ССВ матбуот котиби
28.4K subscribers
1.4K photos
403 videos
4 files
2.32K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
to view and join the conversation
Бўстонлиқ туманида аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, айниқса, олис ва чекка тоғли ҳудудларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида кўплаб хайрли ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жумладан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг тезкорлигини ошириш ҳамда самарадорлигини янада яхшилашда тиббий тез ёрдам автомашиналарининг ўрни катта.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги олис худудлар, яъни "Бурчмулла", "Чимган" ва "Такаёнғоқ" МФЙлари ҳудудидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига автомашиналар тақдим этилди. Шуни алоҳида эътироф этиш ўринлики, бу қўллов ҳудудларда аҳоли учун кўрсатиладиган тез тиббий ёрдам хизмати сифати ошишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Тошкент вилояти
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Наргиза Зокирова ва марказнинг Тошкент вилояти филиали бош шифокори Абдулла Абдуҳакимов бошчилигидаги бир гуруҳ малакали шифокорлар томонидан Бекобод туманининг олис ҳудуди бўлмиш Навбаҳор маҳалласи аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда тиббий марказ ва унинг вилоят филиалининг малакали мутахассислари ва Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирок этди. Кун давомида 747 нафар фуқаро шифокорлар кўригидан ўтишди. Шуларнинг 81 нафарига республика тиббиёт марказлари ва вилоят филиалида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

🔺Бухоро вилояти
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов раҳбарлигидаги гуруҳ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти, аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш, тиббий профилактика ҳамда бошқа масалалар билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди. 15-январь куни Вобкент туманида бирламчи тиббий-санитария хизмати ҳолатини ўрганди.

16 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги гуруҳ вилоятнинг олис ҳудудларидан бири – Жонгелди овулида бўлди.

🔺Сирдарё вилояти
Республикамизда Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилди. У дастлабки иш фаолиятини Сирдарёдан бошлайди. Сирдарё вилоят ҳокими ушбу янги бўлим учун Гулистон шаҳар ҳокимлиги биносидан махсус хона ажратиб берди.
Шунга биноан соҳа ходимлари давлат тиббий суғурта тизимини вилоятда татбиқ этиш ишларига киритди.

🔺Наманган вилояти
Наманган вилоятида “Аёллар фестивали” доирасида Наманган шаҳридаги саккизта мактаб спорт залида тиббий кўриклар ташкилланди. Ўнлаб акушер-гинеколог, хирург, эндокринолог, кардиолог, невропотолог, окулист, онколог, ревматолог, гематологлар юзлаб фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг беш нафар юқори малакали тиббиётчилари ҳам тиббий кўриклар самарадорлигини оширишга баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшди.

🔺Фарғона вилояти
Қорақалпоғистон республикасининг Беруний туманидан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Фарғона вилояти перинатал марказига тажриба ўрганиш учун келдилар.

🔺Самарқанд вилояти
Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова Самарқанд вилоятида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда. Ташриф жараёнида Э. Баситханова Булунғур туманида амалга оширилган ишлар билан танишди. Жумладан, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик маркази” фоалиятини ўрганиб, соҳа масъулларига иш унумдорлигини ошириш ҳамда ҳар бир маҳаллада “Саломатлик мактаби”ни тўғри ташкил этишда энг зарур тавсияларни берди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндокринология марказида мураккаб жарроҳлик амалиётларидан "Ўзбекистон 24" лавҳаси.

▶️@ssvuz
Қаҳрамонлар орамизда, ёнимизда

Ўтган 2020 йилда Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг икки нафар ходими давлат мукофотига сазовор бўлди. Бу, шубҳасиз, коронавирус пандемиясига қарши курашишда фаол иштирок этиб келаётган янгиариқлик тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатларига берилган муносиб баҳо эди.

Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасида 1276 нафар ходим, жумладан, 213 нафар шифокор, 752 нафар ҳамшира фаолият кўрсатмоқда. Улар пандемия шароитида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Вилоятдаги карантин ҳудудларидан иккитаси Янгиариқда ташкил қилингани ҳам ­фикримиз далилидир. Касаллик авж олган даврларда 120 та шифо ўрни фаолият кўрсатди. Шундан 10 таси реанимацион ўринлар эди. Бундан ташқари, яна 80 та ўрин захира сифатида тайёрлаб қўйилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Муродбек Ёқубов ҳам реанимация бўлимида дунёни ларзага келтирган офатга қарши курашганлардан бири...

Батафсил👉🏻https://ishonch.uz/archives/20628

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​2021 йил 17 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 036 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌15 нафари Тошкент вилоятида,
📌38 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 5 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Навоий вилоятида 1 нафар,
📌 Наманган вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76538 (+102) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 879 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Дунёда COVID-19дан вафот этганлар сони 2 миллион нафардан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 93 миллион 194 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 014 мингдан зиёд киши вафот этган (17.01.2021 йил Европа вақти билан соат 16:35 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 683 378 янги ҳолати аниқланди, 12 893 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 95 миллион 042 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 030 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 23,344 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,557 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,393 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,568 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,357 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

В мире от COVID-19 умерло более 2 миллиона людей

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 93 млн 194 тысячи, из них более 2 млн 014 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:35 по центральноевропейскому времени 17 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 683 378 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 893 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 18 января 2021 года), в мире заразилось более 95 млн 042 тысячи человек, из них более 2 млн 030 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 23,344 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,557 млн), на третьем — Бразилия (более 8,393 млн), на четвертом — Россия (3,568 млн), на пятом — Великобритания (3,357 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
ТАЙИНЛОВ

Норқўзиев Фарҳод Норпўлатович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимига тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди, 50 ёшли мутахассис Фарҳод Норқўзиев ўз фаолиятини Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг лазер хирургияси бўлими врач-хирурги вазифасидан бошлаган. Кейинчалик ушбу марказнинг лазер хирургияси бўлими мудири лавозимида ишлаган.

2011 – 2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори, 2017 – 2020 йилларда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

❗️Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Туляганов Даврон Бахтиярович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​“COVID-19”: Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакцина келтирилади

Барчамизга маълумки, юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олишнинг энг самарали йўли бу — иммунизация, яъни соғлом инсонларни ушбу касалликка қарши эмлашдир.

“COVID-19” инфекцияси бўйича жаҳон тиббиётидаги эмлаш самарадорлиги бўйича клиник изланишлар, касаллик профилактикаси, мулоқотда бўлган шахсларни кузатиш, касалликнинг лаборатор ташхиcи ва сифат назорати, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича вазият, маҳаллий вакцинани яратиш тажрибаси, Ўзбекистонда илм-фан соҳасида эришаётган ютуқлар, улардан амалиётда фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик жараёнлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ССВ Матбуот хизматига маълумот берди:

GAVI (“Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс”) ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилганлиги маълум қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди, — дейди Б. Юсупалиев. — Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва хозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда 2-8 ℃ ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​“COVID-19”: юртимизга келтирилган Россия ва Хитой вакциналаридан фойдаланиш жараёни қандай ташкиллаштирилмоқда?

Ҳозирда Ўзбекистонга қайси вакциналар келтирилган? Улардан фойдаланиш жараёнлари қандай кетмоқда? Уларнинг яроқлилиги, хавфсизлиги ва сифати юзасидан лаборатор текширишларнинг бориши ҳақида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ССВ Матбуот хизматига маълумот берди:

— Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Россия Федерациянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан “Sputnik V” вакцинаси бўйича мунтазам мулоқотлар амалга оширмоқда.

Мазкур жамғарманинг масъул ходимлари ушбу масалада Ўзбекистонга ташриф буюриб, 100 доза вакцинасини олиб келишди. Ушбу вакцина -20 ℃ ҳароратда сақланишни талаб этади. Вакцина 3 мл флаконда 5 дозадан қадоқланган бўлиб, бир нафар фуқарога 0,5 мл миқдорида эмлаш тавсия этилган.

Бугунги кунда ушбу вакцинанинг Россия Федерациясида 12 минг нафар кўнгиллида ўтказилган 3-клиник синов босқичлари натижалари бўйича маълумотлар маҳаллий мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Шунингдек, 25 минг нафар кўнгиллида ўтказилган синовлар натижалари тўғрисида маълумотлар Россия Федерацияси томонидан тақдим этилиши кутилмоқда.

“Sputnik V” вакцинасини юртимизга олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларни ўқитиш, вакцинацияни бошлаш тадбирларини ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, уларни ҳамкорликда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда имзолаш учун Россия Федерациясига юборилган.

Ҳозирда ушбу вакцинанинг яроқлилиги, хавфсизлиги ва сифати юзасидан лаборатор текширишларини ўтказиш мақсадида Россия Федерациясининг ишлаб чиқарувчиларидан махсус текширув тестлари ва реагентлар сўралган. Ушбу реагентлар ва тестлар келгандан сўнг, қисқа муддат ичида текширувлар ўтказилиб, вакцина яроқлилиги ва хавфсизлиги тўғрисида хужжат тақдим этилади ва уни республикамизда ишлатиш мумкинлиги тўғрисида ҳулоса қилинади.

Бир вақтнинг ўзида “Sputnik V” вакцинасини тезкор сертификациялаш масаласи устида ишланмоқда ва Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Баҳодир Юсупалиев юртимизда синов жараёнида бўлган Хитой вакцинаси бўйича ҳам тўхталиб ўтди:

— Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасини хавфсизлиги ва "COVID-19" инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида 5000 нафар кўнгиллилар орасида 3-босқич клиник тадқиқотлари ўтказилмоқда.

Юртимизга 8 нафар хитойлик мутахассис ташриф буюришган ва айни пайтда 3133 нафар кўнгиллида вакцинациянинг клиник синовлари амалга оширилган, ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, жараёнлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қошида иммунизация тадбирлари олиб бориш мақсадида юқори малакали мутахассислардани иборат штаб фаолият кўрсатмоқда:

— Республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча тизимлари ўртасидаги ҳамкорликни ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, аҳоли орасида касалликни ўз вақтида аниқлаш, даволаш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда, — дейди Баҳодир Юсупалиев.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
.

ССВ Матбуот котиби каналига уланиш: @ssvmatbuotkotibi
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

=======================
🔺 Андижон вилояти
=======================

▶️ «УРОЛОГИЯ ЎҚУВ МАРКАЗИ» ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жараёнда урология бўлими ҳам таъмирланиб, эндоурологик операциялар учун замонавий заллар қурилди. Шунингдек, бўлимга 6 турдаги жами 8 миллиард 171,6 миллион сўмлик замонавий текширув ва операцион ускуналар билан жиҳозланди.

Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг GIZ Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти орасида тузилган шартнома асосида Германия-Ўзбекистон ҳамкорлигидаги «Урология ўқув маркази» ташкил этилди. Марказда ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали маҳорат дарслари, тренинглар, семинарлар ташкил этиш, мастер-класслар ўтказиш ва эндоурология бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
———————————————

▶️ ПАХТАОБОД ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ ИШ БОШЛАДИ

Пахтаобод туманининг Терактаги маҳалласи ҳудудида жойлашган, 5 та МФЙда истиқомат қилувчи 12 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган 52-оилавий поликлиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2 млрд. 700 минг сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган масканда 56 нафар ходимлар фаолият олиб борадилар. Оилавий поликлиникага хизмат учун тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди. Очилиш маросимида Пахтаобод туман ҳокими М. Бозоров, Пахтаобод туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н. Муҳитдинов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
—————————————-

▶️БАЛИҚЧИ ТУМАНИДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Балиқчи туман Тумор оилавий шифокор пунктида "Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятида янги механизмларни жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш" мазвусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Балиқчи туманининг Авесто, Кўл, Эски Марказ маҳаллаларида олиб борилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди, аҳоли саломатлигининг кўрсаткичларини қайд этиш ва тиббий хатловни олиб бориш, вилоят ҳокимининг "Бир оилада бир кун- оила аъзоларининг барчаларини саломатлигини ўрганиш" ташаббусини ташкил этиш жараёнлари муҳокама қилинди, оила шифокорлари ва оила ҳамшираларининг фаолияти ҳақидаги фикрлари тингланди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Проведение хирургической операции в центре эндокринологии
#16jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар ходимларининг ҳудудларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадидаги хизмат сафарлари давом этмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

15 январь. Вобкент тумани.
Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 14-оилавий поликлиникага ташриф буюрилди. Бу ерда тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли орасида ўтказилган хатловнинг холислиги, ҳар бир хонадонда ўтказилганлиги ўрганилди.

Анжирбоғ МФЙга қарашли Махсумлар қишлоғидаги ўнга яқин яшаш уйларига борган вазир биринчи ўринбосари ушбу хонадонларнинг ҳар бир вакили билан мулоқот қилди.

16 январь. Пешкў тумани.
Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда вилоят ва туман мутасаддилари Пешкў туманидан 180 км олисда жойлашган Жонгелди МФЙда бўлишиб, у ерда яшовчи қардош қозоқ миллатига мансуб аҳоли вакиллари билан учрашди.

18 январь. Жонгелди овули.
Вазирлик вакили қишлоқ шифохонасига, шу ердаги мактабга ва турли касалликлар бўйича ҳисобда турувчи беморлар хонадонларига борди. Ўқитувчилар билан бўлган мулоқот жараёнида уларнинг фикрлари, таклифлари ҳамда муаммолари билан ҳам қизиқди. Устозлар томонидан йилида бир маротаба уларни санаторийларга юбориш масаласи ўртага ташланди. Вазирлик масъуллари томонидан бу таклиф маъқулланди.

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
МАЛАКАЛИ ОНКОХИРУРГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази онкохирург шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Хуршиджон Абдикаримов Қорақалпоғистонга борди.

Онкохирург Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиалида бўлиб, бир қатор беморларга операцияларни маҳаллий шифокорлар ёрдамида муваффақиятли амалга оширди.

Хирургик амалиётлар давомида Х.Абдикаримов маҳаллий шифокорларга ўз тажрибалари билан ўртоқлашди ва филиал мутахассислари билан биргаликда онкологиянинг муҳим масалалари тўғрисида суҳбат ўтказди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​2021 йил 18 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78091 (+55) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 620 нафарга этди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 6 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 4 нафар,
📌 Наманган вилоятида 5 нафар,
📌 Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76585 (+48) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 886 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда тиббиёт соҳасида телемедицина мулоқотлари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" ҳикоя қилади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz