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Эмлаш жараёнларига жалб қилинган аҳоли сони бўйича Андижон вилояти етакчилик қилмоқда

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг ярим йиллик таҳлилларини беришда давом этади.

Умумий эмлаш статистикасига кўра:
📌Фарғона,
📌Наманган,
📌Андижон вилоятлари
эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.

6 ойлик таҳлилларга кўра, умумий қўлланган дозалар бўйича Фарғона вилояти 2 277 731 доза вакцина билан энг юқори ўринда турибди.

Андижон вилояти эса эмлашга жалб этилган аҳоли қамрови бўйича етакчи бўлиб турибди.

Андижонда биринчи дозани олган фуқаролар умумий эмланувчиларнинг 66,7 фоизини ташкил қилган. Жами 1 322 691 нафар фуқаро 1-доза вакциналарини олган.

Бундан ташқари, аҳолиси кам сонли бўлса-да, Навоий вилоятида вакцинация қамрови 80,7 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: 2,6 миллион нафардан ортиқ юртдошимиз ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг ярим йиллигини таҳлил қилишда давом этади.


Айни пайтда юртимизда 5 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ярим йил давомида жами 20 781 994 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 78 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 16 120 621 дозага етган.

Шу пайтга қадар Ўзбекистонга 20 499 668 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилган. Шунингдек, ушбу вакцинани юртимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Jurabek Laboratories” қўшма корхонаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозасини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларига топширди.

Айни пайтда 2,6 миллион нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 388 та коронавирусга, 24 та пневмонияга чалиниш ҳолати қайд этилди

🔺2021 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175267 (+388) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌53 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌42 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌159 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 17 нафар,
🔹Андижон вилоятида 22 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 54 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 49 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 205 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 170320 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1247 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 2 октябрь куни 24 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27300 нафарга етди. Кеча уларнинг 88 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25638 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: юртимизда 1 125 557 доза AstraZeneca вакцинаси эмлаш жараёнида қўлланилди

Ярим йил давомида жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини AstraZeneca ташкил қилмоқда.

Умумий ҳисобда қўлланилган AstraZeneca вакцинаси 1 125 557 дозага етган.

Айни пайтда 462 минг нафардан ортиқ юртдошимиз AstraZeneca вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: 218 минг нафардан ортиқ юртдошимиз "Sputnik V" вакцинаси билан тўлиқ эмланди

Ярим йил давомида умумий ҳисобда, 30 сентябрь ҳолатига кўра, 447 855 доза “Sputnik V” вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Айни пайтда 218 минг нафардан ортиқ юртдошимиз "Sputnik V" вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Россияда ишлаб чиқарилган ушбу вакцина биринчи ва иккинчи босқичда эмлаш учун алоҳида-алоҳида компонентларга эга бўлиб, 1-доза учун келтирилган компонентни 2-доза учун қўллаш мумкин эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
CCВ: Юртимиздаги эмлаш жараёнларида 2 692 705 доза Moderna вакцинаси қўлланилди

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, жами 2 692 705 доза Moderna вакцинаси қўлланилган бўлиб, у умумий қўлланилган вакцинанинг 13 фоизини ташкил қилмоқда.

Айни пайтда 1,2 миллион нафардан ортиқ юртдошимиз Moderna вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар юртимизга жами 3 000 060 доза Moderna вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 035 121 доза вакцинадан фойдаланилди

🔺2 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 253 127 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 129 029 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 66 767 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 57 331 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 035 121 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 620 140 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 700 314 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 714 667 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 613 029 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Тошкент вилояти (43 846 доза) ,
📌Сурхондарё вилояти (32 960 доза),
📌Қашқадарё вилояти (29 495 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 300 142 доза,
📌Андижон вилоятида 2 266 621 доза,
📌Наманган вилоятида 2 213 732 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда юртимизда 3000 нафардан ортиқ бемор дастурий гемодиализ муолажасига муҳтож. Сурункали буйрак етишмовчилигини даволашнинг энг самарали усули эса буйрак трансплантацияси амалиётидир.

Эътиборлиси, кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида бир пайтлар имконсиз бўлган бундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари бугун юртимизда маҳаллий шифокорларимиз томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Ана шундай жарроҳлик амалиётларидан навбатдагиси илк бор олис Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилди. Унда олтинсойлик 31 ёшли Жуманазар Муҳаммадиевга турмуш ўртоғи Зилола Хўжанованинг бир буйраги кўчириб ўтказилди.

Мазкур мураккаб операция Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ малакали жарроҳлар томонидан амалга оширилди.

Ҳозирда беморларнинг ҳам аҳволи яхши ва улар шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Юртимиздаги эмлаш жараёнларида 395 256 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилди

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, 395 256 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, унинг барча дозалари 1-босқичда эмлаш учун фойдаланилган.

Маълумот учун, шу пайтга қадар юртимизга жами 1 200 000 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда 450 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди, касалликдан 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 3 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175715 (+448) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌50 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌178 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 58 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 117 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 170872 (+552) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1249 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 3 октябрь куни 37 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27337 нафарга етди. Кеча уларнинг 31 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25669 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 299 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 234 миллион 921 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 801 мингдан ортиғи вафот этган (04.10.2021. Тошкент вақти билан 10:50 ҳолатида).

Касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,683 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,813 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,468 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,937 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,474 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 298 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қодир Ҳотамов олис қишлоқлардан бирида, оддий деҳқон оиласида вояга етди. Мактабни тугатиб, Тошкент тиббиёт институтига ўқишга кириб, олий ўқув юртини муваффақиятли тамомлади.

Устозларнинг тавсияси билан хирургия кафедрасида иш бошлади. Кейинчалик фаолиятини Сирдарё вилоят шифохонасида шифокор сифатида давом эттирди.

Мазкур тиббиёт масканида бўлим мудири, бош шифокор муовини, бош шифокор лавозимларида фаолият юритди.

Бироқ 2009-2010 йилларда унинг бошига синовли кунлар келди. У турли бўҳтонлар билан жиноий жавобгарликка тортилиб, туҳматнинг “катта ўчоғи”да “ёқиб юборилди”.

Бу орада турмуш ўртоғи ва ўғли оғир дардга чалиниб, оила мушкул аҳволда қолди. Қолаверса, синовларга бардош бера олмаган шифокорнинг ота-онаси берин-кетин вафот этди.

Бироқ АДОЛАТ барибир қарор топди. 2019 йил 20 декабрь куни Олий суд ҳукми билан у айбсиз деб топилди.

“Халқчил ёндашув”
кўрсатуви орқали шифокор Қодир Ҳотамов ҳаётида рўй берган синовли воқеалар ҳақида батафсил сўз юритилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: ЧЕКИШ ТАЪСИРИ ОСТИДА 25 ДАН ОРТИҚ КАСАЛЛИК КУЧАЯДИ

Тамаки маҳсулотлари, жумладан, сигаретанинг инсон саломатлигига жиддий зарар етказувчи номақбул восита экани барчамизга маълум. Чекиш инсоннинг ўзи ва атрофдагилари соғлиғига қандай зарар етказишини яна бир бор эслатиб ўтиш фойдадан холи бўлмайди, албатта.

ССВ матбуот хизмати тамаки ва унинг зарари ҳақида маълумот олиш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайховга мурожаат қилди:

— Никотин организмдаги метаболик жараёнга халақит берувчи, мия фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкогол ва бошқа психоактив моддалар каби одамни ўзига ўргатиб қўйади.

Шу тарзда тамакига жисмоний боғлиқлик шаклланади. Доимий никотин оқимига ўрганиб қолган одам тамакидан фойдаланишни тўхтатса, ташвиш ва хавотирга тушиб қолади. Бора-бора чекишга бўлган эҳтиёж овқатланишга бўлган эҳтиёж билан тенглашиб қолади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотича, чекиш таъсири остида 25 дан ортиқ касаллик (юрак-қон томир, ўпка ва саратон)ларнинг организмда ривожланиши кучаяди. Тиббий тадқиқотлар бўйича Британия Кенгаши олимларининг кўп йиллик изланишлари хулосаларида ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида жиддий илмий далиллар келтирилган.

Юрак ишемик касаллиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ва спиртли ичимликлар ичувчи одамларга тўғри келади. Статистик маълумотлар ҳар бир чекувчи одам ўз ҳаётини 18 йилга қисқартиришини кўрсатади.

ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки маҳсулотининг инсон организмига зарарли таъсиридан ҳар йили сайёрамизнинг 6 миллионга яқин аҳолиси вафот этади. Уларнинг 12 фоизи чекувчи бўлмаган (пассив чекувчилар)дир. Ачинарлиси шуки, болалар пассив чекувчилар бўлиб қолмоқда. Яъни улар атрофидаги одамларнинг чекиши оқибатида тамаки тутуни аралаш ҳаво билан нафас олишади.

Илмий тадқиқотларда ҳатто пассив чекиш ҳам одамда касалликка чалиниш, ногиронликка йўлиқиш ва ўлим хавфини оширишини исботланган.

Гарчи коронавирус инфекцияси хавфи сезиларли даражада чекинган бўлса-да, чекувчилар бу зарарли одатдан воз кечиш ҳақида жиддийроқ ўйлаши лозим. Чунки чекиш оғиз орқали COVID-19ни юқтириш хавфини оширади.

Бундан ташқари, зарарли одат туфайли ўпкаси зарарланган чекувчиларда коронавирус келтириб чиқарган пневмония қийинроқ кечади.

АҚШ олимларининг фикрига кўра, чекувчилар орасида коронавирус билан боғлиқ оғир ҳолатлар чекмаганларга қараганда кўпроқ учрамоқда. Шунингдек, тамаки тутуни касалликка қарши иммунитетнинг бирламчи курашувчан жавобига сабаб бўлувчи интерферонларни блоклайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини, шу жумладан, филтрли ёки енгил сигареталарни чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради.

Дунёда тамакидан воз кечишнинг юздан ортиқ усуллари мавжуд. Психологларга кўра, чекишни ташлаш жараёнида энг қийини дастлабки уч кунни бошдан кечиришдир.

Чекишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлсангиз, ижобий жиҳатлар ҳақида ўйланг. Aсосий ва энг катта ютуқ — сизнинг соғлиғингиз ва фаровонлигингиздир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 2021 ЙИЛДА ЮРТИМИЗДА 82 ТА ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТИ ВА 19 ТА ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тиббиётнинг бирламчи бўғини аҳоли саломатлигини сақлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда беқиёс ўринга эга.

Шу боис, мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Натижада бугунги кунга келиб, тиббиётнинг мазкур бўғини тўғридан-тўғри бемор билан ишлайдиган тизимга айланди.

Эътиборлиси, соҳани янада ривожлантириш мақсадида келгуси 3 йилда юртимизда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилади.

Биргина, жорий йилнинг ўзида 100 та оилавий шифокор пункти, 17 та қишлоқда оилавий поликлиника ҳамда 7 та шаҳарда оилавий поликлиника ташкил этиш режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида юртимизда 82 та оилавий шифокор пункти ва 19 та оилавий поликлиника ташкил этилди.

Жумладан,
Қорқалпоғистон Республикасида 4 та оилавий шифокор пункти;
Андижонда 5 та оилавий шифокор пункти, 3 та оилавий поликлиника;
Бухорода 1 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
Жиззахда 6 та оилавий шифокор пункти;
Қашқадарёда 8 та оилавий шифокор пункти ва 1 та оилавий поликлиника;
Навоийда 8 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
Наманганда 9 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
Сирдарёда 7 та оилавий шифокор пункти;
Самарқандда 6 та оилавий шифокор пункти ва 4 та оилавий поликлиника;
Сурхондарёда 8 та оилавий шифокор пункти;
Тошкент вилоятида 5 та оилавий шифокор пункти, 3 та оилавий поликлиника;
Фарғонада 10 та оилавий шифокор пункти, 4 та оилавий поликлиника;
Хоразмда 5 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, жорий йил 1 январдан бошлаб, умумий амалиёт шифокори мутахассиси оилавий шифокор, қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланди.

Шунингдек, терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента имени Ислама Каримова высокого гостя встретил Президент Шавкат Мирзиёев.
Гурбангулы Бердымухамедов возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Переговоры на высшем уровне состоятся завтра, 5 октября, в резиденции Куксарой.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter