ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.6K subscribers
5.39K photos
1.88K videos
38 files
8.55K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИГА КЎРА, ДАВОЛАНИШ УЧУН ОРДЕР БЕРИШ ТИЗИМИ ТЎЛИҚ РАҚАМЛАШТИРИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Мазкур қарорда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНИШНИНГ ШАФФОФ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Унга кўра, жорий йил 1 октябрдан бошлаб, юртимиздаги 13 та ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасаси ва Болалар миллий тиббиёт марказига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ихтисослаштирилган муассасаларга даволанишга йўллашда:

📌 касалликнинг оғирлиги даражасидан келиб чиқиб ахборот тизими орқали навбатда туришнинг шаффоф механизмлари татбиқ этилади;

📌кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тоифасига кирувчи фуқаролар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига мувофиқ аниқланади;

📌беморларга ўзларининг сўровлари, мурожаатлари ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида олиш имконияти таъминланади;

📌беморларга, уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма берилади;

📌йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради;

📌бемор, даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси даволаган муассасага базавий нархлар доирасида беморга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ, сарфланган маблағни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.

Қарорга мувофиқ, амалдаги ордер бериш тартибига асосан расмийлаштирилган ордерлардан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланиш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ИМТИЁЗЛИ ТОИФАГА КИРУВЧИ БЕМОРЛАР НОДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ҲАМ БЕПУЛ ДАВОЛАНАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра:

📌2021 йил 1 ноябрдан бошлаб,
республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология;

📌2022 йил 1 январдан
кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология
илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

Ушбу янги тизим орқали имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тиббий хизмат кўрсатадиган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартномаси мавжуд давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларини ўз хоҳишига кўра эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек:

📌имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;

📌нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузиладиган шартнома асосида базавий нархлардан келиб чиқиб, амалга оширилади.

Бундан ташқари, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган тиббий хизматлар сифатини баҳолаш ҳамда уларнинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлигини, ажратилган маблағлар самарадорлиги ва натижадорлигини назорат қилиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ОЛИЙ ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ОНКОЛОГИЯ СОҲАСИ БЎЙИЧА ТОР МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тиббиёт соҳасига етук ва малакали кадрлар етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, мазкур қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун олий тиббий таълим муассасалари магистратураси ва клиник ординатурасида тор соҳа мутахассислари тайёрланади.

Шу билан бирга, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизими яратилади.

Бундан ташқари, Корея Республикасининг етакчи илмий ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорликда онкология, гематология, радиология, клиник иммунология, юқори технологик трансфузиология, лаборатория ва бошқа йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўлга қўйилади.

Яна бир янгилик шуки, 2021 йил 1 августдан бошлаб, онкология, онкогематология ва гематология муассасаларининг паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун ўта хавфли шароитлари учун 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
46 ТА ТУҒРУҚ БЎЛИМЛАРИ НЕГИЗИДА ТУМАНЛАРАРО ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 январдан бошлаб, босқичма-босқич туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

📌оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болалар учун ҳудудларда самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятини яратиш;

📌минтақавий перинатал марказларни такомиллаштириш ва 3-даражали акушерлик муассасаларини белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозлаш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЯГОНА ҚИСҚА РАҚАМЛИ “ТЕЗКОР АЛОҚА” ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга республика миқёсида тиббий хизматларни кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этишга мўлжалланган ягона қисқа рақамли бепул “тезкор алоқа” тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари биноларида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ихтисослаштирилган муассасаларнинг расмий веб-сайтларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг ҳажмлари, ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдамни кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириб борилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ихтисослаштирилган муассасаларнинг расмий веб-сайтларида бўлимлар кесимида мавжуд ўринлар сони, шу жумладан бўш ўринлар сони, кўрсатиладиган тиббий хизматлар турлари ва нархлари жойлаштирилади ва мунтазам янгиланиб турилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолат мураккаблашганига тўхталиб, вакцинацияни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Мен жаҳоннинг етакчи олимлари тадқиқотлари билан қизиқдим: коронавирус пандемияси 10 йил давом этиши тахмин қилинмоқда. Биз энди бу вирус билан яшашни ўрганишимиз зарур.

Афсуски, касаллик тарқалиши яна кучайиб кетди. Вазият мураккаб, бундай вазиятда эса асосий чора - вакцинацияни кучайтириш. 3 млн доза Moderna вакцинасини 4 августда эмас, эртароқ олиб келяпмиз. Ўзимизда «Спутник» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз.

Энди фаол эмланиш зарур. Мени ҳайрон қолдираётгани зиёли одамлар ҳам вакцина олишдан қайтаришяпти. Халқимиз саломатлигини сақлаш учун барча чораларни кўрамиз», деди Президент.

Давлат раҳбари ҳукумат ҳар бир фуқаро ҳаёти учун курашишда ва бунинг учун зарур воситаларни йўналтиришда давом этишини таъкидлаб, фуқаролар ўз ҳаётлари ва саломатликлари учун масъул эканликларини яна бир бор эслатиб ўтган.

«Вакцина олганлар шифохонадан тўрт кунда чиқяпти, эмланмаганларга эса жуда оғир бўляпти. Ҳа, вакцина олгандан кейин касалланиш мумкин, лекин касаллик енгил формада кечяпти», дея қайд этган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури орқали ажратилган Moderna вакцинасининг 3 миллион дозаси 29 июл куни махсус рейс билан Ўзбекистонга етказилиши кутилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 879 нафар кишида коронавирус, 529 нафар кишида пневмония аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127506 (+879) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌32 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌98 нафари Жиззах вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌28 нафари Наманган вилоятида,
📌82 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌95 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌75 нафари Фарғона вилоятида,
📌50 нафари Хоразм вилоятида,
📌109 нафари Тошкент вилоятида,
📌140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 49 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 55 нафар,
🔹Навоий вилоятида 17 нафар,
🔹Наманган вилоятида 21 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 106 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 28 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 66 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 51 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 72 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121718 (+573) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши 1 миллион 149 минг нафардан ортиқ киши тўлиқ эмланди

❗️28 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 218 651 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 137 758 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 52 801 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 28 092 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 489 719 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 787 226 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 705 486 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 149 687 нафарни ташкил қилмоқда.

📊28 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (28 136 доза),
📌Андижон вилояти (24 341 доза),
📌Наманган вилояти (21 367 доза),
📌Бухоро вилояти (20 097 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 910 884 доза,
📌Фарғона вилоятида 907 405 доза,
📌Андижон вилоятида 772 916 доза,
📌Самарқанд вилоятида 648 144 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова,
📌Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова
иштирок этишди.

Мутахассислар тўғридан тўғри эфир давомида қуйидаги саволларга жавоб бердилар:

Кўпчилик коронавирус инфекцияси билан касалланганлар уй шароитида антибиотиклар билан даволанаётгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Антибиотиклар ўзи нима? Тиббиётда ушбу дори воситасидан қандай хасталикларни даволашда фойдаланилади?

Ҳозир касалликнинг енгил ва симптомсиз шакллари уйда даволанмоқда, бунда бемор ва унинг яқинларининг ҳаракатлари нимадан иборат бўлиши керак?

Вирусли касалликларни уй шароитида даволашда антибиотик ва гормонлардан фойдаланишнинг оқибати қандай?

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 28 июль куни 529 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 9252 нафарга етди. Кеча уларнинг 256 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3026 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 63 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пандемиянинг илк кунлариданоқ жамоатчиликнинг коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, фуқароларга тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Бир йил аввал ишга тушган қисқа рақамли 1003 Call-маркази ҳозирда ҳам туну кун фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йил касаллик авжига чиққан вақтда унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, тажрибали шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилган эди. Шу йил июль ойида мурожаатлар сони ошгани муносабати билан ой бошида 25 нафар, ҳозирда эса 50 нафар мутахассис навбатма-навбат туну кун уч сменада хизмат қилмоқда.

Уларнинг орасида тиббиёт фанлари номзоди ва докторлари, малакали мутахассислар бўлиб, фуқаролардан тушган саволларга тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар беришмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сир эмас, юртимизда узоқ йиллар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тиббиёт соҳасининг энг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб келган.

Айтиш лозимки, Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш борасида муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Жумладан, қарорда бюрократик тўсиқлардан воз кечиш, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, хусусан, қоғозда бериладиган ордер бериш тартиби ўрнига даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимини жорий этишга алоҳида урғу берилган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Унда:
📌Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов,
📌Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Нодир Сотволдиев иштирок этади.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони махсус шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнлари, беморларга яратилган шароитлар, касалликдан соғайгандан сўнг организнинг аввалги фаолиятини тиклаш масалаларига бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 614 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈195 миллион 266 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 180 мингдан зиёд киши вафот этган (28.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:10 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 614 012 янги ҳолати аниқланди.
⚫️4 180 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (29.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈195 миллион 977 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 187 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 34,391 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,484 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,707 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,195 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,900 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 135 158, Ҳиндистонда 43 654, Бразилияда 18 999, Россияда 22 420, Францияда 24 127 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 614 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 195 млн 266 тысяч,
📉из них более 4 млн 180 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:10 по центральноевропейскому времени 28 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 614 012 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️4 180 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 13:21 часов по ташкентскому времени 29 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 195 млн 977 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 187 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 34,391 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,484 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,707 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,195 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,900 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 135 158, Индии — 43 654, Бразилии — 18 999, России — 22 420, Франции — 24 127 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 970 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади

29 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида «COVID-19» га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Учрашувда хабар қилинишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда:

Moderna — 3 млн доза (олдинроқ хабар берилган эди);

Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза;

ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза

Спутник V — 1,7 млн доза.

Маълумотга кўра, 2021 йилда харид қилинган барча вакциналарга 44 млн 761,5 минг АҚШ доллари сарфланган. Улардан ўзбек-хитой вакцинасига $ 39 млн 100 минг, Спутник V вакцинасига $3 млн 681,5 минг ва AstraZeneca вакцинасига $1 млн 980 минг сарфланган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi